Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Siyosat


O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti matbuot kotibining rasmiy kanali
Facebook: facebook.com/PressSecretaryUZ
Instagram: instagram.com/press_secretary_uz
Twitter: https://twitter.com/Sherzod_Asadov

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Siyosat
Statistika
Postlar filtri








Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисидаги нутқида билдирган энг муҳим фикр ва ташаббуслар

Facebook|Instagram|X








Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисидаги нутқида билдирган энг муҳим фикр ва ташаббуслар

Facebook|Instagram|X








Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисидаги нутқида билдирган энг муҳим фикр ва ташаббуслар

Facebook|Instagram|X


Давлатимиз раҳбари янги давр Янги Ўзбекистонимиз жадал ривожланадиган, янада юксак тараққиёт чўққиларини забт этадиган давр бўлишига ишонч билдирди.

Бу давр парламент ва Ҳукумат фаолиятида янгича ишлаш, халқимизга садоқат билан хизмат қилиш бўйича ибратли анъаналар шаклланадиган ва тарихга муҳрланадиган давр бўлади. Келажак авлодлар албатта фахр билан тилга оладиган ана шундай буюк тарих ва келажакни яратиш бизнинг ўз қўлимизда”,

- деди Президент.

Президент кейинги уч кун мобайнида Олий Мажлис аъзолари, кенг жамоатчилик билан мамлакатимизнинг бугунги ва эртанги тараққиёти ҳақида атрофлича фикр алмашилганига эътибор қаратди.

2024 йилда – “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да бажарган ишларимизга якун ясадик. Парламентимизда – “Халқ уйи”да депутатлар билан муҳокама қилинган барча ташаббус ва режаларни, уларда илгари сурилган ғоя, мақсад ва вазифаларни,
моҳият эътиборига кўра, Олий Мажлис ва халқимизга навбатдаги Мурожаатнома
десам, ўйлайманки, сизлар ҳам бу фикрга қўшиласиз.

Сиз, ҳурматли депутатлар ва Ҳукуматимиз аъзолари, каттаю кичик барча раҳбарлар
мана шу Мурожаатномада белгилаб берилган улкан вазифаларни амалга оширишда фидойилик ва намуна кўрсатиб меҳнат қиласизлар,
деб ишонаман
”,

- деди Президент сўзининг якунида.

Facebook|Instagram|X


Ҳукумат йил номида белгиланган энг муҳим вазифалар бўйича давлат дастурини ишлаб чиқиши белгиланди.

Ушбу дастурда “яшил” технологияларни жорий этиш, сувни тежаш, кўкаламзор ҳудудларни кескин кўпайтириш, Орол фожиасининг оқибатларини юмшатиш, чиқиндилар муаммосини ҳал қилиш, энг муҳими, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш каби масалалар устувор аҳамият касб этиши зарурлиги таъкидланди.

Facebook|Instagram|X


Президентимиз сўзининг давомида бугун нафақат Ўзбекистон, балки дунёдаги кўплаб мамлакатлар иқлим ўзгаришларининг салбий оқибатларини яққол ҳис қилаётганини қайд этди.

Ҳаво ва сувнинг ифлосланиши, тупроқ эррозияси, чўлланиш, қазилма ёқилғиларни беҳисоб ишлатиш глобал исишга, табиий офатларнинг кўпайишига олиб келмоқда, атроф-муҳит ва аҳоли соғлиғига зарар етказмоқда.

Бунга жавобан мамлакатимизда уч йил аввал “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси бошланди. Қўшни мамлакатлар билан биргаликда Минтақавий иқлим стратегиясини амалга оширишга киришилди. Пойтахтимизда Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришларини ўрганиш университети ташкил этилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан бу борада қабул қилинган иккита муҳим резолюциянинг ташаббускори бўлди. Айни вақтда “яшил” энергетика иқтисодиётимиз драйверларидан бирига айланмоқда.

Эл-юртимизнинг фикр-мулоҳазалари, хоҳиш-истакларини атрофлича ўрганиб, билдирилган тавсиялардан келиб чиққан ҳолда, бу борадаги ишларни янги, янада юксак босқичга кўтариш мақсадида Президентимиз 2025 йилни юртимизда “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” деб эълон қилишни таклиф қилди.

Йиғилганлар ушбу ташаббусни тўлиқ қўллаб-қувватладилар.

Facebook|Instagram|X


Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Бош вазир лавозимига кўрсатилган Абдулла Арипов номзодини кўриб чиқдилар.

Номзод Вазирлар Маҳкамасининг яқин муддатга ва узоқ истиқболга мўлжалланган ҳаракатлар дастурини тақдим этди.

Депутатлар ва фракциялар раҳбарлари сўзга чиқиб, номзод ва дастур юзасидан ўз фикрларини билдирдилар.

Номзод ва Ҳукуматнинг дастури кўриб чиқилгач, Бош вазир лавозимига номзодни маъқуллаш масаласи овоз беришга қўйилди.

Яширин овоз бериш йўли билан депутатлар Абдулла Ариповни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири лавозимига маъқулладилар.

Facebook|Instagram|X


Президент Янги Ўзбекистонимиз янги парламенти билан бирга ўз тараққиётининг ҳал қилувчи босқичига қадам қўяётганини таъкидлади. Бу янги даврда кечаги талаб ва мезонлар билан, эскича ишлаб бўлмаслиги қайд этилди.

Шу боис Ҳукумат ўз фаолиятини мутлақо янгича асосда ташкил этиши керак, бунинг учун унга кучли раҳбар, яъни, Бош вазир зарур.

Давлатимиз раҳбари бу масалани атрофлича ўйлаб, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири лавозимига Абдулла Нигматович Арипов номзодини кўрсатишга қарор қилганини айтди.

Абдулла Арипов катта ташкилотчилик салоҳиятига эга бўлган, ижро ҳокимияти тизимида бой билим ва тажриба орттирган, масъулиятни доимо чуқур ҳис этадиган раҳбар экани таъкидланди.

Ушбу номзод бугун Ҳукумат олдига қўйилган, кўлами ва миқёси бениҳоя катта бўлган муҳим вазифаларни ҳал этишда Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини самарали ташкил қилиши, Ҳукумат аъзолари, вазирлик ва идоралар раҳбарларини бирлаштириб, ягона мақсад сари сафарбар эта олишига ишонч билдирилди.

Президентимиз Абдулла Арипов номзодини депутатлар муҳокамасига тақдим этди.

Facebook|Instagram|X


Ёшларимиз онгу тафаккурида миллий ғурур билан бирга умумбашарий қадриятларга ҳурмат ҳиссини камол топтириш мақсадида ёшларга оид давлат сиёсатини такомиллаштириш зарурлиги қайд этилди.

Фарзандларимизни замонавий билим ва дунёқараш, даромадли касб эгалари этиб тарбиялаш, уларни илм-фан, IT технологиялар, маънавият, санъат ва адабиёт, спорт билан ошно этиш учун ҳеч нарсани аямасдан, бор куч ва имкониятлар сафарбар этилади.

“Бугун фақат мана шундай илғор ёшларга, мана шундай жонкуяр зиёлиларга, Ватан равнақи йўлида бирлашган халққа эга бўлган давлатгина ўз миллий манфаатларини таъминлашга эриша олади.

Бизнинг иккита ўқ томиримиз, иккита таянч устунимиз бор: бири – иқтисодиёт, бири – маънавиятдир. Маънавий буюк халқ – иқтисодий томондан ҳам буюк бўлади
”,

- деди давлатимиз раҳбари.

Айни вақтда жамиятимиздаги очиқлик ва эркинлик муҳитини, миллатлар ва динлар ўртасидаги аҳиллик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, сўз ва матбуот эркинлиги, виждон эркинлигини таъминлаш бўйича бошланган ишлар давом эттирилиши таъкидланди.

Facebook|Instagram|X


Бугун бутун дунё ниҳоятда нотинч ва таҳликали вазиятда давлатимизнинг мустақиллиги ва суверенитетини, халқимизнинг тинч ва эркин ҳаётини энг бебаҳо бойлик сифатида асраш ва ҳимоя қилиш энг муҳим вазифа бўлиб қолиши таъкидланди.

Ҳеч қачон унутмаслигимиз зарур: мамлакатимиз хавфсизлиги, юртимиз мудофааси нафақат Қуролли Кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари, балки Ўзбекистонни ўзи учун она Ватан деб биладиган, миллати, тили ва динидан қатъи назар, барча инсонларнинг муқаддас бурчидир.

Бунинг учун ягона Ватан, кўп миллатли ягона аҳил оила туйғуси ҳар биримизнинг қалбимиз, юрагимиздан чуқур жой олиши лозим
”,

- деди Президент.

Дунёда турли хатар ва таҳдидлар авж олиб бораётган ҳозирги шароитда Қуролли Кучларимизнинг жанговар ва маънавий салоҳиятини оширишга эътибор янада кучайтирилиши белгиланди.

Facebook|Instagram|X


Мамлакатимизни ҳар томонлама ривожлантириш учун самарали ташқи сиёсат олиб бориш, дўст ва ҳамкорларимиз доирасини кенгайтириш, яқин қўшниларимиз билан минтақавий ҳамкорликни чуқурлаштириш ўта муҳим вазифадир.

Шу мақсадда Президент Ташқи сиёсат концепциясини янги таҳрирда қабул қилиш зарурлигини таъкидлади.

Марказий Осиё давлатлари ўртасида яхши қўшничилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш ташқи сиёсатда устувор йўналиш бўлиб қолади. Келгуси йили юртимизда бўлиб ўтадиган “Марказий Осиё бешлиги” учрашуви шу йўлдаги яна бир улкан амалий қадам бўлади.

Ҳозирги вақтда фуқароларимиз Қирғизистонга ID карта билан бемалол бориб-келмоқдалар. Энди шундай тартибни Қозоғистон ва Тожикистон билан ҳам жорий этиш режалаштирилган.

Марказий Осиё мамлакатлари ҳамда бошқа етакчи ҳамкор давлатлар, нуфузли халқаро ва минтақавий ташкилотлар, молия институтлари билан самарали ва тизимли алоқаларни янада ривожлантириш доимо эътибор марказида бўлиши таъкидланди.

Президентимиз фурсатдан фойдаланиб, бугунги йиғилишда иштирок этаётган дипломатик корпус ва халқаро ташкилотлар вакилларини самимий қутлади, ислоҳотларимизни чин дилдан қўллаб-қувватлаб келаётгани, ҳудудларимизга чиқиб, янгиланиш ва ўзгаришлар билан яқиндан танишиб, ўз давлатларидаги тажрибалар билан ўртоқлашаётгани учун халқимиз номидан миннатдорлик билдирди.

Facebook|Instagram|X

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.