Репост из: Yoshlar kundaligi | Rasmiy
#Мулоҳаза
✍️ Доғистоннинг буюк шоири Расул Ҳамзатов ўзининг "Менинг Доғистоним" асарида шундай ёзади:
...Парижда мен тасодифан бир доғистонлик мусаввирни учратиб қолдим. Инқилоб йиллари у Францияга кетган ва ўша ерда бир италиялик аёлга уйланиб қолиб кетган экан. Мен ундан сўрадим:
— Нима учун ватанга қайтишни истамайсиз?
У жавоб берди:
— Энди жуда кеч, ёшликда у ердан ўтли қалб билан чиққандим, энди қуруқ суякнинг ўзини ватанга қандай қайтараман?
Уйга қайтгач, мен ўша парижлик ватандошимнинг қариндош-уруғларини излай бошладим. Буни қарангки, мени ажаблантириб, ўша одамнинг жудаям кексайиб қолган онаси ҳалиям ҳаёт экан.
— Сизлар авар тилида гаплашдингларми? — деб қўқисдан сўради кампир мендан.
— "Йўқ, биз таржимон орқали гаплашдик, мен рус тилида, у эса француз тилида"
— деб жавоб бердим мен.
Онаизор ўйчан, анча муддат жим сукут сақлади. У қора рўмоли билан юзини ёпди, аёллар фарзандлари ўлса шунақа қиладилар. Яна бироз жим тургач, у кескин тарзда деди:
— Расул, сен адашибсан, ўша одам менинг ўғлим эмас, у аллақачон ўлиб кетган. Менинг ўғлим ўзим ўргатган она тилини унутиши мумкин эмас!
Yoshlar kundaligi

Бу диалогдан сиз қандай хулосага келдингиз?
Yoshlar kundaligi