@BUGUNUZ - RASMIY KANAL

@bugunuz Нравится 6
Это ваш канал? Подтвердите владение для дополнительных возможностей

xabarlar, foto va videolar (tezkor va eksklyuziv)
Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ


Гео канала
Узбекистан
Язык канала
Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Добавлен в индекс
04.09.2017 13:18
реклама
Telegram Analytics
Подписывайся, чтобы быть в курсе новостей TGStat.
TGStat Bot
Бот для получения статистики каналов не выходя из Telegram
TGAlertsBot
Мониторинг упоминаний ключевых слов в каналах и чатах.
84 096
подписчиков
~37.6k
охват 1 публикации
~914.6k
дневной охват
~26
постов / день
44.8%
ERR %
27.28
индекс цитирования
Репосты и упоминания канала
811 упоминаний канала
3870 упоминаний публикаций
1176 репостов
OZODLIK KANALI
OZODLIK KANALI
OZODLIK KANALI
OZODLIK KANALI
OZODLIK KANALI
OZODLIK KANALI
OZODLIK KANALI
OZODLIK KANALI
OZODLIK KANALI
OZODLIK KANALI
OZODLIK KANALI
OZODLIK KANALI
OZODLIK KANALI
Хордик+
OZODLIK KANALI
OZODLIK KANALI
OZODLIK KANALI
OZODLIK KANALI
OZODLIK KANALI
OZODLIK KANALI
OZODLIK KANALI
OZODLIK KANALI
OZODLIK KANALI
OZODLIK KANALI
OZODLIK KANALI
OZODLIK KANALI
OZODLIK KANALI
OZODLIK KANALI
OZODLIK KANALI
OZODLIK KANALI
OZODLIK KANALI
OZODLIK KANALI
OZODLIK KANALI
OZODLIK KANALI
OZODLIK KANALI
OZODLIK KANALI
OZODLIK KANALI
OZODLIK KANALI
OZODLIK KANALI
OZODLIK KANALI
OZODLIK KANALI
OZODLIK KANALI
OZODLIK KANALI
OZODLIK KANALI
OZODLIK KANALI
👍BUYUK SHAXSLAR👍
OZODLIK KANALI
OZODLIK KANALI
OZODLIK KANALI
Каналы, которые цитирует @bugunuz
SizdanTelegram
SizdanTelegram
SizdanTelegram
SizdanTelegram
SizdanTelegram
SizdanTelegram
SizdanTelegram
SizdanTelegram
SizdanTelegram
SizdanTelegram
OZODLIK KANALI
SizdanTelegram
SizdanTelegram
SizdanTelegram
SizdanTelegram
SizdanTelegram
SizdanTelegram
SizdanTelegram
SizdanTelegram
SizdanTelegram
SizdanTelegram
SizdanTelegram
SizdanTelegram
SizdanTelegram
SizdanTelegram
SizdanTelegram
SizdanTelegram
SizdanTelegram
SizdanTelegram
SizdanTelegram
UzbekiLand
SizdanTelegram
SizdanTelegram
SizdanTelegram
SizdanTelegram
SizdanTelegram
SizdanTelegram
SizdanTelegram
SizdanTelegram
SizdanTelegram
SizdanTelegram
SizdanTelegram
SizdanTelegram
SizdanTelegram
SizdanTelegram
SizdanTelegram
SizdanTelegram
SizdanTelegram
SizdanTelegram
Последние публикации
Удалённые
С упоминаниями
Репосты
"Ҳозир танлов пайти: ё фаол бўламиз ёки кечаги кунга силлиққина қайтамиз"

OzodTarmoqда ижтимоий тармоқларда эълон қилинаётган, Озодлик тингловчиси (ўқувчиси, томошабини) қизиқишини уйғотиши мумкин матн, аудио ва видеоларни бериб борилади.

OzodTarmoq рукнида берилаётган материалларда воқеа-ҳодисаларга берилаётган баҳолар мутлақо муаллифлар позициясидир. Муаллифлар позицияси Озодлик позициясига мос келмаслиги мумкин.

OzodTarmoqнинг бугунги сонида блогер Муҳаммад Шакур 14 сентябрда ўз Facebook саҳифасида эълон қилган​ пост эътиборингизга ҳавола қилинади. Матн таҳрирсиз берилмоқда. Стилистика ва имло муаллифники.

***

ДОИМ ОПТИМИСТ БЎЛИБ КЕЛГАНМАН, АММО...

Чамамда, оммани яна эски қўрасига – мажбурий жимлик муҳитига қайтариб киритиб қўйишга уриниш бошланди. Президент алмашгандан кейинги, ошкоралик пайдо бўлгандан кейинги биринчи шокдан кейин ҳаммасини эскича ҳолга қайтаришни истаётганлар энди ўзларига келишни бошлашди.

Жимлик муҳитида жимгина, “яхшигина” яшаганларни – ҳар ким ўз ўрнида ишламасдан “ишлаганлар”ни, ўғирлик, порахўрлик ва бошқа билан кун кўрганларни қайсидир маънода тушунса бўлади – улар шунга ўрганишган. Улар яна ҳаммаси аввалгидек бўлишини исташади ва бу табиий – дунёқарашни, ориентирларни, приоритетларни ўзгартириш дарров юз берадиган нарса эмас (ким учундир ҳатто бу имконсиз – кимдир шу ҳолида оламдан ўтади).

Бу тоифанинг дунёқарашини ўзгартириш учун оммавий ҳаракатлар зарур. Жазолаш, қўлига уриш, “ишинг нотўғри” деган руҳ билан суғорилган муҳит ҳамда вақт керак бунга. Аммо...

Ҳаммаси эскича қолишини истайдиганлар ичида ҳозирда нафақат майда одамлар – катта одамлар ҳам бор. Уларнинг таъсири катта бўляпти ва айнан шулар оғизларни ёпиш, жимликни бузувчи одамларга депутат бўлишга йўл бермаслик, ОАВларга таъсир ўтказиш ва бошқа “чоралар”ини кўришяпти. (Бу ишлари пировардида ўзларига ёмон бўлиши – охиратларига ёмон заҳира йиғаётганларини улар билишмайди).

Ва айнан шу учун ўша муҳит – даволовчи муҳит юзага келиши қийин бўляпти. Яъни ишлар аксинча бўляпти.

Тунов куни сўконғичлиги билан танилган ҳокимларга орден берилишини танқид қилиб чиққан блогер Нодирбек Ҳожиматовни 10 суткага қамашибди. Бу ўша тоифа одамларнинг савия даражаси ва табиий реакцияси – асло хайрон бўларлик иш эмас аслида.

Аммо бунақа ишлар тенденцияга айланса, воқелигимизга айланиб қолса – фожиа шунда қад кўтаради.

Ҳозир танлов пайти: ёки жамоатчилик фаол бўлиб, бу тенденцияга барҳам беради, ёки кечаги кунга силлиққина қайтамиз. Бойлик йиғишдан ва ҳукмрон бўлишдан бошқа ғами йўқ паст савиялилар тоифаси яна устимизга ҳукмрон бўлади, адекват одамлар юртдан кўчиб кетиши давом этади.

Тарихнинг бир нуқтасида эси борлар фаолсизлиги оқибатида бир пайтлар эси пастлар жамият устига келишган. Ва ўша пайтдан таназзул бошланган. Ачинарли вазиятимизнинг дебочаси ўша пайтларга бориб тақалади.

Ва айнан ўша пайтда ўша тоифа динни ҳам ўз майлига бўй сўндиришни бошлаган – ўша пайтдан бошлаб ҳукмдорларнинг қайфиятига бўй сўнган “уламо”лар пайдо бўлган.

Ҳозирда глобал, шу тобда бонг уриш керак бўлган муаммолар қолиб, сенату парламентимиз нималар билан банд эканлигини кўриб турипмиз. Бу ҳам ишлар кимга қолганидан дарак.

Эс-ҳуш бекорга берилмайди, бошқа неъматлар сингари жавобгарлиги бор.

https://t.me/bugunuz/26801
Читать полностью
"Ҳозир танлов пайти: ё фаол бўламиз ёки кечаги кунга силлиққина қайтамиз"

BUGUNUZ kanali - tezkor va eksklyuziv
Attached file
16.09.2019

📣 Бугунги дастуримизда: 📣

✅ ДХХ Тошкент аэропортидан Деҳлига учаётган 39 йўловчини самолётдан тушириб қолди.

✅ Қўқондаги ҳунармандлар фестивалига туну кун сафарбар қилинган қўштепалик 3 ИИВ ходими аварияга учради, бири ўлди.

✅ Россиянинг Калининград шаҳрида 46 яшар ўзбекистонликни ўлдириб, ҳожатхонада ёқиб юборган шахс ҳибсга олинди.

✅ Бухорода банк ходимлари ҳокимиятнинг оғзаки буйруғи билан уйма-уй юриб, солиқ йиғмоқда.

✅ Ўзбекистондан Афғонистонга етказиб берилаётган электр энергияси таъминотида узилиш бўлди.

✅ HRW инсон ҳуқуқлари ташкилоти Тошкент шаҳрида 25 ёшли гейнинг ўлдирилганини кескин қоралади.

✅ АҚШ президенти Трамп Саудиядаги нефть конларига қилинган ҳужум учун Вашингтон жавоб қайтаришга тайёр, деб баёнот берди.

✅ Украинанинг иккинчи энг йирик шаҳрида ўтказилган ЛГБТ паради давомида 17 киши қўлга олинди.


🎧 Бу мавзудаги хабар ва лавҳаларни тинглаш учун қуйидаги аудиони юклаб олинг!


https://t.me/bugunuz/26800
Attached file
Читать полностью
- Пакетга ўхшаган, қоғозли халтага солиб, паспортларни ҳам ичига солиб, ҳаммасини бирма-бир қадоқлаб чиқди. Тергов жараёнида "агар ҳақ бўлсангиз қайтарилади, ноҳақ бўлсангиз мусодара бўлади" деб айтишди.

Йўловчиларга кўра, ДХХ ходимлари орадан бир неча кун ўтган бўлса-да, на уларнинг шахсий буюмлари ва на паспортларини қайтарган.

Тижоратчилар ДХХ ходимларининг рейди туфайли уларнинг ҳар бири бир неча минг доллардан зарар кўрганини айтди.

Улар 16 сентябрь куни ДХХ ходимлари хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб, Ўзбекистон Президенти қабулхонаси, ДХХ раиси, Бош прокуратура ва Омбудсманга шикоят қилган.

"... фуқароларингиз сифатида конституцион эркинлигимизни ҳимоя қилишингизни ва айбдорларга нисбатан қонуний чора кўришингизни сўраймиз" дейилади мактубда.

Комбинат олтинлари?

Озодлик Ўзбекистондаги энг ёпиқ ташкилот - Давлат Хавфсизлик Хизматидан изоҳ ололмади.

Тошкент аэропорти ходими Озодликка ҳақиқатан ҳам 39 нафар Ўзбекистон фуқароси 11 сентябрда Деҳлига парвоз қилган самолётдан тушириб қолдирилганини тасдиқлади.

Матбуотга гапириш ваколатига эга бўлмаган ходимнинг маълум қилишича, ДХХ ходимлари рейдига Навоий кон-металлургия комбинатида ишлаб чиқилган қимматбаҳо металлар олиб чиқиб кетилаётгани ҳақидаги маълумот сабаб бўлган.

"ДХХда Навоий кон-металлургия комбинати олтинлари Тошкент аэропортидан олиб чиқилаётгани ҳақида тезкор маълумот келиб тушган. Гўёки йўловчилар сумкасида олиб ўтилиши керак бўлган экан. Текширув давом этаяпти" деди аэропорт ходими.

https://t.me/bugunuz/26796
Читать полностью
Тошкент аэропортида ДХХ рейди: Деҳлига учаётган самолётдан 39 тижоратчи тушириб қолдирилди

11 сентябрь куни Давлат хавфсизлик хизматининг (ДХХ) ўндан зиёд ходими Тошкент халқаро аэропортида рейд ўтказиб, Деҳлига парвоз қилаётган самолётдан 39 нафар тижоратчини тушириб олди ва Тошкентдаги Гвардейский кўчасидаги ДХХ ҳибсхонасида бир ярим сутка давомида ушлаб турди.

Бу ҳақда Ҳиндистонга қатнаб «челнок бизнеси» билан шуғулланувчи эркак ва аёлларнинг 7 нафари Озодликка 16 сентябрь куни сўзлаб берди.

Тижоратчиларнинг айтишича, ДХХ ходимлари уларнинг тилла тақинчоқлари, валюталари, қўл телефонлари ва паспортларини олиб қолган.

Рейд бўйича Озодлик ДХХдан изоҳ ололмади.

Ислом Каримов номидаги Халқаро аэропорт ходимига кўра, ДХХ рейдига Навоий кон-металлургия комбинатида ишлаб чиқарилган қимматбаҳо металлар олиб чиқиб кетилаётгани ҳақидаги маълумот сабаб бўлган.

"Самолётда наркотик"

Озодлик билан суҳбатлашган тижоратчиларга кўра, 11 сентябрь, соат 19 да Ўзбекистон Ҳаво Йўллари авиакомпаниясига қарашли NY-425 рақамли рейс парвозига 15 дақиқа қолганда самолёт бортига 10 нафардан зиёд фуқаровий кийимдаги шахслар бостириб кирган ва баъзи йўловчилардан самолётдан тушишни талаб қилган.

Ҳиндистондан Тошкентга автомобиль захира қисмлари келтириб савдо қилувчи 35 яшар Комилжон Қаландаровнинг айтишича, йўловчилар самолётга ўтиргач, ўзини таништирмаган шахслар йўловчиларга самолётда наркотик моддалар олиб кетилаётгани ҳақида маълумот келиб тушганини маълум қилган:

- Самолётга чиқдик, лекин 10 минутдан кейин 10-15 киши граждан формасида келиб, "сиз тушинг, сиз тушинг," деди. Нимага? - деган гапимизгаям қарамади. "Самолётни бўшатинглар, самолёт бўшаши керак. Бу ерда қора дори, кейин мумкинмас нарсалар бор, тушинглар", деди. Умумий ҳисобда 39 одам тушириб қолдирилди.

Комилжон Қаландаровнинг қўшимча қилишича, самолёт тунги соат 23 да Деҳлига ҳиндистонлик йўловчиларни олиб парвоз қилган, ўзбекистонлик йўловчилар эса, аэропортнинг авиахавфсизлик хонасида бир неча соат давомида ушлаб турилган.

"Қароқчилардек"

Тошкентнинг Учтепа туманидан бўлган 43 яшар тижоратчи Зулфия Комиловага кўра, барча йўловчиларнинг паспортлари, валюталари, тилла тақинчоқлари ва қўл телефонлари бирма-бир олиб қўйилган:

- Аэропортнинг миллий хавфсизлик хонасида икки томондан қулфлаб, эрталаб соат 3 гача олиб ўтиришди. Бизга на сув беришди, на ҳожатхонага чиқишга рухсат беришди. Сумкамизни ағдариб - чет элга кетаяпмиз - миллий валютамиз борми, бўйнимиздаги занжир борми, зирак борми ҳаммасини ечтириб, папкага солиб, телефонимиз, паспортимиз, хуллас ҳамма нарсамизни олиб қўйишди худди қароқчилардек.

46 яшар тижоратчи Ирода Аҳмедова хавфсизлик ходимлари ҳожатхонага боришига рухсат беришдан олдин уни бошдан-оёқ текширганини айтди:

- Тўрт соатдан кейин олдига бориб дод солиб йиғладим. "Менинг буйрагим касал, ўзи лечение оламан Ҳиндистонда, операция ёзиб берган" дедим. Юзим қизариб кетганидан кейин, "аввал текширамиз кейин борасиз ҳожатхонага" дейишди ва алоҳида хонага олиб кириб, аёл ходимларга жинсий аъзоларимгача текширтириб, кейин қўйишди.

Деҳлига даволаниш учун бораётганини айтган Азиза Гаипова, авиахавфсизлик хонасида барча йўловчилар ва уларнинг юклари қайта текширувдан ўтказилганидан шикоят қилди.

"Ҳақ бўлсангиз қайтарилади..."

46 яшар тижоратчи Матлуба Эшмирзаевага кўра, 12 сентябрь тонгида самолётдан тушириб олинган барча йўловчилар иккита автобусдан Тошкентнинг Гвардейский кўчасидаги ДХХ ҳибсхонасига олиб кетилган ва уларнинг ҳар бири алоҳида-алоҳида камераларда тонгга қадар ушлаб турилган.

38 яшар тижоратчи Дилором Эсанованинг қўшимча қилишича, Гвардейскийга келтирилган йўловчиларнинг барчаси 12 сентябрь, соат 22 га қадар сўроқ-жавоб қилинган.

Озодлик суҳбатлашган “челнок бизнеси” вакиллари ДХХ ходимлари хатти-ҳаракатлари қонунга зид эканини урғулашди.

Тижоратчиларнинг даъво қилишича, ДХХ ходимлари уларнинг мол-мулкини олиб қўяркан, расмий тартиб қоидаларга риоя қилмаган.

24 яшар тижоратчи Абдуназар Қаландаров улардан олиб қўйилган шахсий буюмлар қайтариладими- йўқми - ҳозирчага қоронғу қолаётганини айтди:
Читать полностью
Тошкент аэропортида ДХХ рейди: Деҳлига учаётган самолётдан 39 тижоратчи тушириб қолдирилди

BUGUNUZ kanali - tezkor va eksklyuziv
Мирзиёев борган Ҳунармандлар фестивалига "оқ кўйлак кийиб келаман" деб, шошган ИИБ ходими аварияда ўлди

Қўқон шаҳрида ўтаëтган Халқаро ҳунармандчилик фестивалига Фарғона вилоят, Қўштепа туманидан сафарбар қилинган ИИБ ходими, лейтенант Равшанбек Тоштемиров 13 сентябрь, эрталаб соат 7 ларда автомобиль ҳалокатига учради. У 14 сентябрда дафн этилди.

Фарғона шаҳар ИИБ зобити ва Озодликнинг мобил мухбиридан олинган бу маълумотни Қўштепа туман ИИБ шахсий таркиб хавфсизлиги бўлими бошлиғи ëрдамчиси тасдиқлади.

Қўштепадаги Озодлик мобил мухбирининг айтишича¸ марҳум лейтенент Равшанбек Тоштемиров Қўштепа туман ИИБ пробация гуруҳи (судланганлар билан ишлайдиган гуруҳ) инспектори бўлиб ишлаган. Марҳум 14 сентябрь куни дафн қилинган.

Фарғона шаҳар ИИБ майор унвонидаги зобитига кўра, автоаварияга учраган машинада уч киши бўлган:

“Ҳар учаласи ҳам Қўштепа туман ИИБ ходимлари. Рулда лейтенант А. И. бўлган. У енгил жарохат олган. Орқа ўриндиқда Қўштепа ИИБ участка инспектори, лейтенант Д. Ғ. ўтирган. У ҳозир Қўштепа туман касалхонаси жонлантириш бўлимида. Олдинги ўриндиқда ўтирган Равшанбек Тоштемиров воқеа жойида жон берди”.

Марҳумдан оқ кўйлак кийиш талаб қилинган эди

Қўқондаги Ҳунармандлар фестивалини ëритиш асносида воқеадан хабар топган маҳаллий журналистнинг Озодликка айтишича, қўштепалик ИИБ ходимлари бошқа туманлардан сафарбар қилинган ИИБ ходимлари билан бирга 5 кундан бери фестивалда ишлаган:

- Улар кунига 12-14 соатдан ишлашди. Декорацияларни монтаж қилиш¸ ободонлаштириш каби ишларда ҳам оддий сафдорлар бор эди. 12 сентябрь куни Ички ишлар вазири ўринбосари Азиз Тошпўлатов йиғилиш ўтказиб, ҳар бир ИИБ ходими 14 сентябрь - Фестиваль очилишида ювиниб, тараниб оқ куйлакда бўлишни талаб қилди. Фарғона вилоят ИИБ раҳбари Раҳмат Мамадов рейд ўтказиб кийими униққанларни уйига юборди. Қўштепалик уч ходим уйига ювиниб келишга бораëтиб аварияга учради.

Фарғона шаҳар ИИБнинг майор унвонидаги зобити ҳодисага янада аниқлик киритди:

“Бу уч ходим ювиниб¸ парад либосини кийиб келиш учун 12 сентябрь кечқурун Қўқондан Учтепага келишган. Эртасига эрталаб соат еттида машинада ухлаб қолиб аварияга учрашди. Беш кундан бери кам ухлаганликнинг оқибати бу”.

Ўзини "Қўштепа туман ИИБ шахсий таркиб хавфсизлиги бўлими бошлиғи Камол Омоновнинг ëрдамчисиман" деб таништирган мулозим¸ лейтенант Равшанбек Тоштемиров аварияда оламдан ўтганини тасдиқлади.

Мулозимга кўра, "фестивалга юборилган ходимлар рухсат сўрамай, тўйга кетган" ва улардан бу ҳақда тушунтириш олинган.

Камол Омоновнинг ëрдамчисига кўра, воқеа юзасидан ички суриштирув ўтказилган аммо йўл-транспорт ҳодисаси қайд қилинмаган.

Фарғона шаҳар ИИБ майор унвонидаги зобитининг Озодликка айтишича¸ вилоят ҳокими "ИИБ ходимининг ўлими матбуотга чиқиб кетса, фестиваль обрўсига зарар етади" деб шахсий таркибни огоҳлантирган:

- Бу нарса нафсониятимизга тегди. ИИБ ходимларини ўн соатлаб мардикордай ишлатган ҳоким ўлган милиция ходими оиласига таъзия билдириш ўрнига байрамга соя солмасин, деб бекитиб ўтирибди.

Озодлик воқеа юзасидан Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати бошлиғи Қутбиддин Бурҳоновга мурожаат қилди. Бурҳонов ИИБ ходими ўлими билан боғлиқ масалани ўрганиб кейин жавоб беришга ваъда бериш билан чекланди.

Оддий ИИБ ходимлари белгиланган 8 соат ўрнига 10 соатлаб ҳафтада 7 кун ишлатилиб келгани ҳамда вазифа доирасига кирмайдиган ишларни қилишга мажбурлангани ҳақида Озодликка шикоят қилишган эди.

Фарғона вилояти ИИБ пост-патруль хизматининг 90 ходими уйидан 100 км узоққа ишга жўнатилганидан норози бўлишган эди.

Қўқонда ўтказилаëтган Халқаро ҳунармандчилик фестивалига тайëргарлик ишларига бюджет ташкилотлари ходимларидан тортиб то ўқувчи қизларгача мажбуран жалб этилгани ҳақида Озодлик ëзган эди.

Ишдан ҳайдалиш таҳдиди билан Қўқонга юборилаëтган юзлаб олий маълумотли иқтисодчи ва молиячи¸ банкир ва юрист фестиваль ўтадиган ҳудуддаги бинолар фасадини бўяб¸ сувсиз кўчаларга гул экиб¸ кўча тозалаганидан норозилигини билдирган эди.
https://t.me/bugunuz/26793
Читать полностью
Мирзиёев борган Ҳунармандлар фестивалига "оқ кўйлак кийиб келаман" деб, шошган ИИБ ходими аварияда ўлди

BUGUNUZ kanali - tezkor va eksklyuziv
Озодлик 10 сентябрь кечаси жароҳатланган 44 яшар А.Н.ни Калининград шаҳар Марказий клиник шифохонасидан топди. Шифохона врачлари касалхонанинг травматология бўлимида ётган ўзбек муҳожирининг сон суяги сингани, танасида қатор бошқа жароҳатлар борлигини Озодликка тасдиқлашди.

Жабрланган қашқадарёлик А.П. аҳволидан хабардор бўлган Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграция агентлигининг Россиядаги ваколатхонаси унга зарурий ёрдам кўрсатишга ҳозир экани ҳам маълум бўлди.

Марҳум Азамат Ҳамраев Калининградда 10 йилдан ортиқ вақт яшаб келган ва уй таъмирлаш ишлари билан шуғулланган.

Ўлдирилган Азамат Ҳамраевнинг жасади 15 сентябрь куни ҳамқишлоқлари кўмагида Ўзбекистонга юборилди. 16 сентябрда туғилиб ўсган Қашқадарё вилоят, Касби тумани, Тошқўрғон қишлоғида дафн этилди.

Тошқўрғонлик Азамат Ҳамраев икки қиз ва бир ўғилнинг отаси эди.

Ҳодиса тафсилотларини сўзлаб берган Зафарга кўра, қотиллик содир этилган кечаси Азамат Ҳамраевнинг Қашқадарёда катта қизи фарзандли бўлган.

https://t.me/bugunuz/26790
Читать полностью
Ҳожатхонада ёқиб юборилган ўзбек муҳожири ватанида дафн этилди

16 сентябрь куни Қашқадарё вилоят, Касби туман, Тошқўрғон қишлоғида 10 йилдан бери Калининградда ишлаётган 46 яшар Азамат Ҳамраев дафн этилди.

11 сентябрда Россиянинг Калининград шаҳрида Азамат Ҳамраев ўлдирган шахс ҳибсга олинди.

Минтақа Тергов бошқармасидан олинган маълумотга кўра, ўзбек муҳожирини 24 яшар калининградлик белкурак билан ўриб ўлдирган ва жасадни биотуалетда ёқиб юборган.

Бироқ, гувоҳлар қотилликка бир неча киши алоқадор экани ва ҳодиса жойидан яна бир оёғи синган ўзбекистонлик шифохонага келтирилганини гапиришмоқда.

11 сентябрь, эрта тонгда Калининград шаҳрининг П. Морозов кўчасидаги қурилиш майдончасида ёниб ётган биоҳожатхонада номаълум шахс жасади топилди.

Ҳодиса тафсилотларини Озодликка сўзлаб берган Россия Тергов қўмитасининг Калининград вилояти бўйича бошқармаси расмийси Наталья Гацкога кўра, ёниб кетган мурда Ўзбекистон граждани бўлган ва унинг ўлимига алоқадор шахс шу куниёқ қўлга олинган:

- Ўлдирилган ҳақиқатан Ўзбекистон граждани бўлган. Терговчилар унинг ўлими борасида консулликка билдиришнома юборган. 11 сентябрь куни қотиллик содир этилишидан бир неча соат ўтиб, гумонланувчи шахс ушланди ва тергов якунига қадар ҳибсга олинди.

Наталья Гацко мигрантнинг ўлдирилиши юзасидан Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 105- моддаси, 1- қисми (Қотиллик) асосида жиноят иши қўзғатилганини билдирди.

Тергов қўмитаси 46 яшар ўзбек муҳожирини ўлдиришда гумонланаётганнинг сўроқ видеотасвирини тақдим этди.

"Икки марта урдим: бир марта оёғига, иккинчи марта елкасига урдим. Текширганимда у нафас олмаётганди. Ўликни туалетга олиб кирдим, ахлатхонадан олиб келинган покришкалар билан ўраб, устига краска сепиб, ёқвордим" дейди терговчилар саволларига жавоб берган 24 яшар калининградлик.

Калининградлик терговчилар тахминларига кўра, 10 сентябрь, кечки пайт айбланувчи шахс дўстлари билан П. Морозов кўчасидаги ташландиқ боғда спиртли ичимлик ичиб ўтирган.

Боғда у унга ёқмаган нотаниш осиёликни учратиб қолган ва белкурак сопи билан унинг боши ва танасига урган. Тонг саҳарда айбланувчи гаражлар орасида калтакланганни ўлик ҳолатда топган ва жиноят изларини йўқотиш мақсадида уни ҳожатхонада ёқиб юборган.

Суд-тиббий экспертизаси 46 яшар ўзбекистонлик бош миянинг ёпиқ жароҳати туфайли жон берганини расман очиқлади.

"Ҳодиса жойида яна бир ўзбекнинг оёқларини синдиришган!"

Терговчилар жиноятда бир кишини гумонлаётганини билдираётган бўлсада, ўлдирилган ўзбек мигрантини шахсан таниганлар Озодликка Морозов кўчасидаги қотилликнинг бошқача талқинини сўзлаб беришди.

Калининградда бир неча йилдан буён қурилишда ишлаётган Зафар ўлдирилган шахс қашқадарёлик 46 яшар Ҳамраев Азамат экани, ҳодиса жойидан яна бир ўзбек муҳожири – А.П. шифохонага келтирилгани тўғрисида полиция лом-мим демаётганидан хавотир билдирди:

- Кечки 8 ларда бўлган бу воқеа. Марҳум Ҳамраев Азамат ва А.П. ўша куни Морозов кўчасида пиво ичиб ўтирган. Маҳаллий ёш қизлар-болалар улардан пул талаб қилган, сигарет сўраган. Кейин улар тортишиб қолган. Соат 8 ларда улар А.П.нинг оёғини уриб синдиришган. Азамат А.-ни ўзи шифохонага скорийда жўнатган.

Зафар калининградлик ёшлар билан ўша кечаси бўлган муштлашувда ўзбек мигрантлари паспортларини олдириб қўйган, дейди. Зафарнинг айтишича, Азамат ҳужжатларини қайтариб олиш учун маҳаллийлар олдига борган ва қайтмаган:

- Шифохонага келтирилган А. дўсти Азаматга ёрдам бериш учун бошқа ўзбек болаларни телефон орқали чақиртирган. Улар борса, боғда наркоман ва ичволган ўрис болалар кўп экан. Кечаси қўрқишқан уларнинг олдига боришга. Эрталаб ўзбек болалар қайтиб келган ва ёниб ётган туалетда одам жасадини кўриб қолган: иккита оёғи эшикдан чиқиб турган экан! Менинг жаҳлимни чиқартираётгани – полиция жиноятда бир кишини айбламоқда ва калтакланиб, оёғи синдирилган А.ни тилга ҳам олишаётгани йўқ. Оддий маиший жанжал сифатида ёпти-ёпти қилмоқчи булар.

Ҳодиса жойига борган ўзбек ишчилари ёниб кетган ҳожатхона яқинида паспортларни ва Азамат Ҳамраевнинг уст-бошини топган.
Читать полностью
Ҳожатхонада ёқиб юборилган ўзбек муҳожири ватанида дафн этилди

BUGUNUZ kanali - tezkor va eksklyuziv
Ҳайдовчи: Ҳабибнинг Ўзбекистондаги оғайнилари йўл ремонтига пул илтимос қилсин

Қашқадарë вилоятидан маҳаллий ҳайдовчининг ëзишича, Самарқанддан Қарши шаҳрига кириб бориш йўли жуда ҳам ëмон ҳолатда. Унга кўра, 6-7 ойдан бери ремонт кетяпти, амалда эса ҳеч қандай ўзгариш йўқ. "Агар бюджетда пул йўқ бўлса, Ҳабибдан, Дубай амиридан ëки Трампдан ëрдам сўрайлик"¸ дейди ҳайдовчи.

BUGUNUZ kanali - tezkor va eksklyuziv
Читать полностью
КУН ВИДЕОСИ: "Халқдан пул қилиш" технологияси базасида яратилган яна бир инновацион радар

BUGUNUZ kanali - tezkor va eksklyuziv
HRW Тошкент шаҳрида 25 ёшли гейнинг ўлдирилганини кескин қоралади

Human Rights Watch (HRW) инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотининг Ўзбекистондаги вакили Стив Свердлов Тошкент шаҳрида 25 ёшли гей йигит Шокир Ш. ўлдирилганини кескин қоралади.

“Бу мутлақ ваҳший, гомофоб нафратга асосланган жиноятдир”, деб ёзди Свердлов Twitterда. Фаол Ўзбекистон ҳукуматини айбдорлар қонун олдида тўлиқ жавоб беришини таъминлашга чорлади.

“Муҳими, бу ҳукумат қўллаб ва рағбатлантириб келаётган давомли гомофобиянинг мантиқий натижасидир”, дея сўзини давом эттирди Свердлов.

“Ўзбекистон Туркманистон билан бир қаторда эркаклар ўртасидаги консенсуал жинсий алоқалар ҳануз жиноий жавобгарликка тортиладиган икки собиқ совет республикасининг биридир”.

Свердлов, шунингдек, жинсий озчилик вакиллари ҳуқуқларини ҳимоя қилишни сўраб президент Шавкат Мирзиёевга видеомурожаат қилган Шоҳруҳ Салимовни ва унинг қариндошларини ички ишлар тизими таъқиб қилаётганини айтиб ўтди.

Свердлов Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг кейинги ҳафтада Варшавада бўлиб ўтадиган анжуманида қатнашадиган барча тарафларни Ўзбекистонда ЛГБТ (лесбиянлар, гомосексуаллар, бисексуаллар ва трансгендерлар) шахсларга қарши зўравонликни муҳокама қилишга чақирди.

Тошкентнинг Юнусобод туманида 25 яшар гей йигит бўғизлаб ўлдирилгани тўғрисида Озодлик 13 сентябрь куни хабар қилган эди.

Тошкент шаҳар Ички ишлар бошқармасининг (ИИББ) билдиришича, Юнусобод туманида ўлдирилган Шокирнинг қотили, деб гумон қилинаётган шахс – 28 яшар Одилжон Ю. билан “ВКонтакте” ижтимоий тармоғида танишган, 11 сентябрь кунги учрашувда янги таниши Шокирни пичоқлаган.

Ўзбекистондаги ЛГБТ жамоаси фаоли Тошкентда туриб, жиноят атайин гейларга нафрат асосида гомофоблар томонидан содир қилинганини таъкидлади.

https://t.me/bugunuz/26786
Читать полностью
HRW Тошкент шаҳрида 25 ёшли гейнинг ўлдирилганини кескин қоралади

BUGUNUZ kanali - tezkor va eksklyuziv
Янги йилдан бошлаб тўй қиладиган одам беш кун олдин бошқарув органларини бу ҳақда хабардор қилиши лозим

Олий Мажлис 14 сентябрь куни қабул қилган “Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарор 2020 йилнинг 1 январидан кучга киритилади.

Олий Мажлис Сенатининг расмий сайтида билдирилишча, қарорга асосан оилавий тадбирларни фақат бир кун - соат эрталабки олтидан кечки 11гача ўтказишга рухсат берилади. Дафн этиш маросимларига бу қоида таалуқли эмас. Бундан ташқари, халқ депутатлари туманлар ва шаҳарлар Кенгашлари томонидан ош бериш маросимининг вақти алоҳида белгиланиши мумкин.

Ҳужжатда қайд этилишича, оилавий тадбирларда 200 нафаргача, ош бериш маросимида 250 нафаргача киши қатнашиши мумкин. Қўшалоқ тўй-ҳашамларда 250 нафаргача, у билан боғлиқ ош бериш маросимида 300 нафаргача киши қатнашишига рухсат берилади.

Тўй-ҳашамларни ўтказувчи шахслар бу ҳақда бир ҳафта олдин фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини хабардор қилиши шарт. Тўйларда келин-куёв ва уларнинг дўстларига учтадан кўп машина хизмат кўрсатишига йўл қўйилмайди.

Шунингдек, қарор билан миллий анъаналарга ёт, одоб-ахлоқ қоидаларига зид бўлган шоуларни, "келин навкари", "чорлар", "ота кўрди", "сеп ёйди", "қуда чақирди", "куёв чақирди", "келин чақирди", "тоғора юбориш" каби ортиқча тадбирларни ўтказишга йўл қўйилмайди.

Мотам билан боғлиқ "етти", "пайшанбалик", "якшанбалик", "йигирма", "қирқ", "ҳайит", "йил оши", "пул тарқатиш", "мато улашиш" каби тадбирларни ўтказиш ҳам тақиқланади.

https://t.me/bugunuz/26784
Читать полностью
Янги йилдан бошлаб тўй қиладиган одам беш кун олдин бошқарув органларини бу ҳақда хабардор қилиши лозим

BUGUNUZ kanali - tezkor va eksklyuziv
Петербургдаги ошхонада ўзбекистонлик муҳожирнинг жасади топилди

Россиянинг Санкт -Петербург шаҳридаги "Бургер кинг" фаст-фуд ошхоналаридан бирида ўзбекистонлик муҳожирнинг жасади топилди. Бу ҳақда ҳуқуқ- тартибот тузилмаларига таянган ҳолда “Комсомольская правда” хабар берди.

Хабарда айтилишича, 14 сентябрь куни эрталаб ишга келган ошхона директори иш хоналаридан бирини оча олмаган. Бу хонанинг эшиги ичкаридан қулф бўлган. Эшикни очишга бир соат урингач, ошхона раҳбари уни бузишга қарор қилган.

Эшик бузилганидан сўнг ичкарида ошхонада ошпаз бўлиб ишловчи 26 ёшли ўзбекистонликнинг жасади топилган. Унинг томоғига пичоқ урилгани аниқланган.

Полиция видеокамералардаги ёзувларни, ошпазнинг буюмларини ва ошхонадаги пичоқларни текширганлар. Бироқ эшикни ичкаридан ошпаздан бошқа ҳеч ким қулфламагани аниқланган. Ошхонада зўрлик билан одам ўлдириш аломатлари топилмаган. Шундан келиб чиққан ҳолда, терговчилар ўзбекистонликнинг ўлимида жиноий мотивлар йўқ бўлиши мумкин, деб тахмин қилмоқдалар.

https://t.me/bugunuz/26782
Читать полностью
Петербургдаги ошхонада ўзбекистонлик муҳожирнинг жасади топилди

BUGUNUZ kanali - tezkor va eksklyuziv