#СЎРОВНОМА
Ўзбекистондаги партия раҳбарлари орасида сиёсий лидер сифатида "Миллий тикланиш" демократик партияси раиси Алишер ҚОДИРОВ танланди
➖Ўзбекистонда сиёсатчилар ва партия раҳбарлари ичида Алишер Қодиров номзоди етакчи эканлиги намоён бўлмоқда.
Демократик дунё тажрибасидан маълумки, сиёсий жараёнлар олдидан жамоатчилик фикрини ўрганишнинг турли-туман усулларидан фойдаланилади. Сўровномалар, ижтимоий экспериментлар қилинади.
Шу маънода мустақил манба сифатида
Uzdiplomat.uz мамлакатдаги сиёсий партиялар орасида фаол партия раҳбари кимлигини аниқлаш учун
сўровнома ўтказди. Сўровномани 20 минг нафардан зиёд ўқувчи кузатди. Овозларни ҳисоблаш учун белгиланган вақт оралиғида овоз берган 2244 нафар кузатувчи овози ҳисобга олинди.
Унга кўра: I ўрин: "Миллий тикланиш" – Алишер Қодиров 548;
II ўрин: "ЎзЛиДеП" – Актам Ҳаитов 547;
III ўрин: "Экопартия" – Абдушукур Хамзаев 546;
IV ўрин: "ХДП" – Улуғбек Иноятов 398;
V ўрин: "Адолат" – Робахон Маҳмудова 205.
БАТАФСИЛTelegram |Instagram |
You Tube |
Facebook |
X