Mufasa


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Каналда сиз долзарб мавзулар, янгиликлар ва қизиқарли мулоҳазаларни кузатишингиз мумкин
Муаллиф 👉 Мирсаид Хайдаров
Facebook 👉 https://www.facebook.com/mirsaidakbarovich
Twitter 👉 https://twitter.com/mufasa_mh
Боғланиш 👉 @Mufasaga_murojaat_bot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Энерговазирликни маълум қилишича, ҳисобот даврида 133 миллион 84,9 минг куб метр табиий газдан ноқонуний фойдаланилган экан. Бу миқдордаги табиий газ 266 минг 170 та хонадоннинг қишки даврдаги бир ойлик меъёрий базасига тенг бўларкан.

Шунингдек, шунча газ билан метан заправкаларни 10 кун давомида узлуксиз ишлатсак бўларди, деяпти. Афсус-афсус… айб ўзимизда экан-да 😁

@mufasa_mh


BA Holding компанияси асосчисининг қизи, Зулфия мукофоти совриндори Ширин Абдуллаевани вафот этгани айтилмоқда.

Ширин Абдуллаева 2005 йил 14 декабрда туғилган бўлиб, Пекиндаги Синхуа университети талабаси эди.
2023 йилда санъат йўналиши бўйича Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланган.

Охирати обод бўлсин, истеъдодли қиз эди.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Давлатимиз раҳбари паралимпия чемпиони Асила Мирзаёрова билан мулоқот қилди


Олимпия қўмитасининг ҳудудий бўлимлари ташкил этилади.

Миллий Олимпия қўмитасига Президент раҳбар бўлганидек, ҳудудий бўлимларга вилоят ҳокимлари бошчилик қилади.

Спортчиларни келгуси Олимпиадага тайёрлаш учун зарур шароит ва инфратузилмага 300 миллиард сўм ажратилиши белгиланди.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Божхона қўмитасининг 3 нафар мансабдорига нисбатан ноқонуний диний жамоат ташкил қилганлиги учун жиноят иши қўзғатилибди.

Аниқланишича, Божхона қўмитаси бошқарма бошлиғи ўринбосари динга мутаассибларча берилиб, 2021 йилдан буён мазкур диний дарсларни ташкил қилиб келган экан.


#Қоялар_ва_соялар

Бундан икки-уч сана муқаддам ўзини неожадид ҳисобловчи тўда бўлар эди. Улар “Ё ватан, ё шарофатли ўлим!” деган пафосли сарлавҳа билан мақола эълон қилгани, "Аё, халойиқ, бизга босим бўлмоқда", деб мурожаатнома тарқатгани аниқ эсимда. Ҳолбуки, биз – матбуот котиблари уларнинг таъмагир ва муттаҳам кишилар эканини билардик. Улар очиқчасига бизнинг устимиздан куларди, ёздиқларида илмоқли гаплар билан айнан маткотибларнинг ғашига тегишни севарди. Мен бу гапларим билан ўзбек журналистикасини шарманда қилган "Компроматузб" жамоасини назарда тутаяпман.

Бугун жадидлик даъвосида юрган гўрсўхталарнинг жуда кўпчилиги ҳам ўша – бурунги қаллоблардан ортиқ эмас. Ҳар иккаласи битта тўда аслида. Уларнинг хос белгилари: тилда адолат, дилда адоват; луқма даражасида қалами бор, таҳлилга тоби йўқ; фақат ўзига маълум индикаторлар билан жамиятга, даврга баҳо бермоқчи бўлади ва буни одатда умумхалқ фикри сифатида дастаклайди; тўдасига аъзо бўлмаган соғлом фикрли журналист ва блогерларни тинимсиз айблайди; давлат бошқаруви, ижро тизимининг кун тартиби ҳақида етарлича тасаввури бўлмаган ёшларни атрофига тўплаб, уларнинг бугуни ва келажагини барбод қилади.

Сувни тинимсиз лойқалатиш, медиа маконда бетартиб хаос пайдо бўлганига "тепа"ни ўбдон инонтириш ва ўз раҳнамоларини иқтидорга келтириш сингари ўйинлар бор бу тўпнинг ичида. Ким билиб, ким билмай шу маслакка хизмат қилаяпти.

Буларнинг шовқинига учиб, эйфорияга берилаётган ёшлар диққатига: булар асло ўзбек журналистикасининг устозлари, қоялари, улуғлари эмас. Устозларимиз, улуғларимиз бошқалар, уларни таниб олинг ва бу талотўп ичинда қутқу кўланкалари, иғво чечаклари сари эмас, асл устозлар сари интилинг. Миллатимизнинг маънавий устунларига эргашинг. Яна бир гап. Булар танқид деб номлаётган хом-хатала битиклар конструктив танқид эмаслигини тушуниш учун 80-90-йиллар ўзбек матбуотини, ҳаёт ҳақиқати билан тўйинган ҳақиқий таҳлилни, танқидий чиқишларни ўқинг.

Сўзим якунида яна бир фикрни айтмоқчиман. Бугунги ўзбек журналистикаси миллат олдида недир қарздор бўлса, янги даврнинг маданий, иқтисодий, ижтимоий қиёфасига тўлақонли чизгилар йўқлиги учун, қутқуларга альтернатив фикрлар тахчиллиги учун қарздор. Майдонни сўзи ҳам, ўзи ҳам ночор-у нопок кимсаларга бўшатиб бергани учун қарздор. Турли "сўзбўрон"лардан ҳамма безор бўлди.

Беҳзод Қобулов


Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашув ўтказди

Суҳбатда тез ўзгараётган воқеликларни инобатга олган ҳолда АҚШнинг янги маъмурияти билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилинган.

Шунингдек, аёллар учун имкониятлар яратиш, таълим соҳасини яхшилаш ҳамда икки томонлама савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш юзасидан фикр алмашилган.


Германияда ҳаво ифлосланиши рекорд даражага етди

Германия сўнгги йиллардаги энг ёмон ҳаво ифлосланишига дуч келгани айтилмоқда.

Айрим ҳудудларда ҳаводаги майда чанг зарраларининг концентрацияси 100 микрограмм/м³дан ошиб кетган, бу эса белгиланган меъёрдан икки баробар кўп.

Ифлосланишнинг асосий манбаи – Польшадаги кўмир ёқадиган электр станциялари ва шахсий печлар экан.

Юқори ифлосланиш даражалари яқин кунларда ҳам сақланиб қоларкан.

PS. Муаммолар фақат Ўзбекистондами 😁


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Қойил, анжанликлар Хитойдан келган инвесторларга ҳам Бобурнинг ғазалларини ўргатишибди.

Хитойликлар барча соҳада чаққонлигини кўрсатишса-да, чет тилларини ўрганиш бўйича эринчоқ бўлишса керак, деб ўйлайман. Негаки, мактабларда инглиз тилини ўрганиш мажбурий бўлса-да, Пекиннинг қоқ марказида инглизчада бемалол сўзлаша оладиган одамни топишга қийналасиз. Лекин, мана кўриб турибмизки, Андижонда Бобурнинг ғазалларини ёдлашибди. Респект!


Sinopsis’чилар бу сафар эколог депутат Моҳира Хўжаевани бир кунлик фаолиятини ёритишибди.

Моҳира Мирзааҳмадовнани депутат бўлмасидан танирдим, жонкуяр, халқ дардини ўйлайдиган одам.

Видеони маза қилиб кўрдим. Опани доим автобусда юриши, одамларни дардини ростакам эшитиши, ҳар бирини блокнотига ёзиб бориши, муаммони охиригача ҳал қилишга ҳаракат қилишидан ҳақиқий халқ вакили шунақа бўлсинда деворасан киши.

Сизларам кўринглар, айрим оёғи ердан узилган каттаконларгаям анча дарс бўладиган нарсалар бор.

@mufasa_mh


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Эковазирлик иссиқхоналарда «рейд» ўтказди

Кеча тунги вақтда эковазирлик ва прокуратура ходимлари томонидан пойтахтга туташ ҳудудлардаги 39 та иссиқхонада экологик назорат тадбирлари олиб борилган.

Ўрганиш давомида айрим иссиқхоналарда иситиш мақсадида атмосфера ҳавосини ифлослантирадиган воситалар, хусусан, резина шиналардан фойдаланилаётгани аниқланган (энергетика вазирлигига битта шапалоқ👋).

Натижада Тошкент туманида 1 та, Қибрайда 5 та, Зангиотада эса 2 та иссиқхонага нисбатан жарима қўлланилган.


Илон Маск «Озодлик радиоси» ва «Америка овози»ни ёпишга чақирди

Илон Маск ўзининг X (собиқ Twitter) саҳифасида «Озодлик радиоси» ва «Америка овози» ни ёпишни таклиф қилди:

«Ҳа, уларни ёпинг. Европа энди озод (боғловчи бюрократияни ҳисобга олмаганда). Уларни энди ҳеч ким тинглаётгани йўқ. Бу шунчаки ўзи билан гаплашаётган ақлдан озган радикал сўлчилар бўлиб, улар америкаликларнинг солиқларидан йилига 1 миллиард долларни сарф қилмоқда», — деб ёзган Маск.

Яқинда Трамп USAID’ни фирибгарлик ва коррупцияда айблаб, уни ёпишга чақирганди.

Бу фикрлар жамоатчилик ва сиёсий доираларда турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Америка ўзгаряпти, азизлар!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ҳаво ҳароратининг кескин ўзгариши, кунларнинг совиши иссиқлик таъминоти - иситиш жиҳозларига бўлган эҳтиёжимизни оширади. Иситиш манбаларидан нотўғри фойдаланиш оқибатида ис гази билан боғлиқ кўнгилсиз ҳодисалар юзага келиб, инсонлар қурбон бўлиши мумкин.

Бундай хавф-ҳатарларни олдини олиш мақсадида ЎзЛиДеП томонидан “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган 10 мингга яқин хонадонга ис газини аниқлайдиган ускуналар бепул тарқатилибди.

Ушбу ускунанинг афзаллиги шундаки, хонадан чиқаётган газни дарров сезади ва огоҳлантирувчи овоз чиқаради, автоматик равишда газни тармоқдан узади.

Ўзимиз ва яқинларимиз ҳаётига ва саломатлигига бефарқ қарамаган ҳолда бундай ноҳуш вазиятлардан огоҳ бўлиш ҳар биримизнинг бурчимиз.

@mufasa_mh


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Шоҳ ва шоир, Андижон фарзанди Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуди куни олдидан.

Андижонда Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг таваллуд кунини нишонлаш учун катта тайёргарлик кўрилаётган экан. Ёшлар ҳам, катталар ҳам унинг ғазалларини ўқиб, ғояларини ўрганишга астойидил киришибди.

Бобурнинг меросини асраб-авайлаш ва келажакка етказиш барчамизнинг бурчимиз.


Ижтимоий тармоқларда Президент Администрациясида штат бирликлари камида 50 фоизга, бошқа давлат ташкилотларида ҳам қисқартириш бўлиши ҳақида расман тасдиқланмаган маълумотлар тарқатилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, барча даражалардаги давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида, шу жумладан Президент Администрациясидан тортиб қуйи ташкилотларгача бўлган барча идораларда штат бирликларини мақбуллаштириб бориш ишлари бу - доимий жараён ҳисобланади.

Бундан кўзланган асосий мақсад – бир-бирини такрорловчи функцияларни қисқартириш, давлат бошқаруви тизими ва давлат хизматчиларининг фаолияти самарадорлигини ошириш, барча идораларда бюджет маблағларидан оқилона ва тежамкорлик билан фойдаланишни таъминлаш.

Бу жараённинг ҳажми ва кўлами қай даражада бўлиши, мазкур йўналишда тегишли ўрганиш ва таҳлиллар ўтказилганидан кейингина маълум бўлади.

Шу сабабли, оммавий ахборот воситалари, блогерлар ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан бу мавзуга доир хабарларни тарқатишда фақат расмий манбаларга таянишни сўраймиз.

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов


Прокуратура ходими «таблетка» билан қўлга тушди

Зангиотада ўтказилган тезкор тадбирда Сирдарё вилояти прокурорининг катта ёрдамчиси бошқарувида бўлган автомашина кўздан кечирилганда 50 дона «Зардекс» кучли таъсир қилувчи дори воситаси борлиги аниқланган.

Мдааа…


Кадастр, солиқ, адлия идораларининг базаси банклар ахборот тизимига интеграция қилинади, гаровга қўйилган мулкни нотариусга бориб, тақиқ қўйиш амалиёти бекор бўлади.

Онлайн кредит олиш тартибини соддалаштириш бўйича қарор ишлаб чиқилади.


ДХХ ва ИИВ тезкор ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда 35 мингдан ортиқ одамни заҳарлаши мумкин бўлган, қора бозордаги қиймати 1 млрд сўмга тенг бўлган «наркота» ва «таблетка»лар тарқалиши олди олинибди.

Охирги пайтда ДХХ ва ИИВ ҳамкорлигида кўплаб тадбирлар ўтказилаётгани кузатиляпти, бу албатта, яхши амалиёт. Ватан битта, мақсад битта. Жиноятчиликка қарши курашишда, айниқса, наркотик каби балоларни йўқ қилишда, нафақат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларни ҳамкорлиги, балки жамоатчилик назоратини ҳам ўрни муҳим.


Бир неча дақиқа олдин Ўзбекистон Президентининг Малайзияга сўнгги 20 йил ичидаги илк расмий ташрифи якунига етди. Дипломатик тажрибам ва матбуот котиби сифатидаги фаолиятимга асосланиб айтишим мумкинки, икки мамлакат раҳбарлари ўртасидаги самимий муносабат ва норасмий мулоқот жуда ёрқин таассурот қолдирди.

Ушбу гўзал ва меҳмондўст мамлакат раҳбарияти Президентимиз билан самимий учрашувлар ўтказиш учун қатъий протокол қоидаларидан чекиниб, юксак ҳурмат ва ишонч намойиш этганига гувоҳ бўлдик.

Хусусан, Президентимизни кутиб олишга Малайзия парламенти спикери чиққани, малайзиялик ҳамкасбларимизнинг айтишича, ушбу мамлакат протокол амалиётида илгари кузатилмаган воқеа бўлди. Бундан ташқари, Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим Президентимиз Шавкат Мирзиёевга бутун кун давомида, барча расмий тадбир ва учрашувларда ҳамроҳлик қилди. Ҳаттоки мулоқотни давом эттириш учун Ўзбекистон Президентига ажратилган қароргоҳга шахсан ташриф буюрди. Кейин улар биргаликда, бир машинада "Petronas" бош қароргоҳига йўл олишди, у ерда компания раҳбарияти билан учрашув ўтказишди.

Ўзбекистон Президенти шарафига уюштирилган расмий қабул маросимида Малайзия санъаткорлари ўзининг бой тарихи ва маданияти билан бир қаторда халқимизнинг куй-қўшиқлари, рақсларидан иборат концерт дастурини намойиш этгани ҳам алоҳида эътибор ифодаси бўлди.

Бундай норасмий ва самимий муносабат икки етакчи ўртасидаги яқин дўстликдан, Ўзбекистон ва Малайзия халқларининг бир бирига бўлган юксак ҳурмати, икки томонлама муносабатларнинг порлоқ истиқболидан далолат беради.

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов


Бугун Куала-Лумпурда бўлиб ўтган бизнес форумда Президент Шавкат Мирзиёевнинг Малайзияга ташрифи арафасида ушбу мамлакат тадбиркорлари учун Тошкент вилоятида махсус иқтисодий зона ташкил этилгани айтилди.

@mufasa_mh

Показано 20 последних публикаций.