ҚР МҒКБ


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Қарақалпақстан Республикасы Мәлимлеме ҳәм ғалаба коммуникациялар Басқармасының рәсмий каналы

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


AOKA - Rasmiy kanali dan repost
⚠️ Интернетдаги зўравонлик ва ахлоқсизликни тарғиб қилувчи контентлар ёшларнинг руҳий барқарорлигига хавф солади!

Бугун болаларнинг тарбиясига, дунёқараши ва фикрлари шаклланишига реал муҳитдан кўра, виртуал муҳит кўпроқ таъсир кўрсатмоқда.

Онлайн платформалар орқали ахборот алмашинуви, шу билан бирга, таълим, тадбиркорлик ва ижтимоий мулоқот самарали йўлга қўйилган. Аммо шундай имкониятлар фонида, интернет орқали шафқатсизлик, зўравонлик, ахлоқсизлик каби салбий иллатлар ҳам кенг тарқалмоқда.

Бу ҳолат нафақат шахсий, балки умумжамият даражасида жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин.

xabar.uz янгиликлар сайтида эълон қилинган ушбу мақола зурриёдининг келажагига бефарқ бўлмаган ҳар бир ота-онани жиддий ўйлов ва ташвишга солиши табиий.

Муаллиф Жасур Ҳусанов (АОКА бошқарма бошлиғи) Ижтимоий тармоқларда, хусусан, YouTube, TikTok, Instagram ва Telegram каби платформаларда айрим шахслар ва гуруҳлар томонидан зўравонлик, шафқатсиз муносабатлар, ҳатто жиноятларнинг тафсилотларини тарғиб қилиш ҳолатлари акс этган видео, фото контентлар тарқатилишининг салбий оқибатларига тўхталган.

Фарзандларимизнинг маънан комил, ахлоқан баркамол шахс бўлиб етишишида давлат органлари, таълим муассасалари, ота-оналар ва оммавий ахборот воситалари ҳамкорликда иш олиб боришлари зарур.

Таълим тизимида ахборот маданияти, рақамли хавфсизлик ва ахлоқий тарбия бўйича дарслар жорий этилиши давр талаби бўлиб бормоқда.

Шу билан бирга, интернет фаолиятини мониторинг қилувчи махсус идоралар самарали ишлаши, ёшлар учун соғлом контентлар яратилишига алоҳида эътибор қаратиш керак, дейди муаллиф мақолада.


Жасур Ҳусанов муаммонинг ечими сифатида қонунчиликни такомиллаштириш, давлат ва жамиятнинг ҳамжиҳатлиги, оила ва таълим муассасаларининг фаол иштирокини қайд этган.

Шу билан бирга, давлатнинг бу борадаги масъулиятини ошириш, масъул тузилмаларнинг фаолиятини такомиллаштириш зарурлигини таъкидлаган.

➡️ Мақолани ўқиш: https://xabar.uz/8k1i
〰️〰️〰️〰️
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт


AOKA - Rasmiy kanali dan repost
✅ Айни дамда II Марказий Осиё медиа форуми доирасида Остонада бўлиб турган АОКА директори Асаджон Ходжаев Қозоғистон Республикаси Маданият ва ахборот вазири Аида Балаева билан икки томонлама учрашув ўтказди.

✅ Учрашувда томонлар Марказий Осиё минтақасида ягона ахборот платформасини янада мустаҳкамлаш тарафдори эканликларини таъкидлашди.

✅ Шунингдек, ўзбек-қозоқ давлат раҳбарларининг ташрифлари давомидаги келишувларда белгиланган вазифа ва тадбирлар ижроси юзасидан амалга ошириладиган ишлар муҳокама қилинди.

✅ Учрашувда томонлар ахборот соҳасида ҳамкорлик ва амалий ўзаро мулоқотни кенгайтириш мақсадида ОАВ ва медиадаги барча йўналиш ва тармоқларда шерикликда ишлашни акс эттирувчи "Истаклар тўғрисида"ги Баённомани имзолашди.

📌 Келажакда ушбу баённома, қозоқ-ўзбек теле-, радиоэшиттиришларини узатиш, ОАВ вакилларининг тажриба алмашиши, икки давлат маданияти, тарихи, миллийлигини кенг тарғиб қилиш, дезинформацияларга қарши курашишда самарали механизм бўлиб хизмат қилади.


✅АОКА директори Асаджон Ходжаев Форум доирасида Озарбайжон Республикаси Медиани ривожлантириш агентлигининг ижрочи директори Ахмед Исмайлов билан ҳам учрашув ўтказди.

✅ Учрашувда Озарбайжонда бўлиб ўтадиган Медиа форумга тайёргарлик масалалари юзасидан ўзаро фикр-таклифлар алмашилди.

📌 Остонада бўлиб ўтаётган Медиа форум эртага ўз ишини якунлайди.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт


AOKA - Rasmiy kanali dan repost
💬 Бугун ёшлар телефон билан ухлаб телефон билан уйғонади – Асаджон Ходжаев

Бугун Остона Шаҳрида II Марказий Осиё медиа форуми ўз ишини бошлагани ҳақида хабар қилинди.

Медиа форум очилишида Қозоғистон Республикаси Маданият ва ахборот вазири Аида Балаева, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори А.Ходжаев, Озарбайжон Республикаси Медиани ривожлантириш агентлигининг ижрочи директори Ахмед Исмайлов, Қирғизистон Республикаси Маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазири ўринбосари Марат Тагаев, Тожикистон Республикаси ҳукумати ҳузуридаги Телевидение ва радиоэшиттириш қўмитаси раиси ўринбосари Ализода Сухроб ҳамда Марказий Осиё давлатлари медиа экспертлари, жамоатчилик фаоллари иштирок этди.

Тадбирда медиа оламининг глобал муаммолари, устувор масалалари, ҳал этилиши лозим бўлган чора-тадбирлар юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Сўзга чиққан АОКА директори Асаджон Ходжаев бугунги кунда ёшларнинг Интернет тармоқларидаги ижтимоий платформаларда фаоллиги, бунинг салбий ва ижобий жиҳатлари ҳақида тўхталди:

Марказий Осиё минтақасини нима бирлаштиради? Қандай ғоялар, қадриятлар? Халқаро ҳамжамиятга нима етказмоқчимиз? Биз бир-биримизни ўзаро бойитиш орқали ривожланишимиз мумкин. Албатта, ижтимоий тармоқларнинг ўзига хос хусусиятлари бор. Ёшлар орасида видео контент ривожланмоқда. Ўзбекистон аҳолисининг 60 фоиздан ортиғини ёшлар ташкил этади. Смартфон уларнинг кўпчилиги ҳаётининг муҳим қисмига айланган. Ҳатто телефонда ухлаб, телефонда уйғонади, деди Асаджон Ходжаев сўзи давомида.


АОКА директори нутқида ижтимоий платформалардаги видео контентларни ёшларнинг тарбиясига, туризмни ривожлантириш, таълим тизимини такомиллаштиришга йўналтириш лозимлигини таъкидлади.

Онлайн платформалардаги контентлар фуқароларимиз ҳаётида таълим ва тарбия бериш функциясини бажариши керак. Ижтимоий тармоқларда кўплаб бузғунчи контентни кўряпмиз. Уларнинг сони камаймаяпти, аксинча, кўпаймоқда. Биз ёшларимизни тажовузкор, ноқонуний контентдан ҳимоя қилишимиз керак. Биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз туфайли фуқароларимизни маънавий ва илмий жиҳатдан ривожлантирадиган таълим контентини ривожлантиришимиз керак, деди Асаджон Ходжаев.


Эслатиб ўтамиз Медиа форум эртага маҳорат дарслари билан давом этади.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт


Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov dan repost
Ҳафтанинг энг муҳим воқеалари шарҳи: Президент Шавкат Мирзиёев Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей Ассамблеясида нутқ сўзлади. Ўзбекистон ва Вьетнам визасиз тартиб жорий қилишни кўриб чиқмоқда. Давлатимиз раҳбари Жаҳон банки делегациясини қабул қилди.

Ҳәптениң ең әҳмийетли ўақыяларына шолыў: Президент Шавкат Мирзиёев Парламентлер аралық аўқамның 150-юбилей Ассамблеясында шығып сөйледи. Өзбекстан ҳәм Вьетнам визасыз тәртип енгизиўди көрип шықпақта. Мәмлекетимиз басшысы Жәҳән банки делегациясын қабыллады.

Обзор важнейших событий за неделю: Президент Шавкат Мирзиёев выступил на 150-й юбилейной Ассамблее Межпарламентского союза. Узбекистан и Вьетнам рассматривают возможность введения безвизового режима. Глава государства принял делегацию Всемирного банка.

Weekly review of the most important events: President Shavkat Mirziyoyev spoke at the 150th Anniversary Assembly of the Inter-Parliamentary Union. Uzbekistan and Vietnam are considering the introduction of a visa-free regime. The Head of state received a delegation from the World Bank.

Facebook|Instagram|X


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Айримлар ижтимоий тармоқларда машҳур бўлиш, шов-шув кўтариш учун уюштирилган ёлғон видеоларни олиб, тарқатишдан чарчашмаяпти.

Сизлар ҳам шунақа видеолардан безор бўлдингизми?! Шунақа нарсалардан зерикканларга жўнатиб қўямиз.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Интернет маконида хавфсизликни таъминлаш энг катта муаммога айланди.

Бу муаммоли вазият ҳақида сиз қандай фикрдасиз
?


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Фарзандларимиз интернетда, уларни ким назорат қилади?

2024 йилда Интернетда наркотиклар тарғиботи 112, терроризм тарғиботи 2,2, порнография тарғиботи эса 5,3 баробарга ошган. Бу шунчаки статистика эмас, бу сизу бизнинг фарзандларимизга таҳдид.

Ўғил-қизларимиз келажаги учун ҳам онлайн платформалар эркин, лекин хавфсиз бўлиши шарт. Сиз бунга нима дейсиз?


Hudud Inform dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
КОРРУПЦИЯ - сени ва оилангни хароб қилади !

https://t.me/hudud_inform


Расмий хабарлар I Официальные новости dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
⚠️ "Ҳаж" тадбири Ўзбекистон Дин ишлари бўйича қўмита ва Саудия Арабистони Подшолиги Ҳаж ва умра вазирлиги ўртасида ҳар йили имзоланадиган шартнома асосида Ўзбекистон мусулмонлар идораси томонидан амалга оширилади ҳамда бундай фаолият билан бошқа ташкилотларнинг шуғулланишига йўл қўйилмайди.


Telegram
| Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


Расмий хабарлар I Официальные новости dan repost
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва БМТнинг ЮНИСEФ болалар жамғармаси ҳамкорлигида “Болаларга нисбатан зўравонликни бартараф этиш: Глобал ташаббуслар ва Ўзбекистоннинг истиқболдаги имкониятлари” мавзусида Давра-суҳбати бўлиб ўтди.

Давра-суҳбатида Ўзбекистон расмий равишда Богота Чақириғига содиқлигини тасдиқлади. Ушбу ташаббус бугунги кунга қадар 100 дан ортиқ давлатларни бирлаштириб, болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш бўйича аниқ йўл харитасини тақдим этади.

Ушбу глобал ташаббус болаларга нисбатан зўравонликнинг барча шаклларини бартараф этишга қаратилган.

Чақириқ қуйидаги устувор йўналишларни ўз ичига олади:

• Болалар ҳуқуқлари ва фаровонлигини таъминлаш;
• Ҳуқуқий ҳимоя;
• Маълумотларга асосланган ёндашувлар;
• Болаларни ҳимоя қилиш тизимларини мустаҳкамлаш;
• Рақамли муҳитдаги хавфларни бартараф этиш;
• Асосий манфаатдор томонлар ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш.

Муҳокамалар давомида қонунчиликни такомиллаштириш, самарали ҳимоя механизмларини жорий этиш, 2030 йилгача бўлган Барқарор ривожланиш мақсадлари (БРМ) доирасидаги миллий стратегия ва дастурларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Янги қабул қилинган “Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг амалиётга татбиқ этилиши, эрта жавоб чораларини кўрадиган хизматлар ва комплекс ёрдам дастурларини йўлга қўйиш бўйича таклифларга алоҳида эътибор қаратилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


Виртуал маконнинг ёшлар учун яна бир даҳшатли хатари! Ундан қандай ҳимояланиш мумкин?

Рақамли медиа ривожлангани сари жамиятнинг ҳар қандай эҳтиёжи Интернет тармоқлари ва онлайн платформалар орқали ечим топиб бормоқда. Бу инсониятга енгиллик туғдириш билан бирга хавотирларни ҳам ошириб боради.

Глобал тармоқнинг жамиятга таҳдид солувчи хавфларидан бири – бу гиёҳванд, психотроп ва кучли таъсирга эга синтетик моддаларнинг онлайн савдоси кучайиб бораётганлигидир.

Маълумотларга кўра, 2023 йили Telegram мессенжери ва ижтимоий тармоқларда наркотиклар, психотроп моддалар ва прекурсорлар рекламаси/тарқатиш билан боғлиқ ҳолатлар 200 дан ошмаган бўлса-да, 2024 йил якунларига келиб бу кўрсаткич 18 393 тани ташкил этган.

Қатор мутасадди органлар ҳамкорлигида Telegram мессенжерида очилган @stopnarko_botга фойдаланувчилардан 2024 йил мобайнида 2 484 та фотоли, 128 та видеоли, 54 та файлли, 4 та аудиоли, 829 та линкли, 17 та овозли, 13 та GIFли хабарномалар келиб тушган.

Ушбу рақамлар муаммонинг ўта жиддийлигини, ўсиб келаётган ёшлар келажагига бундай ноқонуний савдолар таҳликали хавф туғдириши кўрсатади.

Шундай экан, ҳар бир шахс медиа-ҳушёр бўлиши, Интернет тармоқларида учрайдиган шубҳали ҳолатлар ҳақида тегишли органларга тезкор хабар бериши, ноқонуний хатти-ҳаракатларнинг олди олинишига ўз ҳиссасини қўшмоғи лозим.

Ўз ўрнида ҳукумат ҳам бундай ҳуқуқбузарликларга барҳам бериш мақсадида қонуний жавобгарликни ва назоратни кучайтириши зарурати юзага чиқади. Интернет тармоғи фойдаланувчиларини ҳимоя қилишни қонун доирасида мустаҳкамлаш бугунги куннинг долзарб масалаларидан эканлиги намоён бўлмоқда.


Joqarǵı keńes.uz dan repost
Ҳүрметли Ўатанласлар, қәдирдан халқымыз!

Сизлерди бүгинги Қарақалпақстан Республикасы Конституциясының қабыл етилгенлигиниң 32 жыллығы мүнәсибети менен қызғын қутлықлаймыз.

Инсан мәпи ҳәр қандай нәрседен үстем екенлиги, оның ҳуқық ҳәм еркинликлери, миллетлер аралық татыўлықты, пуқаралардың тынышлығы ҳәм абадан турмысын тәмийинлеў Конституциямызда белгилеп қойылған болып, усы тийкардағы ийгиликли әмеллер бүгинги күнде турмыста өз сәўлелениўин таўып атыр.

Әзиз дослар!

Сизлерди және бир мәрте Қарақалпақстан Республикасы Конституциясы қабыл етилгенлигиниң 32 жыллығы мүнәсибети менен қызғын қутлықлап, шаңарағыңызға аманлық, тынышлық ҳәм татыўлық тилеп қаламыз.

Ҳурматли юртдошлар, қадрли халқимиз!

Сизларни бугунги Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 32 йиллиги муносабати билан самимий табриклаймиз.

Инсон манфаати ҳар нарсадан устунлиги, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари, миллатлараро тотувликни, фуқароларнинг тинчлиги ва фаровон ҳаётини таъминлаш Конституциямизда белгилаб қўйилган бўлиб, шу асосдаги эзгу амаллар бугунги кунда ҳаётда ўз аксини топмоқда.

Азиз дўстлар!

Сизларни яна бир бор Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 32 йиллиги муносабати билан самимий табриклаб, оилангизга омонлик, тинчлик ва тотувлик тилаб қоламиз.


Аманбай Орынбаев
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси


Каналға ағза болыў:
@joqargikenes

Website|Telegram|Instagram|Facebook|YouTube


Shavkat Mirziyoyev_press-service dan repost
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Парламентлараро иттифоқнинг 150-Ассамблеясидаги нутқидан иқтибослар

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X



14 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.