Postlar filtri


"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰 dan repost
АФЕРИЗМЛАР – 8

* * *
Одам яшаб қолиши учун учта омил муҳим – сув, ҳаво, нон.
Миллат яшаб қолиши учун эса – сув, ҳаво, нон... ва ҳақиқат.

* * *
Нега одамлар донолардан кўра, дарвешларни кўпроқ яхши кўришади?
Чунки, донолар ҳақиқатни “қоғозга ўраб” ёзишади, дарвешлар яланғоч ҳақиқатни гапиришади.

* * *
Демократик давлат билан авторитар давлатни асосан иккита жиҳат ажратиб туради: бирисида одамлар раҳбар тириклигида кимлигини юзига қўрқмай айтишади, иккинчисида ўлганидан кейин айтишади... қўрқмай.

* * *
Бу кўзойнакнинг ортидаги кўз миллатга неча маротаба хоинлик қилди, ҳануз хоинлигини давом эттирмоқда.
Шу кўзойнакнинг ортидаги кўзга доим кўзим тушса, миямга бир фикр чақмоқдек чақнаб келаверади:
“Тириклигидан уялмасмикин-а?..”

* * *
Харомдан ҳазар қилмайдиган эркакдан кўра, ҳаромдан ҳазар қилмайдиган аёл ўн карра жирканч кўринади.

* * *
Халқнинг кўзи – Ҳақнинг кўзи, халқдан ҳеч нарсани яшириб бўлмайди.

* * *
Бир қарич ерга минглаб аждодларнинг қони тўкилган. Шунинг учун Ватаннинг ҳар қарич ери – бебаҳо!

* * *
Маддоҳ билан фоҳишанинг фарқи шундаки, фоҳиша – фақат ўз танасига ҳиёнат қилади, маддоҳ – бутун бошли халққа!

* * *
Хитой, японларнинг мақтанишларини қаранглар-а, нима эмиш, худди одамга ўхшайдиган робот яратишаётган эмиш. Биздан анча орқада қолибсизлар, ақллилар!
Нима иш буюрсанг, қўли кўксида “хўп бўлади!” деб бажаради, меҳнат қилиб чарчамайди, ҳақини талаб қилмайди, сўксанг кечирим сўрайди, топганини кияди, нима берсанг еб, яна ҳақингга дуо қилади.
Сизларга қанча робот керак, ақллилар?..

08.03.2025.

Носиржон ТОШМАТОВ

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali


Хурматли жамоамизнинг хотин -қизлари, устозлар ва ходимлар_ !
Сизларни 8-март Халқаро хотин-қизлар куни байрами билан чин қалбимиздан қутлаб, Сизларга бахорий табассум, мустахкам сихат-саломатлик, қуёш харорати-ю олам-олам қувончга тўла хиссиётларни йўлдош бўлишига тилакдош бўлиб қоламиз!
Лабларингиздан самимий кулгу, хонадонингиздан бахт-саодат туйғулари, эзгулик хисси, нур ва севинч, меҳр ва мухаббат асло аримасин!


Т А Б Р И К Л А Й М А Н !!!
Бугун доцент Бегобот Ибрагимовнинг таваллуд куни!
Хурматли Бегобот укам!
Сизни таваллуд кунингиз муносабати билан табриклайман! Сиз самимий, доим кулиб юрувчи, зиёли инсонсиз!Сизга соғлик, шукрона турмушни тилайман! Таълим -тарбия сохасидаги фаолиятингизга омад ёр бўлсин! Фарзандлариз камолини бахтини кўриб юришлар насиб этсин! Улуғ ёшлар билан 100 лашиб, эьтиборларда бўлиб юринг! Туғилган кунингиз муборак бўлсин!


Uzdiplomat | Расмий канал dan repost
Амалдорларни даромадини декларация қилишга оид қонун 1 апрелгача ишлаб чиқилади

Президент давлат хизматчилари даромадини декларациялашга оид қонунни қабул қилиш вақти-соати келгани таъкидланди. Бу борада жамоатчилик фикри жуда муҳимлиги қайд этилди.

Мутасаддиларга тез фурсатда ушбу қонун лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига қўйиб, 1 апрелгача киритиш топширилди.

Ноқонуний бойлик орттириш учун жавобгарлик масаласини ҳам ўйлаб кўриш зарурлиги таъкидланди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда амалдорларнинг мол-мулки декларация қилинишига оид талаб Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2021 йил 6 июлда қабул қилинган Фармонида назарда тутилган. Унда 2022 йил 1 январдан бошлаб, давлат хизматчилари, уларнинг турмуш ўртоғи ва вояга етмаган фарзандларининг даромадлари ва мол-мулкини мажбурий декларация қилиш тизими жорий этилиши белгиланганди.

Telegram |InstagramYou Tube | Facebook | X


Uzdiplomat | Расмий канал dan repost
Давлат идораларида совет давридан қолган «объективка» лардан воз кечилади

Президент Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ва Давлат бошқаруви академиясининг кадрларни ўқитиш, тарбиялаш ва жой-жойига қўйишда етакчи сифатидаги роли сезилмаётганини қайд этди.

Эски намунадаги “объективка”дан воз кечиб, илғор IT технологиялар асосида ходимнинг малакаси ва салоҳияти, эришган натижаларини баҳолайдиган тизимга ўтилиши белгиланди.

Лавозимга қўйишда ходимнинг қайси олийгоҳни битиргани ёки қаерда ишлагани эмас, қандай билим-тажрибага эгалиги ва кўрсатган натижалари асосий мезон бўлади. Бу борада номзоднинг камчиликлари билан бирга яхши тарафларини ҳам холисона айтиш керак.

Маҳаллада одамлар билан ишлаган, уларнинг муаммосини ўз кўзи билан кўриб, ҳал қилган ёшлар орасидан раҳбар кадрлар танлаб олинади.

Ишга қабул қилишни очиқ ва шаффоф ўтказиш, давлат хизматчилари реестрини белгилаш, кадрларни коррупцияга мойиллигини ўрганиш бўйича фармон лойиҳасини киритилади.

Telegram |InstagramYou Tube | Facebook | X


Uzdiplomat | Расмий канал dan repost
❗️"Бундан буён секторлар фаолияти билан прокурор, ички ишлар ва солиқ шуғулланмайди", - деди Президент.

Уларнинг ўрнига эндиликда Бош вазир ўринбосарлари ўзига тегишли соҳалар билан ўз кучи ва тизими билан шуғулланиши белгиланди.

Telegram |InstagramYou Tube | Facebook | X


Uzdiplomat | Расмий канал dan repost
Президент ҳам Коррупцияга қарши курашиш агентлиги фаолиятидан норози

Агентлик ходимлари вазирликларга, ҳудудларга бориб, аниқ бир соҳани таҳлил қилиб, муаммоларга ечим бериш ўрнига, қўзғатилган жиноят ишларини санайдиган қуруқ статист бўлиб қолган.

Айни дақилаларда давом этаётган йиғилишда агентлик раҳбарияти коррупция ҳолати энг кўп бўлган туман соғлиқни сақлаш, бандлик бўлими ёки банк филиалига бориб, ҳолатни ўрганмагани, янги замонавий тизим бўйича таклиф бермагани кўрсатиб ўтилди.

Президент топшириғи билан инвестиция дастурлари устидан назорат кучайтирилганидан кейин ўтган йилни ўзида 3 триллион сўм иқтисод бўлди. Ёки соғлиқни сақлаш тизимида “Ситуацион марказ” ишга туширилгани ҳисобига 2024 йилда 1,2 триллион сўмлик мақсадсиз харажатларнинг олди олинди.

Лекин, нега бу ишлар Президент топшириқ берганидан кейин бошланиши керак?”,

- дея савол қўйди давлатимиз раҳбари.

Telegram |InstagramYou Tube | Facebook | X


Uzdiplomat | Расмий канал dan repost
⚡️Президент ФВВ вазири ва ўринбосарларини коррупцияга йўл қўйгани учун ишдан олганини айтди

"Қурилишга рухсат бериш, бинони топширишда ёнғин хавфсизлиги бўйича бюрократия ва қонун бузилиш кўпайиб кетгани учун ўтган ҳафта фавқулодда вазиятлар вазири ва унинг ўринбосарлари ишдан олинди", — Президент.

Telegram |InstagramYou Tube | Facebook | X


Uzdiplomat | Расмий канал dan repost
«Биз очиқлик сиёсатини, сўз эркинлиги ғояларини ҳаётга татбиқ этишда ҳамиша қатъий бўламиз!

Президент очиқлик сиёсати давом этишига урғу берди.

Жамиятда коррупция муаммосини жамоатчилик муҳокамасига олиб чиқадиган очиқ тизим, очиқ муҳит яратилгани, айниқса, оммавий ахборот воситаларининг бу борадаги ўрни ва таъсири ортиб бораётгани қайд этилди.

Илгари бу мавзу журналистлар учун мутлақо ёпиқ эди. Ҳозирги вақтда мавжуд ҳолат очиқлик ва шаффофлик томонга бутунлай ўзгарди.

Очиқлик бўйича халқаро рейтинглардаги
мамлакатимизнинг ўрни 138 поғонага
яхшиланиб, Марказий Осиёда биринчи, дунёда 30-ўринга кўтарилди.

Такрор ва такрор айтаман: биз очиқлик сиёсатини, сўз эркинлиги ғояларини ҳаётга татбиқ этишда ҳамиша қатъий бўламиз!”,

- деган Шавкат Мирзиёев.

Telegram |InstagramYou Tube | Facebook | X


Uzdiplomat | Расмий канал dan repost
Президент Ўзбекистонда коррупциянинг олдини олиш бўйича йиғилиш ўтказмоқда

Ислоҳотлар йўлидаги энг катта тўсиқ ва ғов – бу коррупциядир. Буни дунё тажрибаси ҳам тўлиқ тасдиқлайди.

Коррупция оқибатида жаҳон иқтисодиёти йилига 3 триллион доллар зарар кўраётгани бу глобал хавф эканидан далолат.

Коррупция шундай ёвуз иллатки, у халқнинг давлатга, Конституция ва қонунларга ишончига путур етказади, барқарор ривожланиш ва хавфсизлик учун жиддий таҳдидга айланади
”,

- деди Президент Ш.Мирзиёев.

Telegram |InstagramYou Tube | Facebook | X


Т А Б Р И К Л А Й М А Н !!!
Бугун доцент Улуғбек Ражабовнинг тавллуд кунлари! Хурматли Улуғбек Мамашоевич!
Сизни жамоамиз номидан таваллуд кунингиз муносабати билан табриклайман! Сизга соғлик, шукрона турмушни тилайман! Таълим -тарбия сохасидаги фаолиятингизга омад ёр бўлсин! Фарзандлариз камолини бахтини кўриб юришлар насиб этсин! Улуғ ёшлар билан 100 лашиб, эьтиборларда бўлиб юринг! Туғилган кунингиз муборак бўлсин!


"QASHQADARYO VILOYATI TELERADIOKANALI" DM dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
"Muloqot" ko‘rsatuvi. 
"Yashil makon" umummilliy loyihasi asosida viloyatimizda amalga oshirilayotgan ishlar xususida.

#26feb #qashqadaryo_trk
📱Rasmiy telegram kanalimiz
👉
https://t.me/qashqadaryo_trk


Тезкор хабарлар | Расмий канал dan repost
#Яхши_янгилик

⚡️Табиий газ учун иситиш мавсумида белгиланган базавий меъёр 1 апрелгача узайтирилди

Аввалроқ, 1 мартдан бошлаб иситиш мавсумида табиий газ учун жорий қилинган 500 кубометрлик базавий меъёр 100 кубометрга туширилиши режалаштирилган эди.

Бироқ, март ойида ҳаво ҳароратининг пасайиши ва айрим кунлари 0°C даражадан паст бўлиши эҳтимоли туфайли, аҳолига қулайлик яратиш мақсадида базавий меъёрни 1 апрелгача узайтириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Бу қарор Давлат раҳбарининг топшириғига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинди.

👉 @Tezkor24official


Асанов формати dan repost
Оқ Уйда кеча Зеленский ва Трамп/Вэнс жуфтлиги ўртасидаги баҳсдан сўнг ўрисқуллар кўчаларда шаталоқ отиб байрам қилиб юборди. Россияга симпатиясини яширмайдиган одамлар Россия манфаатларидан келиб чиқиб хурсанд бўлганини тушунаман, майли ҳеч бўлмаса иккиюзламачи эмас. Ўзини холис, бетараф, "тинчлик тарафдори" қилиб кўрсатадиганлар хавфлироқ — улар чиройли сўзлар билан барибир Кремль тарғиботини юритиб бераётганини ҳамма ҳам тушунмайди.

Кеча нима бўлди? Оқ Уйни эгаллаб олган гуруҳ на сиёсатга, на гўёки тажрибаси бор бизнесга тўғри келадиган кўчабезори оҳангида муаммони "решать" қилмоқчи бўлди, Зеленскийга босим ўтказиб, беҳурматлик қилиб, уни боши берк кўчага тиқиб, келишувни мажбурлаб имзолатмоқчи бўлди. Музокара илмидан бехабар бу одамлар ўзини кўча одамларидай тутди, Зеленский эса сиёсий онгга эга эканини кўрсатди, фақат охиригача бу спектаклга чидай олмади. Миллий ғурурини ҳимоя қилгани тўғри бўлди-ю, музокара ўйинини охиригача олиб бора олмагани нотўғри бўлди, деб ҳисоблайман-у, лекин тўғри-нотўғрилик йўлига. Муҳими бошқа нарса.

Украинага тўрт-беш йил тинч яшаш, бунинг эвазига ҳудудларидан, мустақиллигидан ва табиий бойликларидан воз кечиш таклиф қилиняпти. Тўрт-беш йилдан сўнг уруш яна такрорланиши мумкин — ҳеч ким тинчлик кафолатини бермаяпти. Бунақа вазиятда Украинанинг ягона йўли қаршиликни давом эттиришдир. Энг камида уруш ҳеч қачон такрорланмаслигининг кафолатини олмай туриб тузилган сулҳ сулҳ эмас, душманга нафас ростлаш фурсатидир.

Бу воқеани, реал сиёсий вазиятни бузиб талқин қилаётган "тинчликпарвар"ларнинг аргументларига келсак. Нима бўлгандаям урушни тўхтатиш керак эмиш ва бу Зеленскийнинг қўлида эмиш, Зеленский инжиқлик қилиб одамларини ҳалокатга бошлаётган эмиш.

Урушни тўхтатиш Зеленскийнинг қўлида бўлса, нега у ҳатто Саудиядаги музокараларга таклиф қилинмади? Уни умуман томон деб кўрмаётган Трамп уни Учинчи жаҳон урушини бошлашда айблаши иккиюзламачилик ва сиёсий кўрликдан бошқа нарсамас.

АҚШ—Украина—Россия учлигидаги энг кучсиз ўйинчи бўлган Украинага икки томондан оғир, кўтариб бўлмайдиган шартлар қўйилиб, рози бўлмагани учун тинчликни қадрламасликда айбланмоқда. Биров Россияга худди шу саволни бериш кераклигини айтмаяпти. Россия тинчликни хоҳламайдими? Путин қайтариб берсин Донбассни, одамларининг қирилиб кетишини тўхтатиш, тинчлик ўрнатиш учун. Ëки унга мумкинми? Нега Россия шартлари остида тинчлик ўрнатилиши керак? Нега унга кўнмаган Украина айбдор? Қани бир мард "холис" "тинчликпарвар" шу саволларни Россияга ҳам берсин. Талафот пулини тўлаб, ерларни қайтар, тинчлик хоҳласанг, бўлмаса сен айбдорсан, десин.

Вазият жудаям равшан. Уйингга кириб, пулингни талон қилиб, ўзингни калтаклаб, "қўй энди тинч яшайлик" деган гопник бор. Пулниям қайтармоқчимас, шифокорга кеткизадиган харажатингни ҳам кўтармоқчимас. Маҳаллада сенга туриб бераман деган бошқа бир "кўча" "майли рози бўл нима деса, тинч яшайлик" деб уни қўллаяпти. Сўнг икки томон ҳам сени урушқоқликда айблаяпти.

Кечаги баҳсда баъзилар Россиянинг ғалабасини кўрди, "Трамп Зеленскийни ерга урди, хор қилди" деди. Аслида Трамп ва унинг жамоаси нокомпетент кўчабезорилар эканини кўрсатди, Зеленский уларни мағлуб қилди, АҚШнинг қўғирчоғи эмаслигини, суверенитет йўлида АҚШга ҳам керак бўлса тупуришини кўрсатди ва прогрессив инсониятнинг симпатиясини янада кўпроқ қозонди. АҚШ билан бунақа гаплашиш ҳаммага ҳам эмас. Вазиятга реал баҳо бераётганларнинг ҳаммаси Зеленскийнинг ғалабасини таъкидлаяпти. Украинанинг обрўи янада ошди.

@AsanovEldar


Маълумот учун


Т А Б Р И К Л А Й М А Н !!!
Бугун муқаддас рамазон ойининг ва бахор фаслининг биринчи куни! Бугун шундай саховатли ва улуғ кунда жамоамизнинг тажрибали устозлари профессорлар Бурхон Донаев, Урол Бойназаров ва Хаамроқул Равшановларнинг таваллуд кунлари ҳамдир!
Хурматли устозлар!!!
Сизларни жамоамизнинг барча аъзолари номидан таваллуд кунингиз муносабати билан муборакбод этаман! Сизларга соғлик, шукрона турмуш, етуклик, улуғворлик ва оилавий бахтни тилайман! Илмий-педагогик ва устозлик фаолиятингизга омад ёр бўлсин! Туғилган кунингиз муборак бўлсин!




Халқаро сиёсатга қизиқувчилар учун.


Енгил каналча dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Артист бошқа, ''артис'' бошқа.

📌 @Uzbekchilik17


Фикр қилинг, тафаккур қилинг.

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.