КАТТА ЖАМОА
Шайх Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Алий Ҳаким Термизий роҳимаҳуллоҳ
«Масъалатун фий сулуки аҳли-л аъдли байна-л мушаббиҳати ва-л муъаттилати» (Мушаббиҳа ва Муъаттилалар борасида адолат аҳлининг тутган йўли ҳақидаги масала) номли асарида қуйидагиларни зикр қиладилар:
«Аллоҳ таолони кўриш ҳақидаги ҳадиснинг* собит эканига Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан бир нечталари иттифоқ қилишган. Уларнинг барчалари имомлардир. Улар:
• Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу,
• Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу,
• Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу,
• Суҳайб Румий розияллоҳу анҳу,
• Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу,
• Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳу,
• Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу,
• Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳу,
• Аммор ибн Ёсир розияллоҳу анҳу,
• Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу,
• Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу,
• Савбон розияллоҳу анҳу,
• Умора ибн Руъайба Сақофий розияллоҳу анҳу,
• Ҳузайфа розияллоҳу анҳу,
• Абу Бакр розияллоҳу анҳу,
• Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳу,
• Жарир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу,
• Абу Умома розияллоҳу анҳу,
• Бурайда ал-Асламий розияллоҳу анҳу,
• Абу Барза розияллоҳу анҳу,
• Абдуллоҳ ибн Ҳорис ибн Жазъу-з Забийдий розияллоҳу анҳу.
Йигирма бир саҳобайи киромларнинг барчалари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан Аллоҳни кўриш собит экани борасида ҳадис ривоят қилишган. Ким буни рад этадиган бўлса, ушбу зотларни ёлғончига чиқаришни қасд қилибди!».
✍️ Сайфу-л Ҳақ Абул-Муъин Насафий роҳимаҳуллоҳ
📖
«Табсиратул адилла» асаридан
*Жарир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Бизлар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида эдик, у зот тўлин ой кечасида ойга назар солдиларда: «Сизлар яқинда Роббиларингизни бу ойни кўргандек кўрасизлар, Уни кўришда қийналмайсизлар, агар қуёш чиқишидан олдин ва ботишидан олдин намозга куч сарфлашга қодир бўлсаларингиз, албатта, уни адо қилинглар»,-дедилар”. (Муттафақун алайҳ)
Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz