Qoralama Uz


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Блоги


Holis fikr, kuzatuv va qarashlar hamda trenddagi xabarlar 🔥
Ma'lumot va talab-takliflar uchun
👉 @xabardoruz_bot 👈
👉 @qoralamachat 👈

#shunchaki #telba #kundaligi

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Блоги
Статистика
Фильтр публикаций




Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Беларусда ПРЕЗИДЕНТ ЛУКОШЕНКОГА ҚАРШИ НАМОЙИШЛАР АВЖ ОЛДИ.

Одамлар Лукошенко қайта президент этиб сайланганини иддао қилган дастлабки сайлов натижарини қалбакилаштирилган дея норозилик билдирмоқда.

Воқеалар ривожини биз билан кузатинг!

https://t.me/joinchat/AAAAAEGDttKMpmNHRRL_6g


Репост из: Zafarbek Solijonov
Белорус халқига Чўлпондан совға!)

Халқ денгиздир, халқ тўлқиндир, халқ кучдир.
Халқ исёндир, халқ оловдир, халқ ўчдир…
Халқ қўзғалса куч йўқдир, ким тўхтатсин.
Қувват йўқ, ким халқ истагин йўқ этсин.
Халқ исёни салтанатни йўқ қилди.
Халқ истади, тож ва тахтлар йиқилди…

Халқ истаги: озод бўлсин бу ўлка,
Кетсун унинг бошидаги кўланка.
Бир қўзғалур, бир кўпирар, бир қайнар,
Бир интилур, бир ховлиқар, бир ўйнар,
Йўқликни-да, очликни-да йўқ этар,
Ўз юртини ҳар нарсага тўқ этар…

Бутун кучни халқ ичидан олайлик,
Қучоқ очиб халқ ичига борайлик!

Чўлпон - 1921 йил, 7 Сентябр, Бухоро.

Аъзо бўлинг:👉@Zafarbek_Solijonov


"Baxt - bu belgilagan rejalaringni amalga oshirib, maqsadinga erishgan paytdagi bir lahzalik tuyğu emas, balki õsha maqsadingacha bõlgan yõldir" degan ekan bittasi.


Репост из: Subject Nazar | Jamshid Muslimov
Барча давлат ва нодавлат крипторақамларда ўликни боқиш бюджети кўзда тутилмаган.. Энг катта муаммолар шундан бошланди.. Ўйлаб-ўйлаб, био-институт лабораториядаги икки маймун: орангутанг ва шимпанзе озуқаларининг ярмини сизга олиб келадиган бўлишди. Кундалик рациони озайгани ҳақида маймунлар баданидаги чип умумий блокчейнга маълумот берди ва автоматик равишда бу хабар ҳуқуқни мухофаза органида очилди. “Давлат мулкига зиён” ва “ҳайвонга ғайри-инсоний таъсир” етказишликда айб билан сизни боқаётган фавқулот вазият ходимлари ҳибсга олинди. Судда аслида нима бўлгани аниқлангач, табиийки, уларни қўйиб юборишди. Аммо “судья жиноятчиларни озод қилди”, деган хабар блокчейнга автоматик чиқиб кетди.. Чунки тизимда тергов алгоритми бузилганлиги автоматик равишда қайд этилганди. Ҳукумат судьяни ишдан олиши кераклиги алгоритми ишга тушди. Судья нима бўлгани ҳақида ҳукуматга ҳисобот бергач, иш расман тўхтатилди. Шунда ҳукумат бошқарув тизимида пайдо бўлган “коррупция сигнали” бутун жаҳон блокчейнда қайд этилиб қолди. Биласизми, кейин нима бўлди? Жаҳон давлатлари бизга иқтисодий ва сиёсий санкциялар уюштирди! Тўғрироғи, глобал блокчейн бу алгоритм қарорни чиқариб юборди! Президент БМТдан туриб бўлган воқеа коррупцион факт эмас балки блокчейнда содир бўлган ноёб хато эканлиги ҳақида ва бу муаммони жаҳоннинг энг ақлли каллалари ечиши кераклигини айтди. Масала ҳаммага аён, аммо унинг туззукроқ ечимини ҳеч ким топа олмади...

– Бунга ишониш қийин! Сунъий Ақлчи?!

– Сунъий Ақл бир ечим берди... Ва бу ечимни фақат сиз амалга ошира оласиз...

– Мен? Қандай қилиб?

Ўртада ўтирган профессор камзил чўнтагидан қутичани олиб, стол устига қўйди. Қутичани очди. Ичида биттагина оқ таблетка.

– Акромжон, бир иш билан оламшумул зиддиятни ҳал қилишингиз мумкин. Халқ устига тушаётган катта зиённи бир зарба билан тўхтата олиш сизнинг қўлингизда. Сиз мени тушуняпсизми?

– Ни-ма?! Бу заҳарми?! Эй, донишманд бошлар! Бунақа ишни менга таклиф қилгани уялмайсизларми?! Менинг айбим йўқ! Айб – баданимдаги микрочип ё бутун блокчейн тизимида! Агар мени ўлдириб юборсангизлар, бунақа хатолар яна содир бўлса нима қиласизлар? Йўқ, бу ечим эмас. Айтиб қўйинг Сунъий Ақлизга!

Чап тарафда ўтирган шоир Аждодий чуқур нафас олди:

– Хўп. Биз вазифамизни бажардик. Хавотир олманг. Ҳеч ким сизни ўлдирмайди. Бунақа ваколат сиздан бошқа ҳеч кимда йўқ. Бардам бўлинг... Маймунларимиз кўп, сизни озуқалантриб туришга етади, – деди у Акромга ва ҳамрохларига юзланиб: “Навбатдаги инқирозни хал қилиш одамлар қўлига қайтадиган кўринади. Иш қилиб, бу ёғи бахайр бўлсин”, деди.

Уч киши ўрнидан туриб, тирик “мурданинг” елкасини енгил қоқиб ва хонадан чиқиб кетди.

Қути стол устида қолди.
(давоми бўлса керак...)


Репост из: Subject Nazar | Jamshid Muslimov
БЛОКЧЕЙН

Акром Ҳошим эрта тонгда совуқдан қақшаб уйғонди. Кондиционер пультини қўлига олиб хона ҳароратини оширмоқчи бўлди. Пульт ишламади. Акром уй хўжалиги хизматига қўнғироқ қилиш учун телефонини олди. Телефони паролни танимай қандайдир кодни сўради. Акром компютерини ёқди. У ҳам паролни қабул қилмади ва янги кодни теришни талаб қилди. Акром уйқуси буткул ўчиб кетди... Кийиниб, ташқарига йўл олганди квартираси эшиги шарақ этиб очиди. Қўлида йиғма замбил кўтариб бир хил кийинган тўртта барзанги киши кириб келди.

– Жасад қаерда? – деб сўради “меҳмонлардан” бири

– Қанақа жасад? Кимсизлар?

– Бизга Акром Ҳошим ўлгани ҳақида ҳабар келди. Уни моргга олиб кетгани келдик.

– Кўриб турганингиздек, Акром Ҳошим – тирик. Адашдингизлар.

– Ҳазиллашманг... Мурда қани?

– Бу ерда мурда йўқ! Чиқиб кетинг! Ҳозир миршабларни чақираман!

– Ҳмм... миршабларни биз чақирамиз...

***
– “Акром Ҳошим” деб ўзини номловчи шаҳс, нима бўлганини фаҳмлаяпсизми?

– Мен ҳеч нарсани тушунмаётибман! Миршабҳонада кимлигим аниқ бўлди-ку?! Мени озод қилишни талаб қиламан! Нимага мени икки ҳафтадан бери номаълум жойда сақлаяпсизлар? Айбим нима, ахир?! Сиз кимсизлар?

Деворлари оппоқ совуқ чироқли ҳона. Ўртадаги столнинг бир тарафида уч ёши улуғ эркак, уларнинг қаршисида асаблари адо бўлган Акром.

– Кечирасиз. Ўзимизни таништирмадик. Мен – ҳуқуқшунослик фанлари профессори Даражаев Алишер. Ўнг тарафимда этика файласуфи жаноб Эрик Ҳайронов... Чап тарафимда... танимадингизми? Ватанистон президенти маслаҳатчиси, шоир Аждодий... Пайдо бўлган масаланинг охирги ечимини етказиш учун Сунъий Ақл бизни танлади, чунки бу ахлоқий муаммо экан...

– Мен ҳеч нарсани тушунмаётибман! Илтимос, менга ёрдам беринг...

– Укам, йиғламанг... Мана сув... Акромжон, сиз – барча блокчейн тармоқларида ўлик, деб қайд қилингансиз. Билагингизга бириктирилган тиббий нано-чиплар ухлаб ётганингизда билогик ўлим ҳақида умумий блокчейн тизимига ахборот бериб юборган. Бу қандайдир хато...

– Хато бўлса тўғриланглар! Мана ўтирибман! Ўттиз уч ёшлик тирик ва соппа соғ йигит! Юборинглар шу хабарни блокчайнга.

– Иложиси йўқ. Сиз тармоқдан буткул узилгансиз. Мутахассислар сизни тизимда тиклашни эплай олишмади. “Акром Ҳошим” номидаги сизнинг ноёб рақамли нусҳангизни активация қилишни барча блоклар рад қиляпти. Чунки, хабарингиз бор, ўлган одам тирилмайди. Тушуняпсизми? Сиз барча блокларда “ўлган” деб ёзилгансиз. Марказлашган база йўқ-ки, бир ёзув билан хатони тўғрилаб қўйсак.

– Туғуруқхона орқали Акром Ҳошимни қайта қайд қилишмоқчи бўлишди. Ўхшамади. Чунки ноёб ДНК-кодига эга янги инсон бошқа туғилиши мумкин эмас. Уйингиз ворисларингизга йўқлиги сабабли, давлат номига ўтиб кетди. Крипто пулларингиз ҳаммаси бюджетга кўчирилди. Ишда ҳам йўқсиз. Сиз ҳеч қаерда йўқсиз. Аммо, кўриб турибмиз, реал борсиз. Муаммони ечиш пайтида сизни фақат бир жойда сақлай оляпмиз. Бошқа барча жойларда сиз учун эшиклар ёпиқ. Бу ер морг, сизни мурдалари йўқ хоналардан бирига жойладик. Лекин сизни боқиш қийин бўлди...


Yaqinda Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusufning "Bahtiyor oila" nomli kitoblari sotuvga chiqarilar ekan. Shaxsan tavsiya qilaman, negaligini õqigandan keyin bilib olasiz InshaAlloh...
https://www.instagram.com/p/B7YxA99FmCT/?igshid=1mgha3vrhxh5v




АҚШ тарихидан сабоқлар: Давлатга пойдевор қўйган "уч блогер" (Биринчи мақола)

Жамшид МуслимовКеча, 18:51615Колумнистлар



1787 йилнинг шамол учириб кетган кунлари... Шимолий Американинг бирлашган штатларидан иборат 11 яшарлик давлат ўзининг энг муҳим сиёсий инқирозини бошдан кечираётган эди. Бу инқироздан чиқиш осон кечмади, лекин АҚШ давлатчилиги пойдевори янада мустаҳкамланиб олди. Америкалик илғор зиёли қатлам сиёсий ислоҳотлар жарараёнида ўта муҳим бўлган маърифий ва ғоявий вазифани ўтаб берди.
Ўша даврдаги пойтахт Филаделфия шаҳрида йиғилган мажлис янги конституция лойиҳасини барча штатларга тақдим этди. Кўпгина штатлар ва айниқса энг нуфузли Нью-Йорк штатида янги конституцияни қабул қилмаслик кайфияти кучли эди. Қаршиликнинг асосий сабаби: штатлар ягона марказга бўйсуниб қолиши охир-оқибатда ўзлари ажралиб чиққан Британия империясининг нусxасини ҳосил қилади, деб баҳоладилар. Ундан ташқари баъзи доираларга тегишли тор сиёсий ва иқтисодий манфаатларнинг ўрни ҳам катта эди.
Шунда америкалик уч сиёсатчи ўз исмларини яшириб, “Публиус” (қадимги Рим республикаси асосчиларидан биринг исми) таxаллуси остида янги конституциянинг ғоявий асосларини баён қиладиган мақолаларни газеталарда чиқара бошладилар. Бу уч муаллиф: Александр Ҳамилтон, Жеймс Мадисон, Жон Жей. Сарлавҳада биз уларни шартли равишда блогерлар деб атадик.
Муаллифлар дастлаб 25 мақола чиқармоқчи бўлдилар, аммо жамоатчиликдаги қизғин баҳслар сабабли мақолалар сони 85 га етди.Бу газета матнлари ҳозирги кунда замонавий давлатчилик назариясига оид жонли мумтоз асарлар қаторида кўрилади.
Дарвоқе, уч аноним “блогерлар” кейинчалик етишган чўққилари ҳақида икки оғиз сўз:

- Александр Ҳамилтон 1795 йилда мамлакатнинг молия вазири этиб тайинланган.

- Жеймс Мадисон 1808 йилда АҚШнинг тўртинчи президенти бўлиб сайланади.

- Жон Жей 1784 йилда Ташқи ишлар вазири, 1789 йилда Олий Суд раиси, 1795 йилда Нью-Йорк губернатори лавозимларини эгаллаган.

Ушбу ва кейинги мақолаларимизда “Федералист” умумий ном остида чиққан мазкур сиёсий эсселарнинг ғояларини қисқа шаклда баён қилмоқчимиз. Умид қиламизки, бу мақолалар ўқувчиларда замонавий давлат бошқаруви ва сиёсий билимларга оид асосий тушунчалар шаклланишига имкон беради.
Федералист №1: Умумий кириш
Биринчи мақола Ҳамилтон тарафидан ёзилган бўлиб, “Индепендент Жоурнал” газетасида 1787 йилнинг 27 октябрида чоп этилган. Мақола Нью-Йорк аҳолисига мурожаат деб бошланиб, унда қуйидаги ғоялар акс этган:

Муаллиф барча штатлар устидан федерал марказ бошқаруви бўлиши зарурати тарафдори эканлигин айтилади. Кейинги чиқадиган мақолаларида бунинг фойдаси ҳақида ақлий далилларга асослаб берилиши ваъда қилади.

Одамлар ўз ақллари ва иxтиёрлари билан яхши ишлайдиган давлат тизимини бапро қила оладиларми? Ёки ҳар сафар бўлганидек, давлат зўравонликлар ва тасодифлар натижасида шаклланишга маҳкумми? Мана шу саволларга ижобий жавобни америкаликлар ўз ҳаракатлари ва намуналари билан бера олишларига муаллиф ишора қилади. Американинг бутун инсоният олдидаги миссияси мана шу вазифадан иборат бўлиши мумкинлиги айтилади.

Тарқоқ штатларни бирлаштирадиган янги конституция тарaфдорлари ва уларга қарши тарафлар турли ниятда бўладилар. Рақиблар ичида ғаразли мақсaддагилар ҳам, умумий манфаатни кўзловчи холис ниятли шахслар ҳам мавжудлигини эътироф этиш керак. Эзгу ниятли сиёсатчиларга турли туҳматлар қилиб, уларнинг яхши ишларини тўхтатиб қўйиш хавфи бор. Шунингдек, халқ учун курашни даъво қилиб чиққан демагоглар ҳокимиятга келганда золимга айлангани тарихда кўп учраган.

Мотивлар (ички мақсадлар, ниятлар) махфий қолишини эътироф қилган ҳолда, у ёки бу сиёсий ғоялар ақлий далиллар асосида муҳокамада бўлиши лозим. Сиёсий ғоялар диний ақидалар каби куч билан одамлар онгига сингдирилмаслиги шарт.

Кучли ҳукумат республика принципларига биноан ишласа,халқ ва инсон эркинликларига тажовуз қила олмайди.

Кейинги мақола давлатнинг асосини бирлашган халқ ташкил этиши ҳақида бўлиб, уни Публиус таxаллуси остида Жон Жей ёзган. Федералист №2 “The Independent Journal”да 31 октябр 1787 йилда чоп этилган.
Бу ҳақда навбатдаги мақоламда ёзаман.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Репост из: Файзбоғ (ТемурМалик)
Ўзини ҳурмат қиладиган инсон “ФайзбоғУз” блогига аъзо бўлмай қолмайди:)

Каналга уланиш:
https://t.me/joinchat/AAAAAEL3NfcSopuzcfwL-w


Репост из: Файзбоғ (ТемурМалик)
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Шуҳратдан булғанган тилларни ёзма,
Ўз боғчангдаги бу гулларни ёзма,
Ёшлар ноҳақ йўқотган қўлларни ёзма,

Чет жойда дўхтирсиз ўлган қулларни ҳам...

Ёз, ёз, журналист, ёз,
Ёз, ёз, афандим, ёз...


Блогер, ёз!

Ажойиб қўшиқ! (Таржимаси билан)

Манба: @Polimonolog телеграм канали

Каналга уланиш:
https://t.me/joinchat/AAAAAEL3NfcSopuzcfwL-w


Shunchaki tabassum aylangiz 😂


Репост из: Subject Nazar | Jamshid Muslimov
РОҲАТНИНГ ЗАҲМАТИ

(Биринчи қадам)

• ИСТАК ВА МЕҲНАТ ҲАҚИҚАТИ

Ҳар бир инсонда истак-хоҳиш мавжуд. Ҳатто энг тақводор инсонларда ҳам хоҳиш бор. Инсон муродига узоқ кутмай, осонлик билан эришишни истайди. Аллоҳ инсондаги бу хислатни қораламайди, уни йўқ қилишга, ўлдиришга буюрмайди. Аксинча, истаган нарсасини ўша заҳотиёқ қўлга киритиш ҳолатини буюк мукофотлардан қилиб кўрсатади, фақат бу ЖАННАТ да бўлади.

“У Адн жаннатидир. Унга кирганларида остидан анҳорлар оқиб турар, улар учун у ерда истаган нарсалари бор. Аллоҳ тақводорларни ана шундай мукофотлар”.

(Наҳл сураси, 31-оят).

Шу билан бирга қийинчиликни, оғир иш заҳматини ёқтирмаслик хислати ҳам инсоннинг табиатига хослиги маълум.

Аллоҳ машшақатни мақтамайди, балки машаққат Қиёматда гуноҳкорлар учун жазо турларидан бири эканлиги билан огоҳ этади:

“У Кунда (кофирларнинг) юзлари эгилиб қолгувчидир. (Бўйин ва қўл-оёқлари кишан ва занжирларни судраш билан) меҳнат-машаққат чеккувчидир”.

(Ғошия сураси, 2- ва 3-оятлар)

Демак, истакларга эришиш илоҳий неъмат эканлигини, машаққат эса жазо-азоб эканлигини Аллоҳ таолонинг Ўзи хабар бериб турибди.

• ДУНЁНИНГ ИШЛАРИ

Ҳозирги ҳаётимизга эътибор берсак, истаклар машаққатсиз қондирилмасигига гувоҳ бўлиш мумкин. Меҳнатнинг натижаси ҳам кутилгандек бўлавермайди. Осонлик билан эришилган марралар эса ҳамиша ҳам оромбахш эмас. “Меҳнатнинг таги роҳат” мақоли барчани бирдек жамловчи қонун эмаслигига қул одамнинг ҳаёти бир мисолдир.

Хозир ҳам ушбу мақолани ёзар эканман, унинг сифатли чиқишини жуда ҳам истайман, шу билан бирга матнни теришда сўз танлаш, гап тузиш, хатоларни топиш, матннинг мантиқий занжирини сақлаш учун маълум даражада заҳмат чекмоқдаман.

Энг қизиғи, бу мақсадга эриша олиш ҳақида қатъий ишонч йўқ. Иш – кичикми ё каттами, унинг оқибати кўнгилдагидек бўлишига кафолатни бирон киши бера олмайди.

• ҚОИДАНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ ҚАДАМИ

Бу дунёнинг “ўйин қоидаси” шундай - ёқтирган нарсаларга эришиш учун ёқтирмаган нарсаларга рози бўлишга мажбурмиз, шунингдек, баъзи ёқтирмаган нарсаларга дучор бўлмаслик учун айрим ёқтирган нарсалардан воз кечишга ҳам маҳкуммиз. Шу билан бирга мақсадимизга эришиш ҳақида умид қила оламиз холос.

Мана шу оддий ҳақиқатларни борича англаш билиш дунёнинг ишларини етуклик ила қабул қилиш биринчи қадам ташлаган бўламиз. Ва умидки, бу қадам охиратнинг буюк неъматига сазовор бўлиш учун сабабликка яраб қолади.

Кейинги қадам ҳақида ёзиш меҳнати мендан, кутиш заҳмати эса сиздан эканлигини тушунган бўлсангиз, демак ҳозирги муродимга етибман.

(Давоми “Иккинчи қадам” мақоласида).

"Қалам" учун
Жамшид Муслимов
👉@jamuslimov


Репост из: Mir Solih
​​Chõlpon bobo, she'ringizni baralla aytishga oz fursat qoldi !

Xalq dengizdir, xalq to‘lqindir, xalq kuchdir,
Xalq isyondir, xalq ofatdir, xalq o'chdir.
Xalq qo'zğalsa kuch yo'qdirkim tõqtatsin,
Quvvat yõqdir xalq istagin yõq etsin.
Xalq qõzğoloni saltanatni yõq qilgay,
Xalq istasa toj-u taxtlar yiqilgay.
..


https://www.facebook.com/100043847256114/posts/116751109796464/?app=fbl










Репост из: Polimonolog
​​- Қишгача ҳар бир уйда табиий газ бўлади ва уйлар исийди деб ваъда бергандиз, мана 7 кун қолди қишга.

- Йў-йў-йўқ, нотўғри айтманг, ман табббиий газ демаганман, умуман газ деганман. Бу... ҳар бир одамни қидирсангиз, ҳар бир уйда, ҳар бир одамда газ чиқади, уй ҳам исийди...

👆@polimonolog 👈

Показано 20 последних публикаций.

8

подписчиков
Статистика канала