#Дунё_ёшлари
🇫🇷⚽️
ФРАНЦИЯ ЁШЛАРИ: УЛАР НИМА ИСТАШАДИ?🗺 Ғ
арбий Европа давлатларидан бири бўлган Франция ўзининг бой маданияти, тарихий ёдгорликлари ва илғор илм-фан соҳаларидаги ютуқлари билан танилган. Париж шаҳри бутун дунёда санъат, мода ва гастрономиянинг маркази сифатида эътироф этилади. Францияда ўсиб-улғайган ёшлар нималар билан шуғулланади? Улар қандай таълим тизимида ўқишади? Уларнинг орзулари ва келажакка бўлган қарашлари ҳақида қуйида батафсил маълумот берамиз.Ёшлар ва таълим📝
Франция аҳолиси 67 миллиондан ортиқ бўлиб, уларнинг 40%ини 25 ёшгача бўлган ёшлар ташкил этади. Мамлакатда таълим сифати жуда юқори, кўплаб ёшлар халқаро миқёсда таълим олишни истайди. 2020 йилда
330 000 дан ортиқ француз талаба чет элда таълим олишмоқда.
Ўқитиш ва саводхонлик📊 Франция таълим тизими тўрт босқичдан иборат: бошланғич таълим, ўрта таълим, олий таълим ва илмий тадқиқотлар.
3-18 ёшдаги болалар учун таълим мажбурий ҳисобланади. Францияда саводхонлик даражаси 99% дан юқори, ва 18 ёшдан юқори ёшларнинг ярмидан кўпи ўрта ёки ундан юқори таълимга эга.
Францияда STEM (фан, технология, муҳандислик ва математика) соҳалари ёшлар орасида жуда оммалашган.
Франциядаги мактаблар ва олий ўқув юртлари📚 Францияда 80 дан ортиқ олий ўқув юртлари мавжуд, улар халқаро миқёсда юқори рейтингларга эга. Парижда жойлашган
Сорбонна университети,
Sciences Po, ва
École Normale Supérieure каби нуфузли олий ўқув юртлари бутун дунёда танилган. Давлат олий ўқув юртларида таълим бепул бўлиб, талабалар учун турли грантлар мавжуд.
“Comford” ҳаёт📌 Францияда мактаблар ва олий ўқув юртларида таълим сифатини оширишга катта эътибор қаратилади. Мамлакатда бошланғич ва ўрта таълим мажбурий, ва ҳар йили таълим 180 кундан ортиқ давом этади. Франция ёшларининг энг кўп қизиқиши фан ва технология, санъат ва дизайн, иқтисодиёт ва ижтимоий фанлар соҳаларида.
📈
Франция яшаш сифати бўйича дунёда 20-ўринда туради. Мамлакатда ўқитувчилар ва илмий ходимларнинг бир йиллик маоши
40 000 евро атрофида бўлса, IT менежерларники
60 000 еврони ташкил этади.
Ёшлар ташкилотлари🏛 Францияда
Миллий ёшлар ташкилоти мавжуд бўлиб, у ёшларнинг ҳуқуқлари ва фаровонлигини ҳимоя қилиш, ҳамда ёшларни ижтимоий ва сиёсий жараёнларга жалб қилиш учун фаолият кўрсатади. Шунингдек, Францияда ёшлар учун турли маданий ва спорт тадбирлари ташкил этилиб, уларнинг жамиятга қўшилишига имконият яратилади.
Yoshlar kundaligi