Fitrat.uz


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси Тошкент вилояти вакиллиги www.fitrat.uz расмий веб сайти канали.
Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/fitratuz
Диний саволлар учун:
Тел: 781503344
Вакиллик рақами:
Тел: 951771454
Таклифлар учун
@fitratuzadminbot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


Ё РОББИЙ!

Ушбу куннинг фазлидан қалбларимизни нифоқдан, амалларимизни риёдан, кўзларимизни ҳаромдан, тилларимизни ёлғондан, бошимизни балодан, турли хил мусибат ва офатдан, шайтоннинг шарридан, нафсимизга қулликдан муҳофаза айла!

Ассалому алайкум, яхшилар!

Жума кунингиз муборак бўлсин!!!


@fitratu


Эй ЖУМАнинг соҳиби бўлган РОББИМ!

Имонимизга саломатлик, ризқимизга баракот, хонадонларимизга саодат, юртимизга тинчлик-хотиржамлик, қалбларимизга ҳузур ва сакинат эҳсон эт!

Кунингиз хайрли ўтсин, жума айёмингиз муборак бўлсин!!!


@fitratuz


“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2024/1445 Ҳ. ЙИЛ, 19 АПРЕЛ ЖУМА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент шаҳри вақти билан)

⏰ ТОНГ -     04:12
⏰ ҚУЁШ -    05:37
⏰ ПЕШИН - 12:27
⏰ АСР -        17:09
⏰ ШОМ -      19:10
⏰ ХУФТОН -20:31

Улашинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Видео #Ақида

Оят-ҳадисга эргашамизми ёки Насафийгами?

Абдулқодир Абдурраҳим,
ТИИ Ақоид ва фиқҳий фанлар кафедраси доценти, Phd


Ижтимоий тармоқлардаги
саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA


#Мақола

Тотувлик – саодат кафолати


Ислом шариати барча мусулмонларни, миллати, насл-насабидан қатъи назар, бир тану бир жон бўлиб ўзаро тотув яшашга буюради. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Видолашув ҳажида қилган хутбаларида: «Ҳар бир мусулмон бошқа бир мусулмонни ака-укасидир. Албатта, мусулмонлар ўзаро биродардирлар. Эй инсонлар, албатта, Раббингиз бирдир, отангиз бирдир. Огоҳ бўлинг, арабни нгажамдан, қоранинг қизил танлидан, қизилнинг қора танлидан ортиқлиги йўқдир. Устунлик фақат тақво билан бўлади», деб марҳамат қилганлар.

У зот сўзларида давом этиб: «Сизларнинг молларингиз, қонларингиз ва обрўларингиз ушбу кунингиз, ушбу ойингиз ушбу шаҳрингиз каби ҳаромдир. Ҳозир бўлган ғойибга етказсин», дедилар.

Набий соллоллоҳу алайҳи ва саллам одамларни ота-боболарининг насл-насаблари билан фахирланишдан қайтардилар.

Ҳаж амалларини адо этишда барча Ислом уммати тенг эканлиги, бири бошқасидан устун эмасалиги, балки устунлик фақат тақво билан бўлиши хабарини бердилар.

Ўша пайтларда баъзи қавмлар ўзларини олий табақа санаб, насл-насаблари билан фахрланиб, бошқаларга нисбатан ўзларини устун ҳисоблашар эди.

Шу боис у зот соллоллоҳу алайҳи ва саллам ҳажга келган барча ҳожиларга хутба қилиб, инсонлар бир-бирларидан устун эмаслиги, барча уммат бир эканлигини эълон қилдилар. Шу кундан эътиборан барча мусулмонлар ҳаж амалларини бажаришда битта жонлиқ, битта талбия ва бир хил либосда жамланадилар. Бойларни камбағаллардан, бошлиқларни қўл остидагилардан ҳеч қандай фарқи йўқ. Уларнинг барчалари бир чақириқ, бир такбир ва бир таҳлил ҳамда битта ҳамду сано остида У Зотдан ўзга илоҳ йўқ бўлган ёлғиз Аллоҳга холис ёлбориб ибодат қиладилар.

Буларнинг барчаси Ислом умматининг бирлик рамзидир.

Нуриддин АКРОМОВ,
Янгийўл тумани «Халқобод» жоме масжиди имом ноиби


Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Видео #Маъруза

Савол: УЙИМИЗГА АЗОН ЭШИТИЛСА ҚАЗО НАМОЗЛАРИНИ ТАКБИР АЙТИБ ЎҚИСАМ БЎЛАДИМИ?

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижт
имоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA


Дўстингни қанчага сотдинг?

Бир ҳаким зотдан икки киши ўртасида бўлган суҳбатни зарбул-масал шаклида ҳикоя қилиб бераётганини эшитганман:

"Биринчи одам дебди: Дўстингни қанчага сотдинг?

Иккинчиси жавоб берибди: Тўқсонта хатога пулладим!

Шунда биринчиси дебди: Мунча арзонга сотмасанг?!".

Мен бу масал ҳақида кўп ўйладим. Дўстининг саксон тўққизта хатосини кечириб, тўқсонинчисида дўстлигидан кечган бу одамдан ҳайратландим. Лекин ундан ҳам кўпроқ тўқсонта хатога сотгани учун маломат қилган нариги одамдан ажабландим. Гўё у: "Бундан ҳам кўпроғини кўтар! Тўқсонта хато дўстинг учун муносиб нарх эмас. Сен унинг қийматини тушириб юборибсан, атиги тўқсон хатога сотибсан!", деётгандек эди.

Энди ўйлаб кўрайлик, дўстимизнинг нархи қанча хатога тенг? Бизга нисбатан қанча хатолик қилса дўстимиздан кечамиз?

Ёки қариндошларимизнинг, ака-укаларимизнинг нархи қанча?

Ота-онамизни-чи? Уларни қанча хато эвазига сотамиз?

Бугунги кунимизга қарасак, одамлар орасидаги воқеликка назар солсак, дўстини, яқинини, ҳатто отаси ёки онасини битта хатолиқ сабабли, биттани-ку қўя туринг, чоракта хато сабабли, хато ҳам саналмайдиган ишлар сабабли сотаётган қанчадан-қанча одам бор?!

Нафақат хатолик туфайли, балки ёмонликка ундовчи нафсга ёхуд инсон ва жинлардан бўлган шайтонларга эргашиб ҳеч қандай айбсиз, гуноҳсиз яқинларидан кечаётганлар қанча?!

Собиқ дўстларимизни қанча хато эвазига сотганимизни эслайлик-да… Ўйлаб кўрсак уларни паст баҳолаганимизни, қимматбаҳо нарсани арзимаган чақа-тангага бериб юборганимизни тушуниб етамиз!

Бизга ҳали-ҳануз яқин бўлган дўстларимизнинг нархини юқори кўтариб, уларннинг хатоларини қанча катта ва кўп бўлса ҳам қабул қилишга, ҳазм қилишга ўргансак бўлмайдими?!

Айби, камчилиги туфайли олдин кечиб юборган дўстларимизни ҳозир қайтариб ололамизми?!

Хўш шу нарсани тушуниб етган ҳолда яқинларимиз билан оқилона муомала қиламизми ёки яна шундай давом этаверамизми?!

Ҳар қандай шахснинг ҳақиқий қиймати – уни йўқотганингиздан кейин, вафот этганидан кейингина билинади. Ўшанда у билан ўртангиздаги риштанинг асл моҳиятини тушуниб етасиз. Ўшанда унинг қадрига етасиз!

Дўстларингизни, яқинларингизни ва сизга меҳр-муҳаббат билан яхши алоқада бўлган инсонларни ҳеч қандай хатога сотманг!

Уларнинг нархини, қадрини баланд кўтаринг. Шу қадар юқори бўлсинки, қанча хато қилишса ҳам хатолар уларга ета олмасин! Қарор сизнинг қўлингизда ва доим шундай бўлади!

Билингки, Аллоҳ ғазабини ютадиганларни, одамларни кечириб юборадиганлар мақтаган ва яхшилик қилувчиларни яхши кўришини кўп бор таъкидлаган: “Роббингиздан бўлган мағфиратга ва кенглиги осмонлару ерча бўлган, тақводорлар учун тайёрлаб қўйилган жаннатга шошилинг. Улар енгилликда ҳам, оғирликда ҳам нафақа қиладиганлар, ғазабини ютадиганлар ва одамларни авф қиладиганлардир. Аллоҳ яхшилик қилувчиларни ёқтиради” (Оли Имрон сураси, 133-134-оятлар).

"Метин қоялар" китобидан


Дўстларингизга ҳам улаш
инг:
https://t.me/joinchat/AAA
AAEGj0hkBXGlopIDbXA


#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

Совун нопокми?


Cавол: Пок сувда, пок кийимни янги совун билан ювса, кийим нопок бўлиб қолмайдими?

Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Янги совун нопок ҳисобланмайди. Ҳатто ишлаб чиқариш жараёнида нопок моддалар қўшилган тақдирда ҳам кимёвий ўзгариш жараёнидаги ўзгаришлар туфайли улар бошқа нарсага, яъни совунга айланиб қолади ва у шариат қоидасига кўра ҳалол ҳисобланаверади.

Динимизда барча нарсалар, агар уларнинг нопоклиги аниқ бўлмаса, пок ҳисобланади. Масалан, янги кийим сотиб олинган кийим нопок деган гумон билан ювилмайди. Қачон унда нажосат борлиги аниқ бўлсагина, ювилади. Фиқҳий манбаларимизда бу ҳақида мана бундай келган:

“...нарсалардаги асл ҳолат бу уларнинг поклиги бўлиб, нажосат бўлиши оризий(кейин пайдо) бўладиган нарсадир. Шунга кўра нарсаларнинг, то нопоклиги маълум бўлмагунича асл ҳолатига (яъни пок эканига) ҳукм қилинаверади” (“Муҳити Бурҳоний” китоби).

“Нажосат бўлган ёғ совунга айлантириш билан пок бўлади. Умумий балво (омма мубтало бўладиганлиги) туфайли шунга фатво берилган” (“Раддул муҳтор” китоби).

Шунга кўра сиз айтган ҳолатларда кийим ёки сув нопок бўлиб қолмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.


Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Видео #Маъруза

САДАҚА ФАЗЛИ

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижти
моий тармоқлардаги
саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Қалбга таскин бўлган суҳбатлар, соғинч тафтини босган меҳр ва уммат равнақи йўлидаги келишув - Жанубий Корея сафари


2024 йил 16-18 апрель кунларидаги Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг Жанубий Корея сафари тафсилотлари

🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LINGVA ULASHING🗣

▶️ @Muslimuzz/featured' rel='nofollow'>YouTube | 📷Instagram | 🌐 Facebook


#Ҳадис

Маърур ибн Сувайддан (р.а.) ривоят қилинади: «Абу Заррнинг (р.а.) устларида бир тўнни кўрдим. Хизматкор болалари устида ҳам худди ўшандоқ тўн кўрдим. Ва бунинг сабабини у зотдан сўраганимда, Абу Зарр (р.а.): «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: замонларида Абу Зарр бир кишини сўкиб онасини айбладилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сенда ҳали ҳам жоҳилият одатлари бор экан. У қуллар сизларнинг биродарларингиз ва хизматкорларингиздир. Аллоҳ уларни сизларнинг қўл остингизда қилган. Кимнинг биродари қўл остида бўлса, ўзи еган нарсадан унга ҳам едирсин. Ва ўзи кийган нарсадан унга ҳам кийдирсин. Тоқати етмайдиган нарсага буюрмасин. Агар буюрадиган бўлса, унга ёрдамлашсин», дегандилар», деб айтдилар».

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.


Дўстларингизга ҳам улашинг:
htt
rel='nofollow'>ps://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA


АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!!!

Ҳар бир янги кун янгиланган умидларнинг, кўпайган имкониятларнинг хабарчисидир...

Янги кун, солиҳ амаллар учун янги имкониятларга БИСМИЛЛАҲ...

Кунингиз файзу баракотли, хайр манфаатли ўтсин!!!

@fitratuzi


“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2024/1445 Ҳ. ЙИЛ, 18 АПРЕЛ ПАЙШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент шаҳри вақти билан)

⏰ ТОНГ -     04:14
⏰ ҚУЁШ -    05:38
⏰ ПЕШИН - 12:27
⏰ АСР -        17:08
⏰ ШОМ -      19:08
⏰ ХУФТОН -20:29

Улашинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Видео #Маъруза

Савол: ОЁҒИМ ОҒРИЙДИ ШУ САБАБЛИ ОТИРИБ НАМОЗ ЎҚИЙМАН ШУ ЖОИЗМИ?

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифа
ларимиз:
Facebook|Youtube|
Telegram|Instagram

Д
ўстларингизга ҳам улашинг:
https:/
/t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA


ҚАБУЛДАН БАРЧА МАМНУН

Бировнинг дардини енгиллатиш, унинг ташвишлари бартараф этилишига ҳисса қўшиш – савоби улуғ амал.

Чунончи, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
"Мусулмон мусулмоннинг биродаридир. Унга зулм ҳам қилмайди, уни ташлаб ҳам қўймайди. Ким биродарининг ҳожатини раво қилса, Аллоҳ унинг ҳожатини раво қилади. Ким бир мусулмоннинг ташвишни аритса, Аллоҳ унинг Қиёмат кунидаги ташвишларидан бирини аритади. Ким бир мусулмоннинг айбини беркитса, Аллоҳ Қиёмат кунида унинг айбини беркитади", деганлар (Имом Бухорий ривояти).

Ушбу набавий таълимотга асосан, бугун, 17 апрель куни Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов, туманлар/шаҳарлар бош имом-хатиблари турли масалалар юзасидан мурожаат қилиб келган кишиларни тинглаб, уларнинг ташвишлари аришига кўмаклашдилар.

Илиқ кутиб олинган фуқаролар вакиллик мутасаддиларидан мамнун бўлиб, мурожаатлари бўйича йўл-йўриқ ва тавсиялар олганидан шодланишди.

Ҳа, одамларни эшитиш, эшита олиш, уларга кўмаклашиш Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан қолган мерос. Зеро, у зот мурожаат қилиб келган ҳеч бир инсонни қуруқ қайтармаганлар.

@fitratuz





Показано 17 последних публикаций.