Postlar filtri


Shahzod. dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish


Мантиқий тафаккур.


ELTUZ dan repost
ҚОБИЛ ДЎСОВ ҚАМОҚҚА ОЛИНДИ

Ҳуқуқбон Абдураҳмон Ташановнинг хабар беришича, 24 январ оқшомида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги жамоат фаоли Қобил Дўсовни Самарқандда ҳибсга олган.


Менга Қобил билан бирга Вазирликка олиб келинган, сўнг қўйиб юборилган шериги қўнғироқ қилди. Расмийлар унинг пробация қоидаларини бузганлигини айтиб, шартли қамоқни ҳақиқийсига алмаштирибди

, деб ёзди Абдураҳмон Ташанов ўзининг фейсбук саҳифасида.

Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди ўтган йил 22 ноябрь куни жамоатчилик фаоли Қобил Дўсовни Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари Фарҳод Боқиевни ҳақорат қилганликда айбдор деб топиб, 1 йилга озодликни чеклаш жазосига ҳукм қилганди.

Шунингдек, Дўсовга нисбатан ҳар ойда бир маротаба яшаш жойи бўйича ИИО ФМБ Пробация бўлимидан рўйхатдан ўтиб туриш ҳамда маҳкумларни назорат қилувчи органнинг розилигисиз яшаш жойини ўзгартирмаслик каби тақиқлар юкланиши ҳам белгиланганди.

Қонунчиликка кўра, озодликни чеклаш сутканинг муайян вақти, яъни кеч соат 21:00 дан эрталабки соат 07:00 га қадар яшаш жойидан чиқиш чекланиши ва унга қўшимча интернетдан фойдаланмаслик, оммавий ва бошқа тадбирлар ўтказишда иштирок этмасликни назарда тутади.

Афтидан Дўсов айнан мана шу талабни бузгани учун қамоққа олинган.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube


Шу кетишида бир кун кетишини ҳис қилардим.


Генерал Жўрабек юртдошимиз ва унинг тарихини билиш керак деб биламан.


Солижон Ибрагимов dan repost
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ. НОРҚОБИЛ ЖАЛИЛ ВА РЎЗИМБОЙ ХАСАНЛАР ГЕНЕРАЛ ЖЎРАБЕККА БАҒИШЛАБ ЁЗГАН АСАР МУАЛЛИФЛАР ТОМОНИДАН МЕНГА ЕТИБ КЕЛДИ. АБДИШУКУР АКА МАЪЛУМОТЛАР УЧУН РАҲМАТ. ЖЎРАБЕК ШАХСИГА НИСБАТАН ХАМОН ИККИЛАНИШ САҚЛАНИБ ҚОЛМОҚДА. АВЛОДЛАРИ КАТТА ИМКОНИЯТ ВА ТАЪСИРГА ЭГА БЎЛИШСАДА, ОЧИҚЛАНИШМАЯПДИ. ДАВР ЗИДДИЯТЛИ ЭДИ , АММО ЖЎРАБЕКНИНГ ЎЗ ДАВРИДА МАЪРИФАТЛИ, ВАТАРПАРВАР ВА ЗИЁЛИЛАРНИ ҚЎЛЛАГАНЛИГИ СИФАТЛАРИНИ ОЛИБ ЧИҚИШ ЛОЗИМ. БИЗДА РУС ҚЎМОНДОНЛИГИГА ХИЗМАТ ҚИЛГАНИ, ФАРҒОНА ЮРИШИГА ИШТИРОК ЭТГАНИНИ ҚОРАЛАШАДИ.. СОВЕТ ДАВРИДА ХАМ, ХОЗИР ХАМ ОЗАРЛАР МИРЗА ФАТАЛИ ОХУНДОВНИ, ҚОЗОҚЛАР АБАЙНИ МАЪРИФАТПАРВАР СИФАТИДА ЭЪТИРОФ ЭТИШГАН. БИЗ ЭСА КАМЧИЛИК ҚИДИРАМИЗ.


Шониёз Дониёров dan repost
Абдушукур ака , Жўрабек хақида жуда қизиқ маълумотлар ёзибсиз. Рахмат. мириқиб ўқидим.
Жуда мураккаб , зиддиятли тарихий шахс. Ўша алғов далғовли даврни, давр руҳини инобатга олмай, бахо бериш ҳам жуда қийин.
Тарихчилар, тарихнавистлар Жўрабек тақдирига алоқадор далилларни ўрганишмоқда.
Яқинда хамшаҳрингиз Норқобил Жалилни ҳам Жўрабекка бағишланган асари хақида эшитдим. Солижон домла ҳам Жўрабекни "ўйига" ўғирликка кириб хўжжат титкилаб юрарди. Сизлардан мавзуга бағишланган қизиқарли асарлар кутиб қоламиз🙏


Abdushukur Omonov dan repost
Барча устозларга, гуруҳдошларга Ассалому-алайкум! Амир Насруллони Қуқонга юришини 1942 йил эмас 1842 йил деб ўқиш керак... хато кетибди. Солижон ака! Сизда ҳам Генерал Жўрабекнинг ҳаёти, фаолияти ва қисматига оид маълумотлар кўпку.... Домла, қандай қўшимчаларингиз бор....


YOZUVCHILAR UYUSHMASI QASHQADARYO VILOYATI BO'LIMI (RASMIY KANAL) dan repost
Бизнинг Китоб туманимиз ҳудудида тўғилиб, вояга етиб, илму-маърифат аҳлига яқин бўлиб, беклик қилиб, юрт озодлиги учун кўрашиб, сўнгра давр чалкашликлари сабаб чор Россияси генерали даражасига етган Жўрабекнинг ҳаёт йўли, тақдири ана шулардан иборат. Жўрабекни юрт мустақиллиги учун курашган жадидлар, “босмачилар” сафига қўшиш керакми ёки босқинчилар сафида бўлганларга қўшиш керакми? Назаримизда қатъий хулосага келиш учун яна жуда кўплаб тарихий манбаларни ўрганишимиз керак. Жўрабек ҳам ўз даврининг фарзанди бўлиб, давр ва муҳит унинг ҳам ҳаёту-фаолиятига ўз таъсирини ўтказган. Аммо, Жўрабек Ватанни озод, мустақил кўриш орзусида яшаган инсонлиги аниқ. Муаллифларга миннатдорчилик билдириб, асар Жўрабек шахсини яхшироқ англаш, унинг ҳаёти ва фаолияти борасида ижобий хулосаларга келишга хизмат қилишлигини таъкидлаймиз.

✍Абдишукур ОМОНОВ

https://t.me/qashqadaryo_adabiyoti


YOZUVCHILAR UYUSHMASI QASHQADARYO VILOYATI BO'LIMI (RASMIY KANAL) dan repost
Амир Насрулло вафотидан кейин Китоб ва Шахрисабз бекликлари яна мустақил бўлиш учун курашишади. Шахзода Абдумалик тўра ҳам Жўрабеклар тарафида бўлади. 1868 йилда Бухоро амирлиги ва чор Россияси ўртасида сулҳ тузилиб, Бухоро амирлиги вассалга айланган эди. 1870 йилда Бухоро ҳукмдори амир Музаффар чор армияси генерали Абрамов ёрдамида қузғолонни бостиради. Шахрисабздаги кўплаб тарихий обидалар вайрон қилинади. Айрим тарихчилар Оқсаройни мана шу вақтда вайрон қилинганини ёзишса, кўпчилиги Бухоро ҳукмдори Абдуллахон II даврида вайрон қилинганини ёзишган. Абдумалик тўра Афғонистон орқали Туркия тарафларга кетади. Жўрабек ва Бобобек ўз оилалари ҳамда икки юзга яқин навкарлари билан Қуқон хонлиги орқали Шарқий Туркистонга ўтиб кетишаётганда, Қуқон хони Худоёрхон томонидан ушланиб Туркистон генерал-губернатори Генерал Константин фон Кауфманга топширилади. Жўрабек шунга қадар юрт мустақиллиги учун курашсада Бухоро амири ва Қуқон хонини хоинлигига дучор бўлади. Фон Кауфман 1867-1882 йилларда Туркистон генерал-губернатори бўлган.
Китоб ва Шахрисабз беклари Жўрабек ҳамда Бобобеклар бу вақтга қадар юрт мустақиллиги учун курашганлиги аниқ. Бошқарувда устамон фон Кауфман Жўрабек ва Бобобекларни ўз хизматига олишга мувоффақ бўлади. Уларнинг салоҳиятидан яхши фойдаланади. Хизматлари эвазига Жўрабек генерал-майор унвонига, бирин-кетин 2-даражали “Святой Станислав”, 4-даражали “Святой Владимир”, 3-даражали “Святой Владимир” орденлари билан мукофотланган.
Асарда билдирилишича Жўрабек Худоёрхоннинг севикли хотини Оғача бегимни Ўрмонбек, Ибн Яминбек ва Фансуруллобеклар билан бирга Тошкент шахрига қайтишига ёрдам қилган. Айрим манбаларда Генерал Жўрабек Оғача бегимга уйланиш учун совчи қўйганда “Мен хоннинг бевасиман, саллотнинг тенги эмасман!” деб жавоб қайтаргани учрайди. Адиблар бу фактни инкор қилишган. Жўрабекнинг қизи Тўраой билан Худоёрхоннинг ўғли Фансуруллобек турмуш қуриб, кўп фарзандлар кўришган. Уларнинг илм-маърифатга яқин кўплаб элга таниқли ва нотаниш авлодлари юртимизда истиқомат қилишади.
Генерал Жўрабек фон Кауфман билан яқин муносабатда бўлсада, уни ўлими яъни 1882 йилдан кейин бўлган губернаторлар яқин бўлмасдан, мухолифатда бўлганлиги ҳақида маълумотлар учрайди. Жўрабек ва Бобобек Тошкент думаси аъзоси бўлган. Жўрабек жадидлар отаси Исмоил Гаспирали 1893 йилда Тошкентга келганда учрашган. Таниқли сиёсатчилар, олимлар ва зиёлилар билан яқин бўлган. Илм-маърифатга эътиборли бўлиб, катта кутубхона тўплаган. Генерал Жўрабекни 1906 йилда ўз уйида бир армани, бири Самарқандлик ва бири Бухоролик бўлган шахслар томонидан ўлдириб кетилади.
Асар ва бошқа тарихий ҳужжатларда Жўрабекни ўлимида турли тахминлар олдинга сурилган. Биринчиси, шу вақтдаги расмий ҳужжатларда Жўрабек ўғирлик, босқинчилик мақсадида уйига келган жиноятчилар томонидан ўлдирилган. Иккинчиси, Жўрабек Туркистон озодлиги, ҳур фикрларини олға сураётгани учун чор Россияси айғоқчилари томонидан ўлдирилган. Асар муаллифлари ушбу тахминни тўғри топишган. Учинчиси, Жўрабек юрт озодлиги учун курашаётган ватанпарварлар томонидан ўлдирилган. Тўртинчиси, Жўрабекни Бухоро амири бўлишидан қўрққан амирлик айғоқчилари ўлдирган. Бу борада бирон нарса дейишимиз қийин, муаллифлар айтганидек Аллоҳ ўзи билгувчидир!
Генерал Жўрабекнинг ёлғиз ўғли Оллоқулибек чор Россиясини полковниги даражасига эришади. Мардикорликка қарши тургани, қайсар ва ўз фикрига эгалиги туфайли кўп қийнчиликлар кўради. Оллоқулибек 1936 йилда отаси каби ўз уйида номаълум шахслар томонидан ўлдириб кетилган. Худоёрхоннинг ўғли, Жўрабекнинг куёви Фансуруллобекнинг ҳаёти қандай кечган? Асарда баён қилинишича Фансуруллобек дастлаб рус-тузим мактабида таҳсил олиб, сўнгра Шайхонтоҳурдаги Эшонқули додхоҳ мадрасасида таҳсил олган. Шоир Фурқат, Мунавварқори ва бошқа эрксевар инсонлар билан яқин муносабатда бўлган. 1930 йилда қамоққа олиниб, турмада сирли равишда вафот этган.

🔰🔰🔰


YOZUVCHILAR UYUSHMASI QASHQADARYO VILOYATI BO'LIMI (RASMIY KANAL) dan repost
МАВЗУ: ДАВРНИНГ ИНСОН ҚИСМАТИГА ТАЪСИРИ ёхуд генерал Жўрабек ҳақида баъзи мулоҳазалар.

Элу-халқимиз тарихи, ўтмиши борасида сўнгги вақтларда бир қатор асарлар ва мақолалар ёзилаётганлиги диққатга сазовордир. Айниқса, тарихий шахсларимиз, жадид боболаримиз, юрт озодлиги учун курашган “босмачилар” ва бир вақтлар гапирилиши, айтилиши мумкин бўлмаган бошқа аждоларимиз борасида тарихий ҳақиқатларни очилаётганлиги муҳим аҳамиятга эга. Ҳаққоний тарихимизни билиш келгусидаги орзу-мақсадларимиз ва ҳаётимизга таъсир кўрсатади. Зеро, жадид бобомиз Абдурауф Фитрат ўзининг “Мухтасар ислом тарихи” асарини “Тарих миллатларнинг ўтмишини, тараққиётини ҳамда таназзулининг сабабларини ўргатувчи фандир” деб бошлагани бежиз эмасдир.
Ҳозирга қадар ҳам “ғоят зиддиятли ва мураккаб шахс” сифатида талқин қилинадиган, 1840-1906 йилларда яшаган Жўрабек Қаландар қори ўғлининг ҳаёти, фаолияти ва ўлими билан боғлик воқеликлар ҳам бугунга қадар холис ҳамда ҳаққоний ёритилмаган эди. У киши ҳақидаги тарихий ҳақиқатларни батафсил, адолатли ёритиш борасида таниқли адиблар Норқобил Жалил ва Рўзимбой Ҳасан савобли ишни амалга оширибдилар. Бу адибларимизнинг қаламига мансуб “Генерал Жўрабек: давр ва қисмат” асарини ўқиб шу хулосага келдим.
Аввало, асарда халқимизнинг 150-200 йиллик тарихи, 1828-1868 йилларда Бухоро амирлиги, Хива ва Қуқон хонликларини ўзаро урушлари, бекликларни ўзбошимчалиги, давлат бошқарувидаги интизомсизлик, замонавий илм ва ҳарбий қудратни орқада қолганлиги, бошқарилувчилар адолатни четдан кутиши, бошқарувчилар ҳам элу-халқидан кўра босқинчилар билан шерик бўлиб, фақат ҳукмдорлиги, бойлиги ва ҳарамини сақлаш илинжида бўлганлиги кўрсатиб берилганлигини таъкидлаш керак. Бу камчиликлар юртни Россия империяси томонидан осонликча босиб олинишига сабаб бўлган.
Хўш, Жўрабек Қаландар қори ўғли ким бўлган? Унинг ҳаёти ва қисмати қандай кечган? Жўрабек Қаландар қори ўғли тахминан 1840 йилда Китоб шаҳри яқинидаги Гўлгунпушт қишлоғида ўқимишли, зиёли инсон Қаландар қори оиласида тўғилган. Улар кенагас уруғига мансуб бўлган. Диний илмлар билан бирга, форс ва араб тилларини ўрганади. Айниқса ҳарбий соҳани яхши ўрганишга киришади. Бухоро ҳукмдори амир Насрулло Китоб ва Шахрисабз бекликларига қирғинбарот уруш қилиб, ёш Жўрабекни ҳам ўзи билан бирга олиб кетади. Шу ўринда Китоб ва Шахрисабз бекликлари Бухоро амирига тўлиқ бўйсунмаганлигини ҳам таъкидлаб ўтиш жоиз.
Жўрабек ўн саккиз ёшида амир томонидан тўқсабо унвонини олиб, йигирма ёшида оқсоқоллар томонидан Китоб беклигига сайланади. Бу вақтда Шахрисабз беги Жўрабекнинг амакиси Бобобек бўлган. Амир Насрулло 1856 йилда Китоб ва Шахрисабз бекликларини қонга ботириб, Шахрисабз бегини қизи Бегойим(Пошшаой)ни ўзига хотин қилиб олиб кетади. Бегойим амирдан икки фарзанд кўргунча сабр қилиб, қатл этилган қариндошлари қасдини олиш учун амирни қулоғига симоб қўйиб ўлдиради. Бунинг учун Бегойимни ўзи, икки фарзанди ва акаси ўлдирилади. Амир Насруллони Бухоро амирлиги давлатчилигини мустаҳкамлаш, дину-шариатга хайрихоҳлик борасидаги фаолиятини ижобий кўрсатувчи тарихчилар ҳам бор.
Асарда ёзилишича амир Насрулло 1942 йилда Қуқон хонлигига уруш қилиб машҳур шоира Нодирабегимни, унинг ўғиллари Мухаммад Алихон ва Султон Махмудхонни, ўн тўрт ёшли набираси шаҳзода Муҳаммад Аминхон ҳамда кўплаб кишиларни қатл эттиради. Бу воқеаларни содир бўлишига Нодирабегимни ҳам айби бор бўлиши мумкинлигига шама қилинган. Балким, отаси Умархон вафотидан кейин Мухаммад Алихон амалдору-уламоларга яхши муносабатда бўлмагани, ёшлигида отасини ҳарамига олиб келинган канизак Подшоҳхонга уйланиб, маишатга берилганлиги, Нодирабегим ўғлини бу қилмишларини олдини олмаганлиги назарда тутилгандир. Амир Насрулло ҳам гўзал Подшоҳхонга мафтун бўлиб уни Бухорога олиб келган. Амир Насруллони вафотидан кейин Подшоҳхон “шумқадам канизак” сифатида қатл этилган.

🔰🔰🔰


Генерал Жўрабек хақида маълумотлар.


GENERALISSIMUS dan repost
Jinoyat kodeksiga tegishli o‘zgartirishlar kiritish orqali transport vositasini takroran mast holda boshqarganlik uchun jinoiy javobgarlik belgilanmoqda. Bundan tashqari, Jinoyat kodeksida avtomototransport vositalari haydovchilarini tayyorlash va qayta tayyorlash, shuningdek imtihon o‘tkazish va haydovchilik guvohnomasini berish tartibini buzganlik, transport vositasini boshqarish huquqidan mahrum etilgan shaxsning transport vositasini boshqarganlik va siqilgan tabiiy gazda, suyultirilgan neft gazida yoki dizel va gazsimon yoqilg‘i aralashmasida ishlaydigan transport vositalaridan foydalanishda xavfsizlik qoidalarini buzganlik uchun jinoiy javobgarlik belgilanmoqda.

Shuningdek, Maʼmuriy javobgarlik to‘g‘risidagi kodeksda transportda bezorilik, yaʼni ayrim haydovchilar tomonidan boshqarish madaniyatiga rioya qilmay, transport vositasini keskin boshqarish va boshqa harakatlarda ifodalangan “agressiv boshqarish”, “drift”, “shaxmat” shaklida harakatlanish, yo‘llarda to‘siqlarni paydo qilish kabi qoidabuzarliklar uchun maʼmuriy javobgarlik belgilanmoqda.

Xususan, qonun bilan jarima ballari hisoblangan yo‘l harakati qoidalarini buzganlik uchun maʼmuriy jazo qo‘llash kabi javobgarlik belgilanmoqda. Yo‘l harakati qoidabuzarliklari bo‘yicha hisoblanadigan jarima ballari belgilangan miqdordan oshganligi uchun maʼmuriy jazo qo‘llanilganda haydovchilik huquqidan mahrum qilishning eng kam miqdori olti oydan kam bo‘lmasligi nazarda tutilmoqda.

@generalissimo_marshal


GENERALISSIMUS dan repost
“Мен тўғрилик орқасида бош кетса “иҳ” дейдиган йигит эмасман… Кўнглида шамси ғубороти, тес­каричилик мақсади бўлмоғон содда, гўл, виждонлик йигитга бу қадар хўрликдан ўлим тансиқроқдир. Бир неча шахсларнинг орзусича маънавий ўлим билан ўлдирилдим. Энди, жисмоний ўлим менга қўрқинч эмасдир”.

Абдулла Қодирийнинг суддаги нутқи

@generalissimo_marshal


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Момент подписания Трампом указов о рассекречивании материалов по убийствам братьев Кеннеди и Мартина Лютера Кинга


Jaloliddin Yusubov dan repost
Rankings TOP-1000_2025.pdf
1.3Mb
#TOP1000 #Reyting

⚡️Diplomlari to‘g‘ridan to‘g‘ri tan olinadigan TOP-1000 talikka kirgan OTMlar
ro‘yxati

Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi tomonidan 2025-yil uchun tasdiqlangan xalqaro e’tirof etilgan tashkilotlarning (Quacquarelli Symonds World University Rankings, Times Nigher Education, Academic Ranking of World Universities) reytingida oliy ta’lim muassasalari orasida birinchi 1 000 o‘rinni egallagan xorijiy oliy ta’lim muassasalari ro‘yxati tasdiqlandi.

Ushbu ro‘yxat 2025-yil uchun e’lon qilingan bo‘lib, har yili yangilanib turadi.

Ma’lumot uchun, TOP-1000 oliygohlarni tamomlagan talabalarning diplomlari O‘zbekistonda imtihon sinovlarisiz tan olinadi (nostrifikatsiya qilinadi).

👉 @Jaloliddin_Y_K


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Диққат

👮‍♂️Энди Ички ишлар ходимлари сиз билан нотўғри муомоалада бўлса, бу ҳолатни қаршиликсиз тасвирга олишингиз ва ижтимоий тармоқларга тарқатишингиз мумкин. 📹

Анча муҳокамаларга сабаб бўлган Қонун Сенат ташаббуси билан қайта кўриб чиқилди ва сўз эркинлиги таъминланди. Қонун билан фақат ходимларни обрўсизлантириш мақсадида сўз ва видеоларни бузиб, нотўғри монтаж қилганлик таъқиқланмоқда. 🎞

Канал 👉@SHOPIRLAR


Яхши хабар


Т А Б Р И К Л А Й М А Н !!!
Бугун ИФ катта ўқитувчиси Хулкар Азимованинг таваллуд кунлари. Хулкар домла туғилган кунингиз муносабати билан муборакбод этаман! Сизга соғлик, фаровон хаёт йўлдош бўлсин! Оилангиз, барча яқинларингиз ва дўстларингиз бахтига хар доим соғ-саломат бўлишингизга тилакдошман! Устозлик ва илмий фаолиятингизга омад ёр бўлсин! Сиз самимий, латофатли ва маъсулиятли аёлсиз!
Туғилган кунингиз муборак бўлсин!


Геосиёсат | News dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Америка буюк давлатми?

👉 @Geosiyosatuz

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.