Xushnudbek.uz

@xushnudbek Нравится 37

Ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиевнинг Телеграм каналига хуш келибсиз!
www.xushnudbek.uz
fb.com/xushnudjohn
twitter.com/xushnudbeck
instagram.com/xushnudbek
Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Блоги


Написать автору
Гео канала
Узбекистан
Язык канала
Узбекский
Категория
Блоги
Добавлен в индекс
09.05.2018 00:21
Последнее обновление
22.05.2019 19:55
реклама
Telegram Analytics
Самые свежие новости сервиса TGStat. Подписаться →
Searchee Bot
Ваш незаменимый помощник в поиске Telеgram-каналов.
@TGStat_Bot
Бот для получения статистики каналов не выходя из Telegram
89 005
подписчиков
~62.6k
охват 1 публикации
~364.6k
дневной охват
~7
постов / день
70.4%
ERR %
293.54
индекс цитирования
Репосты и упоминания канала
3310 упоминаний канала
1335 упоминаний публикаций
1856 репостов
ТилиҒирром
Abituriyent Info DTM
DavlatTestMarkazi | DTM_UZ
DavlatTestMarkazi | DTM_UZ
ALUWED PRESS
DAVLAT TEST MARKAZI
Abituriyent Onlayn
KAAN
Abituriyent Onlayn
DIYDOR RADIOSI🎙®
DTM info | Abituriyent
Axborotnoma!!!
Buxorolik Talabalar🎓
Abituriyent | Axborot portali
Ta'lim grantlari
Moliyachi.uz
CEFRandGRAMMAR
📚 SMART || ⁿᵉʷˢ 🏛
Abituriyent Onlayn
Adu.uz | Расмий канал
Umumta'lim maktablari uchun
Umumta'lim maktablari uchun
Buxoro viloyat OTMlari
Abituriyent Info DTM
🔥Qaynoq XABARLAR))
👑KOHI NUR👑
Excelsior_uz
Қўшни маҳалла
DAVLAT TEST MARKAZI
Abituriyentlar kanali
DAVLAT TEST MARKAZI
Abituriyent Onlayn
UzTEA
🔥Qaynoq XABARLAR))
DavlatTestMarkazi | DTM_UZ
Abituriyent Info DTM
DAVLAT TEST MARKAZI
Qo'ysangchi
MILLIY SERTIFIKAT
Abituriyent Onlayn
DTM info | Abituriyent
Abituriyent | Axborot portali
Axborotnoma!!!
Каналы, которые цитирует @xushnudbek
Minbar
davletovuz
Davlat xizmatlari
Huquqiy axborot
Bankers.uz
Prokuratura.uz
Kanallani Dodasi
Shahnoza
Муҳрим
Daryo — LIVE
Huquqiy axborot
Водий бозор
Daryo — LIVE
Замбаракнинг ўқи
Муҳрим
davletovuz
Rais Buva
Водий бозор
Водий бозор
davletovuz
Rasul Kusherbayev
MTRK Audiokitoblar
Shahnoza
Daryo — LIVE
Daryo — LIVE
Daryo — LIVE
davletovuz
Daryo — LIVE
Daryo — LIVE
Kurbanoff.net
davletovuz
Iqtisodchi Kundaligi
Davlat xizmatlari
Shavkat Mirziyoyev_press-service
#Назлобудня с АУ
Shavkat Mirziyoyev_press-service
Shavkat Mirziyoyev_press-service
Shavkat Mirziyoyev_press-service
davletovuz
Insider.uz
FUTBOL TV (Rasmiy kanal)
Kurbanoff.net
Последние публикации
Удалённые
С упоминаниями
Репосты
Xushnudbek.uz 22 May, 20:11
Алифбо ислоҳоти халқни саводсиз қиладими?

Lotin yozuviga asoslangan ózbek alifbosini isloh qiliş kun tartibiga çiqqanidan sóng, juda kópçilik bu haqida ijobiy fikrlarini aytişni boşladi. Tóǵri, jarayonlarni hamma ham xuşçaqçaqlik bilan kutib olmadi, ular yozuvdagi ózgarişlarni joiz emas, deb hisoblaşadi va bólayotgan işlardan jiǵibiyroni çiqib yurişibdi.

E’tiroz bildiruvçilarning asosiy argumentlaridan biri – xalqni savodsiz qilişning nima keragi bor! Axir şundoq ham kóp bora alifbomiz ózgargani yetmaydimi?

Xóş, rostdan alifbo islohoti natijasida xalq savodsiz bólib qoladimi? Uşbu voqealar qay darajada xavotirli?

Юқоридаги гапларни атайин ўзгариши кутилаётган алифбо бўйича ёздим. Энг аввало бир саволга жавоб берингчи: юқоридаги матнни ўқишга қийналдингизми? Ёки бирор жойи Сизга тушунарсиз бўлдими?

Ҳозир амалда бўлган лотин алифбосидан хабари борлар учун бу ёзувлар тушунарсиз бўлганига шахсан мен ишонмайман.

Халқни саводсиз қилиш деганда нима тушунилади ўзи? Матнда 1-2 та хато билан ёзишми? Унақада саводли одамнинг ўзи қолмайдику. Саводсизлик бу ёзувни кўрганда танимаслик, ўқий олмаслик, ёза олмаслик бўлса керак ҳар ҳолда.

Ҳа, бир нарсани тан олиб айтиш керакки, жамиятда алифболар алмашуви ҳар доим ҳам осон кечмайди. Бу, айниқса, турли авлод вакиллари учун қийинчилик туғдиради. Масалан, ўзимиздан мисол олайлик. 1993 йилдаги қонун билан лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбоси жорий этилгач, йиллар ўтиб жамиятда лотин ёзувини ўқишни билмайдиган катта авлод ва кирилл алифбосини танимайдиган ёш авлод шаклланди. Хорижий тилда эмас, ўз она тилингда ёзилган ёзувни ўқишга қийналиш халқ учун ноқулайлик туғдириши шубҳасиз, албатта.

Аммо бугунги кунда лотин алифбосига киритилаётган ўзгаришлар халқни саводсиз қилиши ҳақидаги даъволарга мутлақо қўшилиб бўлмайди.

Биринчидан, алифбо тўлиқлигича биридан бошқасига алмашиб кетаётгани йўқ. Шунчаки, 4та ҳарфнинг шаклига жузъий ўзгариш киритилмоқда, холос. Бунинг натижасида халқ саводсиз бўлиб қолмайди.

Иккинчидан, алифбога мазмунан биттагина ўзгариш киритилмоқда, яъни кирилчадаги «ц» ҳарфи учун янги «с» ҳарфи алифбога киритилмоқда. Лекин бу ҳарф ҳам мутлақо кўзимиз учун бегона эмас, уни яхши таниймиз.

Cirk, miliciya, innovaciya каби сўзларни ўқий олмасдан, халқ саводсизга айланишини тасаввур қилиш қийин.

«НГ» ҳарфини алифбодан чиқаришнинг эса зиғирча иссиқ-совуғи йўқ. Бу ҳақида алоҳида тўхталмоқчиман.

Янги лойиҳада алифбога бошқа мазмунан бирорта ўзгариш киритиш таклиф этилмаяпти, унлилар икки-уч хил кўринишга ўзгартирилмаяпти, янгидан янги бизга нотаниш ҳарфлар қўшилмаяпти.

Учинчидан, ўзгараётган ҳарфлар ҳам мутлақо осмондан тушган ва халқ учун бегона ҳарфлар эмас.

«Şş» ва «Çç» ҳарфларини 1993 йилдаги алифбони ўрганганлар яхши эслашади, кейинги авлоднинг аксарият қисми ҳам бу ҳарфларнинг «ш» ва «ч» эканлигидан хабардор, бу билан халқ саводсизга чиқиб қолмайди.

«Óó» ва «Ǵǵ» ҳарфлари эса анчадан буён қорақалпоқлар алифбосида худди шу кўринишдан фойдаланиб келинади, яъни Ўзбекистон учун бу ҳарф етти ёт бегона эмас. Агар шу вариант тасдиқланса бир Ватан ичида яшаётган қорақалпоқ халқи алифбоси билан бир хил бўлиши ҳар жиҳатдан мантиқан тўғри бўлади.

Шунга кўра, алифбога киритилаётган ўзгаришлар халқни саводсиз қилади, деган иддаолар етарли асосга эга эмас.

Órtoqlar, heç ham vahima qiladigan joyi yóq, işoning. Xudo xohlasa, barçasi yaxşi bóladi.


👉 @xushnudbek 👈
👍
👎
Читать полностью
Xushnudbek.uz 22 May, 14:03
«Миллий тикланиш» партияси раиси ўзгарди

Маънавият-тарғибот маркази раҳбари Алишер Қодиров «Миллий тикланиш» демократик партияси раиси этиб сайланган. Minbar манбаси хабарига кўра, бугун партиянинг навбатдан ташқари пленуми бўлиб ўтган.

Партиянинг собиқ раиси Сарвар Отамуродов эса «Ўзагросуғурта» АЖ раиси лавозимига тайинланган.


👉 @xushnudbek 👈
Читать полностью
Xushnudbek.uz 22 May, 12:45
Репост из: davletovuz
Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш учун анкета. Бор-йўғи бир бет.
Xushnudbek.uz 22 May, 10:30
​​Адлия вазирлиги: нотариус “СМС хабар” юборади

Адлия вазирлиги томонидан жорий йилнинг 1 июнидан нотариуслар фаолиятида “СМС хабар” электрон тизими жорий этилмоқда.

“СМС хабар” да 2 та жуда муҳим маълумот бўлади:

Биринчиси, хабарда нотариал ҳаракатлар учун мижоз томонидан амалга оширилган тўловнинг аниқ миқдори кўрсатилган бўлади. Яъни, нотариат ходими талабига асосан ёки кассада мижоз томонидан тўланган пул миқдорини СМС хабарда кўрсатилган қонуний тўловлар миқдори билан солиштириш имконияти пайдо бўлади.

Иккинчиси, нотариал ҳаракатни охирига етказиш учун СМС хабар орқали тўртта рақамли код мижознинг телефонига юборилади. Нотариус ушбу тасдиқловчи кодни электрон тизимга киритгандан сўнггина нотариал ҳаракатни амалга оширишни расман якунлашга рухсат этилади.

Бунда ушбу код нотариал ҳаракатни амалга ошириш учун калит вазифасини бажаради.

Уяли телефони йўқ шахслар бу янгиликдан қандай фойдаланади?

Бугунги кунда уяли телефони йўқ кишилар жамиятимизда жуда озчиликни ташкил қилади. Агар бундай ҳолат бўлса, мижознинг бирор қариндоши ёки танишининг телефони орқали ушбу хабарни олиши ва тасдиқловчи кодни нотариусга айтиши орқали нотариал ҳаракатни амалга ошириши мумкин.

Шундай шахслар ҳам топилмаган ҳолда, истисно тариқасида нотариат идораси ходимлари телефон рақамидан фойдаланишга йўл қўйилади. Республикадаги барча ходимларнинг телефонлари олдиндан базага киритилган бўлади. Нотариат идораси ходими телефон номеридан фойдаланилганда, электрон тизимга алоҳида белги қўйилади ва адлия органлари томонидан айнан бир хил телефон номерлар қайта-қайта ишлатилган ҳолатларда автоматик тизим ёрдамида доимий назорат қилиб борилади.

“СМС хабар” электрон тизимидан кутилаётган натижа:

1. Нотариал идораларда коррупцион ҳолатлар бартараф этилишига сезиларли таъсир қилади.

2. Нотариуслар томонидан ортиқча пул ундириш имкониятини кескин чеклайди (чунки ҳар бир мижоз қонуний қанча пул тўланганини билиб олади).

Агар мижоздан ортиқча тўлов ундирилганлиги аниқланса, шу заҳоти Адлия вазирлигининг “1008” ишонч телефонига қўнғироқ қилиш, бу ҳақда шикоят қолдириш ёки нотариуснинг ўзига тафовут сабаби юзасидан қатъий ва жуда ноқулай саволни бериш мумкин бўлади.


👉 @xushnudbek 👈
👍 1
👎
Читать полностью
Xushnudbek.uz 22 May, 08:54
Алифбо ислоҳоти ҳақида

Кеча Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузурида иш олиб борган лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини ислоҳ қилиш бўйича ишчи гуруҳнинг хулосалари эълон қилинди.

Таклиф сифатида Ишчи гуруҳ томонидан 29 ҳарф ва бир белгидан таркиб топган такомиллаштирилган алифбо лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Таклиф этилаётган ўзгаришлар қуйидагича:

I. Алифбодаги 4 та ҳарфнинг шаклини ўзгартириш
O‘ => Óó
G‘ => Ǵǵ
Ch => Çç
Sh => Şş

II. Кирилл-ўзбек алифбосидаги «Ц» ҳарфи учун лотин алифбосига янги ҳарф киритиб, «C» шаклида ифодалаш;

III. Кирилл-ўзбек алифбосидаги «НГ» ҳарфини ҳарф сифатида алифбодан чиқариш (лекин товуш сифатида тилимизда сақланиб қолади).

Ишчи гуруҳ фаолиятига жуда оз бўлсада, бироз алоқам бўлди ҳамда ушбу таклифларни маъқуллаб имзо чекканлардан бириман. Шунга кўра, юқоридаги таклифларни яна бир бор қўллаб-қувватлашимни билдирмоқчиман.

Ҳар бир таклиф ўзидан-ўзи ишлаб чиқилмаган, осмондан олинмаган. «Нега бу ундай, нега бу бундай?» дея ҳайрон бўлаётганлар мана бу ерда ишчи гуруҳнинг тўлиқ хулосаси ва аргументлари билан танишиб чиқиши мумкин:

https://kun.uz/46955945

Эслатма: бу шунчаки таклиф, ҳали парламент томонидан расман тасдиқланмаган.

P.S. кўпчилик менга “ўзингизни лотин ёзуви тарафдори сифатида кўрсатасизу, лекин нега доим кириллчада ёзасиз” деб сўрашади. Жуда ҳақли эътироз. Бунинг учун хижолатдаман, лекин ҳозирги лотин ёзувига асосланган алифбомиз ҳам ёзиш, ҳам ўқиш учун ноқулай. Қачонки лотин ёзуви ислоҳ қилиниб, парламентда расман тасдиқлангач, тўлиқлигича “лотинчада” ёзишга ўтаман, бу аниқ.


👉 @xushnudbek 👈
Читать полностью
Xushnudbek.uz 22 May, 07:41
Репост из: Xushnudbek.uz
Учта йўналишга алоҳида имтиҳон бўладими?
#abituriyent

1️⃣ Abituriyent 3 ta oliygohga hujjat topshirsa, 2 ta oliygohning imtihon kunlari bir kunga to'g'ri kelib qolish ehtimoli yo'qmi? Bu muammo qanday bartaraf etilari?

ЖАВОБ: Абутуриент фақат 1 кун, 1 марта имтиҳон топширади. Мана бу постимда бунинг тартибини тушунтиришга ҳаракат қилганман: https://t.me/xushnudbek/2273

Яъни абитуриент бир марта тестга киради, 90 (60) та саволга жавоб беради, бўлди. Шунинг ўзи етади. Мана шу 1 мартанинг ўзида у учта йўналишга тестга киргандай бўлади. Бошқа куни яна тестга киришига ҳожат қолмайди.


2️⃣ Chirchiq PI va Denov filiali psixologiya defektologiya yunalishiga topshirmoqchi bulsam imtihhonga Toshkentga borishim kkmi

ЖАВОБ: Йўқ, Тошкентга келишингиз шарт эмас. Ҳужжатларни Ўзбекистоннинг исталган туманида топшириш имкони бўлгани каби, тестни ҳам исталган ҳудудда топшира оласиз. Бунинг учун олдиндан аризада тестни қайси ҳудудда топширишни белгилайсиз.
Эътиборли томони, албатта ОТМ жойлашган ҳудудни танлашингиз ҳам шарт эмас. Масалан, бухоролик абитуриент учала йўналишни Тошкентга топширган бўлса ҳам, Бухорода тестга кириши мумкин.


3️⃣ Kvotalar qanday boʻladi? Masalan , Qoqon DPI ga topshirib, oxirgi o'rinda 140 ball bilan kirdi, ammo bittasi 141 bilan boshqa institutdan qaytib kelsa, 140 ball olgan oʻz oʻzidan kirmagan hisoblsnadimi? Yaʼni pastga tushib ketadimi?

ЖАВОБ: Ҳеч ким ҳеч қаёқдан қайтиб келмайди. Мана шунақа “қайтиб келишлар”, яъни "каша" бўлмаслиги учун ҳам якуний натижалар барча тест топшириб бўлгандан кейин эълон қилинади.

Абитуриент эртаси куни ўзининг тестдан олган балини билади холос, аммо ҳамма тест топшириб бўлмагунча, кирган ёки кирмаганини била олмайди. Ҳеч кимга аввал “Сиз кирдингиз” дея эълон қилиб, кейин “узр, фалончи баландроқ балл билан қайтиб келди, сиз киролмадингиз” дейишмайди.


Абитуриентларга оид бошқа хабарлар:
👉 @xushnudbek 👈
Читать полностью
Xushnudbek.uz 22 May, 01:15
Рамазон. 17-кун.

Тақво. «Руҳий тарбия» туркумидан.

Муаллиф: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Манба: islom.uz #ramazon

Каналга уланиш:
👉 @xushnudbek 👈
Attached file
Xushnudbek.uz 21 May, 21:08
Каналимиз учун муштарийдан эсдалик :)

8️⃣8️⃣8️⃣8️⃣8️⃣

Фото: Shukhrat Makhmudov
👍 2K
👎 49
Xushnudbek.uz 21 May, 18:27
❗️Энди талабаларнинг контрактлари ошадими?

Бироз аввал 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб иш ҳақининг энг кам миқдори ўрнига қуйидаги миқдорлар белгилангани хабар қилинди:

👉 Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 577 170 сўм;
👉 Базавий ҳисоблаш – 202 730 сўм;
👉 Пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 202 730 сўм.

Бу хабарни ўқиган кўпчилик, айниқса талабалар, ушбу янгиликдан сўнг, «энди энг кам иш ҳақига боғлаб қўйилган контрактларимиз ҳам 577 минг сўмдан ҳисобланадими», дея сўрашмоқда. Масалан, иқтисод йўналишининг контракти ЭКИҲ 50 баравари (10 млн 136 минг сўм) эди, энди шу 577 минг сўмдан ҳисобланса, 28 млн 858 минг сўм бўладими?

✅ ЖАВОБ: Йўқ, контрактлар нархи ошмайди.
Ушбу Фармоннинг контрактлар ошишига алоқаси йўқ. Тушунтираман.

Фақат атама ўзгарди

Илгари «энг кам иш ҳақи» деган тушунча бор эди. Солиқлар, мажбурий тўловлар, жарималар, талабаларнинг контракти ва бошқа нарсалар айнан шу ЭКИҲга боғлаб қўйиларди. Масалан, фалон йўл ҳаракати қоидасини бузганлик учун ЭКИҲнинг фалон миқдорида жарима дейиларди. Ёки нотариусда олди-сотди шартномани тасдиқлаганлик учун ЭКИҲнинг фалон баравари миқдорида давлат божи дейиларди ва ҳ.к.

Кўпчилик «энг кам иш ҳақи» миқдорини ойликлар билан боғлар ва “202 минг сўм ойликка ҳам яшаб бўладими?” деган эътирозлар жуда кўп учрар эди. Лекин энг қизиғи Ўзбекистон ҳудудидаги меҳнат учун тўланадиган энг кам иш ҳақи аслида 202 минг сўм эмасди. У бирмунча баландроқ ва иш ҳақларининг ҳисобланиш тартиби алоҳида эди. Қизиқадиганларга мана бу ёки мана бу мақоламни ўқиб кўришни тавсия қиламан, батафсил тушунтирганман.

Разряд, тариф коэффиценти деган тушунчалар билан ҳисоблаганда шу кунгача Ўзбекистонда 1 ставка учун энг кам ойлик иш ҳақи 577 минг 172 сўмдан кам бўлиши мумкин эмас эди.

Хуллас, фақат номигина «энг кам иш ҳақи» бўлган, лекин аслида ўзи маошни англатмайдиган бу атама одамларни доим чалғитарди.

Эндиликда ушбу муаммога чек қўйилиб атамалар номи ўзгартирилди.

Яъни энди «меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори» деган атама пайдо бўлди ва у 577 минг 170 сўм этиб белгиланди. Юқорида айтганимдек, аввал ҳам бу худди шунча миқдорда эди, ҳеч нарса ўзгармади (фақат яхлитлаш ҳисобига 2 сўмга камайибди).

Бундан кейин «меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори» деган атама билан
• маош
• устамалар
• қўшимча ҳақ
• гонорар ва ҳ.к.лар ҳисобланади.

Шунингдек, «базавий ҳисоблаш» деган атама ҳам пайдо бўлди ва бу шу кунгача мавжуд бўлган ЭКИҲ билан бир хил – 202 минг 730 сўм этиб белгиланди. Мана шу айнан биз тепада гаплашган нарсаларга, яъни солиқлар, йиғимлар, жарималар, давлат божлари ва ҳ.к.ларга қўлланади.
Талабаларнинг тўлов-контракти ҳам айнан шу атама билан белгиланади.

Масалан, бундан кейин “қизил чироқда ўтиб кетганларга ЭКИҲ 2 баравари миқдорида жарима солинади”, дейилмайди, балки “2 баравар базавий ҳисоблаш миқдорида жарима солинади” дейилади.

Ёки талабаларнинг контракти ҳам эндиликда “ЭКИҲ 45, 50, 60 баравар миқдорида” дейилмайди, балки “45, 50, 60 баравар базавий ҳисоблаш миқдорида” дейилади.

Яъни пули ўша-ўша, фақат атама ўзгарди холос.

Ва охиргиси «пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори» деган атама ҳам пайдо бўлди, бунинг миқдори ҳам – 202 минг 730 сўм этиб белгиланди. Бу атама пенсиялар, устамалар, қўшимча ҳақ ва компенсация тўловлари, шунингдек, ходимлар соғлиғига етказилган зарарни қоплашда қўлланилади.

☝️ ЯКУНИЙ ХУЛОСА: ушбу Президент фармони билан иш ҳақлари, пенсиялар, стипендиялар, жарималар, тўлов-контрактлар ва бошқа шу каби тўловлар ошиши кутилмаяпти. Шунчаки мавжуд атамалар бошқасига алмаштирилди ҳамда тушунарли тилга ўгирилди холос.

P.S.: Фармоннинг бошқа мақсадлари ҳам бору, лекин бу ерда мураккаблаштиргим келмади.


👉 @xushnudbek 👈
Читать полностью
Xushnudbek.uz 21 May, 16:55
Энг кам иш ҳақи миқдори ўрнига янги тизим жорий этилади

Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида Президент Фармони (2019 йил 21 май, ПФ-5723) қабул қилинди, дея хабар бермоқда «Ҳуқуқий ахборот» канали.

✅ Фармонга мувофиқ, 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб иш ҳақининг энг кам миқдори ўрнига қуйидаги миқдорлар белгиланди:

👉 Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 577 170 сўм;
👉 Базавий ҳисоблаш – 202 730 сўм;
👉 Пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 202 730 сўм.


👉 @xushnudbek 👈
Читать полностью
Xushnudbek.uz 21 May, 15:17
UniRank халқаро рейтинги Ўзбекистондаги 65 та ОТМларнинг рейтингини эълон қилган.

Унга кўра, кучли 10 та ўринни қуйидаги ОТМлар эгаллаган:

1. Тошкент халқаро вестминстер университети
2. Тошкент ахборот технологиялари университети
3. Тошкентдаги Инҳа университети
4. Тошкент молия институти
5. Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти
6. Ўзбекистон миллий университети
7. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети
8. Тошкент давлат педагогика университети
9. Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети
10. Самарқанд давлат тиббиёт институти


👉 @xushnudbek 👈
Читать полностью
Xushnudbek.uz 21 May, 10:55
БМТ Бош котиби Антонио Гутерриш ўзининг Инстаграм саҳифасида Орол муаммоси ҳақида пост қолдирди.

У 2017 йилги Ўзбекистонга ташрифи давомида Орол денгизида олинган фотосуратини юклаган.

«Икки йил аввал мен Орол денгизига ташриф буюрдим, у ерда замонамизнинг энг катта экологик фалокатларидан бирига гувоҳ бўлдим. Орол денгизи бир вақтлар дунёдаги тўртинчи йирик кўл эди, бир неча ўн йиллар давомида унинг аста-секин қуриши минтақадаги ҳукуматлар ва жамоатчилик учун бир қатор муаммоларни келтириб чиқарди. Менинг сафарим сайёрамизга бепарволик қилишнинг даҳшатли оқибатларини эслатиб турарди, лекин жамоатчиликнинг тўғри йўналтирилган қўллаб-қувватлаши билан вазиятни қандай ўзгартириш мумкинлигига ҳам гувоҳ бўлдим», - деган Антонио Гуттериш.


👉 @xushnudbek 👈
Читать полностью
Xushnudbek.uz 21 May, 07:40
Учта йўналишни танлаш мажбурийми?
#abituriyent

1️⃣ Аввалги йилларда битирган абитуриентлар ҳужжат топшириш учун тўлайдиган тўлов (101 минг 365 сўм) фақат бир марта олинадими? Ёки учта йўналишга топширса, учаласи учун алоҳида тўлайдими?

ЖАВОБ: Йўқ, бу бир марталик тўлов. Яъни абитуриент учта йўналишга топширса ҳам, битта йўналишга топширса ҳам 101 минг сўм тўлайди.

Фақат инобатга олиш керакки, давлат хизматлари орқали ҳужжат топшираётганда ДХМнинг хизмати учун ҳам ҳақ олиниши мумкин. Бу тахминан ЭКИҲ 10% атрофида (20 минг сўм) бўлиши режалаштирилмоқда. Бу хизмат ҳақи барчадан олиниши мумкин, яъни аввалги йилларда битирганлардан ҳам, жорий йилда энди битирадиганлардан ҳам.

2️⃣ Жорий йилда учта йўналишни танлаш имконияти берилди, лекин абитуриент фақат 2 та йўналишни танламоқчи, бунга ҳаққи борми? Ёки албатта учта йўналишни танлашга мажбурми?

ЖАВОБ: Йўқ, мажбур эмас. Учта йўналишни танлаш ихтиёрий, яъни бу абитуриентларга яратилган қўшимча имконият. Агар абитуриент ўзига ишонса ёки фақат ва фақат битта ОТМда ўқишни орзу қилган бўлса, унда истаса фақат битта йўналишни танлайди, истаса иккита йўналишни танлайди. Бунга чеклов йўқ.

Таъкидлаш жоиз, айрим шундай йўналишлар борки, абитуриент шундоқ ҳам битта ўша йўналишни танлашга мажбур бўлади, чунки фанлар кетма-кетлиги унга мос келадиган бошқа вариант йўқ. Масалан, Юридик университетни олайлик. Она-тили (3,1), инглиз тили (2,1), тарих (1,1) кетма-кетлигида бошқа йўналиш йўқ. Демак, жорий йилда ТДЮУга топширмоқчи бўлганлар фақат шу ОТМ билан чекланишга мажбур, бошқасини танлай олмайди.


Абитуриентларга оид бошқа хабарлар:
👉 @xushnudbek 👈
Читать полностью
Xushnudbek.uz 21 May, 01:15
Рамазон. 16-кун.

Ражо. «Руҳий тарбия» туркумидан.

Муаллиф: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Манба: islom.uz #ramazon

Каналга уланиш:
👉 @xushnudbek 👈
Attached file
Xushnudbek.uz 20 May, 12:18
​​Суд мажлисларининг видеоси

Хабарингиз борми, йўқми, билмадиму, 2018 йил сентябрь ойидан бошлаб online.sud.uz порталида айрим суд мажлислари трансляция қилиб борилади (ҳаммаси эмас). Исталган киши бемалол жиноят, фуқаролик, маъмурий ва иқтисодий ишлар бўйича суд мажлисларини томоша қилиши, унда бўлаётган жараёнларни онлайн кузатиб бориши мумкин.

Яхши томони тўғридан-тўғри эфир якунлангач, ўша суд мажлиси видео шаклида порталда сақланиб қолади. Келгусида ҳам архив бўлимидан уларни томоша қилиш мумкин.

Бу интерактив хизмат шаффофлик билан бир қаторда барча фуқаролар, айниқса юридик соҳада таҳсил олаётган талабалар учун, суд мажлисларининг ўтказилиш тартиби ҳақида жонли мисол бўла олади ва уларнинг бу борадаги ҳуқуқий онгини оширади.

Кечки соат 11 да ҳокимиятга мажлисга чақирилган ва маст ҳолда машина бошқарган фермер воқеаси

Портални кузата туриб, бугун жойланган бир маъмурий ишни томоша қилдим. Унда Шеробод туманида яшовчи фермер акамиз маст ҳолда ўзганинг машинасини ишончномасиз бошқариб кетаётганда ЙПХ ходимлари томонидан тўхтатилган ва маъмурий баённома тузилган ҳолат суд қилинибди.

Суд мажлиси жараёнида фермер акамиз воқеани изоҳлай туриб, машина ҳақиқатдан ўзганинг номида эканлиги, аниқроғи деновлик фуқародан машинани сотиб олгану, лекин ҳали ўз номига расмийлаштиришга улгурмаганини айтди.

Ва яна ўша куни ўғлининг туғилган куни бўлгани, уйига меҳмонлар келгани ва ўша зиёфатда алкоголь ичимлиги ичгани, лекин тунги 11 ларда туман ҳокимлигига зудликда мажлисга чақиришгани ва мажлисга боришга мажбур бўлиб қолгани, туман ҳокимлиги жойлашган кўчага бурилганда ЙПХ ходимлари уни тўхтатгани, айбига иқрорлиги ва уни кечиришларини сўради.

Судья мавжуд ҳолатни ўрганиб чиқиб, фермер акамизни МЖтК 131-моддаси 1-қисми (маст ҳолда бошқариш) ҳамда 135-моддаси 1-қисми (ишончномасиз бошқариш) билан айбдор деб топди. Ва унга ҳайдовчилик ҳуқуқидан 1 йилу 6 ой муддатга маҳрум қилиб, ЭКИҲ 15 баравари миқдорида (3 млн сўм) жарима тайинланди.

Судья жаримани тайинлашда жавобгарликни енгиллаштирувчи ҳолатларни инобатга олди. Яъни маст ҳолда машина ҳайдаганлик учун 1 йилу 6 ойдан 3 йилгача жазо ҳамда 25 минималка жарима белгиланган. Шундан келиб чиқиб, судья ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилишнинг энг кам муддатини, жарима жазосини эса белгиланганидан ҳам камроқ (25 эмас, 15 минималка) тайинлади.

Айтганча, машинасини ҳужжатсиз ҳайдаш учун бериб юборган шахс ҳам 202 минг 730 сўм жаримага тортилди.

Лекин ярим кечаси фермерни ҳокимликка мажлисга чақирганларга ҳеч қандай жазо белгиланмайди 🤷‍♂️ Ана шунақа.

Сиз ҳам суд мажлисларининг видеосини кузатиб туринг, анча қизиқ воқеаларга дуч келасиз.


👉 @xushnudbek 👈
Читать полностью
Xushnudbek.uz 20 May, 11:24
Репост из: Bankers.uz
​​Банк ходими "Корзинка" супермаркетлари тармоғи асосчисини 8 фоизлик кредит олишга "кўндирмоқчи" бўлгани ҳақида...

Корзинка.уз асосчиси, бизнесмен Зафар Ҳошимов ўз фейсбук саҳифасида 8 фоизлик кредит юзасидан ўзи билан бўлиб ўтган воқеани пост қилиб қолдирибди. Ўқиб кулишингниям, йиғлашингниям билмайсан.

Постда Зафар ака ўзининг маҳалласида 8-10 нафар одамларнинг маҳалладаги уйларга кириб кредит таклиф қилаётганига гувоҳ бўлганини ёзиб, ушбу ходимлардан бири З.Ҳошимовнинг олдига келганлиги ва унга ҳам “ўз бизнесини бошлаш учун” йиллик 8 фоиз ставкада 200 миллион сўмгача имтиёзли кредит таклиф қилганлиги ҳақида ёзган.

“Мен хушмуомалалик билан рад жавобини бердим, лекин суҳбатдошим осон таслим бўлгиси келмади. Ва менга банкда бошқа тадбиркорларга 24 фоиздан ҳам маблағлар йўқ, маҳаллаларда юрганлар эса ўзи одамларга деярли “текин” кредитларни таклиф қилиб юришганини айтди”, дейди З.Ҳошимов ўз постида.

Пост сўнгида Зафар Ҳошимов банк ходими томонидан тақдим қилинган “менга ўз бизнесимни бошлаш учун имтиёзли кредит таклиф қилишди ва мен ўз ҳоҳишим билан рад қилдим” мазмунидаги тилхатга “тадбиркорлик билан шуғулланиш ниятим йўқ” деган сўзлар билан имзо чекканини маълум қилган.

BankersUz каналига уланиш
Читать полностью
Xushnudbek.uz 20 May, 09:07
«Masjid Finder Uzbekistan» мобиль дастури

Ҳамюртларимиз, маҳаллий ва чет эллик мусулмон сайёҳлар учун яна бир қулайлик яратилди.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Android дастурида ишловчи мобиль қурилмалар учун Ўзбекистондаги масжидларни топишга ёрдам берувчи «Masjid Finder Uzbekistan» мобиль иловасини ишга туширди.

Илованинг дастлабки версиясида Тошкент шаҳри ва вилояти, Бухоро ва Самарқанд вилоятларининг 721 та масжидининг геолокация маълумотлари киритилган.

Ушбу дастур тажриба шаклида ишга туширилган бўлиб яқин кунларда бошқа ҳудудлардаги масжидлар рўйхати ва қўшимча хизматлар билан бойитилади. Иловада масжидлар шароити, таҳоратхонасининг ҳолатини белгилаш учун рейтинг функцияси ҳам қўшилган.

Иловани қуйидаги ҳавола орқали юклаб олишингиз мумкин:

https://play.google.com/store/apps/details?id=halaltravel.masjifinder

P.S.: Туризм қўмитасидан хабар қилишларича, яқин кунларда зиёрат туризми йуналишидаги яна бир хайрли илова тайёрланмоқда.


👉 @xushnudbek 👈
Читать полностью
Xushnudbek.uz 20 May, 06:42
Репост из: Prokuratura.uz
​​ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШ ПРОКУРАТУРАСИ АХБОРОТИ

Аввал хабар қилинганидек, фуқаро А.Х. ва унинг оила аъзолари (жами 5 нафар) жасадлари қотиллик аломатлари билан топилганлиги ҳолати юзасидан Бош прокуратуранинг Ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бошқармаси томонидан жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тергов-тезкор гуруҳи амалга оширган кенг қамровли тадбирлар натижасида жиноят фош этилиб, жиноятни ушбу маҳаллада яшовчи Ғ.Т. (1981 й.т., ишсиз), Ж.У. (1993 й.т., ишсиз), Ш.Э. (1995 й.т., ишсиз) ва Х.Н.(1996 й.т., ишсиз)лар ноқонуний бойлик орттириш мақсадида жорий йилнинг 14 майдан 15 майга ўтар кечаси марҳум А.Х.нинг хонадонига яширинча кириб, уларнинг ухлаб ётганлигидан фойдаланиб, ўзлари билан олиб келган темир бўлаклари билан бош, юз ва жағ қисмларига бир неча маротаба уриб, қасддан ўлдириб, хонадондан 22 млн. сўм ва марҳум Ж.И.нинг “Samsung Galaxy A8” русумли телефонини қўлга киритишган.

Шундан сўнг, улар жиноят изларини яшириш мақсадида марҳум Ж.И.га тегишли “Дамас” русумли автомашинага жасадларни юклаб, автомашинани Қўшработ тумани, “Дўстлик” МФЙ., “Боқичиғатой” қишлоғидаги далага ташлаб кетишган.

Гумон қилинувчилар Ғ.Т., Ж.У., Ш.Э. ҳамда Х.Н.ларнинг содир этган жиноятлари уларнинг иқрорлик кўрсатувлари, гумон қилинувчиларнинг кўрсатувларини ҳодиса жойида текшириш тергов ҳаракатлари, ашёвий далил тариқасида олинган жиноят қуроллари бўлган 4 дона темир бўлаклари, марҳум Ж.И.га тегишли бўлган “Samsung Galaxy A8” русумли телефон аппарати, марҳумларга тегишли бўлган пул маблағлари, жиноят содир этиш вақтида гумон қилинувчиларнинг эгнида бўлган кийимлари ва бошқа далиллар мажмуи билан тўлиқ тасдиқланмоқда.

19.05.2019 йилда Ғ.Т., Ж.У., Ш.Э. ва Х.Н.лар Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми “а”, “в”, “ж”, “и” ,“п” бандлари билан гумон қилинувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиниб, Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган.

Дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Фото: Дастлабки тергов давомида олинган ашёвий далиллар

http://www.prokuratura.uz/uz_UZ/8684/

👉 @uzbprokuratura
Читать полностью
Xushnudbek.uz 20 May, 01:15
Рамазон. 15-кун.

Хавф. «Руҳий тарбия» туркумидан.

Муаллиф: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Манба: islom.uz #ramazon

Каналга уланиш:
👉 @xushnudbek 👈
Attached file
Xushnudbek.uz 19 May, 10:41
Репост из: Xushnudbek.uz
Ўтган йилги B1 сертификатлар энди нима бўлади?
#abituriyent

1️⃣ Assalomu alaykum. 2018yilgi oktyabr oyida olingan B1 1-blok uchun maksimal balni beradi degan qaror to'g'rimi. Sizdan iltimos aniqlashtirib bering.

ЖАВОБ: Ҳа, тўғри. Вазирлар Маҳкамасининг 13.05.2019 йилдаги 395-сонли қарорида қуйидагича банд мавжуд:

«2019 йилга қадар ДТМ томонидан берилган миллий сертификатнинг имтиёзи унинг амал қилиш муддати даврида сақланиб қолинади».

Аввалги йилларда берилган сертификатлардаги имтиёз барча ОТМларга ўтар эди. Демак, ўша имтиёз сақлаб қолинади, яъни аввалги йилларда олинган B1 сертификат барча йўналишлар, ҳаттоки чет тили асосий блок бўлган йўналишлар учун ҳам чет тилидан максимал балл беради ва улар шу фандан тестдан озод қилинади. Ҳар ҳолда қарорда шундай ёзилган.

2️⃣ CEFR B1 2018-da olingan boʻlsa, 1-blokka yoki yuridik universitetga o'tadimi?

ЖАВОБ: Ҳа, ўтади. Чунки ўтган йили B1 сертификат олганлар Юридик университетда ҳам имтиёзга эга бўлган ва максимал балл олган эди. Демак, ВМ Қароридан келиб чиқиб хулоса қилсак, уларнинг имтиёзи 1-блок учун ҳам, ТДЮУ учун ҳам сақлаб қолинади.


Абитуриентларга оид бошқа хабарлар:
👉 @xushnudbek 👈
Читать полностью