Расмий хабарлар I Официальные новости


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.
Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
❗️“Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамияти томонидан йил бошидан аҳоли ва улгуржи истеъмолчиларга
3 миллиард 642 миллион 896 минг метр куб табиий газ етказиб берилди


Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда "Ҳудудгазтаъминот" АЖ масъул ходими Азиза Мирзараҳимова маълум қилди.

Жумладан,
⏺аҳолига 2 млрд 556 млн 298 минг метр куб, улгуржи истеъмолчиларга 1 млрд 86 млн 598 минг метр куб;
⏺иссиқлик таъминоти корхоналарига 218 млн 827 минг метр куб;
⏺ижтимоий соҳа объектларига 44 млн 174 минг метр куб;
⏺автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларига 352 млн 405 минг метр куб “зангори ёқилғи” етказилган.

✔️Иситиш мавсумини беталафот ўтказиш мақсадида 212 та махсус техника, 223 та автотранспорт воситалари, 596 та газ ва электр пайвандлаш ускуналари, 29 км турли диаметрли газ қувурлари, 3 500 дона бутловчи қисм ва бошқа зарурий материаллар захираси яратилган.

✔️Ушбу давр оралиғида суюлтирилган газ таъминотида 27 та «бункер» фаолияти фош этилиб, уларда 2170 дона маиший газ баллонларининг ноқонуний сақланаётгани аниқланди ва аҳолига йўналтирилиши лозим бўлган 16,4 минг тонна суюлтирилган газ маҳсулоти талон-торож қилинишининг олди олинди.

🖊 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


Судлар томонидан 2024 йилда кўриб чиқилган фуқаролик ишлари юзасидан ахборот

2024 йилда фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан 5,6 трлн. cўмдан зиёд мажбурий тўловлар (вояга етмаган болалар учун алимент, иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, ёзма битимга асосланган ва қарздор томонидан тан олинган талаблар, коммунал хизматлар бўйича қарздорлик тўловлари ва бошқалар) ни ундириш ҳақида 964 195 та суд буйруғи чиқарилди.

Шунингдек, 533 019 та фуқаролик иши кўриб чиқилиб, уларнинг 405 252 таси бўйича талаблар қаноатлантирилган бўлса, 63 940 таси бўйича талабларни қаноатлантиришдан рад қилинган, 57 349 таси бўйича даъволар кўрмасдан қолдирилган бўлса, 6 478 таси бўйича ишни юритиш тугатилган.

Кўриб тамомланган фуқаролик ишлардан 177 711 таси битимлар, 63 843 таси никоҳдан ажратиш, 21 043 таси уй-жой муносабатлари, 20 540 таси алоҳида тоифадаги ишлар, 8 029 таси ўзбошимчалик билан қурилган уй-жой ёки қурилмани бузиш ҳамда 3 405 таси оталикни белгилаш билан боғлиқ ва бошқа тоифадаги ишларни ташкил қилади.

Никоҳдан ажратишга оид кўрилган ишлар таҳлилига кўра, кўриб тамомланган ишларнинг 32 217 таси бўйича даъво талаблари қаноатлантирилган (никоҳлар бекор қилинган), 23 569 таси бўйича даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган (никоҳлар бекор қилинмаган), 5 832 таси кўрмасдан қолдирилган ҳамда 2 225 та даъво бўйича ишни юритиш тугатилган.

3 217 та ишга тиклашга доир кўриб тамомланган ишларнинг 1 456 таси бўйича даъво талаблари қаноатлантирилган, 1 219 таси бўйича даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган, 459 таси кўрмасдан қолдирилган ҳамда 83 та даъво бўйича ишни юритиш тугатилган.

Вилоят ва унга тенглаштирилган судларнинг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатлари томонидан апелляция тартибида 12 116 та иш кўриб чиқилди. Биринчи инстанция судлари томонидан чиқарилган 2 283 та қарор бекор қилиниб, 797 та суд қарори ўзгартирилди. Кассация тартибида 5 411 та иш кўриб чиқилди. Биринчи инстанция судлари томонидан чиқарилган 974 та қарор бекор қилиниб, 416 та суд қарори ўзгартирилди. Тафтиш тартибида 4 525 та иш кўриб чиқилди. Қуйи инстанция судлари томонидан чиқарилган 422 та қарор бекор қилиниб, 109 та суд қарори ўзгартирилди.

Олий суднинг Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан тафтиш тартибида 227 та иш кўриб чиқилди. Қуйи судлар томонидан чиқарилган 88 та қарор бекор қилиниб, 26 та суд қарори ўзгартирилган.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Марказ томонидан амалга оширилаётган долзарб ишлар таҳлили

АОКАда Республика Маънавият ва маърифат маркази ахборот хизмати раҳбари Баҳора Аҳмедова иштирокида брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин:

Брифинг

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ижро этиш соҳасида ўтган даврда амалга оширилган ишлар ва татбиқ этилаётган янгиликлар

АОКАда Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ахборот хизмати раҳбари Фаррух Тошпўлатов иштирокида брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин:

Брифинг

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


Сўнгги саккиз йилда 125 та янги олий таълим муассасаси ташкил этилди. Шундан 23 таси хорижий университет филиаллари.

Лекин, ўтган йили олий таълимда экспорт атиги 26 миллион долларни ташкил қилгани имкониятларга мутлақо мос эмаслиги кўрсатиб ўтилди.

Олий таълим вазирлигига “Топ-1000”таликка кирган 2 та олийгоҳ билан чекланиб қолмасдан, яқин йилларда уларни 10 тага етказиш чораларини кўриш топширилди.

Ўтган йили 15 та маданият маркази хусусий секторга берилди. Тадбиркорлар 86 миллиард cўм инвестиция киритиб, 1,5 мингдан зиёд маданий тадбир ташкил қилди.

Вазирлик тизимидаги яна 120 та маданият ва санъат маркази бўш турибди. Шу муносабат билан маданият вазирига марказларни илғор хорижий тажриба асосида хусусий секторга беришни ташкиллаштириш топширилди.

Йиғилишда ҳудуд раҳбарлари ва вазирларнинг ҳисоботи тингланди, тадбиркорларнинг намунали тажрибаси кўриб чиқилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


Ижтимоий соҳа ташкилотлари ҳам экспорт фаолиятида фаолроқ иштирок этиши зарурлиги таъкидланди.

Ўтган йили “Тиббий хизматлар меҳмондўстлиги” дастури бошланди. Жарроҳлик, дерматология, эндокринология марказлари чет эллик фуқароларга хизмат кўрсатишдан 1 миллион долларгача маблағ тушираётган бўлса, 18 та илмий марказда хизматлар экспорти 300 минг долларга етмаяпти.

Шу муносабат билан 24 та ихтисослашган марказнинг тиббий хизматлар экспортини 30 миллион долларга етказиш, Осиё тараққиёт банки билан 5 та ихтисослашган марказни хусусий бошқарувга берилишини тезлаштириш муҳимлиги қайд этилди.

Қўшни давлатлар билан чегарадаги постларга яқин ҳудудда жойлашган 60 та шифохонада ўтган йили 300 мингдан зиёд одамга тиббий хизмат кўрсатилган. Масалан, биргина “Айритом” халқаро савдо зонасида очилган хусусий клиника ўтган йилни ўзида 15 минг чет эллик фуқарога тиббий хизмат кўрсатди.

Лекин 3 та давлат билан чегарадош, 7 та божхона пости бўлган Тошкент вилоятидаги чегара олди ҳудудида бирорта клиника йўқ. Наманганда ҳам шу аҳвол.

Шу боис, вилоят ҳокимларига қўшни давлатлар билан чегара олди ҳудудларида 21 та кўп тармоқли клиника ташкил қилишни бошлаш топширилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


Ўтган йили туризм хизматлари экспорти 3,5 миллиард доллар бўлди. Лекин, бу имкониятларимизга мос эмаслиги қайд этилди.

Масалан, Малайзия ва Индонезияда 7 миллионга яқин Нақшбандия тариқати издошлари бор. Улар Умрага боришдан олдин зиёратгоҳларимизга саёҳат қилишни истайди. Бу сайёҳларни Куала-Лумпур ёки Жакартадан Самарқанд ва Бухорога камида 2 кунга олиб келиб, кейин ўзимизни самолётда Умрага юбориш учун барча шароитлар мавжуд.

Мутасаддиларга Малайзия ва Индонезия зиёратчилари учун “Умра плюс” турпакетини йўлга қўйиш топширилди.

Шаҳрисабзда “Оқсарой”, Хивада “Ичан қалъа”, Бухорода “Лаби ҳовуз”, Тошкентда “Янги Ўзбекистон” майдонлари бўлса-да, уларда концерт, кўргазма, форумлар ўтказиш бўйича режа қилинмагани кўрсатиб ўтилди. Ўзимиздаги 6 та туристик марказда халқаро даражадаги санъаткорларнинг концертлари ташкил қилинса, меҳмонхона, ресторан, кафе, савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари сайёҳлар билан тўлиши таъкидланди.

Шу муносабат билан мутасаддиларга камида 1 миллион туристни олиб келадиган концерт, бизнес форуми ва кўргазмалар ўтказиш дастурини ишлаб чиқиш топширилди.

Шунингдек, тўлиқ ўрганилмаган тарихий объектлар жуда кўплигини инобатга олиб олимлар билан биргаликда жозибадор тарихий объектларни аниқлаш ва реставрация қилиш бўйича уч йиллик дастур ишлаб чиқиш топширилди.


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


Хизматлар кўламини кенгайтириш учун такси агрегаторларидан бири 2 мингта автомобиль кредитига кафил бўлиб, 4 минг одамни ишли қилиш таклифи билан чиққан.

Бунинг ҳисобига янги замонавий таксилар кўпаяди. Бундай лойиҳаларга банклар 1 триллион сўм кредит ажратишга тайёр.

Кўплаб автосалонлар автомобиль хариди учун пул тўлиқ тўланса чегирма бермоқда. Лекин амалдаги қоидаларга кўра, кредитга бериладиган автомашина учун бу чегирмани банклар қабул қилмайди. Ваҳоланки, банкларга чегирма қабул қилишга рухсат берилса, кредит ставкаси 4 фоизга арзонлашади.

Бу чекловни маҳаллий автомашиналар учун бекор қилиш муҳимлиги таъкидланди.

Умуман, бу йил транспорт хизматлари ҳажмини 15 фоизга ошириб, 185 триллион сўмга, экспортини 2,2 миллиард долларга олиб чиқиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


Йиғилишда Тошкент шаҳридан Янгийўл, Чиноз ва Сирдарё туманларига қатнайдиган замонавий электропоезд ҳаракатини йўлга қўйиш ишларини жадаллаштириш зарурлиги қайд этилди.

Ҳозирда темир йўл хизматлари экспортининг 50 фоизи транзит юк ташишга тўғри келмоқда.

Бу борада 2030 йилга бориб, транзит юк ҳажмини 22 миллион тоннага етказиш режа қилинган.

Шу боис мутасаддиларга 72 та замонавий йўл бўйи сервис объектларини қуриш учун автомобиль йўллари ёқасидаги бўш ерларни тадбиркорларга бериб, ишга тушириш топширилди.

Йирик мультимодал логистика марказлари сонини 2 карра кўпайтириш бўйича уч йиллик дастур қабул қилиб, ишларни бошлаш вазифаси қўйилди.


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


Сервисни ривожлантиришда қулай транспорт инфратузилмаси жуда муҳим.

Ўтган йили транспорт хизматлари 8,6 фоизга ўсиб, 145 триллион сўмни ташкил қилди. Лекин, юқори иқтисодий ўсиш учун бу етарли эмаслиги қайд этилди.

Маҳаллий экспедиторларни халқаро ташишдаги улушини ошириш учун улар ҚҚС тўлашдан озод этилди. Бунинг ҳисобига Транспорт вазирлиги маҳаллий корхоналар улушини бу йил 25 фоизга, 2026 йилда 50 фоизга олиб чиқиши зарур.

“Евро-5” ва ундан юқори экологик талабга мос юк автомобиллари яна 3 йилга божхона божи ва утилизация йиғимидан озод қилиниши белгиланди.

Хусусий авиакомпаниялар билан ишлаб, Самарқанд, Бухоро, Урганч, Нукус, Термизга авиақатновларни 2 карра ошириш, бу йил 15 миллион йўловчига хизмат кўрсатиб, авиация хизматлари ҳажмини камида 20 фоизга ошириш зарурлиги қайд этилди.

Telegram
| Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


Президент хизматлар соҳасида рақобатбардошликни ошириш бевосита ҳудуд ва тармоқларни рақамлаштириш даражаси билан боғлиқлигини таъкидлади.

Кадастр агентлигига кўчмас мулк манзилларининг ягона реестрини тез фурсатда охирига етказиш, Транспорт вазирлигига барча турдаги йўловчи транспортига чипта олиш имконини берадиган ягона платформани ишга тушириш кечикаётгани кўрсатиб ўтилди.

Такрор айтаман. Қайси раҳбар рақамлаштиришни кечиктирса – очиқлик сиёсатимизга қарши чиққан бўлади”,

- деди Президент.

Вазирлар Маҳкамасига ҳар бир вазир ва ҳокимга рақамлаштириш бўйича алоҳида KPI, аниқ вазифа ва муддатларни белгилаб бериш топширилди.

Мисол учун, Туризм қўмитаси туристлар меҳмонхона, дам олиш масканларини “брон” қилиш, авиа ва темир йўл, музей, театрга чипта сотиб олиш, гид ва таржимонларни ёллаш каби хизматларни масофадан туриб олиш имконини берадиган ягона платформани ишга тушириши лозим.

Ёки, Ташқи ишлар ва Адлия вазирликлари Ўзбекистонга кириш учун электрон визани 3 кунда расмийлаштириш имконини яратиши керак.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


Масофавий хизматлар экспортини янги босқичга олиб чиқиш вақти келгани таъкидланди.

Фақат техник хизмат кўрсатиш билан чекланмай, бухгалтерия, консалтинг, суғурта, юридик ва бошқа профессионал хизматлар экспортини йўлга қўйиш кераклиги қайд этилди.

Мутасаддиларга хорижий давлатларнинг хизматлар импортини ва талабларини таҳлил қилиб, ўқув дастурларини шунга мослаш ва тегишли мутахассисларни тайёрлаш топширилди.

Бу йил креатив иқтисодиётдаги стартап лойиҳалар учун 50 миллион доллар ажратилди.

Мисол учун, “Amazon”да ишлаб, Нукусга қайтиб келган Бекназар Абдукамолов стартап лойиҳасига “Facebook”дан 3 миллион доллар жалб қилгани учун бугунги кунда активлари 15 миллион долларга баҳоланмоқда.

Ҳозирда дунёнинг йирик IT компанияларида ишлаётган бундай юзлаб ёшларимиз бор. Рақамли технологиялар вазирлигига энг аввало шундай ёшлар билан биргаликда стартап лойиҳаларини амалга ошириш лозимлиги кўрсатиб ўтилди.

Умуман, 2025 йилда IT хизматлари ҳажмини 30 фоизга ўстириб, 80 триллион сўмдан, экспортини 1 миллиард доллардан ошириш зарурлиги таъкидланди.

Telegram
| Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Аҳоли ва улгуржи истеъмолчиларни табиий газ билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар

АОКАда Ҳудудгазтаъминот"АЖ масъул ходими Азиза Мирзараҳимова иштирокида брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин:

Брифинг
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


Креатив соҳалар – IT, туризм, лойиҳа, дизайн, инжиниринг каби хизматларни ривожлантириш бўйича аниқ иш ва натижа кераклиги қайд этилди.

Янги фармонга кўра, 1 мартдан 6 ой давомида сотилмаган 10 минг квадратгача бўлган давлат объектлари тадбиркорларга 10 йилга тўғридан-тўғри ижарага берилади.

Тўрт йил давомида ижара вақтида тўланса, бу жой тадбиркорга хусусийлаштириб берилади.

Ёшларни IT ва чет тилига ўқитиб, халқаро тан олинган сертификат берадиган тадбиркорлар биринчи йил ижара тўламаслиги белгиланди.

Бунинг ҳисобига бу йил ҳар бир вилоятда 5 тадан давлат объектини тадбиркорларга ижарага бериб, камида 100 минг ёшларни IT ва чет тилига ўқитиш зарурлиги таъкидланди.

Telegram
| Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


Сўнгги уч йилда 27 турдаги давлат хизматлари хусусий секторга берилди. Лекин вазирликларда бу йўналишда ҳали қилинадиган ишлар жуда кўплиги кўрсатиб ўтилди.

Масалан, Давактив агентлиги риэлтор ва баҳоловчини имтиҳондан ўтказиш, тоифа беришни, Туризм қўмитаси гидларга малака сертификати бериш хизматини, Агросаноат инспекцияси қишлоқ хўжалиги ва махсус техникаларни мажбурий кўрикдан ўтказишни хусусий секторга бериши мумкинлиги таъкидланди. Бошқа вазирлик ва идораларда ҳам тадбиркорлар бемалол қила оладиган хизматлар жуда кўп.

Шу муносабат билан мутасаддиларга 1 мартга қадар 11 та, 1 октябргача яна 18 та  давлат хизматини хусусий секторга бериш чораларини кўриш топширилди.

Ҳар бир вазирликка ўз тизимидаги қайси хизматни хусусий секторга, жумладан аутсорсингга бериш ва янги хизматларни жорий қилиш мумкинлиги бўйича таклиф тайёрлаш топширилди. Бу борада Рақобат қўмитасининг масъулияти белгиланди.

Тадбиркорларда ер участкалари ва давлат мулкини ижарага олиш ёки хусусийлаштириш шартлари бўйича саволлар кўплиги боис, бу борада очиқ, шаффоф, манфаатли шартларни ишлаб чиқиш ва эълон қилиш вазифаси қўйилди.

Telegram
| Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


Икки йил олдин савдо ва хизматлар соҳасидаги корхоналарга ижтимоий солиқ 1 фоиз қилиб белгиланди. Ўтган даврда корхоналар сони 1,5 карра ошиб, улардаги ишчилар 220 мингга кўпайди.

Муҳими, кўп корхоналар “соя”дан чиқиб, ойликни тўғри кўрсатишга ўтгани ҳисобига, иш ҳақи 3,2 карра кўпайиб, қўшимча 2,1 триллион сўм солиқ тушди.

Шу боис кўп тадбиркорлар имтиёз муддатини яна уч йилга узайтиришни сўрамоқда. Бу таклиф маъқулланиб, эндиликда имтиёз сервис корхоналарининг камида 3 миллион сўм ойлик оладиган 30 ёшгача бўлган ишчиларига қўлланиши белгиланди.

Ва аксинча, хуфиёна фаолият юритиб, “конвертда” ойлик тўлаётган тадбиркорлар устидан назорат кучайтирилади.

Қурилиш, савдо ва умумий овқатланиш корхоналарига ишчилар билан қисқа муддатли, соддалашган (кунбай, ишбай) меҳнат шартномасини тузишга рухсат берилади.

Telegram
| Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


Йиғилишда бу йилдан туманларда сервисни ривожлантириш бўйича янгича ёндашув бўлиши айтилди.

Ҳудудларда 1 минг 156 та “драйвер” лойиҳа танлаб олиниб, тасдиқланди. Бу лойиҳалар инфратузилмасига 1 триллион сўм бериладиган бўлди.

Бунинг ҳисобига тадбиркорлар билан биргаликда жорий йилда 72 та соҳил бўйи дам олиш масканларини ишга тушириш, 62 та истироҳат боғларини замонавий қиёфага келтириш, 154 та туну-кун ишлайдиган туризм ва гастрономик кўчаларни ташкил қилиш, 364 та йўл бўйи ва бошқа сервис объектларини барпо қилиш режалаштирилган.

Магистрал ва маҳалла ички йўлларига катта эътибор берилмоқда. Лекин хизматлар ривожига катта туртки берадиган туманлараро йўллар масаласи очиқ қолмоқда.

Шу муносабат билан ҳокимликлар олдига 50 та туманлараро йўл инфратузилмасини яхшилаш вазифаси қўйилди.

Telegram
| Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


Сўнгги йилларда тунги иқтисодиётни ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда.

Олмазор туманидаги 17 та кўчадан ўтган 7,3 километр узунликдаги йўлни гастрономик кўчага айлантириш лойиҳаси маъқулланди. Ушбу кўчада 250 та савдо ва сервис объектлари ташкил қилиниб, камида 1,5 минг иш ўрни яратилади.

Пойтахтдаги яна 26 та кўчани туну-кун ишлайдиган гавжум кўчага айлантириш, 24 соат ишлайдиган савдо нуқталарини 1 мингтага кўпайтириш мумкинлиги кўрсатиб ўтилди.

Туристлар билдирган фикрларни инобатга олиб, туризм ва сервис жойларини кечқурун ҳам ишлайдиган қилиш кераклиги таъкидланди.

Telegram
| Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


Молиявий хизматлар ҳажмини 30 фоизга ошириш бўйича аниқ режалар белгиланган.

Президентимиз давлат банклари онлайн хизматлар, аҳоли учун жозибадор янги маҳсулотлар яратишда хусусий банклардан орқада қолиб кетаётганини қайд этди.

Мисол учун, ўтган йили хусусий банкларда масофавий хизматдан фойдаланувчилар сони 32 фоизга ошган бўлса, давлат банкларида бор-йўғи 13 фоизга ошган.

Банклар жорий йилда масофавий хизмат кўрсатишни камида 30 фоизга ўстириши муҳимлиги таъкидланди. Мисол учун, кадастр, солиқ, адлия идораларининг базаси банклар ахборот тизимига интеграция қилинса, гаровга қўйилган мулкни нотариусга бориб, тақиқ қўйиш амалиёти бекор бўлади.

Мутасаддиларга онлайн кредит олиш тартибини соддалаштириш бўйича қарор ишлаб чиқиб, киритиш топширилди.

Telegram
| Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


Охирги уч йилда 3 мингта кўп қаватли уй фойдаланишга топширилди, 38 миллион квадрат метр нотурар жойлар пайдо бўлди.

Девелоперларга янги массивлар ҳудудининг 10-15 фоизини нотурар тоифага ўтказишга рухсат берилди. Улар бу мулкни сотишдан, савдо ва сервис тармоқлари эса ижарага ёки лизингга олишдан манфаатдор. Лекин уларни бир-бирига боғловчи тизим йўқ.

Бу борада банкларнинг девелоперлардан мулкларни тўғридан-тўғри сотиб олиш ва тадбиркорларга қулай шартларда ижара ёки лизингга бериш таклифи маъқулланди.

Бу орқали 50 минг квадрат метрли нотурар жойлар муомалага киради, бюджетга 70 миллиард сўм тушум ва 100-150 минг иш ўрни яратилади. Энг муҳими, лизинг шартлари ижарага нисбатан камида 15-20 фоиз арзон бўлади.

Мутасаддиларга девелоперлар билан ишлаб, нотурар жойларни ўзига бириктирилган соҳаларда лизингга бериш бўйича 4 триллион сўмлик лойиҳалар пакетини тайёрлаш топширилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.