#Ichkaridan_turib — реал мониторинг, реал шароит!▶️ Навбатдаги видеомизда 23-сон маҳкумлар учун ихтисослашган касалхонада яратилган тиббий имкониятлар билан танишинг.
🔽Мазкур касалхона терапия, неврология, жарроҳлик, стоматология, диагностика, сил касалликлари каби 21 та бўлимга ва 2 та лабораторияга эга, шунингдек у ерда мураккаб жарроҳлик амалиётлари ҳам ўтказилади.
🩻 Яқинда ушбу муассасада тиббий хизмат сифатини янада ошириш мақсадида 2 та замонавий рентген аппарати ўрнатилди:
✅Портатив рентген — бошқа жазони ижро этиш муассасаларига олиб борилиб, маҳкумларни ўша жойда рентгендан ўтказиш имконини беради.
✅ Иккинчи аппарат — барча тана аъзоларини ҳар хил ҳолатда рентген текширувидан ўтказиш имконини беради.
💨 Шунингдек, 23-сон касалхонаси ва барча тергов ҳибсхоналарида кварц аппаратлари ўрнатилган. Бу — ҳаво орқали юқувчи инфекцияларнинг олдини олиш учун муҳим ҳимоя воситасидир.
🎥Бу аппаратларнинг бошқа афзалликлари билан батафсил видеода танишасиз
Каналимизни кузатиб боринг 👉
t.me/ombudsmanuz🌐Cайт|🔵
Telegram |🔵
Facebook |📷
Instagram| 🌐
Х’ | 🎞
Youtube