⚡️
Самарқандда 4 йигит 4-қаватдаги деразадан тушиб кетган қизчани тутиб олишди
Вилоят ИИБга кўра, воқеа 1 июнь куни юз берган. Қизалоқ уйнинг 4-қаватида боши панжара орасига тиқилиб, танаси ҳавода осилиб қолган.
Мактаб битирувчилари Ш.Бобораҳимов, М.Саидалимов, О.Ўткиров ва Ж.Эшназаров буни кўриши билан қўли билан қутқарув панжарасини ясаган. Улардан бири боланинг ота-онасига хабар бериш учун юқорига кўтарилган.
Шу пайтда, қизалоқ пастга тушиб кетган. Йигитлар уни тутиб олишган.
👉
@Tezkor24official