Dilso'z Azimova


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Книги


Samimiy,sevimli satrlar mutolaasi
Hayotiy mulohazalar

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Книги
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali
#иқтибос.

​​«Ўзимиз билиб-билмай, ҳаммани бир-бир абгор қиляпмиз, севикли дўстим:

кимларнидир қилган ишларимиз билан...

кимларнидир қилмаган ишларимиз билан...

кимларнидир айтган сўзларимиз билан...

кимларнидир айтмаган сўзларимиз билан...»

©️Федор Достоевский

@ummuzaynabummuijodi


Jaloliddin Ahmadaliyev - Ra'no [2024]
#Premyera

🔴Kanal👉🏻
@ZamonamNet


Репост из: Rashid Xo‘jamov | she'rlar
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ТАСАЛЛИ

Яна хато топдим атодан сўраб,
Гўштимни эш тиллар чайнади зимдан.
Ишонма, тоғларнинг бариси сароб,
Ишонма, елкалар қорилган қумдан.
Қасосин унутган қулдай нишонсиз
Бунда ўтадирман — тақдирга тикка.
Олисларда исминг янграйди жонсўз,
Олислардан жоним ўрлайди кўкка.

Мен парвоз завқини бой берган лочин,
Ҳурликка ташнаман, гарчи титроқ тан.
Қай замон булутни тўсарди кафтим,
Энди заминликман,
энди тупроқман...
Нега қўлларимга топширмадинг қўл,
Нега кетмоғимга йўл бердинг очиб?
Ахир, ёниш билан юраги машғул,
Мен ҳам ошиқ эдим ҳаммадан ошиқ.

Мен ҳам севар эдим – телбадан баттар,
Мен ҳам севар эдим – соғлардай маҳтал.
Мен ҳам севар эдим – маҳбусдай ташна,
Мен ҳам севар эдим – кузакда яшнаб.
Мен ҳам севар эдим – ўзимни янчиб,
Мен ҳам севар эдим – тишларим занжир.
Мен ҳам севар эдим – тахайюли оч,
Мен ҳам севар эдим – кўзларим тилмоч.
Мен ҳам севар эдим – осмондай ёғир,
Мен ҳам севар эдим – тушларим тоҳир.
Мен ҳам севар эдим – қони нафармон,
Мен ҳам севар эдим – ҳамон севарман.

🎤J.Haliljonov

R.Xoʻjamov


Репост из: SHOM.UZ
Устоздан сўрадилар:
- Севги ва ишқнинг фарқи нимада?

Устоз жавоб берди:
- Севги ҳавасинг битгунга қадар.
Ишқ нафасинг  битгунга қадар.

Мавлоно Румий


@shomuz   -  Yo‘limiz  bir!


Репост из: ESDALIK.UZ
* * *
Минг турли усту бош – энгилларга боқ,
Юки оғирлару енгилларга боқ.
Жонсиз жасадларни кўрмоқ истасанг,
Эй дўст, муҳаббатсиз кўнгилларга боқ!

©Мирзо КЕНЖАБЕК


Репост из: Dilnoza Kubayeva
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Сенинг йўқлигинг

Кулиб турган эдим...
Бирдан кимдан айрилганим ёдимга тушди.

Жилмайиб йиғлаётган одамни кўрганмисан ҳеч?
Ё, доим жилмайиб турган одамни йиғлатишми ишинг?

Дафъатан ёприлиб келди хотиралар...
Худди соҳилга ёприлиб келган чағалай қушлар янглиғ...

Қанчалар гўзалдир хотиралар, яшалган лаҳзалар...
Гарчи жон берди бугун, лекин барибир ҳаётдир руҳимда улар...

Гулгун даврада, гўзал Шаҳрисабзда, марварид шаҳарда кулиб турган эдим...
Бирдан бостириб келди Сенинг йўқлигинг, ва энди менда ҳеч қачон бор бўлмаслигинг...

Майли, менда, менинг ҳаётимда, ёнимда бўлма.
Лекин, шу сайёрада, шу айланиб турган ер куррасида бор бўл!

Қалбим, юрагим, руҳим сайёрасидан кетма!

Табассум қилиб тургандим,
Фавқулодда, дафъатан ўн саккиз минг олам ичра ёлғиз қолганимни ҳис этдим.

Сенсизлик кимсасизликдир, азизим.

29.06.2022 йил
Қашқадарё
Гулжамол Асқарова шеъри

Instagram | Facebook | YouTube

#Uzbekistan @DilnozaKubayevaUz


Репост из: Guljamol Asqarova
❤❤

Ўзни севдирмоққа урингим келмас,
Оёқлар остида сурингим келмас.
Ишқингизда фақат руҳим қолмишдур,
Кўргим келади-ю, кўрингим келмас.


1998 йил

https://t.me/Guljamol_Asqarova


Assalomu alaykum, azizlarim.
Bugun xijriy va melodiy yangi yil teng boshlanayotgan mo'jizali sana ostonasida turibmiz.
Umidlarimiz ko'p. Barcha orzu-umidlaringiz ushalsin. Allohdan yurtimizga ofiyat, barchalaringizni oilangizga to'kinlik va barakot tilayman.
Yangi yilda hech kim yaqinini yo'qotmasin.


Репост из: OYDINKÓL CITY


Abdumutallib Ergashaliev ✍
@taraddud


Bu mening tug'ilganlik haqida guvohnomam. Undagi otasi, onasi deb yozilgan joyga har qaraganimda ich-ichimdan faxr tuyg'usini his etaman. Unda meni kamtar, mehribon va aqlli- otam, bilimdon, jonkuyar, mehnatkash-onamning ismi-shariflari bo'y ko'rsatib turadi.
Bugun dadamning tug'ilgan kuni. 67 yoshni qarshi oldilar. Haliyam 65+ futbol o'yinlarida qatnashadigan, namozida qoyim, mehnatkash dadamning umriga Alloh barokat yog'dirsin.
G'ururim, faxrim bo'lgan ota-onam qo'sha qarishsin. Ikki dunyo saodatini tilayman.
Baxtimizga doimo sog'-salomat yurishsin.

@taraddud


Сени десам, ҳасратларим уйғонар,
Кел...

🎤Ирода Носирова

@shomuz - Yo‘limiz bir!


Репост из: Rashid Xo‘jamov | she'rlar
БИР АЁЛ ҲАҚИДА ШЕЪР

Эй менинг ерлигим,
ота қумлигим,
Ўйинг шу даладан ўтмаган боқсам.
Нега момомдан ҳам музтарроқсан сен,
Нега Ҳаводан ҳам хокисорроқсан?
Оғрисанг, эгасиз итдай қувилдинг,
Ярасанг, бошингга чиқдилар эга.
Турмушингдай оғир кетмонлар бир кун,
Ботмасми елкангнинг чуқурларига?!

Товонинг гуллади, этагинг ёнди,
Юрагинг қонади билдирмай сенга.
Кўзларинг ортида шафақлар сўнди,
Жаҳаннам дунёнгга кетгандай сингиб.
Либос либослигин унутди буткул,
Кулгингда йиғининг синиқ оҳанги,
Кулранг хаёлларинг, тушларинг-да кул,
Фақат кўргилигинг рангиндан рангин.

Аразласанг туғдинг, қувонсанг туғдинг,
Зериксанг ҳам туғдинг,
зориқсанг туғдинг,
Тўрт қизинг бир ўғил бўлгунча туғдинг,
Бир ўғлинг тўрт ўғил бўлгунча туғдинг,
Дунёга келтирдинг хорлик, ҳақирлик,
Дунёга келтирдинг миннат юкини.
Довуллар тўколмай,
кўксингдан
юлдузлар кетдилар тўкилиб…

Алла айтавердинг шом-у саҳарлар,
Майсалар, ҳур қушлар ёд олди уни…
Алла айтавердинг – ўзидан ўзди
қоялар
қоядек умрингни йўниб…
Эй менинг ерлигим,
муштипаргинам,
Нега сенинг кўнглинг ёпиқ дастурхон?
Кўзгуни синдирди кўзларинг дарди,
Нега сен қилмадинг зулмга исён?!

Эй менинг ерлигим…

✍️ Рашид ХЎЖАМОВ


Репост из: SHOM.UZ
Қор. Мен. Ёр

Деразамда  ҳансирайди  қор
(Гўё  кўкдан  тушгандайин  эрк).
Ҳасратимдан  излар  кимнидир  -
Худди  сени  излаб  келгандек...

Деразадан  сочилди  умрим,
Англасам-да  -  ҳамма  йўллар  берк.
Келарингни  кутдим  барибир  - 
Худди  сени  излаб  келгандек...

Деразадан  мўлтирайман  мен,
Деразада  ҳансирайди  қор.
Исмингни  оятдек  пичирлаб,
Сенсизликда  эрияпмиз, ёр...

Шуҳрат  ОРИФ

@shomuz   -  Yo‘limiz   bir!


Репост из: ?Usmon Azim
ЁМҒИР ҲАҚИДА БАЛЛАДА

Булутлар кифтида этдим саёҳат,
Осмондан ергача йўлни тарадим.
Учиб деразангга етдим ниҳоят,
Мен – ёмғир!
Қарагин, жоним, қарагин!

Деразангни чертдим – берилиб чалди
Кузнинг баётини ҳўл бармоқларим.
Кузак – ғам яратар баҳайбат чолғу,
Гулханида ёнди, воҳ, оёқларим.

Деразангни чертдим. Ғуссаларинг мўл –
Сени асрагайлар дунёдан узиб.
Ташқарига қара, ёноқлари ҳўл –
Ойнага юз босмиш соғингчнинг юзи.

Тўрт девор ичинда мендан мосуво
Яшайсан бир сирни юракка ютиб:
Мендан яшириндинг шифт тагига, о –
Деразага ҳайрон пардалар тутиб.

Ташқарига қара!
Тенгман тупроққа –
Ҳижрон билан оғир баҳсларга тушдим.
Самони унутдим – келдим сўроқлаб –
Қандай осмонлардан пастларга тушдим!

Мени эшитмаслик мумкинмас...
Охир
Эшигинг очилди – кўрдим кўзингни.
Аммо сен жунжикиб, энтикиб оғир
Соябон тагига олдинг ўзингни.

Сен мени севмайсан... Ёмғирман ночор –
Соябон сатҳида бекор уриндим.
Гоҳо этагингга етдим беозор,
Гоҳо этигингга бебахт суриндим.

Сенинг либосларинг қандай чиройли,
Уфурар бўйнингда қандай атирлар:
Борасан – гўёки бир гўзал ойни
Авайлаб чулғамиш ҳарир абрлар.

Ёзлик сургунимда – дилларим пора –
Соғиндим мен сени – юрагим тақир.
Сўра, майда қолган майсадан сўра –
Мен ҳам ёмон ёмғир эмасдим, ахир.

Энди куз севгимни солди қўшиққа,
Ҳажрингда вужудим тобора равшан...
Манзилга етасан. Ногоҳ эшикда
Мени соябондан силкиб ташлайсан.

Сени остонада қучади биров.
Гул каби ҳидлайди сени – тўймайди.
Ёғаман, ёғаман – равишим йиғлов –
Бундан кетай десам соғинч қўймайди.

Кўчада изғирин бўлди аламинг!
Олам – ғаминг тўла бир байтулхазан.
Деразани тутди туманли таним,
Деразани чертдим:
– Сени севаман!

Оқ учқун танимни ўтди оралаб,
Музлаган лабимга бири қўнди жим:
Тақдир шу кечада етди оралаб –
Фожеа етишди чоғи, севгилим!

Умрим тугаяпти – йўқдир дарагинг,
Сенсиз вужудимда қанча тоқат бор?
...Тонгда деразани очдинг. Қарадинг –
Ташқарида қордир, ташқарида қор....

Усмон Азим

https://telegram.me/usmon_azim


Репост из: ?Usmon Azim
* * *
Албатта.
Албатта, унитмоқ лозим.
Ўлгандай кетмоқ шарт. Мутлақо.
Абад.
Ёнмасин.
Ёнмасин энди овозим.
Кул бўлсин.
Соврулсин.
Ўчсин. Беадад.

Албатта.
Албатта, керакмас гап–сўз.
Йўқликка кетмоқ шарт. Лаҳзада ботиб.
Муҳими, албатта, қуруқ турсин кўз,
Фожеа бораркан юракни ёриб.

Бу дунё кўрмади бизни ёнма–ён,
Дилма–дил яшадик аммо, Соғиниб.
Фақат менга бергин, менга, ёрижон,
Тақиқ муҳаббатнинг сўнгсиз доғини.

Албатта.
Албатта, ғамда сўласан,
Қўшиқлар битасан – юракдай нафис.
Йиғлама.
Албатта, унут бўласан –
Хотирда неки бор – баридан азиз.

Албатта.
Бу маъшум қарорда ҳақсан.
Ўлгандай кетмоқ шарт. Беаёв. Ҳалол.
Йиғлама, сен шундай ғам бўлажаксан –
Исмин ҳадя этар Лайли. Бемалол.

Албатта.
Шу ҳол ҳам эртакдагидай.
Осмоннинг нечаси қулади бошга?
Азизим, ортимга нечун қарамай,
Азизим, не учун айланмай тошга?

Усмон Азим

https://telegram.me/usmon_azim


Репост из: ?Usmon Azim
***
Сен тонгда уйғондинг. Газга қўйдинг чой.
Бу меҳр мен учун эмас, ҳойнаҳой.

Сен оппоқ кўйлакка урасан дазмол.
Бу ишни мен учун қилмоғинг - маҳол.

Уйни супирасан, поклайсан чангдан.
Супириб отмайсан мени бу ғамдан.

Овқат пиширасан. Мўл-кўл дастурхон...
Овқатингни мақтар ўзга бир инсон.

Болангнинг кўзига боқиб тўймайсан.
Сен менинг боламни ўпиб қўймайсан.

Аммо ёлғиз қолсанг эгилар бошинг -
Кўзингдан сўрамай оқади ёшинг.

Мени соғиндингми? Куйдингми?.. Раҳмат!..
Кўз ёшинг меники, кўз ёшинг фақат...

Усмон Азим


https://t.me/usmon_azim




Репост из: Xurshid Abdurashid
Қамбар ота ким?

Ўзбек адабиётида Қамбар (Қамбар ота, Бобо Қамбар) образи ҳазрат Алининг оти Дулдулни парваришлаган содиқ отбоқар, ажойиб созанда ва торли мусиқа асбобини илк бор яратган уста сифатида талқин қилинади.

Шунинг учун ҳам Ўрта Осиёнинг айрим жойларида Қамбар йилқичилар ва созандалар пири, деб ҳам эътироф этилади. Ўзбек халқ достонларида ушбу образга кўп бор мурожаат қилинган. Афсона ва ривоятларда Ҳазрат Алининг доимий ҳамроҳи сифатида тасвирланган. Унинг шарафига “Алиқамбар” деган куй ҳам яратилган.

👉 @xurshidabdurashid


Репост из: Xurshid Abdurashid
Хайрлаша туриб
аяйман сендан «хайр» сўзини.

Бағримга босаман
совуқ изтиробнинг музини.

Кел, исин, сен учун гулханга айланар
кўксим,

Фақат қисматимни рўпара қилма,
ўзинг кел,
Кўргани кўзим йўқ унинг юзини.

👉 @xurshidabdurashid

Показано 20 последних публикаций.