Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Хуш келибсиз!
Азизахон Исмоилова (Ummu Zaynab Ummu)
@Uzulanish_bot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


​​#дарс.

Бир куни муаллим синф тахтасига қуйидагиларни ёзди :

9 х 1 = 7
9 х 2= 18
9 х 3 = 27
9 х 4 = 36
9 х 5 = 45
9 х 6 = 54
9 х 7 = 63
9 х 8 = 72
9 х 9 = 81
9 х 10= 90

Ёзиб бўлиб орқага қаради. Ўқувчилар биринчи кўпайтирувнинг хатолигидан кулишар ва ўзаро пичирлашишар эдилар.

Шунда ўқитувчи жиддий қиёфада деди:

"Мен уни атайлаб хато ёздим. Чунки мен бугун сизларга бир муҳим нарсани ўргатмоқчиман. Бу нарса инсонларнинг сиз билан қандай муомала қилишларидир. Агар эътибор берган бўлсангиз мен кейинги кўпайтирувларни тўғри ёздим. Шундай бўлсада мени биров бу билан табрикламади. Ҳамма биргина хатойимдан кулиб ўтирди. Атрофингиздаги кўп инсонлар ана шундай. Улар агар миллион марта тўғри иш қилсанг эътибор беришмайди. Агар биргина хато қилиб қўйсанг борми, уларнинг танқид ёмғирлари остида қоласан.

Сизни истеҳзо қилгувчиларнинг кўплиги ҳаракатдан тўхтатиб қўймасин. Инсонлардаги фақатгина хато ва тойилишни кўрадиганлар ҳурмат ва эҳтиром нима билишмайди.

Интернет сарҳадларидан


@ummuzaynabummuijodi

2.8k 0 57 8 169

#хайрли_тонг.

Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

Тонгга ризқи қўшилган ризқи улуғларим!

Муродбаҳш чоршанба тонгида кафт очиб нимаики тилак билдирган бўлсангиз, Аллоҳ таборак ва таоло илоҳим муродингизга етказсин!

Бошлаган ишларингиз хайрли якунига етсин, манфаати кўп яхшиларга тегадиган бўлсин!

Остонангиз меҳрли инсонлар пойқадамидан обод, фаришталар ташрифидан шод бўлсин!

Ризқингизга, умрингизга, вақтингизга Роббим барака берсин!

Юртимиз тинч бўлсин, тинчлик-хотиржамликда яшаш фарзандларимизнинг фарзандларига ҳам насиб этаверсин!


@Ummuzaynabummuijodi

5.2k 0 226 8 116

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
@Ummuzaynabummuijodi

5.6k 0 272 16 110


3.9k 0 12 25 129

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
@Ummuzaynabummuijodi

5.3k 0 145 25 209

Тўққизинчи март бугун,
Дадажонлар байрами.
Чўнтагида бўшаган
Даста пуллар бойлами...


©Нуриддин Эгамов

😂🤗☺️

@Ummuzaynabummuijodi

10.4k 0 328 10 282

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#лайфхак

Ресторандаги идиш-товоқларнинг доим ялтираб туриши сири

@Ummuzaynabummuijodi

5.2k 0 110 5 119

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#рамазон_фонуси

Ассалому алайкум вароҳматуллоҳи вабарокатуҳ!

Яна бир кунга ризқимизни қўшган Зотга ҳамду санолар бўлсин!

Қадрдоним,  омонмисиз?

Уйқу узлатидан яна қайноқ ҳаёт жабҳасига биринчи қадамини қўя олган ва ҳозиргина саҳарлик дастурхонидан туриб энди ибодатларга бел боғлаётган барча-барчангизга Аллоҳ таолонинг саломи,  раҳмати ва баракаси бўлсин!

Якшанба тонги,  рамазони шарифнинг тўққизинчи куни барчамизга хайрли келсин!

Ушбу кунга ризқимиз битилган экан,  уни бисмиллоҳ билан бошлаб,  алҳамдулиллаҳ билан якунлай олиш ҳаммамизга насиб этсин!

@Ummuzaynabummuijodi

8.7k 0 258 1 167

​​#руҳият

Ҳаётга муносабатнинг тўрт тури

Ҳаётингизда нима бўлган тақдирда ҳам, вазиятга муносабат тўрт турда бўлади:

1. Ўзгартириш.
Бундай одамлар вазиятни ўзгартиришга қодир. Ҳар қандай ҳолатда ҳам вазминлиги, ақли-фаросати билан вазиятни баҳолаб, ўз қарорини чиқаради.

2. Қабул қилиш.
Бундай одамлар ҳаётни яхши-ёмонга ажратмай, қандай бўлса, шундайлигича, шукроналик билан қабул қилади. Мусибатга сабр билан, ҳурсандчиликни шукр билан кутиб олади. Сиз ҳам вазиятни ўзгартира олмасангиз, борлиқни борича қабул қилинг.

3. Жаҳл қилиш.
Вазият сизга ёқмаётгани ва бу вазиятни ўзгартира олмаётганингиз учун кучсизлигингизнинг белгиси жаҳлдорликдир. Ҳаётингиз сизга ёқмагани учун сиз бу кучсизлигингизнинг сабаби жаҳлингизни бошқаларга сочишни бошлайсиз. Айтинг-чи, ёш боланинг қўлидаги ўйинчоқни каттароқ бола олиб қўйса нима бўлади? Бу болакай йиғлашни, ер тепишни, жаҳл қилишни бошлайди. Агар бу бола кучли бўлганида ўзини вазмин тутган ва ўйинчоғини бериб қўйиб йиғлаб ўтирмасдан вазмин ҳолда вазиятни бошқарган бўлар эди. Ривожланмасликнинг фаол агрессив тури.

4. Нолиш, шикоят қилиш.
“Кимдир мени ботқоқдан чиқариб оладими?”, “Қачонгача бу зулмга чидайман?”, “Нима учун одамлар дардимга шерик бўлмайди?” деб ўзини хўрланган, камситилган санаб, бунга барчани айблаш. Бу ривожланмасликнинг пассив агрессив туридир.

Энг кучли инсонларга ўзгартириш ва қабул қилиш муносабати хосдир.

Азиз дўстим, ҳар сафар жаҳлингиз чиққанида, қўлидан ўйинчоғини олдириб қўйган ўша кучсиз боланинг нолаи фарёди уни кучли қила олмаслигини тасаввур қилинг ва вазиятни вазмин ҳал этинг.

Қаршингиздаги инсонни тушунишни истасангиз, уни тўлиқ эшитишингиз керак. Сиз эшитаётган инсонни айбламасдан, хато ва камчиликларини тўғрилашга интилмасдан эшитиб кўришни ўрганишингиз керак. Бу эшитишингиз жараёнида нотўғриликни топиб, билиб олишингиз мумкин. Аммо, тўлиқ эшитишни ўзингизга ният қилинг. Ўзбекона айтганда гапни бўлманг. Янги қоида:

Тўлиқ эшитинг. Гапни бўлманг.

Эшитиш жараёнида сиз маслаҳат бергингиз, тажрибангиз билан ўртоқлашгингиз келиши тайин. Аммо кўп асрлик психология илми хулосаси шундан иборатки: маслаҳатни оладиган инсон ўзи сиздан сўрайди. Тинглашни ўрганиш чет тилни ўрганишдек гап. Тинглаш санъати сабр-бардош талаб қиладиган жараёндир.

© Зебинисо Аҳмедова.

@ummuzaynabummuijodi

5.8k 0 107 23 190

#фонус

Ассалому алайкум вароҳматуллоҳи вабарокатуҳ!

Омонмисиз, қадрдон!

Муборак Рамазони шарифнинг илк шарафли кунига ризқимиз қўшилди!

Вужудни ердан суғуриб яна тириклар сафига қўшилар эканмиз, бизни гўзал неъматлари билан сийлаган, яшашга, яхши амаллар қилишга имкон берган ва муваффақ этган Аллоҳ таолога ҳамду сано айтамиз!

Илоҳим, юртимиз тинч бўлсин, ҳаётимиз маъмурчиликда, тўкинликда, фаровонликда ўтсин!

Фарзандларимиз соғу саломат, яқинларимиз эса ҳамиша ёнимизда бўлсин!

Айём муборак, қадрдон!

@Ummuzaynabummuijodi

13.8k 0 452 18 207

#туннома

Дарвешга дедилар: “Устинга қара,
Йиртиқ-ямоқ кийим, жанда ҳирқатинг!”
Дарвеш деди: “Дилни поклаш-ла бандман,
Устимни безашга йўқдир фурсатим!”

Қадрдонлар, қалби гўзал азизларим тунингиз осуда ўтсин!

Хайрли лаҳзаларда саломлашайлик!

@Ummuzaynabummuijodi

6.2k 0 65 2 205


4.7k 0 16 13 101

​​#манфаатли_пост

Ummu Zaynab: Кўп эшитиб қоламиз, "менинг қалбим ундоқ!", " менинг қалбим бундоқ" дея кимдир қалбидан бизни огоҳ эта бошлайди.

"Қалбда бўлса бўлди, менинг қалбим биллур каби шаффоф" дейдиганлар ҳам бор.

Бугун қалблар ва уларнинг қандай турлари борлиги ҳақида гаплашамиз.

Аммо бу банда сўзи эмас...

ҚУРЪОНДА ЗИКР ЭТИЛГАН ҚАЛБ ТУРЛАРИ

Аллоҳ таоло Қуръони каримда қалбнинг бир қанча турларини зикр этган. Жумладан:

1. Салим қалб – Аллоҳга ихлос қилувчи, куфрдан, ширкдан, нифоқдан, турли разолатлардан пок қалб (Шуаро сураси, 89-оят).

2. Муниб қалб – Аллоҳга қайтувчи, Унга тавба қилувчи, тоатига юзланувчи қалб (Қоф сураси, 33-оят).

3. Мухбит қалб – бўйсунувчи, таскин топувчи қалб (Ҳаж сураси, 54-оят).

4. Важил қалб – солиҳ амалларини Аллоҳ қабул қилмай қолишидан қўрқувчи қалб (Мўминун сураси, 60-оят).

5. Тақий қалб – Аллоҳнинг қонунларини ҳурмат қилувчи тақволи қалб (Ҳаж сураси, 32-оят).

6. Маҳдий (ҳидоят қилинган) қалб – Аллоҳнинг тақдирига рози бўлувчи, Унинг амрига итоат этувчи қалб (Тағобун сураси, 11-оят).

7. Мутмаин қалб – Аллоҳнинг тавҳиди, зикри билан хотиржам бўлувчи қалб (Раъд сураси, 28-оят).

8. Ҳай (тирик) қалб – эшитган гапларини тушунувчи, Аллоҳ келтирган мисоллардан ибрат олувчи қалб (Қоф сураси, 37-оят).

9. Мариз қалб – шак-шубҳага, нифоққа, ман этилган шаҳватларга гирифтор бўлган касал қалб (Аҳзоб сураси, 32-оят).

10. Аъмо қалб – тўғри йўлни кўрмайдиган, ҳақиқатни идрок этмайдиган сўқир қалб (Ҳаж сураси, 46-оят).

11. Лоҳий қалб – Қуръони каримдан ғофил, дунё шаҳватлари билан овора, ақл юритишдан маҳрум қалб (Анбиё сураси, 3-оят).

12. Осим (гуноҳкор) қалб – ҳақ гувоҳликни беркитадиган қалб (Бақара сураси, 283-оят).

13. Мутакаббир қалб – Аллоҳнинг тавҳидидан, У Зотга итоат этишдан кибр қилувчи, кўп зулм қилувчи қалб (Ғофир сураси, 35-оят).

14. Ғализ (қўпол) қалб – меҳр-шафқатдан, мурувватдан мосуво қалб (Оли Имрон сураси, 159-оят).

15. Махтум (муҳрланган) қалб – ҳидоятдан тўсилган, ақл юритмайдиган қалб (Жосия сураси, 23-оят).

16. Қосий (қаттиқ) қалб – имонга юмшамайдиган, танбеҳ, огоҳлантириш таъсир этмайдиган, Аллоҳнинг зикридан юз ўгирувчи қалб (Моида сураси, 13-оят).

17. Ғофил қалб – Аллоҳнинг зикридан ғофил, нафсига бўйсунувчи қалб (Каҳф сураси, 28-оят).

18. Ағлаф (беркитилган) қалб – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сўзлари етиб бормайдиган қалб (Бақара сураси, 88-оят).

19. Зоиғ қалб – ҳақдан тойилувчи қалб (Оли Имрон сураси, 7-оят).

20. Муриб қалб – шубҳаланувчи қалб (Тавба сураси, 45-оят).

"Қуръон - қалблар шифоси" китобидан.


@Ummuzaynabummuijodi

6.6k 0 147 3 179

​​#асардан_иқтибос

"Соат туҳфа этдинг-" вақт берди!" дедим,
Умримдан кунларни олдинг ўғирлаб,
Билмадим, сен учун асли ким эдим?
"Севади!" деб айтди, қалбим шивирлаб...

"Севганлар- бунчалик узоқ кетарми?"
Тарк этмоқлик учун қадамларинг шай,
Нигоҳларинг шунча тез унутарми,
Энди айт, мен сени қандай унутай?!"

©️ Азизахон Исмоилова "Ишқ ва ишқсизлик" романи, Нодир тилидан.


@Ummuzaynabummuijodi

4.4k 0 29 15 183

#хайрли_тонг.

Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

Пайшанба тонги сизга хайрли бўлсин!

Дастурхонингиз ризққа, хонадонингиз нурга, икки кафтингиз баракага тўлсин!

Бисмиллоҳ деб дарвоза очганларнинг уйи фаришталарга қадамжо бўлсин, Ла илаҳа иллаллоҳ дея таҳорат суви-ла покланганларнинг жамолини истара тарк этмасин, Алҳамдулиллаҳ дея шукр келтирган тил Роббисига ҳеч қачон осийлик қилмасин!

Янги кун муборак!

@Ummuzaynabummuijodi

13.8k 0 369 7 202


5.5k 0 16 4 120

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
@Ummuzaynabummuijodi

9.5k 0 283 17 198

#хайрли_тонг.

Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

Муродбаҳш чоршанба тонги барчангизга хайрли ва барокотли бўлсин!

Умр китобимизда яна бир янги саҳифа сифатида очилган ва унга савобли амал деб аталмиш битиклар ёзишга имкон берган ва бизни ана шунга қодир қилган Аллоҳга минг шукр...

Бир ҳовуч кун, йигирма тўрт соат шип этади-ю, ўтади-кетади!

Илоҳим, шу куннинг фурсатларини бой бермай, хайрли ишларга улгуриб қолайлик!

Илоҳим бугун тонгда қилган ниятларимиз кун адоғида ижобатини топган бўлсин!

Хайрли кун-хайрдир...


@Ummuzaynabummuijodi

10.3k 0 238 17 186

Сизларга ҳам бу гўзалликни улашгим келди 🤗

@Ummuzaynabummuijodi

5.9k 0 40 34 392

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#таскин.

Ҳорғин йўловчидек жим ўтиб боряпсан:

Энди олдинда сенга пешвоз чиқадиган кунларинг кам...

Тажрибаларинг аччиқ...

Қалбинг оғирлик қилиб қолади баъзан...

Сени чарчатган- яшашнинг оғир синовлари эмас, ҳар сония- сен тикилиб чарчаган- ўзгарувчан чеҳралар...

Ҳаёт шундай-ки, сен пойчўки бўлиб, ўзингни нисор қилган одамларни эмас, мутлоқо танимаганинг, ҳаётда учратмаганинг, қиёфасига термулиб сағир каби сарғаймаганинг- нотанишларни ҳам дўстингга айлантиради...

Шундай кунлар бўлади-ки, дардингни кўриб, ҳис этмаганлар ана шу ярангни кўзини юмиб туриб кавлаганида- оғринасан...

Шундай кунлар бўлади-ки, тилингдан кўчмаган, лекин сатрларингга шимилиб қолган дардни тушуниб, кўрмаса-да малҳам қўядиган дўстларни учратасан...

Сени кўрмай севганларда бир хайр бор, улар ўзлари кўрмаган ҳар нарсага меҳр қўйгувчилардир: Аллоҳ таолога, Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламга, Жаннатга...

©️Азизахон Исмоилова


@Ummuzaynabummuijodi

6.1k 0 114 12 195
Показано 20 последних публикаций.