Uzdiplomat | Расмий канал


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Янгиликлар, танқидий-таҳлилий мақолалар, журналистик суриштирувлар
UzDiplomat.uz — Адолат очиқликдан бошланади
•facebook.com/uzdiplomat
•instagram.com/uzdiplomat.uz
•youtube.com/@uzdiplomat
Реклама: +99893 571 72 35
Таҳририятга мурожаат— @uzdiplomatbot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Қашқадарёда ёқилғи қуйиш шохобчасида ёнғин юз берди

Расмий ахборотда икки кишининг жароҳатлангани айтилган.

Бугун, 10 март куни Қашқадарё вилояти, Касби тумани "Дўстлик" МФЙ ҳудудида жойлашган ёқилғи қуйиш шохобча ҳовлисида 2 та 9 тоннали сиғим ёнди, деб хабар бермоқда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.

Воқеа жойига қутқарув хизматида 4 та ёнғин қутқарув бўлинмалари соат тахминан 22:04 да этиб бориб, соат 22:33 да ёнғинни тўлиқ ўчирган.

Ёнғин оқибатида 2 нафар фуқаролар куйиш тан жароҳатини олган. Ҳозирда уларнинг аҳволи яхши. Ҳалок бўлган фуқаролар йўқ.
Ёнғин сабаби ва зарарига аниқлик киритилмоқда.

Telegram |InstagramYou Tube | Facebook | X


АҚШ USAIDнинг 83% дастурларини расман бекор қилди

АҚШ Давлат котиби Марко Рубио 10 март куни USAID (АҚШнинг халқаро тараққиёт агентлиги) дастурларининг 83%ини расман бекор қилинганини эълон қилди. Бу қарор олти ҳафталик текширувдан сўнг қабул қилинган.

Рубионинг айтишича, 5,2 минг шартнома бекор бўлади. Улар миллиардлаб доллар қийматида бўлиб, баъзи ҳолларда АҚШ манфаатларига зарар етказган. Қолган дастурлар (тахминан 1 мингта) тўғридан-тўғри Давлат департаменти назоратига ўтказилади.

Бу қарордан аввал, АҚШ президенти Дональд Трамп кўп йиллик самарасиз харажатлар сабабли USAID фаолиятини тўхтатган эди.

Агентликнинг 2025 йилда бошқа мамлакатларга ёрдами 42,8 миллиард долларни ташкил этиши керак эди. Ўзбекистон ҳам USAID ёрдамини олувчилар қаторида — 1993 йилдан буён 650 миллион доллардан ортиқ маблағ ажратилган. Жумладан, соғлиқни сақлаш, таълим, иқтисодий ривожланиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида дастурлар амалга оширилган.

Telegram |InstagramYou Tube | Facebook | X


Бухоро ва Хоразмда прокуратура ходимлари пора билан қўлга олинди

Бухоро вилояти Жондор тумани прокурорининг катта ёрдамчиси пахта ва ғалла етиштиришга ихтисослашган фермер хўжалиги раҳбарига чиқарилган суд ҳукмини ўзгартиришсиз қолдириш учун кўмак беришга ваъда қилиб, 3 000 АҚШ доллари сўраган.

Дастлаб 500 доллар олган, кейин Бухоро шаҳрида 2 500 доллар олган вақтида ДХХ ва прокуратура ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.
Унга Жиноят кодексининг 25,168-моддаси 3-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилди.

МИБнинг Хоразм вилояти бошқармаси катта суриштирувчиси фуқарони тизимга ишга киритиш эвазига 2 000 АҚШ доллари талаб қилган.
1 800 доллар олган вақтида Урганч шаҳрида қўлга олинди.
Унга Жиноят кодексининг 25,168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Ҳар икки ҳолат бўйича тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Telegram |InstagramYou Tube | Facebook | X

8.8k 0 51 18 55

🔴 Нефть арзонламоқда, Ўзбекистонда бензин арзонлайдими?

Иқтисодчи Отабек Бакиров бутун дунёда нефть арзонлаганда нега бизда бензин арзонламайди, деган ҳақли сўров негадир Ўзбекистонда янграмайди, деб савол қўйди.

Ўтган ҳафта охирида брент типидаги нефть котировкалари 69 долларгача арзонлаган. Йил бошидан нефть котировкалари ўртача 12%га, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 23%га пасайган. Шимолликларнинг Urals маркали нефти 2 йиллик минимумларда сотилмоқда (бизга асосан шу нефтдан бўлган бензин импорт қилинади).

Иқтисодчининг ёзишича, бутун дунёда нефть арзонлаганда нега бизда бензин арзонламайди, деган ҳақли сўров негадир Ўзбекистонда янграмайди. Иқтисодий қарор қабул қилувчиларнинг кун тартибида ҳам бу масала йўқ.

«Балки ҳамма билади: Ёқилғи-энергетика тизимини тили ва чўнтаги бир олигархлар ва монополистлар эгаллаб олган. Эркин бозор ва истеъмолчига қарши барча сунъий ва маъмурий тўсиқлар қўйилган.

Сунъий дефицит ва қиммат ёқилғи орқали суғуриб олинаётгани рента аҳолининг тўлов қобилиятини пасайтираётгани, ички ва ташқи бозорда ўзбек товарларининг рақобатбардошлилиги ўлдираётгани туфайли йўқотишлар билан солиштирилмайди. Кимнингдир чўнтагига юз миллион доллар тушиши учун Ўзбекистон иқтисодиётига неча миллиард доллар зиён келтирилаётгани ҳақида ўйлаш бошланган куни бу масалада ўзгаришлар бошланади», деб ёзди Отабек Бакиров.

Маълумот учун, 2025 йил 1 январдан Ўзбекистонда аввалроқ хусусийлаштирилган энг йирик ёнилғи қуйиш шохобчаларидан бўлмиш Carvon (UNG Petro) тармоғида Аи-80 маркали бензин 6900 сўмдан 8150 сўмгача қимматлашди. Йиллик ҳисобда нарх деярли 34 фоизга ошган.

Telegram |InstagramYou Tube | Facebook | X

9.7k 0 18 19 88

Россияда кўчмас мулк сотиб олаётган хорижликлар орасида ўзбекистонликлар етакчилар қаторида

Россияда 2024 йил сентябридан бери но-резидентлар томонидан амалга оширилаётган битимлар сони ошиб бормоқда. Бу ҳақда "Флип" кўчмас мулк бозори инвестиция компанияси бош директори Евгений Шавнев "Известия" нашрига маълум қилди.

"Ҳозирги пайтда но-резидентларнинг улуши умумий савдоларнинг тахминан 20 фоизини ташкил қилади. Улар орасида: 15 фоизи — Ўзбекистон, 21 фоизи — Беларусь, 18 фоизи — Қозоғистон, 10 фоизи — Тожикистон, 10 фоизи — Туркманистон, 2 фоизи — Хитой фуқароларига тегишли", — деди у.

Но-резидентлар орасида энг кўп талаб Москвада кузатилмоқда.

Одатда, хорижий харидорлар бизнес ёки "комфорт плюс" тоифасидаги уй-жой комплексларидаги хонадонларни нақд пулга харид қилади.

"70 фоиз ҳолларда бу харид инвестицион мақсадда эмас, балки 1—5 йил давомида яшаш режаси билан амалга оширилади" — деди эксперт.

Telegram |InstagramYou Tube | Facebook | X


#Real_Ozbekiston

Қулаётган симёғоч ва лой кўчалар...

Қашқадарё вилояти, Қамаши тумани, «Қўнғирот» МФЙ

«Олмос» қишлоғидаги «Полвонлар» кўчасида симёғоч зўрға йиқилай деб турибди. Бу атрофдан ўтадиган масъуллар уни кўрмаган.

«Симёғочларни қулаб тушмасидан олдин алмаштирилса яхши бўлар эди», дейди бизга суратларни жўнатган ҳамюртимиз.

Мурожаатчи шунингдек, болалар боғчага қатнайдиган «йўл»ни тасвирларини юборган. 19 асрни эслатувчи тупроқли йўлдан қатнаш жуда ноқулай, қишда лой, ёзда эса чанг кўтарилади.

«Йўлни ўзимиз ҳашар йўли билан текисладик, шунга шағал ётқизишга ёрдам сўраймиз», дейди у.

❗️«Реал Ўзбекистон» лойиҳасида сиз ҳам иштирок этинг!

Ўз ҳудудингизга оид янгиликлар, сурат ва лавҳаларни телеграм орқали @uzdiplomat_uz га жўнатинг!

Telegram |InstagramYou Tube | Facebook | X


«Биз ҳеч қачон АҚШнинг бир қисми бўлмаймиз»: Канаданинг янги бош вазири сайланди

Канаданинг Либерал партияси янги раҳбар сифатида Англия банкининг собиқ раҳбари Марк Карнини танлади. У партия ичидаги сайловларда 85,9% овоз тўплаб, энди мамлакат бош вазири сифатида Жастин Трюдонинг ўрнини эгаллайди.

2025 йил январ ойида Трюдо ўн йиллик раҳбарликдан сўнг истеъфога чиқишини эълон қилган эди.

Карни Трюдо ҳукуматига кирмаган ягона номзод бўлиб, у амалдаги ҳукуматнинг иқтисодий сиёсатини кескин танқид қилган. Унинг фикрича, ҳокимият иқтисодий муаммоларни ҳал қилишдан кўра, кўпинча бошқа масалаларга чалғиб кетган.

59 ёшли Марк Карни Гарвард университетини тугатган, Оксфорд университетида магистрлик ва фалсафа докторлиги даражаларини олган.

У Goldman Sachs'да ишлаган, 2008 йилда Канада Банки раиси этиб тайинланган. 2013 йилда эса Англия банкини бошқаришга киришиб, бу лавозимда ишлаган биринчи чет эллик бўлди.

Telegram |InstagramYou Tube | Facebook | X


uzdiplomat иқтибоси: 🖍

“Инсон тўрт нарсага — ўз эркига, мулкига, ватанига ва динига соҳиблиги билан инсондир”.


АЛИХОНТЎРА СОҒУНИЙ,


Шоир, адиб, Шарқий Туркистон жумҳуриятининг биринчи президенти ва маршали.

Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Real_Ozbekiston

Муаммо ҳал этилди: Энди ичимлик суви ариққа оқмайди

Бугун Сирдарё вилояти Сайхунобод тумани «Янгиҳаёт» маҳалласида 3-4 ойдан буён ичимлик суви ариққа оқиб ётгани ҳақида бизга ҳамюртимиз видео жўнатган эди. Уни каналимизда эълон қилганимиздан сўнг ишчи гуруҳ ташкил этилиб, жойига чиқиб ўрганиш ишлари олиб борилган.

«Сирдарё сув таъминоти» АЖ ахборот хизматининг маълум қилишича, ўрганиш давомида Янги ҳаёт МФЙ Боёвут кўчаси ҳудудидан ўтган д-150 ммли ичимлик сув қувурида носозлик юзага келганлиги аниқланган ушбу носозлик Гулистон тумани махсус ишчи гуруҳи томонидан бартараф этилган.

Мутасаддиларга муаммони тезкорлик билан ҳал этганликлари учун миннатдорлик билдирамиз.

❗️«Реал Ўзбекистон» лойиҳасида сиз ҳам иштирок этинг!

Ўз ҳудудингизга оид янгиликлар, сурат ва лавҳаларни телеграм орқали @uzdiplomat_uz га жўнатинг!

Telegram |InstagramYou Tube | Facebook | X


Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида эркин савдо режими жорий этилди

Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида 2025 йил 25 февралдан эркин савдо режими жорий этилди. Бунинг натижасида, айрим турдаги маҳсулотлардан ташқари икки мамлакатда ишлаб чиқарилган товарларга нисбатан божхона божлари бекор қилиниб, ўзаро товарлар савдосидаги мавжуд чекловлар бартараф этилди ва савдо тартиботлари соддалаштирилди.

Масалан, Туркманистонга олиб кирилаётган маҳаллий цемент маҳсулотлари (божхона тўлови 100%), тўқимачилик матолари (50%), мебель (50%), шиша идишлар (50%), сув иситиш қозонлари (15%), пластик ва полипропилен маҳсулотлар (10%), колбаса ва гўшт маҳсулотлари (1 кг учун 2 доллар), пахта ёғи (1 кг учун 1 доллар) божхона тўловлари бекор қилинди.

Маълумот учун, 2024 йилда икки мамлакат ўртасидаги савдо айланмаси 1,14 млрд долларни ташкил этиб, аввалги йилга нисбатан 5,5 фоизга ошган. Янги тартибни жорий этилиши бу рақамларни сезиларли ортишига ҳизмат қилади.

Telegram |InstagramYou Tube | Facebook | X


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Real_Ozbekiston

Ариқни ичимлик суви билан тўлдиришмоқчими?

Сирдарё вилояти Сайхунобод тумани «Янгиҳаёт» маҳалласида 3-4 ойдан буён ичимлик суви ариққа оқиб ётибди, дейди бизга видео жўнатган ҳамюртимиз.

Мутасаддилар бу кўчадан ўтмаганми? Ичимлик суви таъминоти долзарб бўлиб турган вақтда сувнинг ариққа оқиб ётиши ва уни масъуллар кўрмаслигини қандай тушуниш мумкин?

❗️«Реал Ўзбекистон» лойиҳасида сиз ҳам иштирок этинг!

Ўз ҳудудингизга оид янгиликлар, сурат ва лавҳаларни телеграм орқали @uzdiplomat_uz га жўнатинг!

Telegram |InstagramYou Tube | Facebook | X


Янгийўлда кўприкнинг бир қисми ўпирилиб тушди

Тошкент вилояти ИИББ
8 март куни Тошкент вилояти, Янгийўл тумани ҳудудидан ўтган D022 «Нурафшон — Оққўрғон — Янгийўл» автомобиль йўлининг 58 километрида жойлашган кўприкнинг бир қисми ўпирилиб тушгани ҳақида хабар берди.

Ҳодисада ҳеч ким жабрланмаган. Чунки шикастланиш вақтида кўприкда фуқаролар ва транспорт воситалари бўлмаган.

«Ҳозирда кўприк тегишли ташкилотлар ва Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан назоратга олинган бўлиб, ҳаракат иштирокчиларини хавфсизлик ҳаракатланиш чоралари кўрилди», дейилади хабарда.

Туман ҳокимлиги 50 йил аввал қурилган кўприк таъмирталаб холатда бўлганини маълум қилди. Ҳайдовчиларга айланма йўллар орқали ҳаракатланиш тавсия этилган.

Telegram |InstagramYou Tube | Facebook | X


uzdiplomat иқтибоси:🖍

“Бугун минглаб фарзандларимизнинг хорижда ноқонуний меҳнат мигрантлари бўлиб юриши уларга оилада аввалбошданоқ шу тарбияни беролмаганимиз оқибатидир”.

2017 йил, июль

Қаҳрамон Қуронбоев,

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси


Telegram |InstagramYou Tube | Facebook | X

11.6k 0 26 64 203

Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
“Milliy Fashion Show” модалар намойиши қандай ўтди?

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Ёшлар ижод саройида модалар намойиши бўлиб ўтди.

Унда ёш дизайнерларнинг 60 дан ортиқ либослари намойиш этилган. «Тадбир миллий либосларимизни кенг тарғиб қилиш, ёш дизайнерларни қўллаб-қувватлаш ҳамда халқимизнинг ўз анъана ва қадриятларига бўлган ҳурматини яна бир бор юксалтириш мақсадида ташкил этилди», демоқда ташкилотчилар.

Батафсил видеода кўринг!

Telegram |InstagramYou Tube | Facebook | X


7421680.pdf
1.6Mb
⚡️ Расман! Энди чиқинди қарздорлиги 5 кун ичида бартараф қилинмаганда қарздор электр энергиясидан вақтинча узилади.

Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматларини кўрсатиш соҳасида тўлов интизомини мустаҳкамлашга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни қабул қилинди.

Олий Мажлис Сенати қаттиқ маиший чиқинди хизматидан қарзи борларнинг электр энергияси учун тўловларини чеклашни назарда тутувчи қонунни 21 февралдаги йиғилишида маъқуллаган эди.
Маълумотларга кўра, аҳолининг маиший чиқиндиларни йиғиш ва олиб чиқиш бўйича хизматлари учун дебиторлик қарзи 74 млрд сўмдан (2019 йил) 600 млрд сўмга (2025 йил бошига) ўсган.

Эслатиб ўтамиз, чиқинди бўйича қарздорлиги бор истеъмолчиларга электр энергияси тўловларидаги чекловлар ҳақида 2024 йил октябрда хабар берила бошланганди. Ўшанда ҲЭТ билдиришномалар юборилаётган бўлсада тўлов имконияти чекланмаганини маълум қилган.

Telegram |InstagramYou Tube | Facebook | X

18.5k 0 148 35 129

Telegram’да энди контактдан ташқаридаги кимдир биринчи марта хабар юборганида, батафсил маълумот саҳифаси тақдим этилади.

Бунда умумий маълумот кўринишида нотаниш одамнинг телефон рақами қайси давлатга тегишли экани, Telegram’га қачондан бери кириши, исми ёки расмини қачон ўзгартиргани кабилар кўрсатилади.

Бу фирибгарликларни аниқлаш, ўзини бошқа биров деб кўрсатадиганлардан қочиш ва ким билан гаплашилаётганини тасдиқлаш имконини беради.

Шунингдек, мессенжерда контактдан ташқари одамлар хабар ёзишини пулли қилиш имкони мавжуд бўлди. Бу Telegram “юлдузчалар” орқали амалга оширилади.

Telegram |InstagramYou Tube | Facebook | X


Янги қабул қилинган "Банклардаги омонатларни ҳимоя қилиш кафолатлари тўғрисида"ги қонунда нималар ўзгарди?

📌 Энг муҳим ўзгаришлар:
🔹 Давлат жисмоний ва юридик шахсларнинг депозитларини 200 миллион сўмгача кафолатлайди – жисмоний ва юридик шахсларнинг омонатлари давлат томонидан ҳимояланади;
🌍 Халқаро тажриба:
Россия – $14,300 (186 млн сўм)
Украина – $20,000 (260 млн сўм)
Молдова – $10,700 (139 млн сўм)
Беларус – $10,000 (130 млн сўм)
Сербия – $16,000 (208 млн сўм)
Чехия – $13,000 (169 млн сўм)
Словакия – $14,000 (182 млн сўм)
Литва – $15,000 (195 млн сўм)
Эстония – $18,000 (234 млн сўм)
Болгария – $17,000 (221 млн сўм)
Руминия – $15,500 (202 млн сўм)

🔹 Юридик шахслар ва тадбиркорлар учун кафолат – илгари фақат фуқароларга татбиқ этилган кафолат эндиликда бизнес учун ҳам амал қилади;
🔹 Омонатни қайтариш муддати 83 кундан 7 кунгача камайтирилади – 2026 йил 1 январдан 15 кун, 2027 йил 1 январдан эса 7 кун бўлади;
🔹 Омонатларни кафолатлаш агентлиги ташкил этилди – банк тизимидаги барқарорликни таъминлаш учун янги институт иш бошлайди;
🔹 99,7% омонатчиларнинг маблағлари тўлиқ ҳимояланади – бу эса банкка ишончни янада мустаҳкамлайди!

📌 Қўшимча фактлар:
💰 Жами депозитлар ҳажми: 308,6 трлн сўм (2017 йилда 37 трлн сўм);
🏦 Жисмоний шахсларнинг умумий омонатлари: 122,5 трлн сўм;
200 млн сўмгача бўлган омонатчилар улуши: 99.7% (122.1 триллион сўм)
200 млн сўмдан ортиқ омонатчилар улуши: 0.4%!


uzdiplomat иқтибоси:🖍

"Ҳақиқат ва адолат билан тўғри сиёсат юргизмаган ҳар бир раҳбар ва бошлиқ қаттиқ азоб-уқубат ва балога гирифтор бўлур”


Маҳмуд аз-Замахшарий

Tилшунос, тафсир ва ҳадис олими

Telegram |InstagramYou Tube | Facebook | X

12.5k 1 71 18 112

Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🔴Тез тиббий ёрдам ходимлари шифохоналарга ётқизолмай 4 соат олиб юрилгани айтилган беморга жамоатчилик эътирозидан кейин муолажа қилинмоқда

Бугун Тошкентда тез тиббий ёрдам ходимлари беморни 4 соат олиб юришган ва подъездга ташлаб кетишгани ва "унга энди ҳеч нарса ёрдам бермайди, у барибир ўлади" дейишгани акс этган видео тарқалди.

Шифокорларнинг сўзидан англашиладики бирорта касалхона 4-даражали онкологик касали бор беморни қабул қилишни хоҳламаган.

Республика тез тиббий ёрдам маркази ушбу ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилди:

«Фуқаро М.Б. (1953 йилда туғилган, уйи ва аниқ яшаш манзили йўқ) номига 2025 йил 23 февралдан бошлаб тез тиббий ёрдам хизматига бир неча маротоба мурожаатлар қайд қилинган ва ҳар сафар унга тиббий хизматлар кўрсатилган.

Бундан ташқари, М. Б.ни  4-сон ва 1-сон шаҳар клиник шифохоналарига бир неча марта олиб борилган. Жумладан, жорий йил 6 март кунининг ўзида унинг номидан 4 марта чиқирув уюштирилган ва ҳаммасида тиббий хизматдан фойдаланган.

6 март куни дастлаб соат 10:53 да Бўзсув 1/21 манзилига шу ерда яшовчи фуқаро томонидан чақириқ берилган. Тез тиббий ёрдам бригадаси ўз вақтида етиб бориб, беморни бирламчи тиббий текширувдан ўтказади. Сўнгра у 1-сон шаҳар клиник шифохонасига олиб борилган. Қабул бўлимида шошилинч ҳолат инкор қилингач, у яшаш манзили аниқ бўлмагани учун "102" хизматига хабар берилиб, олиб кетилган манзилга келтириб қўйилган.

Кейинги чақириқ эса соат 13:34 да Бўзсув 1/21 манзилига ИИБ ходими томонидан амалга оширилган. Воқеалар ривожи деярли бир хилда давом этади, фақат якунда бемор бу сафар яшаш манзилини Буюк Ипак йўли кўчаси, 421-уй деб кўратгани сабабли тиббий бригада томонидан "колл марказ" катта шифокори ҳамда "112" ва "102" ходимлари билан гаплашилиб, айтилган манзилга келтириб қўйилган.

Соат 19:48 да Буюк Ипак йўли кўчаси, 421-уй манзилига йўловчи фуқаро томонидан навбатдаги чақирув бўлади. Тез тиббий ёрдам бригадаси ўз вақтида етиб боради. Беморни бирламчи тиббий текширувдан ўтказади. Шошилинч ҳолат инкор қилиниб, у манзилнинг ўзида қолдирилади.

Тўртинчи чақирув кечки пайт соат 20:31да Буюк Ипак йўли кўчаси, 421-уй манзилига ИИБ ходими томонидан амалга оширилган. Тез тиббий ёрдам бригадаси тезкор равишда вақтида етиб боради ва жойида беморни бирламчи тиббий текширувдан ўтказади.

ИИБ ходими таклифи билан яна қайтадан 1-шаҳар клиник шифохонасига олиб борилган. Қабул бўлимида мутахассис томонидан қўйилган "ўнг томонлама сут безининг йирингли яраси" ташхиси асосида қабул бўлимида қолдирилган.

Фуқаро М.Б. айни пайтда Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Тошкент шаҳар филиалида режали равишда муолажалар олмоқда».

Telegram |InstagramYou Tube | Facebook | X

11.9k 0 34 155 104

"Қамчиқ" довони автомобиллар ҳаракати тўхтатилди

Қалин қор ёққанлиги сабабли "Қамчиқ" довони автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди.

Жорий йилнинг 7 март куни соат 15:00 дан А-373 халқаро автомобиль йўлининг "Қамчиқ" довони қисми автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди.

Махсус техникалар ёрдамида довон йўлини қордан тозалаш ишлари амалга оширилади.

Транспорт воситаларининг ҳаракатига рухсат берилиши юзасидан қўшимча маълумот берилади, деб маълум қилди Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати.

Telegram |InstagramYou Tube | Facebook | X

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.