Сохта салафийларнинг аҳли суннага зид фатволаридан
#сохта_салафийларга_раддия
Ибн Бознинг ижмоъи умматга, аҳли сунна ва жамоанинг ақидавий қарашларига зид бўлган фатволаридан: "Аёлларнинг қабрларни зиёрат қилишларини ҳаром ва зиёрат қилувчи аёллар лаънатга гирифтордирлар", деган (5-жилд, 332-335 бетлар).
Ваҳоланки, уламоларимиз аёллар ҳам қабрларни зиёрат қилиши мустаҳаб эканини таъкидлашган. Жумладан "Нурул изоҳ"нинг шарҳида шундай дейилган:
ﻓﺼﻞ ﻓﻲ ﺯﻳﺎﺭﺓ اﻟﻘﺒﻮﺭ ﻧﺪﺏ زﻳﺎﺭﺗﻬﺎ ﻟﻠﺮﺟﺎﻝ ﻭاﻟﻨﺴﺎء
Қабрларни зиёрати тўғрисидаги фаслда эркаклар ва аёлларга зиёрат қилиш мустаҳаб амал экани баён қилинган.
Имом Муслим ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"كنت ﻧﻬﻴﺘﻜﻢ ﻋﻦ ﺯﻳﺎﺭﺓ اﻟﻘﺒﻮﺭ ﻓﺰﻭﺭﻭﻫﺎ..."
"Қабрларни зиёратидан қайтарган эдим энди зиёрат қилаверинглар..." Ушбу ва ундан бошқа ҳадислардаги рухсат умумий ҳолда, эркагу — аёлга бирдек мустаҳаб эканига далолат қилади.
©️М Абдураҳманов
Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz