ESDALIK.UZ


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Книги


ESDALIK.UZ - Oh, sening yoshliging menda bo'lsaydi...
📪 @Guli21_22 yoki @Esdalikuzbot
✉️ esdalik@yandex.ru
‼️ Ushbu kanal ESDALIK.UZ veb-saytining rasmiy kanali hisoblanadi.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Книги
Статистика
Фильтр публикаций


Sevgi desam, faqat sen desam,
Sening bilan yashasa qalbim;
Sen desam-u, butun dunyoning
Sho‘rishiga quloq solsam jim...

Quyun kabi aylanar boshim,
Qarayman-u, ko‘zim tinadi
Va jilvangdan ko‘ngil ko‘zgusi
Parcha-parcha bo‘lib sinadi.

Shu qarashga bormi nihoya,
Bo‘larmanmi maqsadga vosil?
Toparmanmi bir yangi g‘oya,
Bo‘larmikan bir murod hosil?

Topilarmi unda bir chora,
Agar meni qurshasa junun:
Bo‘lib qolsa sirim oshkora,
Atasalar nomimni Majnun...

Hamid Olimjon
@wwwesdalikuz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Нега кўнаяпман, ҳақсизликка жим,
Менга бир қаранг, ўлганим йўқми?

Нажмиддин Эрматов


Dunyo oq emasdir, yo‘q, qora bardosh.
Kuyib, yodimizdan kechganlar aytsin.
So‘zlarida zahar, ko‘zlarida tosh,
Tilidan, elidan kechganlar aytsin.

Tunlar bosib kelar dunyo hasrati,
Kunlar gizli tug‘yon, bosib kelar she’r.
Nechuk qismat erur, shoir qismati?!
Tushlarimni buzar hazrat Alisher...

Yillar bahorimni uchirdi chalqib,
Muzlarga ko‘churdi o‘tluq yozimni.
U muhitda xas kabi qalqib -

Men o‘z Yulduzimni, o‘z Quyoshimni...
Yulduz sen, Quyosh sen, sen, ona xalqim,
Sen uchun sindirdim sinmas sozimni.

Rauf Parfi
@wwwesdalikuz


Одам узоқ яшар,
Жудаям узоқ,
Aгар дўсти бўлса суянадиган,
Aгар дўсти бўлса ҳар қутлуғ саҳар
Баҳайбат қуёшдай уйғонадиган.

Бугун мен умримнинг қоқ ўртасида
Дил-дилдан туйганча бир ҳақиқатни,
Севиниб, соғиниб яшай бошладим
Соатга чўзилган ҳар дақиқани:

Умрим узайгани муборак бўлсин,
Рост бўлсин ойлардай теран кунларим,
Умрдай баҳорлар,
Баҳор бўйларин
Таратган ўзгача рангин кузларим.

Осмондай далани тўлдириб нурга
Бебаҳо тилсимлар ўстирган, дўстим,
Юз минг елкаларим,
Юз минг қўлларим,
Юз минг юракларим сеники бўлсин!

Бағрида эзгулик уруғлари-ла
Aсрдан-асрга ўтаётган, дўстим,
Сен учун жоним ҳам жисмимни ёриб,
Юз мингта ханжардай
Жаранглаб ўсди.

Умрим узайгани муборак бўлсин,
Оқари рост бўлсин тўкин дарёдай.
Энди кунларимнинг қат-қатларида
Aсло ўлимлар йўқ,
Фақат ҳаёт бор.

Шавкат Раҳмон
@wwwesdalikuz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
📹 Yulduz Abdullayeva Leytenant (1998y) ‌‌
@wwwesdalikuz


СЕНИ СОҒИНМАЙМАН

Сени соғинмайман. Қарорим қатъий.
Сабрим ҳали етар сенсиз яшашга.
Сенда ҳам зорлик йўқ, кўзингдан сездим
Мен томон бир бора кулиб қарашга.

Ўртада севги йўқ.
Юраклар бўм-бўш.
Кўзларим сендан ҳам бошқани кўрар.
Юракми...
Юрак ҳам эмас безовта,
Исмингни айтмай ҳам тинчгина урар.

Сенинг ҳам қалбингда менга ўрин йўқ
Юрагингдан ўзга бошпанам бисёр.
Ахир ҳар томони ҳувуллаб ётган
Қақроқ юрагингда менга нима бор?

Битта гап тилимда...
Сукут айлагин
Осмонга бир зум сайр этдиму қайтдим.
Нега кўзларингда ҳалқаланди ёш
Ёлғонни қанчалар чиройли айтдим?...

2016
Xurshid Abdurashid

@wwwesdalikuz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ИККИ ТОМЧИ ДИЛ

Ёмғирлар йиғлашиб сел бўлди, она,
Соғинчлар бирлашиб йил бўлди, она.
Тўпланиб-тўпланиб барча оғриқлар,
Менинг кўкрагимда дил бўлди, она.

Бу кеч кўнглим билан кўнглим гаплашди,
Мисоли туш билан ўнгим гаплашди.
Шунчалар соғинган экан - йиғладим,
Гўёки мен билан синглим гаплашди.

Сирожиддин САЙЙИД
@wwwesdalikuz


Ёмон ўйинчоқман — тез бузиламан,
Нетайки, қўлингга тушдим, қизалоқ.
Қачон зерикасан, ташлаб қўясан,
Қачон улғаясан, эй, ўйинқароқ?

Ҳамма мурватимни тутиб, бидирлаб,
Жоним оғритасан, чидаб тураман.
Бармоқларинг тафти таним ёндирар,
Хоҳласанг, шиқирлаб йиғлаб бераман.

Билмайсан, бир куни улғайиш бордир,
Билмайсан, кўзёшлар ҳали ботинда.
Билмайсан — чин ошиқ ҳамиша хордир,
Билмайсан, вафо йўқ эрур очунда...

Майли, қўлларимни синдир, аяма,
Пахмоқ сочларимни юлиб ўйнагин.
Бидирлаб, пичирлаб, кўксимни ёриб,
Эринмай қийнагин, қийнагин...

Унга боқиб туриб дилга келгай сўз,
Ожиз ҳаётимдан шу нидо қолди:
Шу қизча майлига, нима қилса ҳам
Қисматга ўйинчоқ бўлмаса, бўлди?!

Шодмонқул САЛОМ
@wwwesdalikuz


дунё—
охирига етмаган чизиқ
нарёғи йўқлик
аммо унда юрарди ажаб
бир қалби синиқ
йиғларди тинмай
шоир эди у
шеър ёзар эди
чизиқнинг давоми ҳақида

©Нажмиддин Эрматов
@wwwesdalikuz


Репост из: PixLAB
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Hammasi o'zinga bog'liq

@pixlabuz


* * *

1
“Бир ёқларга кетмаймизми?” – деди аёл.
“Қаёққа?”
“Би-и-ир ёқларга…”
“Бир ёқлар қайси тарафда? – деди эркак.
– Номи борми бир ёқларнинг?
У ёқларга қандай борса бўлади?”
“Билмайман, – деди аёл.
– Фақат бир ёқларга кетгим келгани-келган
Сиз билмайсизми ўша ёқларни?”
“Бир ёқларни мен қайдан билай?
Сен ўзинг биласанми бир ёқларни?”

Хўрсинди аёл.
Жавоб бермади.
Фақат
узоқларга тикилди ғамгин.

Сўнг кетди.
Қайтиб келгани йўқ.
Эҳтимол,
бир ёқларга кетиб қолгандир.

2
Эркакнинг эса
энди
тунлари бедор,
“уҳ” тортгани-тортган;
боғларда
ёлғизгина кезгани-кезган;
кўнгли билан
суҳбат қургани-қурган;
ҳўнграб йиғлагиси келгани-келган…

Хуллас,
би-и-ир ёқларга
кетгиси келгани-келгандир
эркакнинг.

Бир ёқлар эса
соғинчга айланган:
худди ўша аёлдай
соғинчга айлангандир.

Усмон АЗИМ
@wwwesdalikuz


—Hayotning maʼnosi? 
— Majburiylik. 
— Oʻlimning maʼnosi? 
— Joy boʻshatmoq. 
— Armoning bormi? 
— Burgut emas, qaldirgʻochman. 
— Yupanching? 
— Chittaklardan balandroqda 
uchdim-ku! 
— Eng toʻkis tarjimayi holing? 
— Keldim. Yozdim. Ketdim...


©Anvar Obidjon
https://t.me/wwwesdalikuz


* * *

"Иссиқ чой — юракка дамлаган қоним,
Ширмой нон — яримиси куйган армоним,
Новвотим — ҳасратдан синдираман кел,
Дунёда қолмабди муқим меҳмоним,
кел энди,
кел".

Азиз САИД
@wwwesdalikuz


Сен келмаган эдинг унда умримга,
Энг тоза орзулар ичида эдинг.
Девонавор дунё жойлаб кўнглингга
Бахтсизликни бахтдан ортиқроқ севдинг.

Истисно бошланар сен кириб келсанг,
Сен бир гулсан, кўзинг, нигоҳинг ҳаё.
Иккимиздан бўлак ҳеч ким йўқ билсанг,
Дунё бор, мен борман ва бир сен гўё.

Кейин сен шеър бўлдинг, сени куйладим,
Кейин бу ишқмас, деб ичдим ҳам қасам.
Кейин сен йиғладинг бесас, бепарво
Елкам чўкиб қолди тутайин десам.

Сен билан бўлмоқлик бу умид, умид,
Ҳар битта умиддан шеър туғилади.
Аммо бу дардисар, чалкаш дунёда
Урф-одатни қандай енгса бўлади?

Қандай яшаганман – билмайман ҳозир,
Билмам, айланганман сенгача кимга?
Кундан кун тўкилиб борган эдим жим,
Сен келмаган эдинг унда умримга...

Дадахон Муҳаммадиев

@wwwesdalikuz


Репост из: Islom Asilbekov
Инсон нега йиғлайди?

«Инсон нега йиғлайди?» Биринчи профессионал ўзбек режиссёри Тошхўжа Хўжаев Сарвар Азимовнинг «Замон драмаси» устида иш олиб борётган актёрларга шундай савол беради. Ҳар ким ўз билганича жавоб қайтаради: алам қилганидан, жони оғриганидан, хўрланганидан, алданганидан айрилиқдан... Тошхўжа ака эса ҳеч бир жавобга қўшилмай, жилмайганича: «Инсон ўзига ачинганидан йиғлайди!» - дейди.

✍ Дилором Каримова,
«Театр» эссесидан


👉 @islom_asilbekov 👈


📝 ШАХС ҚИСМАТИ

Хаёли шан.
андоми ўктам,
дарё каби жушқин зот эди,
энди пода босган бу йўлда
сариқ кўлмак каби ётибди.
Асилзода,
асли бек эди,
қулдай тўзди қуллар ичида,
бутун умр тирнади ерни,
пахта деган ойим ишқида.
Қочиб кетди,
оҳ, кетди қочиб,
қоровуллар чалғиган дамда.
Қўли очиқ,
юраги очиқ,
кўзи очиқ улуғ одам-да.

Shavkat Rahmon
@wwwesdalikuz


Сен—соғинч,
мен—ўтинч,
қайдасан, Кўшиқ?
Висол—қуёш,
бахт—қуёш,
қалблар—дарчалар.
Армон—қора булут қоплар осмоним:
Менинг дарчам қуёшга қурилгандир тескари.
Армонлар томчилар қабоқларимдан,
хунук ўйлар қалбни тешиб кетади
Ларзага тушаман, орзиқар юрак
ёдга она юртим тушиб кетади.
Ўйимга тўр солмаиг—ҳурлар ичра ҳур
гулюз севгилимни ўйлаётганда.
Кетинг, халал берманг ўзбек булбули
Шерали Жўраев куйлаётганда.
Аммо атрофимда бисёрдир нечун
юраги чўнтакка айланган зотлар.
Улар тўнғизларин гул билан боқса,
шайтон дарс беради фариштасига!
Ҳазир бўл улардан, ҳазир бўл,
имонлари ғардир уларнинг.
Билсанг, бу дунёда энг ёвуз душман,
Эътиқодинг номусига тегмоқчи бўлар!
Лабларимнинг бешигида
ёвуз илон чаққан болам—
Қўшиғим тўлғаниб ётибди—
Сен—соғинч,
Мен—ўтинч,
қайдасан, Қўшиқ,
соғиндим, Қўшиқ...

© Аъзам ЎКТАМ
@wwwesdalikuz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Abdujabbor Latipov

"SOG’INDIM"

Shukur Qurbon she'ri

Kel, ey yorim, pariro’yim, kel endi,
Kel, ey, chashmi xumoringni sog’indim.
Firoq jondan o’tdi, qadring bilindi,
Visolingni, ruxsoringni sog’indim...

@wwwesdalikuz


* * *
Минг турли усту бош – энгилларга боқ,
Юки оғирлару енгилларга боқ.
Жонсиз жасадларни кўрмоқ истасанг,
Эй дўст, муҳаббатсиз кўнгилларга боқ!

©Мирзо КЕНЖАБЕК


― Odamlar qanday xayrlashadi, Jeyn?
― Ular koʻrishguncha deyishadi yoki oʻziga yoqqan boshqa soʻzlarni aytishadi.
― U xolda ayting ularni.
― Koʻrishguncha, janob Rochester. Tez orada koʻrishamiz
― Men-chi, nima deyishim kerak?
― Ma'qul boʻlsa siz ham shuni ayting ser.
― Ko‘rishguncha, Jeyn. Tez orada ko‘rishamiz. Boʻldimi?
― Ha.
― Menga esa bunday xayrlashish zerikarli, quruq va samimiy emasdek tuyulyapti. Balki qoʻllarimizni siqib qo‘yarmiz? Yo‘ bu ham meni qoniqtirmagan boʻlardi. Demak, menga o‘sha „Koʻrishguncha“ngizdan boshqa hech nima aytmoqchi emasmisiz, Jeyn?
― Shuni oʻzi yetarli, ser. Ba'zida birgina soʻz koʻp so‘zlardan iliqroq eshtiladi.
― Balki. Lekin bu shunchalar sovuq va quruq eshitilyaptiki... Koʻrishguncha.

©Sharlotta Bronte "Jeyn Eyr"
@wwwesdalikuz

Показано 20 последних публикаций.