Ўзбекистондаги энг йирик нашрлардан бири Ҳукуматга тегишли(ми?)Куни кеча Daryo – LIVE телеграм канали (Daryo.uz сайти)да Комил Алламжоновнинг оммавий ахборот воситаларига турли идоралардан бўладиган босимлар ҳақидаги
муносабати юзасидан чиқарилган
пости кўп ўтмай давлат идораси масъул ходимининг қўнғироғидан сўнг ўчирилгани ҳақида хабар
пайдо бўлди.
Лекин Daryo.uz сайти бош муҳаррири Муҳрим Аъзамхўжаев Daryo – LIVE телеграм каналидан пост
давлат идораси аралашуви билан ўчирилгани ҳақидаги маълумотни рад этиб чиқди ва бу ҳақдаги хабарни уйдирма
деб атади.
Хўш, Daryo.uz сайти ўзи кимга тегишли?
Daryo.uz сайтининг муассиси — «
SIMPLE NETWORKING SOLUTIONS» МЧЖ
ҳисобланади. Ҳозирги кундаги маълумотларга кўра,
ушбу жамиятда таъсисчилар улушининг 100,0 фоизи «O'ZBEKTELEKOM» АЖга тегишли.
«
O'ZBEKTELEKOM» АЖ акцияларининг
94,25 фоизига Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги
эгалик қилади. Шунингдек,
«O'ZBEKTELEKOM» АЖнинг Кузатув кенгаши раиси — АКТ вазири
ҳисобланади ва АКТ вазирлиги тизимидаги ташкилотларга
киради.
Энг қиқзиғи эса, «O'ZBEKTELEKOM» АЖнинг биринчи ўринбосари Арипов Жаҳонгир Абдуҳакимович — Ҳукумат раҳбари А.Ариповнинг қариндоши ҳисобланади. Ҳукумат раҳбарининг яна бир қариндоши — Арипов Жавоҳир Абдуҳакимович эса АКТ вазирлигида «Мобил алоқа бўлими» бошлиғи лавозимида
ишлайди. Муҳтарам бош вазиримизни алоқа ва интернет соҳасидаги ўзига яраша сулоласи бу билан якун топмайди, албатта. Қолганлари айни мавзуга доир бўлмагани учун очиқланмади (лекин давоми бор...).
Ўзбекистон шундай диёр ё сотиласан, ё отиласан! Шунинг учун айрим интернет нашрларининг мақолалари «404» бўлса, меҳнаткаш журналистлардан хафа бўлманг!
@mufasa_mh