🚌 Тошкент шаҳридаги айрим автобус йўналишларига ўзгартиришлар киритилди2025 йил 5 мартдан бошлаб, йўловчи оқими ва фуқаролар мурожаатларини инобатга олган ҳолда айрим автобус йўналишларига ўзгартиришлар киритилади.✅ 29-сонли “Ҳувайдо маҳалласи – Пахтакор метроси” — Беруний ва Ал-Хоразмий кўчалари кесишмасидан чапга бурилиб ҳаракатланади.
✅ 120-сонли “Чорсу метроси – Гулистон маҳалласи” — Чорсу метросидан Гулистон маҳалласига боришда ва қайтишда А. Навоий кўчаси орқали ҳаракатланади.
✅ 105-сонли “Сергели қўрғони – Чилонзор буюм бозори” — Хонабод кўчасидан ҳаракатланади, Улгуржи бозорига кирмайди.
✅ 117-сонли “Тошкент қувур заводи – Food City” — Тошкент қувур заводидан келишда Улгуржи бозори орқали ҳаракатланади.
✅ 154-сонли “Бобур маҳалласи – Зангиота юқумли касалликлар шифохонаси” — Бобур маҳалласидан ТҲАЙ ва Янги Сергели кўчалари орқали ҳаракатланади.
✅ 87-сонли “АИ Хоразмий мавзеси – Қорақамиш 2/4 мавзеси” — Гулистон, Пойгоҳ, Қурилиш, Қовунчи кўчалари орқали Чилонзор 30-даҳаси бекатигача ҳаракатланади.
✅ 17Т-сонли “Бекобод мавзеси – Чилонзор буюм бозори” — Чилонзор буюм бозоридан келишда Бешқайрағоч, Бекобод, Истироҳат кўчалари орқали ҳаракатланади.
✅ 99-сонли “Сувсоз мавзеси – Фарҳод бозори” — Сувсоз мавзесидан келишда Кичик ҳалқа йўли, Лутфий ва Фарҳод кўчалари орқали ҳаракатланади.
✅ 12-сонли “Қўйлиқ деҳқон бозори – Қушбеги мавзеси” — Қушбеги мавзесидан Кичик ҳалқа йўли ва Бобур кўчалари орқали Халқаро Аэропорт-2 бекатигача ҳаракатланади.
✅ 174-сонли “Авиасозлар АШБ – Жумабозор қўрғони” — Жумабозор АШБдан Жумабозор қўрғони бекатигача узайтирилади.
https://t.me/hudud_inform