Zafarbek Solijonov


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Блоги


Фақат реклама:👉 @Victorbek
😎 Жаннатмакон каналим:👉 @Zafarello

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Блоги
Статистика
Фильтр публикаций


Газ ўрнига электрдан фойдаланиш экология учун ҳам муҳим

Алишер Қодировнинг кўп қаватли уйларда газдан электрга ўтиш кераклиги ҳақидаги таклифи кўпчиликнинг негатив муносабатига сабаб бўлди. Лекин Экопартия аъзолари муносабат билдиришдан олдин таҳлил қилиб кўриш кераклигини айтмоқда.

Хусусан, Жавлон Абдуллаев Қодировнинг таклифида қайта тикланувчи муқобил энергияга ўтиш кераклиги назарда тутилганини қайд этган. Унинг фикрича, чекланган ресурслар тақчиллиги муттасил ўсиб бораётгани сабаб олдимизда бундан бошқа оқилона йўл йўқ.

Депутат Ойбек Раҳимов ҳам Қодировнинг таклифини таҳлил қилиб, газдан воз кечиш электр таннархи пасайишига ҳам сабаб бўлиши мумкинлигини билдирган.

"Масалани чуқур таҳлил қиладиган бўлсак, аслида гап мамлакатимизда “яшил” энергияни ривожлантириш, шу орқали иқлим ўзгариши каби салбий оқибатларни камайтириш, қуёш, шамол, сув каби қайта тикланувчи манбалар орқали ҳосил қилинадиган энергия турларидан фойдаланишдадир", дейди партия аъзоси.

👉 @Zafarbek_Solijonov


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Паралимпия ўйинлари чемпиони Асила Мирзаёрова турмушга чиқди

Ўтган йилнинг августида пара енгил атлетикачи Париж Паралимпиадасида Т11 классида узунликка сакраш дастурида 28 йиллик рекордни янгилаб, олтин медални қўлга киритганди. Бахтли бўлсин!

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева ҳамда МОҚ раисининг биринчи ўринбосари Отабек Умаров Асиланинг хонадонига ташриф буюриб, уни табриклашди.

👉 @Zafarbek_Solijonov


Кеча Тошкент вилоят матбуот бошлиғи Беҳзод ака телефон қилиб қолди. "Биз тарафларга келмайсизми, бугун 100 та вилоят мансабдори чекка қишлоқда қолади, одамларнинг муаммосини эшитади" деди. Бордим. Қишлоқ номи Шампан экан, узумчиликка ихтисослашган, бўрилар келиб турадиган тоза жойлар. Ташкилий ишлар жойида. Ўтовга халқ қабулхонаси қилинган, болаларга кинозал, ота-онаси муаммосини айтгунча зерикмай мултфилм кўриб туради. Арзонлаштирилган ярмарка ташкил қилинган. Ошам тарқатилди, концертам қўйилди.

Эсингизда бўлса, Президентимиз мансабдорларга қарата "пастга туш, халқ дардини ўрган" деганди. Кимлардир бу топшириқни "для галочка" ўша пайти қилди, кейин тўхтади, халқ учун дейилган вагониям чириб ётгандир ҳозир. Бироқ ўша селекторда урғу "давомийлик"ка қаратилганди. Тошкент вилоят ҳокими Зойир ака Мирзаев мана шу давомийликни ҳозиргача ушлаб турибди, барака топсин. Бир аср яшаган Онахон билан самимий суҳбати эса ҳаммасини айтиб турибди😎

👉 @Zafarbek_Solijonov


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Қурултойда жуда кўп мавзуларда суҳбат қурилган. Аммо энг кўп таклиф этилган ва энг қизиқ мавзулардан бири бу сўзсиз овқат маданиятидир. Айнан шунинг учун қурултойчилар бу гал ўзбек овқат маданияти ҳақида зўр суҳбат қуришибди.

Меҳмон — этнограф олим Шерзод Абдуссаторов. У кишининг тадқиқоти XX-XXI аср бошларидаги ўзбек таомларига бағишланади.

👉 https://youtu.be/nkiUVYofIU8?si=xp2lrnOINeIrzuSr


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Замонавий муаммоларни кўрсатувчи янги креатив асар — “Робот”

Бугун премьера қилинган “Робот” фильми бугунги жамиятда инсон руҳияти ва маънавиятига таъсир қилаётган масалаларни ўзига хос ёндашувда кўрсатади. Қаҳрамоннинг ҳаёти орқали муҳаббат, изтироб ва ўзликни англаш каби абадий мавзуларни янги шаклда тадқиқ этади. Республика маънавият ва маърифат маркази томонидан ишланган бу фильм нафақат замонавий технологиялар таъсирини, балки инсон қалбининг қаъридаги интилишлар ва қийинчиликларни ҳам намоён қилади.

Фильмни кўрдим, жуда таъсирли. У томошабинни фақат томошага эмас, балки фикрлаш ва жамиятдаги муаммоларни қайта баҳолашга ундайди. Агар сиз ҳам замонавий дунёга янгича нигоҳ билан боқмоқчи бўлсангиз, фильмни томоша қилинг ва фикрингиз билан бўлишинг.

Фильмни юқори форматда кўрмоқчи бўлсангиз: https://www.youtube.com/watch?v=uVmTCE9fvYU

👉 @Zafarbek_Solijonov


Саудия Арабистони мадҳиясини қайтадан ёзмоқда. Нега?

Куни кеча мамлакат мадҳиянинг янги мусиқаси Ҳанс Зиммер томонидан басталаниши эълон қилинди. Саудия сиёсатини кузатмайдиган одам учун бу шунчаки бой арабларнинг навбатдаги олифтагарчилигидай кўриниши мумкин, лекин аслида бу қарор Салмоннинг 10 йиллик режасидаги қадамлардан бири.

Гап шунда-ки, Қирол Салмон Саудия Арабистонида улкан ислоҳотлар ўтказмоқда. У 2016 йилда Saudi Vision 2030 лойиҳасини эълон қилган. Бу нима дегани? Бу 2030 йилгача Саудия Арабистонини тўлиқ янги жамият ва давлатга трансформация қилишни англатади. Иқтисодиёти нефтга таянмайдиган, туризмнинг ва халқаро кўнгилочар тадбирларнинг маркази бўлган давлатга ўтиш. Шу давргача кўп ишлар қилинди.

Туризм учун 1 трлн доллардан кўпроқ маблағ ажратилиб, мамлакатнинг турли хил ҳудудларида туристлар учун масканлар қурилди. Масалан, Франсия билан ҳамкорликда ташкил этилган Ал-Ула воҳаси улардан бири. 35 йиллик таъқиқдан сўнг 2018 йилда Ар-Риёдда кинотеатр қайта очилди ва ҳозирда уларнинг сони 50 дан ортган. Яқин йилларда Макка ва Мадина ҳам кинотеатр қурилиши эълон қилинган.

Умрага келувчилар сонини йилига 8 миллиондан 30 миллионга чиқариш учун “Smart Mecca” лойиҳаси эълон қилинган. Лойиҳага 36 миллиард доллар ажратилган ва шаҳарда турли хил меҳмонхоналар, парклар, савдо марказлари қурилиши режалаштирилган. Бундан ташқари, 18 километрлик 9 та бекатдан иборат Макка метроси ҳам қурилиши айтилган.

Туризмдан ташқари, Саудияда аёллар ҳуқуқи масаласига ҳам ўзгартирилишлар киритилган. Хусусан, уларга автомобил бошқариш, эркакларсиз саёҳат қилиш ва Саудия бўйлаб ҳаракатланиш ва бошқа ҳуқуқлар берилган. Иқтисодиётда аёллар улушини 30 фоизга чиқариб, мамлакатдаги ишсизлик даражасини ҳам камайтириш режа қилинган.

Қироллик оиласи мамлакатда турли хил кўнгилочар тадбирлар уюштириш учун вазирлик ҳам ташкил қилган. Эътибор берган бўлсангиз Саудия Арабистонига Женифер Лопез, Эминем каби юлдузлар ҳар йили кела бошлади. Бу ҳаммаси ушбу вазирликнинг сай ҳаракатлари эвазига юз берди. Месси билан ҳамкорликда ишланган роликка ҳам кўзингиз тушган бўлса керак.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсам, биздаги радикал қатлам кино, мусиқа харом, “аёллар уйда ўтириши керак” деб қичқираётган вақтида Исломнинг ватанида шу каби ўзгаришлар юз бермоқда.

👉 @Zafarbek_Solijonov


Ибн Синонинг қолдирган меросидан ким унумли фойдаланаётган бўлса, Ибн Сино ўша миллатники. Энг юқори лавозимдаги мансабдорлариз ривожланган давлатларда даволанаётганига қараганда у бизникимас. Нуқта.

👉 @Zafarbek_Solijonov


Охирги вақтлар ўзимдаги қадрият, одатларни бошқатдан кўриб чиқяпман. Бегоналарга вақт ажратиш, кераксиз баҳсларни кескин камайтирдим. Ўрнига ўз устимда ишлаяпман. Энг асосий ютуғим — китоб ўқиш соатларимни кўпайтирдим. Ўқиганда ҳам кўпроқ иқтисодиёт, молия йўналишидаги китобларни ўқиб чиқдим, ўқияпман.

Айни вақтда Клейтон М. Кристонсоннинг "Фаровонлик парадокси" асарини тамомлаш арафасидаман. Бутунбошли тажрибаларга асосланган ажойиб китоб. Асарда АҚШнинг инновацион тарихидан тортиб, Африкада бозорларни тез суратда эгаллаган компаниялар тарихигача ёритилган. Ҳукуматлар, компаниялар фаровонликка эришиш учун иқтисодиётни барчасидан устун қўйгани ҳақида ҳақиқатлар гўзар тарзда ифодаланган.

Масалан АҚШда 1861-1865 йилларда дахшатли фуқаролар уруши бўлган. Ҳамма ернинг расвоси чиққан. Шундан сўнг АҚШ ўзига хулоса қилган, саноат инқилобини тезлаштирган. Сиёсатдан кўра иқтисодиётни устун қўйган. Оддий одамларнинг машаққатини енгиллаштириш, қўл меҳнатини камайтириш, эрта ўлим хавфидан қочишни мақсад қилган. Охир оқибат гегемон давлатга айланган. Бу йўлда аҳолисини қўллаган.

"Фаровонлик парадокси" асари шу ва бошқалар ҳақида содда тилда, қизғин сўзлайди. Ҳозирча ушбу китоб иқтисодиётга доир топ-3 рўйхатимда, бундан яхшиларини эса излашда давом этаман. Асаҳийга ташаккур. Китобни сотиб олмоқчи бўлганларга қуйида линк қолдираман.

👉 http://asaxiy.uz/u/tgfparadoks

@Zafarbek_Solijonov


Жанубий Корея нега газдан электр энергиясига ўтган?

Жанубий Корея бугунги кунда электрлаштирилган уй-жой тизимини жадал ривожлантирмоқда. Бу мамлакатда “ақлли уй” ва “энергия самарадорлиги” концепциялари жуда кенг тарқалган. Индукцион плиталар, электр иситиш тизимлари ва қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш маҳаллий аҳоли ҳаётининг ажралмас қисмига айланган.

Бундан ташқари, Ҳукумат томонидан қўллаб-қувватланаётган электр энергияси дастурлари орқали табиий газдан фойдаланиш камайиб, электр энергиясига ўтиш таъминланмоқда. Бу нафақат экология учун манфаатли, балки барқарор ривожланишнинг муҳим омили ҳамдир.

Жанубий Корея тажрибасидан келиб чиқилса Ўзбекистонда ҳам бундай амалиётни жорий этиш – хавфсиз ва замонавий ҳаётга йўл бўла олади.

👉 @Zafarbek_Solijonov


Бўзатов FEST танлови ғолиби “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист” унвони билан тақдирланди

2019 йил Қорақалпоғистон Республикасида Бўзатов тумани ташкил этилган. 2020 йил эса Президент Шавкат Мирзиёев қорақалпоғистонлик ёшлар билан мулоқот чоғида ёш истеъдод эгалари мана шу гўзал масканга келиб, туманнинг обрўсини ва довруғини бутун дунёга танитиш учун “Ёшлар овози” – Бўзатов FEST танловини ўтказиш ташаббусини илгари сурганди.

Давлат раҳбарининг ташаббусидан сўнг, 2021 йилдан бошлаб Ёшлар ишлари агентлиги ва ҳамкор ташкилотлар ушбу танловни ўтказиши анъанага айланди. Танлов бахшчилик, анъанавий ижро, опера ва эстрада йўналишлари бўйича маҳалладан бошланиб, сектор, туман, вилоят ва республика босқичларида ўтказилади.

Бугунгача Бўзатов FEST кўплаб истаъдод эгаларини кашф этди. Улардан бири – Отабек Назировдир. У танловнинг 2024 йилги мавсумида 23-30 ёш тоифаси бўйича опера йўналишида 1-ўринни қўлга киритган.

25 январь куни Президент Фармонига асосан “Ёшлар овози” – Бўзатов FEST танлови ғолиби Назиров Отабек Бахадир ўғли “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист” фахрий унвони билан тақдирланди.

👉 @Zafarbek_Solijonov


Манбаларим хабар беришича, Қобил Дўсовни ИИБ масъуллари қонунни бузаётгани ҳақида огоҳлантириб, тилхатам олишган. Бироқ у бунга амал қилмаган. Шундан сўнг унга чора кўриш сўралган. Судга мурожаат қилинган. Эндиликда 11 ой 2 кунлик озодликни чеклаш жазоси озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилди.

👉 @Zafarbek_Solijonov


Айтганча, жамоат фаоли Қобил Дўсов Самарқандда қўлга олингани айтиляпти. Вазир ўринбосарини ҳақорат қилгани учун унга озодликни чеклаш жазосиям тайинланганди. Бошқа ҳудудда қўлга тушганига қараганда пробация қоидаларини бузган кўринади. Энди маълум вақт қамоқда қолса керак.

👉 @Zafarbek_Solijonov


Мактабгача ва мактаб таълими вазирига ойлик фалон миллионакан, ўринбосарига фалон миллионакан деган маълумот ёлғонакан. Матбуот котиби Дилфуза опа асосланмаган маълумот тарқатмасликни сўраяпти.

Мендаги маълумотларга кўра, ойлиги деб ёлғон маълумот тарқатганларга жавобгарлик чорасини кўриш режалаштириляпти. Шунинг учун бирор хабар олсангиз, уни албатта вазирликдан сўранг, еб қўйманг, тайёр матбуоти бор.

👉 @Zafarbek_Solijonov


Сенатда   “Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун кўриб чиқилди

Мазкур Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат мажмуида  электрон шаклдаги меҳнат шартномасини расмийлаштириш тартибини жорий этишни, иш ҳақи сақланмайдиган таътил давомийлигини белгилаш тартибини ва ходимнинг ўртача иш ҳақини ҳисоблаш тартибини ўзгартиришни назарда тутувчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда.

Бу эса ишга кираётган фуқаролардан ортиқча ҳужжатларни талаб қилиш каби бюрократик тўсиқлар бартараф этилишига хизмат қилади.

Шу билан бирга, «Таълим тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ ходимлар кечки ёки сиртқи таълим шаклида ўқиши мумкин бўлган таълим ташкилотларининг турларини аниқлаштирувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.

Энг муҳими эса Қонун билан ҳомиладорлиги ёки фарзанди борлиги сабабли ходимни ишдан бўшатишга тақиқ жорий этилмоқда.

👉 @Zafarbek_Solijonov


Бугун Рақобат қўмитасининг ушбу хабарини ўқиб қолдим. “MO'JIZA HONEYMOON” МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулот рекламасида беморлар шифо топаётганлиги кўрсатилганлиги дори воситалари ҳисобланиб, даволаш хоссаларига эга деган таассуротни уйғотиб,  уларни қўллаш натижасида одамлар даволанганлигига, уларни аҳволи яхшиланганлигига доир муайян ҳолларга ҳаволаларни  ўз ичига олганлиги аниқланган.

Юқоридаги ҳолат юзасидан ҳудудий бошқарма Махсус комиссияси томонидан  “MO'JIZA HONEYMOON” МЧЖга нисбатан “Реклама тўғрисида”ги Қонун талаблари бузилиши юзасидан иш қўзғатилиб, молиявий  жарима қўллаш хақида қарор қабул қилинди. Қўмита тўғри йўлда. Негалигини тушунтираман.

Қўмитанинг асосий вазифаси — соғлом рақобатни таъминлаш. Бу йўлда носоғлом рақобатнинг ҳар қандай турига қарши курашади. Реклама қонунчилигида тақиқланган ҳар қандай ҳолатга қарши туриши керак. Биламизки, охирги вақтлар содда одамларнинг диний ҳиссиётларидан фойдаланиб бойиш ҳолатлариям кўпайди. Дин арконларига пул берсангиз, аксар маҳсулотларни аслича бўлмаганидек даражада мақташданам қайтмаяпти.  Арабистонда арзимаган суммага берадиган ёғни ўзимизга олиб келиб ўн баробар қимматга сотаётган дин тужжорлариям талайгина. Буларга қаршиям яхшироқ курашиш керак.

👉 @Zafarbek_Solijonov


OʻzLiDeP Андижондаги ижтимоий ҳимоя реестридаги оилаларга ис газини аниқлайдиган ускуналар ўрнатди

Маълумотларга кўра, республикамизда сўнгги уч йил ичида куз-қиш мавсумида содир бўлаётган фавқулодда ҳолатларнинг аксарияти ис газидан заҳарланиш билан боғлиқ.

Бундай хавфли вазиятларни олдини олиш мақсадида “Инсон ҳаёти – бебаҳо” тамойили асосида OʻzLiDeP Андижон туманидаги маҳаллаларда “Огоҳ бўлинг – ис гази” акциясини ўтказди. Партия фаоллари ва маҳаллий депутатлар ҳамкорлигида ижтимоий ҳимоя реестридаги оилаларга ис газини аниқлайдиган ускуналар беғараз ўрнатилибди.

Шу билан бирга, фуқароларга детекторлардан фойдаланиш ва ис газининг хавфи ҳақида тушунтириш берилган.

Партия ташаббуслари мамлакат бўйлаб хавфсизликни таъминлашга хизмат қилмоқда. Шу каби ташаббуслар сони кўпаяверсин.

👉 @Zafarbek_Solijonov


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ўшанчун ким нима деса ишониб кетавермаслик керак.

Манба

👉 @Zafarbek_Solijonov


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бу сафар 15 феврал куни Ҳумо арена "портлайди". Олдиндан огоҳлантириб қўйдим. Линкда барча махфий маълумотлар😎

👉https://iticket.uz/ru/events/concerts/mirshakar-fayzulloyev-chempion/32687

@Zafarbek_Solijonov


Репост из: GENERALISSIMUS
“Мен тўғрилик орқасида бош кетса “иҳ” дейдиган йигит эмасман… Кўнглида шамси ғубороти, тес­каричилик мақсади бўлмоғон содда, гўл, виждонлик йигитга бу қадар хўрликдан ўлим тансиқроқдир. Бир неча шахсларнинг орзусича маънавий ўлим билан ўлдирилдим. Энди, жисмоний ўлим менга қўрқинч эмасдир”.

Абдулла Қодирийнинг суддаги нутқи

@generalissimo_marshal


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
"Автомобилсиз кун" деган лойиҳа нима бўлди, жаноб мансабдорлар?)

👉 @Zafarbek_Solijonov

Показано 20 последних публикаций.