Файзбоғ (ТемурМалик)


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Политика


Бир оз юмор, бир оз мулоҳаза, бир оз танқид, бир оз таҳлил! (Ҳаммаси озгинадан. Бизда қўшиб ёзиш йўқ)
Алоқа: @SivasgaXat_bot
Тижорий ҳамкорлик: @temurmalikuz
Хориж янгиликлари: 👉 @burchakostida
Муҳокама (гуруҳ): 👉 https://t.me/+hzJqLUtVL1swMzc6

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Политика
Статистика
Фильтр публикаций


Трампга қарши терговда ишлаган ўнлаб адлия ходими ишдан олинди

Бош прокурор вазифасини бажарувчи Жеймс Макгенрининг мактубида айтилишича, департаментнинг янги раҳбарияти янги Президентнинг режаларини амалга оширишда ушбу ходимларга ишона олмайди.

"Сиз Президент Трампни таъқиб қилишда муҳим рол ўйнагансиз. Ҳукуматнинг узлуксиз ишлаши учун юқори мансабдор шахслар ўз қўл остидагиларга ишониши жуда муҳимдир. Президентни жиноий жавобгарликка тортишдаги муҳим ролингизни ҳисобга олган ҳолда, департамент раҳбарияти Президентнинг кун тартибини содиқлик билан амалга оширишингизга ишона олмайди, деб ўйлайман”, дейилган мактубда.

Нашрга кўра, ишдан бўшатилган адвокатлар собиқ махсус прокурор Жек Смит жамоасининг бир қисми бўлиб, Трампга қарши иккита ишни текширган: махфий ҳужжатларни нотўғри ишлаш ва 2020 йилги президентлик сайлови натижаларини бекор қилишга уриниш.

Доналд Трамп президентликка қайтиши биланоқ Жек Смитни зудлик билан ишдан бўшатишга ваъда берди, бироқ Смитнинг ўзи Трамп инаугурацияси олдидан истеъфога чиқди.

2024 йилнинг ноябр ойидаги президентлик сайловларида Трамп ғалаба қозонганидан сўнг, ишлар ёпилди: прокурорлар Адлия вазирлиги амалдаги Президентга қарши ишларни қўзғатиш ваколатига эга эмаслигини тушунтирди.

Ҳозирча Смит жамоасидан ким ишдан бўшатилгани маълум эмас. Унинг ходимларининг аксарияти ҳуқуқшунос, коррупсия ва миллий хавфсизлик бўйича терговчилар бўлиб, турли президент маъмуриятларида ишлаган ва шунчаки махсус прокурор гуруҳига тайинланган.

🔥@fayzboguz

9.6k 0 19 24 109

Қуёш панеллари ва сув иситгичлари ўрнатилишини прокуратура назорат қилади

Ўзбекистонда 2025 йилда аҳоли, кичик бизнес ва ижтимоий соҳа объектлари томонидан истеъмол қилинадиган электр энергиясининг камида 40 фоизи қайта тикланувчи энергия манбалари ҳисобига қопланиши режалаштирилган, деб маълум қилмоқда прокурор ўринбосари Шоҳрух Аминов.

Унинг сўзларига кўра, бунинг учун мазкур иншоотларга қуёш батареялари ва сув иситкичлари ўрнатилади. Бош прокурор ўринбосари бу вазифа «сўзсиз» бажарилишини таъкидлади. Ўтган йили Бош прокуратура ва вилоят органлари «бундай буйруқларни бажариш бўйича тажрибага эга бўлди», деди у.

Қайд этилишича, прокуратура, «Худудгазтаъминот» ва «Ўзэнергоинспекция» ўз таклифларини ишлаб чиқади ва киритади.

Маълумот учун, декабрда Тошкент шаҳрида электр энергиясидан норационал фойдаланишга қарши рейдлар ўтказилган эди. Ўшанда прокурорлар тадбиркорларга нисбатан маъмурий баённомалар тузиб, уларни жарима ва электр тармоғидан узиш эҳтимолидан огоҳлантирган. Ушбу ҳолатлар тадбиркорлар орасида кўплаб норозиликларни келтириб чиқарган, жумладан ўтган йилнинг сентябр ойида Сирдарё вилоятидаги тадбиркорлар электр энергиясини узиб, қуёш батареяларини ўрнатишга мажбур бўлгани учун ҳокимлик биноси олдига йиғилган эди.

🔥@fayzboguz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ҳиндистондаги кабутарларга оид бир қизиқ воқеа 2021 йилда юзага келган.

Унда бир гуруҳ кабутарлар 8 ой давомида қамоққа олиниб, назоратга олинган. Улар пакистондан Ҳиндистонга ўтиб кетишган ва хавфсизлик органлари уларни хавфли шахслар сифатида кўриб, назоратга олишди. Ҳиндистон ҳукумати кабутарларга ноқонуний равишда чегарани бузганликлари учун назоратга олинган. Кейинчалик, уларнинг шунчаки миграция қилаётган оддий қушлар эканлиги маълум бўлди ва улар озод қилинди.

Тўлиқ видеога ҳавола:
https://youtu.be/1Snp99jecz4?si=cFfdIBxMLWmJ8BpS


Таниқли ҳуқуқ фаоли аэропортда таҳқирланганини айтмоқда

«Эзгулик» инсон ҳуқуқлари жамияти раҳбари Абдураҳмон Ташанов сўнгги вақтларда ўзига нисбатан турли босимлар ошиб бораётганини маълум қилди.

Хусусан, 26 январ куни Ҳиндистонга учаётганида, Тошкент халқаро аэропортида унинг паспортини олиб қўйишган, шахсий буюмларини титиб ташлашган, 1 соатдан ортиқ ушлаб туришган ҳамда ҳақоратомуз муносабатда бўлишган.

"Ечинтириб, чотимгача текширишди. Бу ҳақоратни бошимга солганлар устидан кимга шикоят қилишимни ҳам билмайман," – дейди Ташанов ўз мурожаатида.

Аэропорт ходимларининг ўзлари ҳам бу ҳолатдан ҳижолат бўлишганини яширишмаган.

Ташановнинг ёзишича, шериги унинг орқага қайтиш ниятидан қайтарган.

"Шарафсизлар! Ҳуқуқ ҳимоячиси бўла туриб, улар олдида ожиз қолдим. Бу ҳақорат менинг соғлиғимга путур етказди, ўтган ҳафта шифохонадан чиққандим" – деб ёзади у.

Ҳуқуқбузарликка қарши курашиб келаётган инсон ўтган тун ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш имкониятисиз қолди.

Абдураҳмон Ташанов 24 январ куни ўзининг Facebook’даги саҳифасига муқобил равишда кириш ҳолати аниқлангани ҳақида ёзган эди.

Шунингдек, Ташанов 22 январ куни ўзи ҳақида компромат йиғишга уринаётганлар борлиги ҳамда бу борада бир неча хатлар олганини ёзган эди.

«Ғамхўрларимизнинг биз ҳақимизда компромат йиғишга уринаётгани ҳақида хабарлар келмоқда. Кеча бу борада бир неча хатлар олдим. Назаримда, нимадир қилишмоқчи, қандини урсин. Бу соялар ва қоялар кураши, қурбон бўлсак, ачинмайман», – деган Ташанов ўз постида.

У энди сўнгги инстанция сифатида президентга мурожаат қилмоқчи эканини ёзган.

Абдураҳмон Ташанов Ўзбекистондаги мустақил «Эзгулик» инсон ҳуқуқлари жамиятининг раҳбари ҳисобланади. Унинг раҳбарлигидаги ташкилот суд ва тергов жараёнларида фуқароларнинг мурожаатлари асосида қатнашиб келади. 2024 йил 10 декабр куни Париж шаҳрида «Эзгулик» инсон ҳуқуқлари жамиятига Франция адлия вазири Дидие Миго Инсон ҳуқуқлари бўйича «Озодлик, тенглик, биродарлик» мукофотини топширган эди.

🔥@fayzboguz

13.2k 0 35 25 217

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Банк ходимасининг фирибгарлик йўли билан ўзгалар номига кредит расмийлаштирганини аниқлаган журналистнинг ўзига қарши маъмурий иш очилгани айтилмоқда

MY5 канали мухбири Рухсора Ғофурова Жиззахдаги банк ходимасининг фирибгарлиги юзасидан материал тайёрлаган. Ушбу материални юқоридаги видео орқали томоша қилишингиз мумкин. Журналистик суриштирув жараёнида банк ходимасининг фуқаролар номига кредит расмийлаштириб, ўзлаштиргани тилга олинади.

Қайд этилишича, ўзга шахслар номига олинган кредитининг бир қисмини унинг эри — Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси Шарофиддин Болиев ўз пластик картаси орқали тўлаб келган. Ҳуқуқ фаоли Абдураҳмон Ташановнинг айтишича, банк ходимасининг аризасига кўра суриштирув олиб борган журналистнинг ўзига нисбатан маъмурий иш қўзғатилган.

"Эмишки, журналист банк ходимасининг шаън ва қадр-қимматини камситибди ҳамда унинг жинояти ҳақида хабар бериб, қонунбузарлик содир этибди. Ҳужжатлардан кўринишича, судья бу қонунбузарликдан хабардор бўлган ва эҳтимол қонунбузар аёлини ҳимоя қилган. Катта эҳтимол билан журналистга ҳужум ортида ҳам жанобнинг ўзлари турибди", деб ёзади у.

Таниқли ҳуқуқбон айни дамда журналист ҳимоясига уч нафар кўнгилли адвокат ишга киришганини маълум қилмоқда.

Журналистнинг тақдири қандай кечиши менга қоронғу, аммо шуниси аниқки, эълон қилинган журналистик суриштируви эътиборсиз қолмаслиги керак. Зотан, Жиноят Процессуал кодексининг 322-моддаси 3-бандига кўра Жиноят ишини қўзғатиш сабаблари ва асослари сифатида оммавий ахборот воситалари берган хабарлар ҳам асос бўлиши мумкинлиги кўрсатиб ўтилган.

🔥@fayzboguz


Ўзбекистонда ўртача ойлик 5 млн 357 минг сўм — Статистика агентлиги

Ўзбекистонда 2024 йилда ўртача ойлик иш ҳақи 2023 йилга қараганда 17,4 фоизга кўтарилди. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, 2024 йилнинг январ-декабр ойларида ҳудудлар бўйича ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичлари Тошкент шаҳрида (9 млн 072,4 минг сўм), Навоий вилоятида (6 млн 766,1 минг сўм), Тошкент вилоятида (5 млн 097,9 минг сўм), Андижон вилоятида (4 млн 616,1 минг сўм) ҳамда Бухоро вилоятида (4 млн 343,9 минг сўм) кузатилган.

“2024 йил январ-декабр ойлари учун ўртача ойлик иш ҳақи кўрсаткичини шакллантиришда қишлоқ хўжалиги ва кичик тадбиркорлик субъектлари ҳисобга олинмаган, чунки фермер хўжаликлари ҳамда кичик тадбиркорлик субъектлари йилда бир марта ҳисобот тақдим этиши белгиланган”, дейилади агентлик хабарида.

🔥@fayzboguz

14.7k 2 45 18 202

АҚШ “тарихдаги энг йирик депортация жараёнини” бошлади

АҚШ чегара хизмати мамлакатда ноқонуний равишда 538 кишини ҳибсга олганини, улардан 373 нафарига ҳибсга олишга ордер берилганини маълум қилди. Трампнинг матбуот котиби Каролин Левиттнинг ёзишича, юзлаб муҳожирлар ҳибсга олинган ва АҚШ ҳаво кучлари самолётлари томонидан уйларига қайтарилган.

АҚШда тарихдаги энг йирик оммавий депортация амалиёти қизғин давом этмоқда. Ўзбекистонда Мексика орқали минглаб одамни АҚШга юбориб яхшигина пул қилган шахслар ҳам жазодан холи қолмаса яхши бўларди. Ҳукумат ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ушбу йирик инсон контрабандасига ҳеч қандай тўсиқ қўймаганига қараганда, бу ерда бир гап борлиги аниқ. Қачонлардир, журналистлару блогерларга босим бўлмайдиган, прокурорлари ишсизликка қарши эмас, жиноятчиликка қарши курашадиган яп-янги Ўзбекистонда шу иш яхшилаб кўриб чиқилишига ишонаман.

🔥@fayzboguz


«Nazorat Uz» сайт маъмурлари товламачиликда айбланмоқда

«Nazorat Uz» сайт юритувчилари тадбиркорларни шантаж қилиб, кўп миқдорда пул ундириб келганликда айбланиб ҳибсга олинди. Қайд этилишича, улар ошхонада суварак чиққани акс этган видеолар борлигини айтиб, тадбиркордан реклама учун 200 миллион сўмдан ортиқ пул талаб қилган.

Тошкент шаҳар ИИББ "Nazorat Uz" ОАВ ходимлари товламачиликда гумонланиб, қўлга олинганини тасдиқлади. Маълум бўлишича, 3 нафар фуқарога нисбатан 2024 йил 18 декабрь куни Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми «в» банди билан (Товламачилик) жиноят иши қўзғатилган.

«2024 йил 21 декабрда уларга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда, якуни бўйича қўшимча ахборот берамиз», дейилади ИИББ хабарида.

Уларнинг айби бор ё йўқлигини суд белгилайди. Суд қарори чиққандан кейингина қандайдир хулоса чиқарса бўлади. Лекин, шуниси аниқки, бундай ишларга қўл урган ҳар қандай журналист ўз ҳамкасблари ва жамиятга хиёнат қилган ҳисобланади.

🔥@fayzboguz


Сенат ҳуқуқ-тартибот ходимлари видеоларини «обрўсизлантириш мақсадида» тарқатишни тақиқловчи қонунни маъқуллади

Сенат бир йилдан кўпроқ муддатдан сўнг ҳуқуқ-тартибот ходимлари видеоларини «обрўсизлантириш мақсадида» тарқатишни тақиқловчи қонунни маъқуллади. Тегишли модда билан айбдор деб топилган шахслар 10 суткагача маъмурий қамоқ билан жазоланиши мумкин.

Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қòмитаси раиси раиси Қутбидин Бурханов комиссия томонидан киритилган ўзгаришларга изоҳ берди. Унинг қайд этишича, фуқароларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларини фото, видео тасвирга тушириши ва тасвирларни тарқатиш ҳуқуқи сақлаб қолинган.

«Келишув комиссиясида фуқароларнинг ушбу ҳуқуқи чекланмаслиги кераклиги ҳақида якдил хулосага келинган. Яъни, фуқаролар орган ходимларининг хатти-ҳаракатини бемалол тасвирга тушириши ҳам, ижтимоий тармоқларга жойлаштириши ҳам мумкин. Орган ходимлари фаолияти устидан жамоатчилик назорати тўлиқ сақланиб қолмоқда. Олдинги таҳрирдан фарқли равишда, бор нарсани ижтимоий тармоққа қўйганлик учун жавобгарлик белгиланмаяпти. Қонун фақатгина ходимларнинг тасвирини уларни обрўсизлантирилишига олиб келадиган тарзда бузиб тарқатмасликни, яъни ходимнинг ҳаракатлари, сўзлари ва ҳолатни бузмасликни, монтаж қилмасликни талаб этмоқда», — деди сенатор.

Қонун Сенат томонидан маъқулланиб, имзолаш учун президентга юборилди.

Сенат бир ойлик таҳлилдан кейин унга турли тузатишлар киритмоқда. Яъни унда хатолар борлиги тан олинмоқда. Аммо негадир Парламент депутатлари ушбу қонун лойиҳасини бир зумда уч ўқишда қабул қилиб қўйган эди. Нормал жамиятларда сўз эркинлигига дахл солувчи қонунга “яшил чироқ” берган парламент аъзолари нолегитим деб эълон қилиниб, тарқатиб юбориларди. Ит ҳам танимайдиган ўзбек депутатлари эса бундай фалаж системада бемалол ўзини хавфсиз ҳисоблаши мумкин.

🔥@fayzboguz


Россия ва Ўзбекистон ўртасида 2026-2030 йилларга мўлжалланган ҳарбий-стратегик ҳамкорлик дастури имзоланди. Томонлар 2025 йилда 50 та қўшма тадбир ўтказмоқчи.

22 январ куни Россия мудофаа вазири Андрей Белоусов бошчилигидаги ҳарбий делегация Ўзбекистонга ташриф буюрди.

Ўзбекистон томонининг хабар беришича, учрашувда делегация раҳбарлари Ўзбекистон-Россия ҳамкорлигининг мудофаа соҳасидаги бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилган.

«Ўзбекистон-Россия кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини Россия Федерацияси президентининг 2024 йил май ойида Ўзбекистон Республикасига давлат ташрифи чоғида эришилган келишувларни амалга ошириш нуқтаи назаридан янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди», — дейилади хабарда.

Россия томонига кўра, Ўзбекистон-Россия мудофаа вазирликлари ўртасидаги 2025 йилга мўлжалланган ҳамкорлик режаси турли йўналишлардаги 50 та қўшма тадбирларни ўз ичига олади.

Украинада қирғинбарот уюштираётган мамлакат ҳарбийлари билан қандайдир келишувларнинг имзоланиши дунё ҳамжамияти томонидан эътиборсиз қолмаслиги аниқ. Булар яккамоҳов Шимолий Россия изидан бориб, Ўзбекистонни турли санкцияларга кўмиб ташлашмоқчи, шекилли. Охири баҳайр бўлсин.

🔥@fayzboguz

15.5k 0 57 166 227

Дунёнинг машҳур нашрларидан бири — CNN олимларимиз ҳақида нима дейди?

Илм-фан ривожида алломаларимиз катта ҳисса қўшганини дунё тан олмоқда. CNN яқинда ўтказган таҳлилларида Муҳаммад Хоразмий, Аҳмад Фарғоний, Абу Райҳон Беруний ва Абу Али Ибн Синонинг илмий мероси ҳақида мақола чоп этди. Бу мақолаларда уларнинг илмий меросига юқори баҳо берилган.

“Уларнинг асарлари, айниқса, математика, астрономия ва тиббиёт соҳаларида янги тушунчалар ва технологияларнинг пайдо бўлишига замин яратган. Улар инсоният тарихи ва маданиятининг ажралмас қисмига айланди”, деб ёзилади мақолада.

🔥@fayzboguz

15k 0 19 48 103

Эркинжон Турдимов Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

Ўзбекистон президентининг фармони билан Эркинжон Оқбўтаевич Турдимов Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар қилди.

У бунгача турли йилларда Навоий, Сурхондарё ва Самарқанд вилоятларига раҳбарлик қилганди. 2024 йил ноябрида саломатлиги туфайли лавозимини тарк этганди.

🔥@fayzboguz


Менимча, Катанецнинг ўрнига тайинлашга энг оптимал вариант — Темур Кападзе. Ҳозирги таркибни ярми билан бирга ишлаган, ёшларни ҳам яхши билади — тарихда илк бор Олимпиадага чиқа олди, улар орасида авторитети ҳам юқори бўлса керак. Фақат муаммо унинг рози бўлиши ё бўлмаслигида: олдинда жуда қийин ўйинлар кутиб турибди, жамоани тайёрлашда бор-йўғи икки ой вақт бор. Катанец ноябр-декабр ойларида кетганида ҳам майлийди... Ё қаҳрамон бўласан, ёки халқ танқидларига кўмилиб кетасан. Қийин танлов.

Агар Кападзе варианти ўхшамаса, хорижлик мураббийлар билан музокаралар олиб бориш лозим. Улар ичида энг яхшиси — Кейруш. Осиё футболини, хусусан бизнинг бўлажак рақибларимиз — Эрон, БАА, Қатарни жуда яхши билади. Эронни гегемонга айлантирган мураббий. Ўйин услуби Катанецга ўхшаб кетади. Футболчиларга ҳам мослашиб кетиш осон бўларди. Адашмасам, ЎФА Катанецдан олдин айнан Кейруш билан музокаралар олиб борган, қандайдир деталларда келишувга эришилмаган. Бу сафар қатъиятлироқ бўлиш керак. Айтганча, агар Катанец услубига ўхшаш маҳаллий мураббийни тайинлаш керак бўлса, менимча, бу категорияга 5-2-3 тактикасида муваффақиятга эришаётган Рўзиқул Бердиев ҳам мос тушади.

Яна бир қизиқ вариант — Син Тхэ Ён. Жанубий Кореялик мутахассис Индонезия футболини янги даражага олиб чиқа олди. Унинг ёшлар билан ишлаш тажрибаси катта, интенсив, тезкор футбол тарафдори. Жамоамизга тайинланиши қийинроқ бўлса-да, кўриб чиқилишга арзийдиган номзод.

Сиз ҳам ўз вариантларингизни ёзинг. Катанецнинг ўрнига кимни кўришни истардингиз?

🔥@fayzboguz


Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец соғлиғидаги муаммолар сабаб истеъфога чиқди

У саломатлигидаги муаммолар туфайли ўзаро розилик асосида Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан шартномани бекор қилган.

"Ўзбекистон футбол ассоциацияси Сречко Катанецга терма жамоамиз бошқарувидаги меҳнатларини учун миннатдорчилик билдиради. Саломатлигини тиклаб, мураббийлик фаолиятини муваффақиятли давом эттиришини тилайди", дейилади хабарда.

ЎФА янги мураббий тайинлаш борасида иш олиб бормоқда.

Маълумот учун, Катанец қўл остида терма жамоамиз Жаҳон чемпионатига саралаш босқичида 6 турдан кейин 13-очко билан иккинчи ўринда бормоқда. Ўйинлар тугашига яна 4 тур учрашувлари бор. Гуруҳда 1 ва 2-ўринларни олган жамоалар мундиалга тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритади.

🔥@fayzboguz


Ўзбекистонда, кўп собиқ совет республикаларида бўлгани каби, агар сиз 3-15 суткалик маъмурий қамоқ жазосига ҳукм этилсангиз, суд залиданоқ олиб кетилиб қамоқ жазосини ўта бошлайсиз. Яъни, фуқаронинг бу суд ҳукмидан норози бўлиб юқори инстанция судига шикоят қилишига имкон берилмайди, жазо тўхтатиб турилмайди.

Лекин, агар қамоқ жазоси эмас, бошқача жазо берилса ва фуқаро юқори инстанция судига шикоят қилса, биринчи инстанциядаги суднинг ҳукми бажарилиши тўхтатиб турилади.

Бунда мантиқ йўқ. Нега 15 сутка жазоси тўхтатиб турилмайди, фуқаро 1 ой ичида шикоят қилишга ҳақли-ку? У истаса, Олий Судгача бориши мумкин ва бунга вақт кетади, сўнг арзи қондирилмагандагина у жазони ўташ учун олиб кетилиши мумкин.

2016 йилда Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди Украинадаги бир ишни ўрганиб чиққач, иккинчи инстанция суди шикоятни кўриб чиқмасиданоқ фуқаро маъмурий қамоққа олинганини Инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликлар ҳимояси тўғрисидаги Конвенцияга зид деб топган. Ўзбекистон бу конвенцияга аъзо эмас, лекин юқоридаги мантиқ ҳақида ўйлаб кўриши керак.

Ибрат Сафо

🔥@fayzboguz

16k 0 32 8 216

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Энди расман: Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити» клуби аъзоси

Кеча ўзбекистонлик футболчи Манчестер клуби томонидан расмий таништирув маросимида иштирок этди. АПЛ чемпиони ўзбекистонлик ҳимоячи билан 2029 йилгача шартнома тузди. Ҳусанов жамоада 45 рақам остида ҳаракат қилади.

АПЛдаги илк ўзбек футболчисининг Манчестер клуби расмий сайтига ўзбек тилида берган интервьюсини томоша қилинг.

🔥@fayzboguz


“Учинчи шахслар аралашуви” сабаб Англияда ишлаш учун ўзбекистонликлар ариза топширган танлов бекор қилинди. Унда 3 миллион киши иштирок этган

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги томонидан Ўзбекистон фуқаролари Англияга мавсумий иш ўринлари учун рўйхатдан ўтишлари мумкинлиги эълон қилинди. 2025 йил 10 январ соат 15:00 дан 19:00 гача Буюк Британиянинг HOPS рекрутинг компанияси томонидан таклиф этилаётган мавсумий қишлоқ хўжалиги ишлари учун онлайн рўйхатдан ўтиш очилди.

Лекин орадан уч кун ўтиб, 15 январ санасида агентлик Англияда мавсумий қишлоқ хўжалиги ишлари учун очилган рўйхатдан ўтиш натижалари Hops Labour Solutions томонидан бир ёқлама бекор қилинганини билдирди.

Бўлиб ўтган ҳолат юзасидан Hops Labour Solutions ташкилоти баёнот берди. Англиялик рекрутрга кўра, ташкилотга рўйхатга олиш жараёнига учинчи шахсларнинг аралашуви ҳақидаги кўплаб ишончли хабарлар келгани учун жараён тўхтатилган.

«Ҳурматли аризачилар, 10 январ, жума куни рўйхатга олиш жараёнига учинчи шахсларнинг аралашуви ҳақидаги кўплаб ишончли хабарлар туфайли HOPS Ўзбекистонда бўлажак ишга қабул қилиш босқичини кейинга суришга мажбур. Бу – жума куни рўйхатдан ўтганлар учун катта умидсизлик бўлишини тушунсак-да, биз ишга қабул қилиш жараёнининг яхлитлиги ва шаффофлигини таъминлашга масъулмиз», дейилади агентлик баёнотида.

Миграция агентлиги директори ўринбосари Матлаб Қурбонов вазиятга муносабат билдирар экан, аризачилар сони уч миллионга етгани сабабли сайтда техник муаммолар кузатилганини билдирди. У, шунингдек, Ўзбекистон фуқароларига Англияга мавсумий иш ўринлари учун рўйхатдан ўтиш лойиҳаси кейинроқ бошқатдан очилишини маълум қилди.

🔥@fayzboguz

17.5k 0 116 41 190

ЕТТБ Ўзбекистонга 1 млрд доллар сармоя киритди

2024 йилда ЕТТБ Ўзбекистонга рекорд миқдорда – 938 миллион евро (960 миллион доллар) сармоя киритиб, 34 та лойиҳани амалга оширишда иштирок этган. Бу ҳақда банк ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ЕТТБ инвестицияларининг 55 фоизи яшил иқтисодиёт лойиҳаларини қўллаб-қувватлашга йўналтирилган. Бошқа молиялаштириш ташкилотларидан олинган 383 миллион евро маблағлар билан биргаликда, бу Ўзбекистон иқтисодиётига 1,3 миллиард евродан ортиқ маблағни жалб қилишга ёрдам берган.

Шунингдек, ЕТТБ Ўзбекистон молия секторига 300 миллион евродан ортиқ кредитлар ажратган.

🔥@fayzboguz

14.7k 0 19 11 144

«Салимбойвачча» Қирғизистон жанубини тўлиқ назорат қилган — қирғиз Миллий хавфсизлик қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиев

Ташиевнинг сўзларига кўра, Қирғизистонда уюшган жиноятчиликнинг кучайиши республика бошқа мамлакатлардан келган жиноятчилар ҳукмронлиги остида қолишига сабаб бўлган.

Ташиев, ўз навбатида, 2023 йил октябрь ойида Қирғизистондаги таниқли «қонундаги ўғри» Камчи Колбаев махсус операция вақтида ўлдирилгани ҳақида гапириб ўтди. Ташиевнинг сўзларига кўра, бугунги кунда мамлакат уюшган жиноий гуруҳлардан холи. У, шунингдек, Қирғизистонни Марказий Осиёда, ҳатто постсовет давлатлари орасида ҳам УЖГ мавжуд бўлмаган ягона давлат деб атади.

«Мамлакатимизни бошқа жиноий етакчиларга бўйсундира бошлашди. “Салимбойвачча” мамлакатимиз жанубини тўлиқ назоратга олди. Жанубда барча уюшган жиноятчилар етакчилари, йирик бизнесменлар, ҳатто сиёсий арбоблар ва парламент депутатлари ҳам унинг олдига борарди. Унинг айтганларини бажарарди», — деди у.

2024 йил март ойида 6 йилга қамалган тадбиркор Салим Абдувалиев 12 январь куни соғлиғи билан боғлиқ муаммолар туфайли озодликка чиққан. Уни Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси 2024 йил август ойида Интерпол орқали қидирувга берганди. Абдувалиев уюшган жиноий гуруҳ фаолиятини молиялаштиришда гумонланган.

🔥@fayzboguz


АҚШ ҳукумати гўё бир нарсани қойиллатиб қўйгандек Ғазодаги оташкесимни эълон қилди. Президентликни топшираётган Жо Байден америкаликлар учун энг ёмон юртбоши бўлмади — пандемиядан кейин иқтисодни кўтарди, яшил иқтисод бобида ҳам кўп ишлар қилди. Лекин жаҳон учун у Исроил Ғазода 46 минг одамни ўлдираётганида Исроилни қуроллашда, халқаро ташкилотлар қирғин дея таърифлаган қотилликлар йўлида ҳар қандай руҳий ва молиявий ёрдамни аямасликда давом этган президент бўлиб тарихда қолади.

Украинадаги уруш бўйича ҳам қатъиятлилик кўрсата олмади —Украина ғалаба қозонишини истаса-да, ўз вақтида унга зарур бўлган қуролларни бермади, ва охири кечикиб берди.

Энди давлат тепасига Трамп бошчилигидаги яққол олигархия, непотизм ва таниш-билишчилик қайтяпти. Жаҳон сиёсати учун ҳам бу ёмон сигнал, нодемократик давлатларда энди ўзларидаги коррупция учун яна баҳона топилади: “ана, Америка қиляпти-ю, бизни тинч қўйинглар”. Исроилда эса фаластинликлар қисмати Трамп қўли остида яхшиланиши катта гумон остида — у ўзининг ўнг-қанот миллатчи евангелист сайловчилари дастагига суянади, улар эса ҳеч қачон мустақил Фаластин давлати бўлишига рози бўлмаганлар, аксинча энди ҳатто Ғарбий соҳил аннексия қилинишига чақиришмоқда.

Ибрат Сафо

🔥@fayzboguz

16.3k 1 14 100 115
Показано 20 последних публикаций.