Adolat SDP | Rasmiy kanal


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Ўзбекистон "Адолат" СДПнинг расмий канали
Мурожаат учун @adolat_murojat_uchun_bot
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифалар
🌎 adolat.uz
✅ fb.com/sdpu.adolat
✅ instagram.com/adolat_sdp
✅ youtube.com/@adolat_sdp

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Приоритетная задача – не борьба, а предотвращение коррупции

В Узбекистане противодействие коррупции является одним из приоритетных направлений политики страны.

🔻УзА - https://uza.uz/posts/696117


#депутат_муносабати

Коррупцияга қарши курашда халқаро тажриба ва тавсиялар


Давлатимиз раҳбари йиғилишда таъкидлаганидек, “Коррупция ислоҳотлар йўлидаги энг катта тўсиқ ва ғов”, барқарор ривожланиш ва иқтисодий ўсишга тўсқинлик қилувчи асосий муаммолардан бири бўлиб қолмоқда. Ўзбекистонда ушбу ҳодисага қарши курашиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири бўлиб, коррупцияга қарши курашнинг самарали стратегиясини шакллантиришда халқаро тажриба ва етакчи ташкилотларнинг тавсиялари муҳим аҳамият касб этмоқда.


Батафсил

Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter  | YouTube




Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Ўзбекистон_24

🎞 Студия 24 | Акбаршоҳ Тешабоев - "Ёшлар парламенти"даги "Адолат" СДП фракцияси раиси, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори билан суҳбат

Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter  | YouTube


#депутат_муносабати

Коррупция — халқнинг давлатга бўлган ишончига путур етказадиган омилдир


Коррупцияга қарши курашиш Миллий Кенгаши йиғилишида давлатимиз раҳбари иштирок этиб, унда юртимизда коррупциядан холи муҳит яратиш бўйича қилинган ишларга баҳо берилиб, коррупция ислоҳотлар йўлидаги энг катта тўсиқ ва ғов эканини таъкидлаб, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб берди.


Батафсил

Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter  | YouTube


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Ўзбекистон_24

Коррупцияга қарши курашиш — умуммиллий вазифа, ҳар бир Ватанпарвар юртдошимизнинг виждон ишидир


Шухрат Якубов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, "Адолат" СДП фракцияси аъзоси

Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter  | YouTube


📍#Андижон_вилоят_Кенгаши

Депутат Андижонда сайловчилар билан учрашди


Андижон вилоятида янги қурилаётган уй-жойларда шаффофлик ва адолат тамойилларига риоя этилишини таъминлаш мақсадида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, “Адолат” СДП фракцияси аъзоси Гулнорахон Абдувохидова қурилиш объектида бўлди.

Депутат, қурилиш жараёнлари билан яқиндан танишиб, коррупциянинг олдини олиш, давлат маблағларининг мақсадли сарфланишини таъминлаш ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича қурувчилар билан муҳим мулоқотлар ўтказди.

Шунингдек, учрашув давомида Гулнорахон Абдувохидова маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари билан ҳам суҳбат ўтказиб, Давлатимиз раҳбари томонидан халқ вакиллари олдига қўйилган устувор вазифалар ҳақида атрофлича маълумот берди.

Янги қабул қилинган қонунлар ва уларнинг амалиётдаги аҳамияти ҳақида тушунтиришлар бериб, қурилиш соҳасида шаффофликни таъминлаш масалаларига алоҳида урғу қаратди. Жараёнда фуқаролар томонидан билдирилган таклиф ва мулоҳазалар эшитилди, уларни қизиқтирган масалаларга атрофлича жавоблар берилди.

Депутат аҳоли билан бевосита мулоқот қилиш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш йўлларини топиш муҳим эканини таъкидлади. Учрашув очиқ ва самарали руҳда ўтди, бу эса аҳолининг давлат ва жамоатчилик ишларига бўлган ишончини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

"Адолат" социал-демократик партияси коррупцияга қарши курашиш, жамоатчилик назоратини кучайтириш ва фуқаролар манфаатларини ҳимоя қилиш йўлида ўз фаолиятини изчил давом эттиради.

Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter  | YouTube


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Ўзбекистон_24

Ўзбекистон "Адолат" CДПда "Аёлларга эҳтиром" ҳафталиги доирасида 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан "Аёлларга эҳтиром" мавзусида бўлиб ўтган маънавий-маърифий тадбири "Ўзбекистон 24" телеканалининг "Ахборот 24" информацион дастури орқали эфирга узатилди.


Батафсил юқоридаги лавҳада 👆

Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter  | YouTube


Репост из: Adolat SDP | Namangan viloyati🔹
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Milliy_trend
#Namangan_viloyat_Kengashi

"Milliy libos - millat qiyofasi"

O'zbekiston "Adolat" sotsial-demokratik partiyasi Namangan viloyat Kengashi jamoasi "Milliy do'ppi chellenji" ni davom ettirdi.

Siz ham ushbu chellenjni davom ettiring!

🌐 Namangan viloyat Kengashi matbuot xizmati


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🟢 Байрамингиз муборак бўлсин, муҳтарама онахонлар! Азиз ва суюкли опа-сингиллар!

Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter  | YouTube


Репост из: Robaxon Maxmudova
#Табрик

ОФТОБЖАМОЛ АЁЛЛАР!

Муҳтарама онахонлар!
Азиз ва суюкли опа-сингиллар!

Айни шукуҳли онларда сизларни, сизлар тимсолингизда юртимиздаги барча хотин-қизларни яшариш ва янгиланиш фасли ҳисобланмиш кўкламнинг илк байрами, нафосат ва гўзаллик айёми, 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни билан чин қалбдан муборакбод этаман!

Башарият ҳаётига нафосат бағишловчи нозик хилқат вакилалари жамолини офтобга қиёс этсак арзийди. Сизлар дунёга шундай бир ёруғлик бахш этасизки, бу нур атрофингизни нафақат гўзаллик, балки меҳр ва эзгулик билан тўлдиради. Зеро, шонли тамаддун солномасининг ҳар бир саҳифасида давлатчилик ва жамият тараққиётига муносиб ҳисса қўшган қаҳрамон аёллар етарли. Бу ёруғ оламни ёритган нур манбаи – аёл қалбидаги меҳрдир. Инсонга ҳаёт туҳфа этган, унга ғамхўрлик, сабр, матонат, зукколик ва эзгулик сабоқларини берадиган ҳам аёлдир!

Қадрли опа-сингиллар!

Бугун юртимизда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг жамиятдаги нуфузини ошириш, иқтидор ва салоҳиятини рўёбга чиқариш учун кенг имкониятлар яратилмоқда. Уларнинг давлат бошқарувидан тортиб, илм-фан, тиббиёт, тадбиркорлик ва ҳарбий хизмат каби соҳаларда юксак марраларни забт этаётгани, жамият ривожи, халқ фаровонлиги йўлида фидокорона меҳнат қилаётгани ҳам сўзимизнинг ёрқин далили бўла олади.

“Адолат” социал-демократик партияси ҳам юртимизда амалга оширилаётган ҳаётбахш ислоҳотлар жараёнида аёлларни пассив кузатувчи эмас, фаол иштирокчи, ўз ҳақ-ҳуқуқларини билган, қарорлар қабул қилиш жараёнида ўз сўзини айта оладиган қатлам сифатида кўришни мақсад қилган.

Партиямиз ташаббуси билан амалга оширилаётган “Бир “адолатчи” — юз аёлга ҳимоячи” лойиҳаси аёлларнинг ҳуқуқий онгини юксалтириш, уларни қонун ҳимоясида бўлишини таъминлашга қаратилган. Шунингдек, хотин-қизлар саломатлигини мустаҳкамлаш ҳафталиклари, бепул тиббий кўриклар, сиёсий ўқувлар ташкил этилиши партиянинг фақат қонунчилик ташаббуслари билан чекланиб қолмай, амалий ҳаракатлар билан хотин-қизларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш ва ижтимоий-сиёсий фаоллигини юксалтириш йўлида жадал иш олиб бораётганини кўрсатади.

Бундан ташқари, Сайловолди дастуримизда ижро ҳокимияти тизимида аёлларнинг нуфузини ошириш мақсадида раҳбарлик лавозимларининг камида 30 фоизини аёллар эгаллашига оид қоида киритишни таклиф қилдик. Чунки аёллар ижтимоий тараққиётда ҳал қилувчи куч эканини ҳаётнинг ўзи исботламоқда.

Муҳтарама онахонлар!

Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг муваффақияти, аввало, зиммасига Ватан равнақидек шарафли масъулиятни оладиган, ҳар томонлама баркамол, кенг тафаккурли, юксак салоҳиятли ва фидойи ёш кадрларга боғлиқ. Ана шундай буюк мақсадларга қодир авлодни дунёга келтириш, уларни давлат ва жамият тараққиётига тўсиқ бўлувчи масъулиятсизлик, бепарволик ва коррупция каби иллатларга муросасиз руҳда тарбиялашда, шубҳасиз, Сизларга таянамиз!

Азиз ва суюкли қизлар!

Бугунги кунда мамлакатимизда сизларнинг жисмоний ва маънавий камолотингиз йўлида, орзу-истакларингизни рўёбга чиқаришингиз учун кенг имкониятлар яратилган. Сизлар бу имкониятлардан оқилона фойдаланиб, Тўмарис, Бибихоним, Нодирабегим каби буюк аждодларимизга муносиб ворис бўласиз, деган умиддамиз. Зеро, аёл-қизлари баркамол бўлган миллатнинг келажаги, шубҳасиз, буюкдир!

Қадрли ҳурмат ва эҳтиром соҳибалари!

Сизларни яна бир бор ўз номимдан ва бир миллион нафардан ортиқ “адолатчилар” номидан Халқаро хотин-қизлар куни билан чин қалбимдан табриклайман! Ҳар бир кунингиз шодлик ва қувончга тўлсин! Оилангиз тинч ва қалбингиз хотиржам бўлсин! Юзингиздан табассум аримасин!

Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram


#Депутат_муносабати

Коррупцияга барҳам бериш — жамият ривожининг муҳим омилидир

Мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш масаласи оҳирги йилларда энг муҳим устувор йўналиш сифатида қаралиб, бу борада бир қатор қонун ҳужжатлари қабул қилиш билан бирга, салмоқли ишлар олиб борилмоқда.


Батафсил

Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter  | YouTube


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Сирдарё_МТРК

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Коррупцияга қарши курашиш бўйича Миллий Кенгашнинг коррупциянинг олдини олиш бўйича ишлар натижадорлиги ва келгусидаги устувор вазифаларга бағишланган йиғилиши юзасидан халқ депутатлари Сирдарё вилоят Кенгаши депутати Дилшунос Абдуллаева муносабат билдирди.


Батафсил юқоридаги лавҳада ▶️

Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter  | YouTube


#Халқ_сўзи_газетаси
#Муносабат

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги "Адолат" СДП фракцияси раҳбари Робахон Махмудованинг "Коррупцияга қарши кураш Умуммиллий ҳаракатга айланади" сарлавҳали мақоласи "Халқ сўзи" газетасининг навбатдаги сонида чоп этилди.


📖 Батафсил бу ерда ўқинг

Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter  | YouTube


#Депутат_муносабати

Мамлакатимизда коррупцияга қарши курашишнинг янги даври бошланмоқда


Ҳеч шубҳасиз Президентимизнинг халқ вакиллари билан биргаликда Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида иштирок этганлиги бу Ўзбекистон тарихида коррупцияга қарши курашиш борасида катта бир тарихий воқеийлик бўлди. Сабаби, йиғилишда юртимизда коррупциядан холи муҳит яратиш бўйича амалга оширилаётган ишларга танқидий баҳо берилиб, Президентимиз томонидан келгусида ҳал этилиши лозим бўлган энг муҳим вазифалар белгилаб берилди.


Батафсил


Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter  | YouTube


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Ўзбекистон_24

Коррупция — бу салбий иллатдир. Ҳамма соҳани орқага тортиб, таназуллига сабаб бўлувчи иллат ҳисобланади. Коррупцияга қарши курашиш — Умуммиллий вазифа, ҳар бир ватанпарвар юртдошимизнинг виждон ишидир.


Муҳаммаджон ВАЛИЕВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, "Адолат" СДП фракцияси аъзоси

Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter  | YouTube


#Адолат_газетаси
#Депутат_муносабати

Коррупцияга қарши кураш Умуммиллий ҳаракатга айланади


Давлатимиз раҳбари раислигида ўтказилган Коррупцияга қарши курашиш бўйича Миллий Кенгашнинг кенгайтирилган йиғилишида билдирилган кенг кўламли ташаббуслар биз, парламент аъзоларини том маънода сергакликка ундади. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, жамиятда энг кўп ва қизғин муҳокама қилинадиган коррупцияга қарши курашиш масаласи илк маротаба янги форматда, давлат раҳбари иштирокида кўриб чиқилиши кучли сиёсий иродани намоён қилди.


Батафсил

Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter  | YouTube


Adolat № 9_2025.pdf
4.2Мб
⚖️ «Adolat» газетасининг 2025 йил 7 март кунги 9 (1526)-сони мутолаа учун ҳавола қилинади.

Ушбу сонда:

✅ Коррупцияга қарши кураш Умуммиллий ҳаракатга айланади;

✅ Жанубий Осиёдаги ишончли ШЕРИК

✅ Назорат кучайтирилади, муаммолар ҳал бўлади

✅ Комбинатда улуғвор лойиҳалар амалга оширилмоқда

✅ Менинг оппоқ сочли мунис фариштам, онам

✅ Аёл! Нақадар қудратлисан, нақадар улуғ!

✅ «Қиз болалигим учун Оксфордда ўқишимга рухсат беришмаган...».


©️ Газета таҳририят томонидан тақдим этилди.

〰️〰️〰️〰️〰️
Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter  | YouTube


Байрам муносабати билан спортчи қизлар рағбатлантирилди

Бугун "Адолат" социал-демократик партияси Чирчиқ шаҳар кенгаши раиси, Халқ депутатлари Чирчиқ шаҳар Кенгаши депутати Равшан Дастиров ташаббуси билан 8-март –Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди.

Унда шаҳардаги "Дўстлик" ва "Ҳаёт гули" маҳалла фуқаролар йиғинлари фаоллари ҳамда бир гуруҳ спортчи қизлар иштирок этди.

Тадбирни кириш сўзи билан очган Равшан Дастиров иштирокчи аёл-қизларни самимий қутлаб, уларнинг оила ва жамият тараққиётида тутган ўрнини алоҳида эътироф этди.

Шунингдек, хотин-қизларимизнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш ҳамда уларнинг истеъдод ва имкониятларини юзага чиқаришга қаратилган партия лойиҳалари ҳақида йиғилганларга маълумот берилди.

Тадбир давомида таэквондо бўйича мураббий Пўлат Исхаков раҳбарлигида мунтазам шуғулланиб, турли мусобақаларда юқори натижаларни қўлга киритиб келаётган бир гуруҳ спортчи қизларга ҳамда "Ҳаёт гули" МФЙ раиси Фарида Усмоновага ташаккурнома ва эсдалик совғалари тантанали тарзда топширилди.


Учрашувда шунингдек, "Адолат" СДП Чирчиқ шаҳар кенгаши аъзолари Бекзод Болтабаев ва Давронбек Дастировлар ҳам иштирок этиб, мамлакатимизда хотин-қизларга кўрсатилаётган эътибор, уларнинг ижтимоий муҳофазаси, ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар хусусида маъруза қилишди.

Айтиш жоизки, ушбу учрашув хотин-қизларнинг жамиятдаги фаоллигини янада ошириш, уларнинг ижтимоий-иқтисодий ва маданий соҳалардаги ўрнини мустаҳкамлаш ҳамда уларни спортга кенг жалб қилиш, рағбатлантириш мақсадида ўтказилди.

Тадбир байрамона, самимий ва кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.

Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter  | YouTube


#муносабат

Коррупция ислоҳотлар йўлидаги энг катта тўсиқ ва ғовдир, унга қарши курашиш ҳар биримизнинг бурчимиздир.

Батафсил

Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter  | YouTube

Показано 20 последних публикаций.