Фильтр публикаций


Марказий сайлов комиссияси доимий асосда фаолият юритувчи неча нафар аъзодан иборат таркибда фаолият юритади?
Опрос
  •   7
  •   10
  •   9
  •   14
174 голосов


#savoljavob

САВОЛ: Сайлов жараёнида очиқлик ва ошкоралик қандай таъминланади?

ЖАВОБ:
Сайлов жараёнида очиқлик ва ошкоралик қуйидаги усуллар орқали таъминланади:

Биринчидан, сайлов комиссиялари томонидан фуқароларни тегишли маълумотлар тўғрисида хабардор қилиш, таништириш ва маълум қилиш орқали: сайлов комиссиялари фуқароларни ўз иши тўғрисида, сайлов округлари, участкалари тузилганлиги ҳақида, сайлов комиссияларининг таркиби, уларнинг жойлашган ери ва иш вақти тўғрисида хабардор этади, сайловчиларнинг рўйхатлари, сайловда иштирок этаётган сиёсий партияларнинг рўйхати билан таништиради, депутатликка номзодлар тўғрисидаги, шунингдек, овоз бериш ва сайлов якунлари ҳақидаги маълумотларни маълум қилади.

Иккинчидан, сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишнинг барча жараёнларини оммавий ахборот воситаларида, шунингдек ижтимоий тармоқларда ёритиш орқали: оммавий ахборот воситалари сайлов жараёнини ҳаққонийлик, тенглик ва холислик асосида ёритиб боради. Улар томонидан тарқатиладиган ахборот ҳақиқатга мос бўлиши, номзодлар ва сиёсий партияларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузмаслиги керак.

Учинчидан, сайловга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказишга доир барча тадбирларда маҳаллий, хорижий (халқаро) кузатувчилар ва оммавий ахборот воситалари вакилларининг иштирокини таъминлаш орқали. Сайловга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказишга доир барча тадбирларда, шунингдек сайлов куни овоз бериш хоналарида ва овозларни санаб чиқишда Қонунчилик палатаси депутатлигига, маҳаллий Кенгашлар депутатлигига номзодлар кўрсатган сиёсий партиялардан, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан кузатувчилар, оммавий ахборот воситалари вакиллари ва бошқа давлатлардан, халқаро ташкилотлардан кузатувчилар иштирок этиш ҳуқуқига эга.


Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | X | Ok.ru | YouTube


Аёлларнинг сони бир мандатли сайлов округлари бўйича, шунингдек партия рўйхати асосида сиёсий партиядан кўрсатилган депутатликка номзодлар сонининг неча фоизини ташкил этиши керак?
Опрос
  •   Камида 40 фоизини
  •   Камида 50 фоизини
  •   Камида 45 фоизини
  •   Камида 55 фоизини
130 голосов


#saylovatamalari

📝Сайлов атамалари

Яширин овоз бериш – яширин овоз бериш сайловчининг хоҳиш-иродаси устидан ҳар қандай тарзда назорат қилиш имкониятини истисно этадиган тегишли шароитларни яратиш орқали таъминланади. Сайлов бюллетинини олган сайловчи яширин овоз бериш хонасида (кабинасида) ўзи муносиб деб топган номзодга ҳеч қандай тўсиқ ва таъсирларсиз эркин овоз бериши ҳамда уларнинг хоҳиш-иродасини назорат қилинишига йўл қўйилмаслигини англатади. Турган жойида овоз беришда ҳам яширин овоз бериш принципига амал қилинади, яъни сайлов комиссияси аъзолари сайловчининг хоҳиш-иродаси сир сақланишига риоя этган ҳолда овоз бериш амалга оширилишини таъминлайди.


Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | X | Ok.ru | YouTube


Қандай сайлов тизимида мандатларнинг бир қисми пропорционал тизим бўйича, иккинчи қисми эса мажоритар тизим бўйича тақсимланади?
Опрос
  •   Оддий сайлов тизимида
  •   Мураккаб сайлов тизимида
  •   Аралаш-унитар сайлов тизимида
  •   Аралаш сайлов тизимида
97 голосов


#savoljavob

САВОЛ: Тенг сайлов ҳуқуқи деганда нима тушунилади?

ЖАВОБ:
Тенг сайлов ҳуқуқи принципи Ўзбекистонда сайловда иштирок этувчи ҳар бир фуқаро бир овозга эга бўлишини, овозларни санаб чиқишда битта сайловчининг овози бошқаси билан тенглигини, бирорта овоз бошқасидан устун эмаслигини англатади. Суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаролар, шунингдек оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этганлик учун суднинг ҳукмига кўра озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахслар сайловда иштирок этиш ҳуқуқидан фақат қонунга мувофиқ ҳамда суднинг қарори асосида маҳрум этилиши мумкин. Бошқа ҳар қандай ҳолларда фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларини тўғридан-тўғри ёки билвосита чеклашга йўл қўйилмайди.


Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | X | Ok.ru | YouTube


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
⚔️ Бугун моҳир саркарда, давлат арбоби, темурийлар империяси асосчиси, буюк Соҳибқирон Амир Темур таваллуд топган кун!

❔ Амир Темурнинг давлат бошқаруви ва мамлакат ҳарбий мудофаа тизимидаги ислоҳотлари тарихимиз зарварақларида ўчмас из қолдирган. Амир Темур мамлакатимиз тарихида илк бор ўзига хос сайлов тизимини яратганлиги билан алоҳида аҳамиятга эга.

✅ Марказий сайлов комиссияси Матбуот хизмати томонидан "Сайлов: кеча ва бугун" ҳужжатли филми тасвирга олинган. Ушбу фильмда Амир Темурнинг империя бошқарувида сайлов тизимини жорий этганлиги тўғрисида маълумот берилган.

📺 Фильмни тўлиқ кўриш учун ҳавола: https://youtu.be/J5j-zAqxOfw?si=9L5ExLuWoltGdVpV

Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | X | Ok.ru | YouTube


#saylovatamalari

📝Сайлов атамалари

Сайлов ўтказишнинг асосий принциплари – сайловнинг умумий, тенг, тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш орқали ўтказилиши.


Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | X | Ok.ru | YouTube


Сайлов комиссиялари ва уларнинг аъзолари ўз фаолиятида қандай қонун ҳужжатларига амал қилади?
Опрос
  •   Ўзбекистон Республикаси Конституциясига
  •   Ўзбекистон Республикаси Cайлов кодексига
  •   Ўзбекистон Республикасининг бошқа тегишли қонун ҳужжатларига
  •   Барча жавоблар тўғри
426 голосов


#saylovatamalari

📝Сайлов атамалари

Cайловга оид қонунчилик ҳужжатлари тизими – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг қарорлари.


Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | X | Ok.ru | YouTube


#savoljavob

САВОЛ: Умумий сайлов ҳуқуқи деганда нима тушунилади?

ЖАВОБ:
Умумий сайлов ҳуқуқи принципи Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари сайлови кунига қадар ёки сайлов куни ўн саккиз ёшга тўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари сайлаш ҳуқуқига эгалиги, шунингдек, фуқаролар жинси, ирқий ва миллий мансублиги, тили, динга муносабати, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, ижтимоий мавқеи, маълумоти, машғулотининг тури ва хусусиятидан қатъи назар, тенг сайлов ҳуқуқига эгалигини англатади.


Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | X | Ok.ru | YouTube


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Сайлов ўтказилмайдиган давлатлар борми?

💬 Айрим мамлакатлар давлат бошқарув шаклига кўра сайлов ўтказмайди. Юқоридаги видео орқали бу ҳақида маълумот олишингиз мумкин.

Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | X | Ok.ru | YouTube


РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

Шу кунларда бутун мусулмон оламида бўлгани каби мустақил мамлакатимизда ҳам муборак Рамазон ҳайити кенг нишонланмоқда. Барча юртдошларимизни ана шу муқаддас айём билан самимий табриклаймиз.
 
🌀 Батафсил:
Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)

Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | X | Ok.ru | YouTube


#saylovatamalari

📝Сайлов атамалари

Тенг сайлов ҳуқуқи – сайловда иштирок этувчи ҳар бир фуқаронинг бир овозга эга эканлиги. Суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаролар, шунингдек суд ҳукми билан озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахслар сайланиши мумкин эмас. Суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаролар, шунингдек оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этганлик учун суднинг ҳукмига кўра озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахслар сайловда иштирок этиш ҳуқуқидан фақат қонунга мувофиқ ҳамда суднинг қарори асосида маҳрум этилиши мумкин. Бошқа ҳар қандай ҳолларда фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларини тўғридан-тўғри ёки билвосита чеклашга йўл қўйилмайди.


Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | X | Ok.ru | YouTube


#savoljavob

САВОЛ: Ўзбекистон Республикасида сайловлар қайси принциплар асосида ўтказилади?

ЖАВОБ:
Ўзбекистон Республикасида сайлов ўтказишнинг асосий принциплари:
– умумий сайлов ҳуқуқи;
– тенг сайлов ҳуқуқи;
– тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи;
– яширин овоз бериш;
– сайловга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказишдаги очиқлик ва ошкоралик.


Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | X | Ok.ru | YouTube


Вакиллик органларига бир мандатли сайлов округлари бўйича овоз бериш натижасини аниқлаш тушуниладиган сайлов тизими нима?
Опрос
  •   Мажоритар округ сайлов тизими
  •   Мажоритар участка сайлов тизими
  •   Мажоритар ҳудуд сайлов тизими
  •   Мажоритар сайлов тизими
134 голосов


🔔Марказий сайлов комиссиясининг мажлиси тўғрисида ахборот

💬 2025 йил 25 март куни Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда маҳаллий Кенгашлар депутатларининг бўшаб қолган ўринларига сайловларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш бўйича намунавий харажатлар сметасини ҳамда маҳаллий Кенгашлар депутатларининг бўшаб қолган ўринларга сайловларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш бўйича календарь режани тасдиқлаш масалалари кўриб чиқилди.

🌀 Батафсил:
Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)

Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | X | Ok.ru | YouTube


#saylovatamalari

📝Сайлов атамалари

Тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи – Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қонунчилик палатаси депутатлари, маҳаллий Кенгашлар депутатларининг фуқаролар томонидан бевосита сайланиши.


Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | X | Ok.ru | YouTube


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Энг кўп сайловчи қайси давлатларда бор?

💬 Маълумот 2024 йил сайлов ўтказган давлатлар бўйича.

Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | X | Ok.ru | YouTube


🌷НАВРЎЗ АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

Азиз ватандошлар!
Муҳтарам ҳамкасблар!


Она заминимиз, жонажон Ўзбекистонимиз бамисоли улкан ва муҳташам бир сайилгоҳга айланган шу кунларда уйғониш, янгиланиш, меҳр-оқибат ва хайру саховат айёми – Наврўзи олам кириб келди.

🌀 Батафсил:
Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)

Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | X | Ok.ru | YouTube

Показано 20 последних публикаций.