Adolat SDP | Toshkent viloyati


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Telegram


Ўзбекистон "Адолат" СДП расмий канали

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Telegram
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
"Конституция билимдони" кўрик-танлови

📺 Тошкент вилоятида Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгаши томонидан партиянинг “Ватан келажаги ёшлар қўлида” лойиҳаси доирасида “Конституция билимдони” кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

📍Ушбу тадбир Нурафшон шаҳридаги “Тонг” маданият маркази биносида ташкил этилди.

⬆️Батафсил юқоридаги лавҳада

Каналга уланиш учун⤵️

🌐https://t.me/ToshvilADOLATSDP


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#яшил_макон

▶️ Ўзбекистон Республикаси Президент Шавкат Мирзиёев томонидан Республика миқёсида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасининг 2024-йил кузги мавсумига старт берилди.

🌱🌿 “Яшил белбоғ” барпо этиш лойиҳаси доирасида Тошкент вилояти Оҳангарон туманидаги махсус ҳозирланган 109 гектар ер майдонига айни дамда кўчат экишлари қизғин давом этмоқда. 90 минг туп ниҳол экилиши мўлжалланган.

✅ Жараёнда Ўзбекистон "Адолат" СДП Тошкент вилояти Кенгаши раиси Гулнора Аҳмедова ва партиянинг вилоят ва маҳаллий Кенгаши депутатлари ҳамда партия аъзолари фаол иштирок этишмоқда.

🌳 Шунингдек, 3000 га яқин вилоят фаоллари. корхона-ташкилот вакиллари, нуронийлар, ёшлар, спортчилар ҳамда кенг жамоатчилик иштирок этмоқдалар.

⬆️ Батафсил юқоридаги лавҳада

Каналга уланиш учун⤵️

🌐https://t.me/ToshvilADOLATSDP


Репост из: Adolat SDP | Rasmiy kanal
#Тошкент_вилоят_Кенгаши

Бош қомусимизнинг аҳамиятини ёшларга тушунтириш ва уларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш мақсадида ҳар йили ташкил этиладиган “Конституция билимдони” кўрик-танлови бу йил ҳам анъанавий тарзда ўтказилди.

Танловнинг асосий мақсади ёшларнинг ҳуқуқий ва сиёсий онгини юксалтириш, уларда Конституцияга ҳурмат руҳини шакллантириш, эркин фикрлаш қобилиятини ривожлантириш ва фаол фуқаролик позисиясини мустаҳкамлашдан иборат.

Бугун Тошкент вилоятида Ўзбекистон “Адолат” СДП вилоят Кенгаши томонидан партиянинг “Ватан келажаги ёшлар қўлида” лойиҳаси доирасида “Конституция билимдони” кўрик-танловининг Тошкент вилояти босқичи бўлиб ўтди.

Ушбу тадбир Нурафшон шаҳридаги “Тонг” маданият маркази биносида ташкил этилди. Тадбирни Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгаши раиси Гулнора Аҳмедова кириш сўзи билан очди ва иштирокчиларга омад тилади.

Танловда Тошкент вилоятининг шаҳар ва туманлар босқичларида ғолибликни киритган техникум талабалари ҳамда умумий ўрта таълим мактаблари 10-11-синф ўқувчилари иштирок этишди.

Уларнинг ҳар бири танлов Низомига мувофиқ, “Таништирув”, Конституция бўйича билимлар белгилаш, ҳамда “Эркин мавзу” шартлари бўйича қатнашган ўқувчилар Конституцияга нисбатан ўзларининг билим ва тасаввурларини “Адолат” партиясининг ғоя ва мақсадларини мукаммал ўзлаштирганликларини махсус видеолавҳалар, слайдлардан фойдаланган ҳолда тақдим этди ва намоён этишга ҳаракат қилишди.

Танловнинг ҳар бир босқичида ўқувчилар ўзининг сиёсий ва ҳуқуқий билимларини намоён қилишга интилишди.

Ўқувчиларнинг шартлар бўйича чиқишлари ҳакамлар ҳайъати томонидан адолат тамойили асосида баҳоланди.

Ҳақиқатан ҳам, мазкур танлов ёшлар ўртасида ҳуқуқий ва сиёсий саводхонликни ошириш, демократик ҳуқуқий давлат қуришда ёшларнинг фаол иштирокини таъминлашга хизмат қилмоқда.

Танлов натижалари бўйича ғолиблар Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгашининг дипломлари ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Бу тадбир ёшларнинг сиёсий ва ҳуқуқий билимларини ошириш билан бирга, уларда Ватанга муҳаббат, келажакка ишонч ва ижтимоий фаолликни рағбатлантиришда муҳим аҳамиятга эга.

🌐 Adolat.uz |🔵 Facebook | 🚀Telegram |📷 Instagram |🐤  Twitter  | 🎬 YouTube


Репост из: Robaxon Maxmudova
#Муносабат

“Яшил” иқтисодиёт – барқарор тараққиётнинг асоси

Президентимиз томонидан 2025 йилни “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” деб эълон қилиш ташаббуси мамлакатимиз тараққиётидаги муҳим воқеалардан бири бўлди. “Адолат” СДП ушбу ташаббусни нафақат экологик барқарорлик йўлидаги муҳим қадам, балки партиянинг экологиямиз софлигини сақлашга қаратилган ғояларини ҳаётга изчил татбиқ этиш имконияти, жамиятнинг фаровон ҳаёти учун асос яратадиган долзарб таклиф сифатида баҳолайди.

Бугун дунёда экологик муаммолар нафақат маълум бир ҳудуд ёки давлат билан чекланиб қолмасдан, глобал миқёсдаги жиддий хатарга айланиб бормоқда. Иқлим ўзгариши, ҳаво ва сувнинг ифлосланиши, тупроқнинг деградацияси, чўлланиш жараёнлари табиий ресурсларимизга салбий таъсир ўтказаётганини Президентимиз алоҳида таъкидлади. Бу каби муаммолар биздан нафақат жавобгарлик, балки келажак авлод олдидаги катта масъулиятни теран ҳис этиб, янгича ёндашувларда сидқидилдан меҳнат қилишни талаб этмоқда


БАТАФСИЛ


🌐 Adolat.uz |🔵 Facebook | 🚀Telegram |📷 Instagram |🐤  Twitter  | 🎬 YouTube


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Конституция билимдони кўрик-танлови

📹 Бугун Тошкент вилоятида Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгаши томонидан партиянинг “Ватан келажаги ёшлар қўлида” лойиҳаси доирасида “Конституция билимдони” кўрик-танловининг Тошкент вилояти босқичи бўлиб ўтди. Ушбу тадбир Нурафшон шаҳридаги “Тонг” маданият маркази биносида ташкил этилди.

⬆️ Батафсил юқоридаги лавҳада

Каналга уланиш учун⤵️

🌐https://t.me/ToshvilADOLATSDP


Конституция билимдони кўрик-танлови

▶️ Ўзбекистон Конституциясининг аҳамиятини ёшларга тушунтириш ва уларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш мақсадида ҳар йили ташкил этилувчи “Конституция билимдони” кўрик-танлови бу йил ҳам анъанавий тарзда ўтказилди. Танловнинг асосий мақсади ёшларнинг ҳуқуқий ва сиёсий онгини юксалтириш, уларда Конституцияга ҳурмат руҳини шакллантириш, эркин фикрлаш қобилиятини ривожлантириш ва фаол фуқаролик позициясини мустаҳкамлашдан иборат.

▶️ Бугун Тошкент вилоятида Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгаши томонидан партиянинг “Ватан келажаги ёшлар қўлида” лойиҳаси доирасида “Конституция билимдони” кўрик-танловининг Тошкент вилояти босқичи бўлиб ўтди. Ушбу тадбир Нурафшон шаҳридаги “Тонг” маданият маркази биносида ташкил этилди.

➡️ БАТАФСИЛ

Каналга уланиш учун⤵️

🌐https://t.me/ToshvilADOLATSDP


Репост из: Adolat SDP | Rasmiy kanal
Adolat № 47_2024.pdf
3.0Мб
⚖️ «Adolat» газетасининг 2024 йил 22 ноябрь кунги 48 (1513)-сони мутолаа учун ҳавола қилинади.

✅ Ушбу сонда:

💹 Рақобат бор жойда ривожланиш бўлади, адолат қарор топади;

♻️ Юртимиз экологик мусаффо масканга айланади;

✅ Учрашув келажак бунёдкорлари учун янги имкониятлар яратади.

©️Газета таҳририят томонидан тақдим этилди.

〰️〰️〰️〰️〰️

🌐 Adolat.uz |🔵 Facebook | 🚀Telegram |📷 Instagram |🐤  Twitter  | 🎬 YouTube


Репост из: Adolat SDP | Rasmiy kanal
#МУНОСАБАТ

Рақобат бор жойда ривожланиш бўлади, адолат қарор топади


Робахон МАХМУДОВА, «Адолат» СДП фракцияси раҳбари:


— Мамлакатимиз раҳбари сиёсий партиялар илгари сурган таклифларни бирма-бир таҳлил қилиб, уларнинг асослиларини эътироф этди. Жумладан, партиямизнинг истироҳат боғлари, сайилгоҳ ва хиёбонларни хусусийлаштиришни тақиқлаш бўйича позицияси, дорилар устидан назоратни кучайтириш, нархларнинг сунъий ошишининг олдини олиш, рецептсиз дорилар рўйхатини қисқартириш бўйича интилишлари ижобий баҳолангани, албатта, келгуси фаолиятимизда бизга куч-ғайрат бағишлайди.

Кўп миллатли халқимизни ўйлантириб турган кўплаб муаммоларга қонуний ечим топишда парламентнинг ролини ошириш ҳақидаги ташаббуслар ҳам фракциямиз аъзолари томонидан якдиллик билан қўллаб-қувватланди.

Бинобарин, ҳудудларни ривожлантириш, ижтимоий ва инфратузилма объектларини қуриш, маҳаллаларни обод қилиш бўйича инвестиция дастурлари шаҳар ва қишлоқларимиздаги халқимиз ҳаётини тубдан яхшилашга хизмат қилмоқда. Масалан, шу йилнинг ўтган даврида инвестиция дастурларига 30 триллион сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилган бўлса-да, ушбу жараёнда депутатларнинг фаол иштироки, унинг ижроси устидан назорати деярли сезилмагани асосли танқид қилинди. Энди биз, депутатлар ушбу фикрлардан тўғри хулоса чиқаришимиз ва инвестиция дастурларини тайёрлашда фаол иштирок этадиган мукаммал тизим яратишимиз лозим бўлади.

Давлатимиз раҳбарининг уй-жой сотиб оладиган аҳоли маблағларини кафолатли ҳимоя қилишга қаратилган қонунчиликни кучайтиришга оид таклифи ҳам эътиборга молик. Сабаби, кейинги йилларда кўплаб юртдошларимиз айрим сохта «қурувчилар»нинг ноқонуний ҳаракатидан азият чекмоқда. Бундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида фуқароларимизнинг уй-жой қурилишига жалб этилган маблағларини кафолатли ҳимоя қилишга қаратилган қонуннинг қабул қилиниши бу борадаги муаммоларга чек қўйиши, шубҳасиз.

Мамлакатимиз раҳбарининг тугал ечимини кутаётган мажбурий тиббий суғурта тизимини жорий этиш ишларини якунига етказишга доир таклифларини ҳам тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз. Зеро, партиямиз аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини ошириш, соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш ишларини давом эттириш тарафдори.

Шу нуқтаи назардан айтганда, дори-дармон тармоғини тартибга солиш, тиббиётда рақамли платформалардан самарали фойдаланиш ва мажбурий тиббий суғурта тизимини мувафаққиятли ишга туширишга қаратилган қонунчиликни ривожлантириш яқин истиқболдаги фаолиятимизнинг асосий мақсади бўлиб қолади.

Мажлисда парламентда мухолифатни жонлантириш ва уларга қўшимча ҳуқуқлар бериш таклифи ҳам билдирилди. Бу демократик жамият қуришда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, соғлом рақобат ва очиқ муҳокамаларни таъминлайди.

Ушбу тарихий нутқда сайловлардаги соғлом рақобат, қарашлар плюрализми парламентга кўчиб ўтиши, янги Ўзбекистон парламенти «ғоялар генератори»га, конструктив баҳс ва мунозаралар майдонига айланиши лозимлиги ҳам қайд этилди. Бундай ёндашув парламент фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишга замин яратади. Зеро, рақобат бор жойда ривожланиш бўлади, адолат қарор топади.

Президентимиз белгилаб берган устувор вазифалар ва илгари сурилган муҳим таклифлар халқимиз фаровонлигини оширишга қаратилган бўлиб, «Адолат» СДП ва унинг Қонунчилик палатасидаги фракцияси ушбу залворли вазифалар ижросини ҳаётга татбиқ этишда янада фаол иштирок этади.

🌐 Adolat.uz |🔵 Facebook | 🚀Telegram |📷 Instagram |🐤  Twitter  | 🎬 YouTube


Репост из: Adolat SDP | Rasmiy kanal
Халқимиз янги Ҳукуматдан аниқ натижаларни кутмоқда – Президент

Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлиси бошланди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/659063

🌐 Adolat.uz |🔵 Facebook | 🚀Telegram |📷 Instagram |🐤  Twitter  | 🎬 YouTube


Репост из: Adolat SDP | Rasmiy kanal
Мажлис кун тартиби тасдиқланди

Мажлисни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Спикери Н.Исмоилов кириш сўзи билан очди ва кун тартиби тасдиқланди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/659061

🌐 Adolat.uz |🔵 Facebook | 🚀Telegram |📷 Instagram |🐤  Twitter  | 🎬 YouTube


Репост из: Adolat SDP | Rasmiy kanal
Айни вақтда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтмоқда.

Батафсил: https://uza.uz/posts/659053

🌐 Adolat.uz |🔵 Facebook | 🚀Telegram |📷 Instagram |🐤  Twitter  | 🎬 YouTube


Репост из: Adolat SDP | Rasmiy kanal
#ИҚТИБОС

🌐 Adolat.uz |🔵 Facebook | 🚀Telegram |📷 Instagram |🐤  Twitter  | 🎬 YouTube


Репост из: Adolat SDP | Rasmiy kanal
Халқимиз қўллаб-қувватлаган ҳар бир таклиф, албатта, кўриб чиқилади – Президент

Президент партиялар сайлов кампанияси давомида илгари сурган ва халқимиз қўллаб-қувватлаган ҳар бир таклиф албатта кўриб чиқилиши ва амалга оширилишини таъкидлади.

Жумладан, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг истироҳат боғлари, сайилгоҳ, хиёбонларни хусусийлаштиришни тақиқлаш бўйича позицияси, дорилар устидан назоратни кучайтириш, нархлар сунъий ошишини олдини олиш, рецептсиз дорилар рўйхатини қисқартириш бўйича интилишларини маъқуллади.


🌐 Adolat.uz |🔵 Facebook | 🚀Telegram |📷 Instagram |🐤  Twitter  | 🎬 YouTube










#кўрик_танлов

▶️ Қибрай тумани 7 - сонли умумий ўрта таълим мактабида Ўзбекистон “Адолат” СДП Қибрай тумани Кенгаши томонидан Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг “Ватан келажаги ёшлар қўлида” лойиҳаси доирасида “Конституция билимдони” кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди.

▶️ Танловда 15 нафарга яқин ёшлар 3 та шарт бўйича ўзаро куч синашдилар. Қизғин баҳс-мунозаралар остида ўтган беллашув натижаларига кўра 1-ўрин 11- А синф ўқувчиси Алтаева Камила Анвар қизига насиб этди ва танловнинг вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритди.

⚡️Ғолиблар “Адолат” СДП Қибрай тумани Кенгаши томонидан қимматбаҳо совғалар ва дипломлар билан тақдирланди.

Каналга уланиш учун⤵️

🌐https://t.me/ToshvilADOLATSDP

Показано 18 последних публикаций.