Аҳзоб сураси, 56 - 57 - 58 оятлар;
"Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Набийга саловот айтурлар. Эй иймон келтирганлар! Унга саловот айтинг ва салом йўлланг."
"Албатта, Аллоҳга ва Унинг Расулига озор берадиганларни Аллоҳ бу дунё ва охиратда лаънатлади ҳамда уларга хорловчи азобни тайёрлаб қўйди."
"Мўмин ва мўминаларга, улар бирор нарса қилмасалар ҳам озор берадиганлар, батаҳқиқ, ўз устиларига очиқ бўҳтон ва гуноҳни олибдилар."
🌙 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Жумага ўтар кеча ва жума кундузи менга салавот айтишни кўпайтиринглар, чунки салавотларингиз менга кўрсатилади", деганлар.
Уламолар айтадилар: "Ким қалби шод, гуноҳлари мағфират, ғам-ташвишлардан халос бўлишни истаса, пайшанба кунининг шом вақтидан бошлаб жума кунининг шом пайтигача бўлган фурсатларда Расулуллоҳ алайҳиссаломга салавот айтишни кўпайтирсин".
☝️ Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ъала Саййидина Муҳаммад.
https://t.me/SAJDAGOH571_632