Adolat SDP | Toshkent viloyati


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Telegram


Ўзбекистон "Адолат" СДП расмий канали

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Telegram
Статистика
Фильтр публикаций


#учрашув

Депутат ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди


▶️ Қибрай тумани 1-сонли умумтаълим мактабида Халқ депутатлари Тошкент вилоят Кенгаши депутатлари – “Адолат” СДП Тошкент вилоят Кенгаши раиси Гулнора Аҳмедова ва Ўзбекистон журналистлар уюшмасининг Тошкент вилояти раҳбари, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси Раҳматулла Шералиев иштирокида "Депутат ва ёшлар" учрашуви ўтказилди.

➡️ БАТАФСИЛ

📍 Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!

Каналга уланиш учун⤵️

🌐https://t.me/ToshvilADOLATSDP href=https://uz.tgstat.com/ru/channel/@toshviladolatsdp rel='nofollow'>
Facebook | Telegram | YouTube | adolat.uz


#ўрганиш

Аҳоли муаммолари ўрганилди


▶️ Ҳалқ депутатлари Бекобод туман Кенгаши депутати Саида Шокирова тумандаги “Бунёдкор” МФЙ худуддаги фуқаролар билан учрашиб, уларнинг муаммоларини ўрганди.

▶️ Учрашувда аҳоли бандлиги ва уларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш, маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

▶️ Шунингдек, партиянинг фуқароларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган дастурий вазифалари доирасида амалга оширилаётган ишлар, қонунчилик ташаббуслари ҳақида фикр билдирилди.

▶️ Учрашув давомида доимий ўзгалар парваришига мухтож ногирон фарзандни ёлғиз ўзи парваришлаётган боқувчисини йўқотган Ширин Худаярованинг узоқ йиллардан буён қийнаб келаётган ҳуқуқий муаммоси аниқланди. Депутат Саида Шокирова ушбу муаммони ҳал этиш учун тегишли ташкилотларга мурожаат қилиб, Ширин Худаярованинг ҳуқуқий муаммоси ижобий ҳал қилинди.

Каналга уланиш учун⤵️
🌐https://t.me/ToshvilADOLATSDP


☀️🌥🌧 Бугун Тошкент вилоятида қор, ёмғир ёғиши кутилмоқда

Гидрометеорология марказининг хабар беришича, бугун, 10 февраль куни Тошкент вилоятида  ҳаво ўзгариб туради,  айрим жойларда ёғингарчилик (ёмғир,қор) бўлиб, туман тушиши кутилмоқда. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин.

Ҳарорат кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.   

Тоғолди ва тоғли ҳудудларда
ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда қор ёғади. Баъзи жойларда туман тушиши кутилмоқда. Қор кўчиш хавфи бор. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин.

Кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ, 2 даража илиқ бўлади. 

📍 Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!

Каналга уланиш учун⤵️

🌐https://t.me/ToshvilADOLATSDP href=https://uz.tgstat.com/ru/channel/@toshviladolatsdp rel='nofollow'>
Facebook | Telegram | YouTube | adolat.uz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
9 февраль – ғазал мулкининг султони Алишер Навоий таваллуд топган кун. Каналга уланиш учун⤵️
🌐https://t.me/ToshvilADOLATSDP
Facebook | Telegram | YouTube | adolat.uz


Репост из: Adolat SDP | Rasmiy kanal
Бугун, 9 февраль – Буюк бобокалонимиз Алишер Навоий таваллуд топган кун!

Алишер Навоий – буюк шоир ва мутафаккир, давлат арбоби. Тўлиқ исми Низомиддин Мир Алишер. Навоий тахаллуси остида Чиғатой (эски ўзбек тили) ҳамда форсийда ижод қилган.

Алишер Навоий инсоният тарихида ҳам ижодий, ҳам сиёсий соҳаларда бирдек самарали фаолият олиб борган йирик, серқирра шахс сифатида ўчмас из қолдирган. Мамлакат ҳаётининг ижтимоий-иқтисодий такомиллашишига катта ҳисса қўшган; илм, фан, санъат ривожига ҳомийлик қилган; адолат тамойиллари устуворлиги, тинчлик ва тотувликнинг доимо барқарор бўлиши учун фаол ҳаракат қилган.

Алишер Навоий адабий мероси ХV асрдан ҳозирги кунгача нафақат ўзбек адабиёти, балки дунё маданияти, санъати ва илм-фани ривожи учун муҳим манба сифатида эътироф этилади. Асрлар давомида унинг асарлари бутун инсоният учун илҳом манбаи бўлиб келмоқда ва бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолажак.

Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter  | YouTube


Репост из: Adolat SDP | Rasmiy kanal
Adolat № 5_2025.pdf
5.9Мб
⚖️ «Adolat» газетасининг 2025 йил 7 февраль кунги 5 (1522)-сони мутолаа учун ҳавола қилинади.

Ушбу сонда:

✅ Мурувват ва инсонпарварлик масканидаги ютуқлар;

❇️ Партия етакчиси Фарғонадаги Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказида бўлди;

‼️ Сифатсиз дори воситалари савдосига қаршимиз;

✅ Юзма-юз мулоқотлар;

🔰 Сиёсатчи муҳандис;

🌳 “Адолат”чи бобонинг боғи;

📗 Адолатни улуғлаган мутафаккир;

📓 Тарих ибрати;

📖 “Варақсиз дафтар”даги битиклар....

©️ Газета таҳририят томонидан тақдим этилди.
〰️〰️〰️〰️〰️
Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter  | YouTube


⚡️⚡️Ҳақиқий баҳор ҳавоси! Бугун Тошкент вилоятида ҳаво ҳарорати +18 даражагача кўтарилиши кутилмоқда

"Ўзгидромет"нинг маълум қилишича, бугун, 7 февраль куни Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.

Ҳарорат кечаси 0-5, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.

Тоғли ҳудудларда ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик бўлиши (ёмғир, қор), туман тушиши кутилмоқда. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин.

Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Каналга уланиш учун⤵️

🌐https://t.me/ToshvilADOLATSDP href=https://uz.tgstat.com/ru/channel/@toshviladolatsdp rel='nofollow'>
Facebook | Telegram | YouTube | adolat.uz


Репост из: Adolat SDP | Rasmiy kanal
#Тошкент_вилоят_Кенгаши

Миллий қадриятларимиз – миллатимиз ғурури


Миллий қадриятлар — ҳар бир халқнинг маданияти, анъаналари ва тарихи билан боғлиқ бўлган муҳим элементлардир. Улар халқимизнинг ўзлигини, миллий руҳини ва умумий маънавий асосини ташкил этади. Бугунги кунда, миллий қадриятларимизни тарғиб қилишда жамоат ташкилотларининг роли катта аҳамиятга эга.

ННТлар, жумладан, ижтимоий ташкилотлар, маданий марказлар ва жамоатчилик ассоциациялари мамлакатимиздаги миллий қадриятларни сақлаш ва ривожлантиришда фаол иштирок этмоқдалар. Уларнинг асосий мақсади — халқимизнинг маданий меросини, анъаналарини ва қадриятларини ёш авлодга етказиш, шунингдек, жамиятдаги ижтимоий муаммоларни ҳал қилишдир.

Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини ошириш ўқув курсида Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгаши ташаббуси билан “Миллий қадриятларимизни тарғиб қилишда жамоат ташкилотларининг роли” мавзусида давра суҳбати ташкил қилинди. Унда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимлари ҳамда партия фаоллари қатнашди. Тадбирда сўзга чиққан “Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгаши раиси, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Гулнора Аҳмедова, миллий қадриятларни сақлаш ва ривожлантиришда жамоат ташкилотларининг алоҳида ўрни борлигини таъкидлади.

Шунингдек, маҳаллаларда аҳоли ўртасида ташкил этилган тадбирлар, семинарлар ва тренингларнинг аҳамияти катта бўлиб, бу орқали ёшлар ва жамиятнинг бошқа қатламларига миллий қадриятларимиз, анъаналаримиз ва маданий меросимиз ҳақида кенг маълумот бериш мумкинлигини билдирди.

Тадбирда, шунингдек, миллий қадриятларни ёшларга етказиш учун замонавий технологиялардан фойдаланиш, интернет платформаларида миллий қадриятларни тарғиб қилиш, ижтимоий тармоқларда жамоатчиликни хабардор қилиш каби таклифлар ҳам билдирилди.

Давра суҳбати якунида, иштирокчилар миллий қадриятларни тарғиб қилишда жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш, ижтимоий лойиҳаларни амалга ошириш ва маҳаллада миллий қадриятларни сақлашга қаратилган тадбирларни ташкил этиш бўйича келишиб олдилар.

🌐 Adolat.uz |🔵 Facebook | 🚀Telegram |📷 Instagram |🐤  Twitter  | 🎬 YouTube


☀️⛅️❄️Бугун Тошкент вилоятида ҳаво ҳарорати +15 даражагача кўтарилиши кутилмоқда

Гидрометеорология марказининг хабар беришича, бугун, 6 февраль куни Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.

Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, айрим жойларда 2 даражагача совуқ, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

Тоғли ҳудудларда
 ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.

Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Каналга уланиш учун⤵️

🌐https://t.me/ToshvilADOLATSDP href=https://uz.tgstat.com/ru/channel/@toshviladolatsdp rel='nofollow'>
Facebook | Telegram | YouTube | adolat.uz


Репост из: Adolat SDP | Rasmiy kanal
ОАВ — ЖАМИЯТ КЎЗГУСИ

Хабарингиз бор, Repost.uz интернет нашри томонидан ўтказилган "Халқ рейтинги – 2024" танловида "Адолат" СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова 2024 йилнинг энг фаол партия раҳбари сифатида эътироф этилган эди.

Бугун Repost.uz бош муҳаррири Фарҳод Тошпўлатов ушбу ютуқ билан партия етакчисини муборакбод этиб, интернет нашрининг махсус дипломини топширди.

— Ушбу ютуқ нафақат менинг, балки барча партиядошларимизнинг ютуғидир. Биз ҳамиша ОАВ билан ҳамкорлик қилишга тайёрмиз. ОАВ–жамият кўзгуси, шу сабабли биз журналистлар билан кўпроқ мулоқот қилиш тарафдоримиз, — деди Робахон Махмудова


🌐 Adolat.uz |🔵 Facebook | 🚀Telegram |📷 Instagram |🐤  Twitter  | 🎬 YouTube


#давра_суҳбати

Миллий қадриятларимиз – миллатимиз ғурури


Миллий қадриятлар — ҳар бир халқнинг маданияти, анъаналари ва тарихи билан боғлиқ бўлган муҳим элементлардир. Улар халқимизнинг ўзлигини, миллий руҳини ва умумий маънавий асосини ташкил этади.

Бугунги кунда, миллий қадриятларимизни тарғиб қилишда жамоат ташкилотларининг роли катта аҳамиятга эга.


➡️ БАТАФСИЛ

Каналга уланиш учун⤵️

🌐https://t.me/ToshvilADOLATSDP href=https://uz.tgstat.com/ru/channel/@toshviladolatsdp rel='nofollow'>
Facebook | Telegram | YouTube | adolat.uz


Депутатлар муаммоларни ўрганди

▶️ Ҳалқ депутатлари Бекобод шаҳар Кенгаши депутатлари У. Мирзакалонов ва М. Холикова шаҳардаги 8-мактабда бўлиб, мактабнинг ҳолати билан танишдилар.

▶️ Ушбу учрашувда депутатлар мактабдаги камчиликларни муҳокама қилиб, уларни бартараф этиш бўйича фикр алмашдилар. Учрашув давомида мактабдаги камчиликлар муҳокама қилиниб, асосий муаммо – мактаб ҳовлисидаги дарахтлар ва ўсимликларни суғоришда қийинчиликлар борлиги аниқланди.

▶️ Депутатлар бу муаммони ҳал қилиш учун олдиндан суғориш тизимини яратиш зарурлигини таъкидлаб, тегишли ташкилотларга расмий мурожаат (депутатлик сўрови) юборишга келишиб олишди.


Репост из: Adolat SDP | Rasmiy kanal
#депутат_муносабати

"2025 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарор: Янги Ўзбекистоннинг муҳим қадами!


Қарорда белгиланган чора-тадбирлар Ўзбекистоннинг "Инсон қадри учун" деган шиор остидаги тараққиёт стратегиясини амалга оширишда муҳим аҳамиятга эга.  Ушбу стратегиянинг асосий мақсади - ҳар бир фуқаронинг  турмуш даражасини ошириш,  ижтимоий ҳимояни кучайтириш ва  барча фуқаролар учун тенг имкониятлар яратишдир.

Шунингдек, қарорда  иш ўринлари яратиш,  кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш,  қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш,  аҳолининг касб-ҳунар малакасини ошириш ва  ижтимоий ҳимоя тизимини такомиллаштиришга қаратилган аниқ чора-тадбирлар белгиланган.


Батафсил

🌐 Adolat.uz |🔵 Facebook | 🚀Telegram |📷 Instagram |🐤  Twitter  | 🎬 YouTube


☀️🌥🌧 Бугун Тошкент вилоятида қандай об-ҳаво кузатилади?

Гидрометеорология марказининг хабар беришича, бугун, 5 февраль куни Тошкент вилоятида  ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.

Ҳарорат кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.

Тоғолди ва тоғли ҳудудларда
ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.

Кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.

📍 Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!

Каналга уланиш учун⤵️

🌐https://t.me/ToshvilADOLATSDP href=https://uz.tgstat.com/ru/channel/@toshviladolatsdp rel='nofollow'>
Facebook | Telegram | YouTube | adolat.uz


Депутат маҳалла фаоллари билан суҳбатлашди

▶️ "Адолат" СДП Бекобод шаҳар Кенгаши раиси, Халқ депутатлари Бекобод шаҳар Кенгаши депутати Гулзира Шарипова "Металлург"  МФЙ фаоллари билан учрашди.

▶️ Учрашув давомида маҳалла аҳолисини турмуш даражаси, иш билан бандлиги, ёшлар ва хотин-қизларга оид муаммоларни ҳал қилиш билан боғлиқ масалалар ҳамда маҳаллани ободонлаштириш ишларидаги фаолияти депутат томонидан ўрганилди.

▶️ Ўрганиш давомида юқоридаги масаларга доир муаммоларда депутат билан маҳалла еттилиги ҳамкорлиги муҳим эканлиги тушинтириб ўтилди ва ҳар ойнинг охирги шанбаси депутат қабул куни деб белгиланди.

Каналга уланиш учун⤵️

🌐https://t.me/ToshvilADOLATSDP href=https://uz.tgstat.com/ru/channel/@toshviladolatsdp rel='nofollow'>
Facebook | Telegram | YouTube | adolat.uz


⚡️⚡️Бугун Тошкент вилоятида ҳаво ҳарорати +11 даражагача кўтарилиши кутилмоқда

"Ўзгидромет"нинг маълум қилишича, бугун, 4 февраль куни Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.

Ҳарорат кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, кундузи 6-11 даража илиқ бўлади.

Тоғли ҳудудларда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.

Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.

Каналга уланиш учун⤵️

🌐https://t.me/ToshvilADOLATSDP href=https://uz.tgstat.com/ru/channel/@toshviladolatsdp rel='nofollow'>
Facebook | Telegram | YouTube | adolat.uz


#давра_суҳбати

▶️ Бугун Ўрта Чирчиқ туман 1-сон политехникуми биносида "Адолат" СДП Ўрта Чирчиқ туман Кенгаши ташаббуси билан "Бошланғич партия фаолиятининг ташкилий ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш – "Адолат" СДП фаолиятида муҳим омил" мавзусида муҳим тадбир ўтказилди. Тадбирда партия фаоллари, политехникум маъмурияти ва ўқувчилари иштирок этишди.

▶️ Тадбирда "Адолат" СДП Ўрта Чирчиқ туман Кенгаши раиси Сайдамир Абушамаев сўзга чиқиб, партиянинг асосий мақсадлари, фаолияти ва ҳаётга татбиқ этилаётган партия лойиҳалари доирасида олиб борилаётган ишлар. Партиянинг бошланғич ташкилотлари фаолиятини янада кучайтириш ва бошқа қатор масалаларга тўхталиб ўтди.

▶️ Тадбир давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар ва "Адолат" СДП фаолияти ҳақида тушунчага эга бўлдилар.

Каналга уланиш учун⤵️

🌐https://t.me/ToshvilADOLATSDP href=https://uz.tgstat.com/ru/channel/@toshviladolatsdp rel='nofollow'>
Facebook | Telegram | YouTube | adolat.uz




☀️⛅️❄️Бугун Тошкент вилоятида қандай об-ҳаво кузатилади?

Гидрометеорология марказининг хабар беришича, бугун, 3 февраль куни Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради,  ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.

Ҳарорат кечаси 3 даража совуқ,  2 даража илиқ, кундузи 6-11 даража илиқ бўлади.

Каналга уланиш учун⤵️

🌐https://t.me/ToshvilADOLATSDP href=https://uz.tgstat.com/ru/channel/@toshviladolatsdp rel='nofollow'>
Facebook | Telegram | YouTube | adolat.uz

Показано 19 последних публикаций.