Инсон ҳуқуқлари бўйича Тошкент вилояти минтақавий вакили


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ



Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: Inson huquqlari bo'yicha vakil (ombudsman)| Расмий канал
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Омбудсман БМТнинг Ўзбекистондаги доимий координатори билан учрашди

2025 йил 21 апрель куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) БМТнинг Ўзбекистондаги доимий координатори Сабине Махл хоним билан учрашди.

Учрашув чоғида меҳмон Омбудсманнинг асосий фаолият йўналишлари билан танишди. Суҳбат давомида фуқаролик жамияти институтлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари вакилларини қўллаб-қувватлашга қаратилган ҳамкорликдаги лойиҳалар муҳокама қилинди.

Сабине Махл хоним учрашув давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг таълим, касб-ҳунар, жамиятда фаол иштирок этиш имкониятларини кенгайтириш, маиший зўравонликдан ҳимоя қилиш ҳамда камбағалликни қисқартириш, гендер тенглигини таъминлашга қаратилган ислоҳотларини эътироф этди. Шунингдек, амалга оширилган ишлар натижасида Ўзбекистоннинг халқаро индекслардаги ўрни яхшиланиб бораётгани таъкидланди.

Учрашув якунида ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ҳамда янги қўшма лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олинди.

🌐Cайт |🔵Telegram | 🔵Facebook |📷Instagram | 🌐X | 🎞Youtube


Репост из: Inson huquqlari bo'yicha vakil (ombudsman)| Расмий канал
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Омбудсман Россиядаги ҳамюртларимиз билан учрашди

2025 йил 15 апрель куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Феруза Эшматова расмий ташриф билан Россия Федерациясига борди. Ташрифнинг дастлабки кунида Омбудсман ушбу мамлакатда вақтинча яшаб, ишлаётган ҳамюртларимиз билан учрашди.

Москва шаҳридаги Ўзбекистон Республикаси Элчихонасида ташкил этилган мулоқотда ватандошларимиз ўзларини қизиқтирган ҳуқуқий масалалар, жумладан, вақтинча ишлаш учун кетган шахслар дуч келаётган муаммолар юзасидан фикр алмашишди. Шунингдек, айрим фуқаролар Россия ва Ўзбекистон ҳудудидаги яқин қариндошлари билан боғлиқ муаммоларни ҳал этишда кўмак сўраб мурожаат қилишди.


Очиқ ва самимий шаклда ўтган учрашувда Феруза Эшматова ҳамюртларимизнинг мамлакатимиз ривожига қўша оладиган улкан салоҳиятига алоҳида эътибор қаратди.

🇷🇺Омбудсман хизмат ташрифи доирасида Россия Федерациясининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Татьяна Москалькова билан ҳам учрашади.

🌐Cайт |🔵Telegram | 🔵Facebook |📷Instagram | 🌐X | 🎞Youtube


Репост из: Inson huquqlari bo'yicha vakil (ombudsman)| Расмий канал
Омбудсман ва Нидерландия элчилари инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишди

Куни кеча Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Феруза Эшматова Нидерландия Қироллигининг Инсон ҳуқуқлари бўйича элчиси Вим Геертс ва Нидерландия Қироллигининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Нико Схермерс билан учрашди.

Учрашув давомида томонлар ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан тажриба алмашдилар.

Меҳмонлар Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини таъминлаш борасида сўнгги йилларда амалга оширилган ишлар ва эришилган натижаларни эътироф этишди.

📎батафсил     lotin yozuviga o'tish

Cайт |Telegram | Facebook |Instagram | X | Youtube


Репост из: Adolat SDP | Rasmiy kanal
Порадан парокандаликкача бир қадам...

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Тошкент вилоятидаги минтақавий масъули, “Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгаши фаоли Рустам Камолов муаллифлигидаги “Порадан парокандаликкача бир қадам” номли мақола “Тошкент ҳақиқати” – вилоят ижтимоий-сиёсий газетасининг навбатдаги сонида чоп этилди.


Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter  | YouTube


Репост из: Inson huquqlari bo'yicha vakil (ombudsman)| Расмий канал
‼️Омбудсман томонидан Марказий тергов ҳибсхонасига навбатдаги мониторинг ташрифи амалга оширилди

Жорий йилнинг 12 апрель куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Девони ходимлари ҳамда Тошкент вилоятидаги минтақавий вакили томонидан Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш департаментига қарашли Марказий тергов ҳибсхонасига навбатдаги мониторинг ташрифи амалга оширилди.

Ташриф доирасида маҳбусларга яратилган шароитлар ўрганилди, уларнинг тиббий варақалари кўздан кечирилиб, дори-дармон билан таъминланиш ҳолати ва тиббий хизмат сифати ҳам таҳлил қилинди.

🔴Шу билан бирга, ижтимоий тармоқларда тарқалган, маҳбуслардан бири билан учрашувга рухсат берилмагани ҳақидаги хабар юзасидан ҳам ўрганиш ишлари олиб борилди. Аниқланишича, ...

📎батафсил    🗣lotin yozuviga o'tish


🌐Cайт|🔵Telegram |🔵Facebook |📷Instagram| 🌐Х’ | 🎞 Youtube


Репост из: Аллома Азизова
Тошкент ҳақиқати-24.pdf
16.5Мб


Репост из: Inson huquqlari bo'yicha vakil (ombudsman)| Расмий канал
Фото сунъий интеллект орқали яратилган

21 ойлик иш ҳақи тўланмади: Омбудсман аралашувидан сўнг фуқаро фойдасига 93 млн сўм ундирилди

📍Тошкент вилоятидаги “Оҳангароншифер” АЖда 2002 йилдан буён бетончи бўлиб ишлаб келаётган фуқаро И.П. 2023 йил мартдан 2024 йил декабригача — 21 ой давомида иш ҳақини ололмаган.

✉️Меҳнат ҳуқуқлари бузилган фуқаро Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)га мурожаат қилди. Мурожаат назоратга олиниб, тегишли ҳужжатлар ўрганилди ҳамда Омбудсман томонидан фуқаро манфаатида судга даъво аризаси киритилди.

Суд қарорига асосан иш ҳақи, ўз вақтида тўланмаган иш ҳақи учун компенсация, маънавий зарар учун жами 93,4 млн сўм фуқаро фойдасига ундирилиши белгиланди.

Шунингдек, жавобгар иш берувчидан Ўзбекистон Меҳнат муҳофазаси ва саноат хавфсизлиги мутахассислари уюшмасининг фойдасига мутахассис харажати учун 1,8 млн сўм ҳамда 4 млн сўм давлат божини ундириш белгиланди.

Омбудсман иш берувчиларни ўз вақтида маош тўлашга чақиради. Чунки иш ҳақини кечиктириш — бу фақат қонунбузарлик эмас, балки инсоннинг яшаш воситаларини чеклашдир.


🌐Cайт |🔵Telegram | 🔵Facebook |📷Instagram | 🌐Twitter | 🎞Youtube


Репост из: Nurafshon_TV
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#fursat_info
📍QIBRAY TUMANI

KORRUPSIYAGA QARSHI KURASHISHDA BARCHAMIZ MAS’ULMIZ


07.04.2025

🚀Telegram 📷Instagram
🎬YouTube 🔵Facebook


Репост из: Adolat SDP | Toshkent viloyati
#Муносабат

Ҳалоллик ва адолат ҳар биримизнинг бурчимиз

Мамлакатни тараққий эттириш, иқтисодиётни ривожлантиришда тадбиркорликка кенг имконият яратилиб, бозор иқтисодиёти тамойиллари кенг тадқиб этилаётган ҳозирги шароитда айрим нопок шахсларнинг коррупцион ҳолатларда фаол ва хуфиёна иштирок этиши жамиятда ахлоқсизлик вазиятини туғдиради. Бу эса мамлакат учун ҳам, жаҳон ҳамжамияти учун ҳам номақбул жиноий бозор иқтисодиётининг алоҳида тури шаклланишига олиб келади.

➡️ БАТАФСИЛ


Каналга уланиш учун⤵️

🌐https://t.me/ToshvilADOLATSDP
Facebook | Telegram | YouTube | adolat.uz


Репост из: Inson huquqlari bo'yicha vakil (ombudsman)| Расмий канал
МАҲКУМ ҲУҚУҚЛАРИНИНГ БУЗИЛИШИ ҲОЛАТИ ОМБУДСМАН НАЗОРАТИГА ОЛИНДИ

Омбудсманга 50-сон Манзил-колонияда жазо муддатини ўтаётган маҳкум Т.И. колония ходимлари томонидан қийноққа солиниб, сўнг асоссиз равишда интизомий бўлинмага жойлаштирилгани ҳақида мурожаат қилди.

Мазкур ҳолат жойига чиқиб ўрганилганда, маҳкум Т.И Пискент тумани марказий шифохонасига жойлаштирилган ҳамда шифокорлар хулосасига кўра, унинг бош ва кўкрак қисмида лат ейиш аломатлари аниқланган.

Шунингдек, ишга оид ҳужжатлар ўрганилганда, маҳкум Т.И. интизомий бўлинмага 2025 йил 27 февраль куни жойлаштирилган ва унга 10 суткага интизомий бўлинмага киритиб қўйиш ҳақида қарор қабул қилинган. Ушбу қарор Тошкент махсус прокурори томонидан ўрганилиб, бекор қилинган ҳамда колония маъмуриятининг ҳаракатлари Жиноят-ижроия кодексининг 105-моддаси (маҳкумларни интизомий жазолаш шартлари) ва 111-моддаси (қўпол тартиббузарлик тушунчаси) талабларига зид деб топилган.

Маҳкум олти кун давомида асоссиз равишда интизомий бўлинмада сақланиб, унинг ҳуқуқлари ва эркинликлари бузилган...

📎батафсил     🗣lotin yozuviga o'tish

🌐Cайт |🔵Telegram | 🔵Facebook |📷Instagram | 🌐X | 🎞Youtube


Репост из: Рустам Камалов


Репост из: Mukarram Duishaevna


Репост из: Inson huquqlari bo'yicha vakil (ombudsman)| Расмий канал
🔰Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (омбудсман)нинг 2024 йилдаги фаолияти муҳокама қилинди

Сенатнинг бешинчи ялпи мажлисида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) 2024 йилдаги фаолияти тўғрисидаги маърузаси кўриб чиқилди.

Таъкидланганидек, Омбудсман институти 2024 йилда янги конституциявий қоидалар асосида инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан таъсирчан парламент назоратини олиб бориш, соҳага оид миллий қонунчилик ҳамда миллий превентив механизмни такомиллаштириш, халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини оширишда бир қатор ишларни амалга оширган.

❗Хусусан, такрорий мурожаатларнинг олдини олиш бўйича кўрилган чоралар орқали ижобий натижаларга эришилган.

📎батафсил     lotin yozuviga o'tish

Cайт |Telegram | Facebook |Instagram | Twitter | Youtube


Репост из: Inson huquqlari bo'yicha vakil (ombudsman)| Расмий канал
💠Омбудсман ва БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси ҳамкорлиги мустаҳкамланмоқда

2025 йил 12 март куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Ф.Эшматова БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси Марказий Осиё учун минтақавий бўлинмаси инсон ҳуқуқлари бўйича маслаҳатчиси О.Фишер билан учрашди.

Учрашувда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги Ўзбекистондаги амалий ишлар, шу йўналишдаги қонунчиликдаги ўзгаришлар, Омбудсман институтининг ушбу жараёндаги  роли ва аҳамияти, фаолият йўналишлари ва ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, аҳоли ўртасида инсон ҳуқуқлари борасидаги билимларни ошириш ва ҳуқуқий маданиятни ривожлантиришга қаратилган ташаббуслар юзасидан фикр алмашилди.
📎батафсил     lotin yozuviga o'tish

Cайт |Telegram | Facebook |Instagram | Twitter | Youtube


Репост из: Inson huquqlari bo'yicha vakil (ombudsman)| Расмий канал
🔰Омбудсманнинг 2024 йилдаги фаолияти тўғрисидаги маърузаси Сенатнинг қўмита мажлисида кўриб чиқилди

Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси мажлисида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг 2024 йилдаги фаолияти тўғрисидаги маърузаси кўриб чиқилди.

Қайд этилганидек, Омбудсман институти 2024 йилда янги конституциявий қоидалар асосида инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан таъсирчан парламент назоратини амалга ошириш, соҳага оид миллий қонунчиликни ҳамда миллий превентив механизмни такомиллаштириш, халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишда бир қатор ишларни бажарди.

📎батафсил    lotin yozuviga o'tish

Cайт |Telegram | Facebook |Instagram | Twitter | Youtube

Показано 15 последних публикаций.