Репост из: Subject Nazar | Jamshid Muslimov
БЛОКЧЕЙН
Акром Ҳошим эрта тонгда совуқдан қақшаб уйғонди. Кондиционер пультини қўлига олиб хона ҳароратини оширмоқчи бўлди. Пульт ишламади. Акром уй хўжалиги хизматига қўнғироқ қилиш учун телефонини олди. Телефони паролни танимай қандайдир кодни сўради. Акром компютерини ёқди. У ҳам паролни қабул қилмади ва янги кодни теришни талаб қилди. Акром уйқуси буткул ўчиб кетди... Кийиниб, ташқарига йўл олганди квартираси эшиги шарақ этиб очиди. Қўлида йиғма замбил кўтариб бир хил кийинган тўртта барзанги киши кириб келди.
– Жасад қаерда? – деб сўради “меҳмонлардан” бири
– Қанақа жасад? Кимсизлар?
– Бизга Акром Ҳошим ўлгани ҳақида ҳабар келди. Уни моргга олиб кетгани келдик.
– Кўриб турганингиздек, Акром Ҳошим – тирик. Адашдингизлар.
– Ҳазиллашманг... Мурда қани?
– Бу ерда мурда йўқ! Чиқиб кетинг! Ҳозир миршабларни чақираман!
– Ҳмм... миршабларни биз чақирамиз...
***
– “Акром Ҳошим” деб ўзини номловчи шаҳс, нима бўлганини фаҳмлаяпсизми?
– Мен ҳеч нарсани тушунмаётибман! Миршабҳонада кимлигим аниқ бўлди-ку?! Мени озод қилишни талаб қиламан! Нимага мени икки ҳафтадан бери номаълум жойда сақлаяпсизлар? Айбим нима, ахир?! Сиз кимсизлар?
Деворлари оппоқ совуқ чироқли ҳона. Ўртадаги столнинг бир тарафида уч ёши улуғ эркак, уларнинг қаршисида асаблари адо бўлган Акром.
– Кечирасиз. Ўзимизни таништирмадик. Мен – ҳуқуқшунослик фанлари профессори Даражаев Алишер. Ўнг тарафимда этика файласуфи жаноб Эрик Ҳайронов... Чап тарафимда... танимадингизми? Ватанистон президенти маслаҳатчиси, шоир Аждодий... Пайдо бўлган масаланинг охирги ечимини етказиш учун Сунъий Ақл бизни танлади, чунки бу ахлоқий муаммо экан...
– Мен ҳеч нарсани тушунмаётибман! Илтимос, менга ёрдам беринг...
– Укам, йиғламанг... Мана сув... Акромжон, сиз – барча блокчейн тармоқларида ўлик, деб қайд қилингансиз. Билагингизга бириктирилган тиббий нано-чиплар ухлаб ётганингизда билогик ўлим ҳақида умумий блокчейн тизимига ахборот бериб юборган. Бу қандайдир хато...
– Хато бўлса тўғриланглар! Мана ўтирибман! Ўттиз уч ёшлик тирик ва соппа соғ йигит! Юборинглар шу хабарни блокчайнга.
– Иложиси йўқ. Сиз тармоқдан буткул узилгансиз. Мутахассислар сизни тизимда тиклашни эплай олишмади. “Акром Ҳошим” номидаги сизнинг ноёб рақамли нусҳангизни активация қилишни барча блоклар рад қиляпти. Чунки, хабарингиз бор, ўлган одам тирилмайди. Тушуняпсизми? Сиз барча блокларда “ўлган” деб ёзилгансиз. Марказлашган база йўқ-ки, бир ёзув билан хатони тўғрилаб қўйсак.
– Туғуруқхона орқали Акром Ҳошимни қайта қайд қилишмоқчи бўлишди. Ўхшамади. Чунки ноёб ДНК-кодига эга янги инсон бошқа туғилиши мумкин эмас. Уйингиз ворисларингизга йўқлиги сабабли, давлат номига ўтиб кетди. Крипто пулларингиз ҳаммаси бюджетга кўчирилди. Ишда ҳам йўқсиз. Сиз ҳеч қаерда йўқсиз. Аммо, кўриб турибмиз, реал борсиз. Муаммони ечиш пайтида сизни фақат бир жойда сақлай оляпмиз. Бошқа барча жойларда сиз учун эшиклар ёпиқ. Бу ер морг, сизни мурдалари йўқ хоналардан бирига жойладик. Лекин сизни боқиш қийин бўлди...