#Фикр
‼️
ПРЕЗИДЕНТДАН ЎРГАНИШ➖
ОлдинЎқитувчи деганда қўлидан супурги тушмайдиган, қанча қўшимча ишласа ҳам кетмони учмайдиган, инсонлар тушуниларди. Ҳашарда ҳам, йиғилишларда ҳам,
мажбурий обуна ва босимлар билан бир тийинга қиммат турли китобларни сотиб олишда ҳам пешқадам хокисорлар англашиларди унда.
Ўқитувчи деганда кўз олдимга: собиқ ўқувчиси машинада лой сачратиб кетганда, кечикмай деб ўша аҳволида ҳам райком йиғилишига борса киритилмай, қоровул томонидан итдек ҳайдалган, кейин
"муҳим йиғилишга бепарволик билан қилгани" учун интизомий жазога тортилган муаллимим келади кўз олдимга. Рўзғор етишмовчилиги сабаб ҳар куни пиёниста эридан калтак ейдиган,
"Ватан туйғуси" фанидан дарс ўтадиган муаллимамнинг йиғидан шишган қовоқлари остидан, зарбдан захмланиб кўкарган ёноқлари устидан ўқувчиларига умид билан боқиб турган нигоҳлари келади ёдимга.
➖
ҲозирМактаб ўқитувчиларининг олди,
(тоифа, тил билиш, тажриба, оғир ҳудудда ишлаш, ҳоказолар бўйича) 15 миллион атрофида ойлик оляпти. Университетларда 15 миллиондан кам ойликка ишлаётган доцент ёки профессор йўқ. Ойлик кам деб нолиётганлар ҳам бор.
Аммо қўйингки бир ойда 24 кун ишлаётган, ҳар қандай ўқитувчининг ойлиги ҳам 3 миллиондан кам эмас.Боя аёл сифатида бир ўқитувчимнинг эслатдим.
Ҳозир-чи, ҳозир ўқитувчилар кимларнинг турмуш ўртоғи бўлишмоқда? Ўғли ўқитувчилар кўкрагини кўтариб совчиликка боришса, зиёли қизи борлар, ўрни чиқмагунча узатишмаяпти. Ҳартугул, адашганларни айтмаса, ўтган йиллар давомида ўқитувчиларнинг нафақат даромади, балки уларга бўлган қарашлар ҳам кескин ўзгарди.
Уларнинг шахс сифатида жамиятдаги ўрни, инсон сифатида қадр қиммати, имтиёзлари, тобора юқорилаб бормоқда.
➖Хулоса
"Мусулмончилик аста секинлик билан" дейишади. Аммо ўқитувчига эътибор шкаласи юқори тезликда кўтариляпти. Балки бу ҳеч кимга сезилмаётгандир. Лекин ҳали бундан ҳам яхшироқ бўлишини сезиб турибман. Чунки олдинги 25 йилда кўрилмаган ўзгаришларни, кейинги 10 йилликда босқичма-босқич кўриб, ҳис қилиб боряпмиз.
Президенти ўқитувчиликдан чиқиб, устозларни бошига кўтарган мамлакат халқидан муаллимни хўрлайдиган, калтаклайдиган инсонлар мутлақо чиқмаслиги керак.🤔Юқоридаги фикрларга сиз нима дейсиз?
✍🏻
Мирзоозод МИРЗАНЕЪМАТОВYoshlar kundaligi