ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Книги


💖Ishq haloldir. Ikki qalbning bir - birini deb urishi , yuraklarning sevgi ila jo'sh urib, ishq daryosida oqishi Allohning rahmatini jilvasidir. 💖       
Reklama uchun👉👉 @reklamala_arzon
Talab taklif shikoyat uchun👉👉 @Neiba_bot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Книги
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
😎😎😎😎😎😎😎😎

✅️КАСАЛЛИКЛАРГА ҚАРШИ ЭНГ ЗЎР ХИМОЯ-АЖР ҚОРА СЕДАНА🌿

✅️Ўқинг, олим бўлинг, омадли тадбиркор ёки энг зўр мутахасис, дунёга илми ва салохияти билан чиқа оладиган Фахримиз бўлинг- БИЗ СИЗГА ФАҚАТ ЁРДАМ БЕРАМИЗ☝🏻

✅️“АЖР-ҚОРА СЕДАНА” Йил 12 ой Саломатлик манбаи. ЎЗИМИЗНИНГ МАХСУЛОТ🍃

➡️http://ajr-sedana.tilda.ws/shifo10
➡️http://ajr-sedana.tilda.ws/shifo10
➡️http://ajr-sedana.tilda.ws/shifo10
Юкоридаги хавола оркали ҲАМ САЛОМАТ БЎЛИНГ, ҲАМ САХОВАТ ҚИЛИНГ🌙


-- Асабийлашма. Мен кучингни қандай олиш ҳақда уззооқ бош қотирдим. Бу ҳақда маълумот ҳеч қаерда йўқ. Оҳири ўйлана ўйлана бир фикрга келдим.
-- Қандай? - қўрқув билан қарадим.
-- Сирелислар олдинги асрлардан буён қиролларга насиб қилган. Улар турмуш қурган ва сиррелис кучидан бемалол фойдалана олган.

Сен менга турмушга чиқасан! - гап тамом дегандек қаради. Ҳайраттан кўзларим катталашиб кетти.
Бу қандай гап.
Мен сирелис кучини қандай олишни билсамда айта олмайман. Қандай кучимни олишни билишса бу дахшат!
Ҳааммма мени кўнглим билан ўйнашади. -- Ундан кўра ўлганим яхши !!
-- Сенда танлаш ҳуқуқи йўқ. Эртага мени гўзал рафиқам бўласан!
-- Сенга уйлансам, кучингдан фойдалана оламан ишонч билан гапиришига кулгим келди. -- Агар ундай бўлмасачи? -- Бўлмасами?
Яшайверамиз.. сендай гўзални ўлдириб юбормайманку - жилмайиб қўйди.

Давоми бор.


@ibratli_nomalar eng sara hikoyalar faqat bizda!!! ❤️


-- Нима сен шунақа телбамисан? - ортимдан келиб гап бошлади. -- Агар яқинлашсанг шунақа телбага айланаман. Ишонавер - мевани тишлаб стуллардан бирига ўтирдим -- Телбалигингни кўргим келди - кулимсираб қаршимдаги стулга ўтириб олди -- Мен ҳазиллашмадим - жиддий қарадим. Ишонди шекил кулгу аримайдиган юзида жилмайиш зоҳир бўлди.
-- Жуда ғаройиб қиз экансан.
Юзингни сирелислигингни билиб қолмаслиги учун беркитиб юрасанми? -- Ҳм - ликобчадаги навбатдагу мевани тишлаб жавоб бердим. Тўғри овқатланаётганимда кимнидир тикилиб туриши ёқмайди, аммо ҳозир жуда очман. Қорним сурнай чалаяпти.
-- Нега сени аввал кўрмаганман? - ўйланиб қолди.
-- Чунки мен буерлик эмасман - оғзимдагини ютиб унга асабий нигоҳ ташладим. -- Наҳот? Қаердансан?
-- Мен одамлар оламиданман - дея уҳ торттим. Гапимдан яхшигина ҳайратга тушди. Бироз муддат
қайрилма киприкларини қимирлатмай туриб ниҳоят тилга кирди.
-- Сен сеҳрингдан фойдала олмайсан. Буерга қандай ва нима учун келдинг? -- Бу лаънат теккан жойларга мени мажбуран олиб
келишган. Сеҳр ёрдамида парталдан ўтганман.
-- Парталдан ўтиш учун бу ерда деярли ҳеч кимни сеҳри етмайди. -- Деярли! -- Ким олиб келган?
Ҳатто мени ҳам сеҳрим етмайди. Партални очиш учун жудаям кучли сеҳр бўлиши керак. Бизда унақалар фақат қирол ака укалар ҳолос!
Сеҳри етмайдиганларда эса биргина йўл бор. Бу эса ’хаватияъ қони ёрдамида очса бўлади.Лекин хаватиялар деярли қолмаган. Қолган биргинаси
эса қиролимизга тегишли. Қиссадан ҳисса шуки биз
сизларни оламга ўта олмаймиз - гапини тугатиб
тушундингми дегандек қаради.
Фаризни гапиргани учун хотирлар уммонига
чўкдим. Мен уни шунчалар соғиндимки ҳозир бир
бора қучиш учун жонимни ҳам беришга
тайёрман.
-- Ҳумайро, ҳей қиз, заҳааар - Сердорри
чақиришидан унга нима дейсан дегандек қарадим.
-- Нега кўзларингда ёш? - кўзларимга ҳайрон
қаради
Фариз ва ёшларим бир бирига боғлиқдек. Уни эслашим
билан кўзларим ўз ўзидан ёшланади.
-- Шунчаки - ёшларимни артиб бўшаган
ликобчани айлантира бошладим.
-- Ёлғиз ўзинг бу уйда зерикмайсанми?
-- Йўқ.
-- Кечқурунлари қўрқмайсанми?
-- Унчаликмас
-- Шерик керакми? - жилмайиб қаради. Шу жилмайган
юзини бежаб қўйсамда.
-- Йўқ, йўқ, ва яна йўқ!
Кўзинга кўринмасанг ҳурсандман! Умуман
жонимга тегдинг. Нима истайсан мендан?
-- Мени ҳайдай олмайсан. Бу қишлоқни
бошқарувчисиман. Ҳар бир гапим қонун! - жаҳли
чиқди шекил жиддий гапирди.
-- Менга тинлик қизиғи йўқ кимлигингни. Ҳатто қиролни
ҳам ҳайдаганман. Сен ким бўлибсан уни олдида?Ҳеч кимсан! - уни гапи жаҳлимни чиқариб бақриб
ташладим ва жаҳл билан ўрнимдан туриб хонадан
чиқиб кеттим.
-- Менга овозингни кўтарма! - тезлик билан
қаршимдан пайдо бўлиб огоҳлантиргандек қаради.
Жаҳли чиққани аниқ, кўзларини атрофидан қора томирлар
чиқибди. - мен жаҳлим чиқса ўзимни бошқара
олмайман. Яхшиси тилингни тий.
-- Ёқол уйимдан - йўлимдан итариб ташлаб юриб
кета бошладим. Тўғриси уни жаҳли чиққани, кўзлари
мени қўрқувга солди.
Бирдан бошимда қандайдир оғриқ ҳис қилиб ҳолсиз
ерга қуладим.
Оҳирги кўрганим эса жаҳл билан турган Сердор.
Мана энди тушундим. Нега уни қишлоқни
бошқарувчиси эканлигини. У ҳам кучли.
Кўзларинми очишим билан атрофдан уни қидира
бошладим
Ҳайрият кетган шекил. Бошимни ушламоқчи эдим
қўлларимни ҳатто қимирлата олмадим.
Ҳайрат билан қўлларимга қарадим. Сезмаган
эканман, мен стулга қўлларим боғлоқ ҳолда
ўтирибман.
-- Жин урсин! Псииих! - асабий бақириб юбордим.
-- Яхши гапирганим сари ҳаддингдан ошдинг
гўзалим - овозимни эшитиб хонага Сердор кириб келди
ва стул қўйиб қаршимга ўтирди.
-- Нега мени боғлаб қўйдинг? Мақсадинг нима?-- Мақсадимми? - жилмайиб юзини юзим томон яқинлаштирди - Сени кучингдан фойдаланиш юзимдан силаб жилмайди. -- Шу лаънати кучдан қутилсам мендан бахтли одам бўлмасди ишон. - юзимни силаётган қўлларига жирканиб қараб қовоғимнии уйиб олдим.


чиқдим.
-- Мен - қулоғим ёнидан таниш овоз эшитилиши
билан бақириб юбордим.
-- Жин урсин, эсини еган телба. Мени уйимда нима
бор сенга - қаршимда жилмайиб турган Сердорга
бақира кеттим
-- Сен бор - кулимсиради.
-- Мени нима қиласан? - бироз қўрқув билан
қарадимда қўлимдаги пичоқни қаттиқроқ ушлаб
олдим.
-- Белги бўйнингда бўлмаса, албатта танангни
қатидадир бор. Мен кўришим керак, шунинг учун
келдимда гўзал қиз
-- Вой сурбет. Нега энди сенга кўрсатишим керак.
Уялмайсанми?
Менда ҳеч қандай белги йўқ .
-- Синаб кўрамиз - дея мен томон қадам босиб
кела бошлади.
Ортга юриб кичиккина хонани деворига тиралиб
қолдим.
-- Яқинлашма, танамда ҳеч қандай белги йўқ -
дея йиғламсираб гапирдим. У гапимга парво ҳам
қилмай қўлини кийимимга олиб борди.
-- Тегма! - у кийимимни ушлаши билан қўрқиб кеттим.
- Яхшии..ўзим кўрсатаман. - бошқа иложим ҳам
қолмади.
-- Билгандим. Кўрсатақол - мамнун жилмайди.Ҳўрсинганча кийимимни билак қисмини кўтариб
белгини кўрсаттим.
Уни кўзлари порлаб кетти.
-- Сен сирелиссан!!!
Нақд бойликсанкуууу! - ҳурсанд ҳолда тўсаттан
қучиб олди. Уни бу ҳаракатидан жинни бўлиб
қолаёздим.
Жаҳлим шунчалик қайнар эдики бир кучимни тўплаб
оёғига тепдим.
Мен бир нарсани ҳисобга олмагандим. У вампер,
унга таср қилмайди, ҳатто чумоли чаққандек ҳам
бўлмайди. Мени оёғим эса оғриқ тасирида қизиб
кетти.
-- Ай, ай аййййййй. Жин урсин темир! - бақирганча
уни ўзимдан итариб юбордим.
-- Мени айбим нима? - чиройли кулимсиради - ўзингку
мени тепган. Қани бир кўрайчи - руҳсатимсиз
оёғимни ушлаб кўздан кечира бошлади
-- Ҳеч нима керакмас. Уйимдан ёқолсанг
бўлгани. Ортиқ сени кўришни ҳоҳламайман! -
оёғимни зўрға босиб уни итариб ташлай бошладим
-- Буни иложи йўқ. Энди ҳар куни кўрасан -
жилмайганча қўлини силкиб чиқиб кетти.
-- Даф бўл - эшикни қаттиқ ёпиб ётоғимга ётиб
олдим.
Ёқимли туш тасирида жилмайганча кўзларимни
очдим. Тушимда Фариз билан ўтказган бахтли, жуда
ҳам бахтли кунларимни кўрдим.
Кўзимда ёш билан кулимсираб ўрнимдан турдим.
Бир қадам босишим билан оёғимда нимадирборлигини ҳис қилиб ҳайрон қолганча боя оғриётган
оёғимга қарадим.
Қизиқ оёғимга қандайдр мато боғланган эди. Бироз
ҳайрон қолиб ўйланиб қолдим. Бу матони ўзим
боғлаганим йўқ. Демааак бу Сердор, оббооо.
Юзимни буриштириб хонадан чиқдим. Қорним мисли
сурнай чалаяпти.
Бироз чўлоқланганча ошхона томон йўл олдим,
мени ҳайрон қолдиргани эса ошхонада фартук тақиб
олиб мевани маҳорат билан тўғраётган Сердор бўлди.
Ҳавфсаласиз унга тикилиб туриб ортимга ўгирилиб
ётоқхонамга кириб кеттим. Аниқ биламан, унга
гапирганни фойдаси йўқ. Бекорга асабим кетгани
қолаяпти.
Нақадар жирканчлик, сирелислигимни билиб энди менга
меҳрибончилик қилаяпти.
Ётоқда ётавердим, бироздан сўнг Сердор
ётоқхонамга безбетларча кириб келди.
-- Нима ҳоҳлайсан мендан зулук - захримни
сочмай тура олмадим.
-- Турақол гўзалим. Қорнингни овози менгача
эшитиляпти - заҳарҳанда гапларимга парво ҳам
қилмай жилмайганча тепамга келиб туриб олди.
-- Сен кетсанг ейман.
Чиқиб кет уйимдан - юзимни кўрпа билан тўсиб
олдим.
-- Қайсарлик қилма, тур.
-- Ёқол
-- Ҳумайро?
-- ...-- Гўзал қиз? -- ...
Индамагинмга у ҳам жимиб қолди. Ҳайрият чиқиб кетти шекил...
Гапим оҳирига етмай устимдаги кўрпа учиб кетти. -- Кўтариб олишимни кутаяпсанми? -- Тииииинч қооўй мени - аламдан бақирганча
кўзларимни қайта юмдим. -- Балки уйқудан уйғониш учун сеҳрли бўсани
кутаётгандирсан? Ҳоҳлайсанми? -- айёрона овози янгради.
-- Жин урсин сени! - ўрнимдан тезлик билан туриб
кеттим. У ҳам боғланиш ўрнатишини ҳоҳламасдим. -- Мана энди ақлинг кирди.
-- Билиб қўй агар менга яқинлашадиган бўлсанг ўзимни ўлдираман! - қатъият билан такрорладим. - Мен ҳазиллашмаяпман. Бу қўлимдан келади. Яшашимга сабаб ҳеч бир сабаб йўқ. Жонимга қасд қилиш эса жуда оссон. Шунинг учун менга яқинлашма - қўлимни бигиз қилиб огоҳлантирган бўлдимда ошхона томон чиқиб кеттим


унга нафрат билан қарадим
-- Аҳир белги фақат бўйинда бўладику - гапимга
аҳамият ҳам бермай ўз фикрини айта бошлади --
Сен сирелиссан. Бунга аниқ ишончим комил
-- Нима у?
Мен ҳеч қандай сирелис эмасман. Кўриб
турганингдек белги ҳам йўқ. Энди эса мени тинч
қўй. Раҳмат деявер уялмасдан қизболани кийимини
йиртганингга индамадим - қўлидан рўмолчамни жаҳл
билан тортиб олиб югурганча уердан кеттим.
Уйга кириб чуқур нафас олдим,
-- Жин урсин, бетамиз кийимимни йирттия. Шундоқ
ҳам кийимларим саноқли эди.
Хонамга чиқиб ўзимни ётоққа ташладим ва тезда
уйқуга кеттим.Уйдан келаётган қандайдир овозлардан уйғониб
кеттим. Либосимни алиштириб овоз томон
ҳаракатландим.
Энг қизиғи уйдан қизболанинг овози келаяпти.
-- Ҳалидд сизни соғиниб кеттим. Ҳўш менсиз нималар
қилдингиз?
Овоз томон секин мўрадим. Бир қиз Ҳалидни
қучганча тинмай гапирарди.
-- Ҳар дақиқам сени ўйлаш билан ўтти. Яхши ҳам
келибсан.
-- Энди кетмайман.
-- Ихм - секин томоқ қириб эшикни очдим. Мен
кирганимга қарамай қиз Ҳалиддан ҳатто миллиметр
ҳам узоқлашмади.
Мени кўриб ингичка қошлари чимирилиб кетти.
-- Бу қиз ким? - жаҳл билан Ҳалидга қаради.
-- Танишинглар. Ҳумайро бу қиз Жанет мени
севгилим.
Жанет бу Ҳумайро синглим. Яъни тутинган синглим.
-- Ҳиммм, сиз билан ’ёлғизъ гаплашиб олишимизга
тўғри келади шекиллии - менга менсимай нигоҳ
ташлаб ёлғиз сўзига урғу бериб гапирди.
Уларни ҳоли қолдиришни лозим топиб хонадан чиқиб
кеттим
Мана бу уйда ҳам энди тинчлик йўққа ўхшайди
Қачон тинч яшаркинман..
-- Ланатлар бўлсин сирелис кучига. Лаънатлар!!!Алам билан шивирлаб ётоққа ўтириб қолдим.
Бироздан сўнг эшик очилиб Жанет кириб келди.
-- Менга қара. Иззатинг битти, ҳозироқ севгилимни
уйидан қорангни ўчир - қўлларини белига қўйиб
менга жиркангандек назар ташлади.
Уни гапига ва нигоҳига дош бера олмай аччиқ
жилмайдим.
-- Ҳа нима? Сендан минг чандон чиройли
бўлганим учун қўрқаяпсанми севгилингдан айрилиб
қолишдан?
-- Нимаа? Ўзингни ким деб ўйлаяпсан? - жаҳлдан
қизара бошлади
-- Ҳар ҳолда сенга ўхшаган тўвиқмийя эмасман.
Шундоқ ҳам кетаяпман. Марҳамат қилиб
кўзимдан ёқол - иккитагина кийимимни олиб Жанетти
туртиб хонадан чиқиб кеттим.
-- Ҳумайро? - жаҳл билан уйдан чиқиб
кетаётганимни кўрган Ҳалид ҳайрон қаради -
Қаерга?
-- Ҳалид, ҳаммаси учун раҳмат. Бошқа уйга
кўчаяпман. Сабабига қизиқсангиз севгилингиздан
сўрарсиз - дея Ҳалидни гапиришига ҳам қарамай
уйдан чиқиб кеттим.
Энди қаерга бораман. Атрофга назар ташладим,
ҳеч ким менга уйидан жой ҳам бермайди.
Танимайди ҳам.
Қаердан ҳам уйдан чиқдимаа
Тинчгина Лионни кутмайманмии.
Ҳаёлимга боғ ёнидаги ҳеч ким яшамайдиган
эски уй келди.Бу жуда зор. Эски бўлсада муҳими у боғ ёнида.
Ичимда бироз бўлсада чироқ ёнгандек бўлди.
Уйга етиб бориб уй ичини ўрганиб чиқдим.
Қойил икки хонали уй. Ошхона ва ҳомомни
ҳисобламаса.
-- Шундай кунларга қолдим. Фаризсиз ҳор
бўлаяпман. Мен шуьларга лойиқман..
Йиғлаганча икки соат деганда уйни тартибга
келтирдим. Муҳими уҳлаш учун ётоқ бор. Элнур
ёки Лион мени топгунча жон сақласам бўлади.
Кичик ва мўъжазгина уй бўлди. Шунисига ҳам
шукур.
Уйдан икки кун чиқмай битта хонада ўтирдим.
Ҳаётим шунчалик мазмунсиз эдики, яшашни
ҳоҳламай ҳам қолдим.
Ҳеч кимим йўқ. Мутлоқ ҳеч кимим!
Ёлғиз ўзим, ҳеч қандай қондош ёки дугонам
ҳам йўқ.
Қишлоқдагилар билан гаплашай десам ҳеч кимга
гапиришни ҳоҳламайман. Одамларга нисбатан
ишончим сўнган. Ўз ҳолимга ўзим ачиниб
кетаяпман.
Ошхона тарафдан тарақлаб кетган овоздан чўчиб
кеттим.
Тезда ҳаёлларимни йиғиб ошхонага чиқдим.
Атрофга қўрқув билан назар ташладим, ҳеч ким
йўқку ?!
Бу сафар ҳозиргина мен чиққан хонадан овоз келди.Қўрқув сабаб қалтираганча пичоқни қўлимга

олдим.
-- Ким борр -- секин қадам босиб ошхонадан


Жонимга тегди, ортиқ бардошим етмайди. Шундай вақтлар бўляптики яшашдан тўйиб кетаяпман. Фаризни соғиндим. Ўз қўлларимда жон берган Фаризимни соғиндим!
-- Ҳеч ҳам хотираси ёқолган одамга ўхшамайсан - ортимдан таниш овоз янгради. Тезда ёшларимни артиб овоз соҳибига қарадим.
Ортимда Сердор турарди. Жин урсин кизатиб юрибдими бу? -- Сени ҳаёлларингни ўқий олмаяпман - ёнимга
келиб мен тенги ўтирди.
Ўқий олмайсанда, ҳатто Фариз ҳам ўқий олмасди. Севганим бўла туриб
-- Мендан нима истайсиз? Ёлғиз қолмоқчиман ундан бироз ҳадиксирадим. -- Нима исташимни айтайми? - кўзларимга тикилди -- Нима экан?
-- Юзингни кўришни истайман. Сен яшираётган юзда қандай чандиғ борлиги қизиқ. - мен томон яқинлашиб юзимдаги шарфга қўлини узатти. Тезда уни силтаб ташлаб ўрнимдан турдим.
-- Ҳеч қачон кўра олмайсан. Мени тинч қўй жаҳл билан қараб ортга бурилиб кета бошладим. -- Оссинликча қутила олмайсан. Мен барибир
кўришим керак ва албатта кўраман ҳам - ортимдан гапирганча қолди.
-- Ахмоқ, ўзини ким деб ўйлайди. Юзимни кўрармиш.
Асабий ҳолда уйга қайттим ва хонамга чиқиб кеттим.Ҳозир ҳеч кимни кўргим йўқ. Ҳамма кўзимга
ёлғончидек туйиляпти.
Қаёққа қарамай, ким яхши гапирса кўзимга
ёлғон гапираётгандек туйилаверади.
Балки қўрқиб қолгандирман?
Менга энг қизиғи буёғига тақдирим қандай
кечиши.
Шундай яшашда давом этсам тамом
бўламанку. Элнур барибир ҳам ўз мақсадига етмай
қўймайди.
Барча йўллар мен учун ёпилгандек. Қоронғу
зулматтадекман....
Ҳаёллар била тезда уҳлаб қолибман. Эрта тонгдан
кўзларимни очдим.
Фариз тирик бўлганида кўзларимни очишим билан уни
бенуқсон юзига термулган бўлардим.
Афсуски...
Ўрнимдан туриб ювиниб чиқдим. Ойнадан атрофга
назар ташладим, ҳали соат эрталабки беш бўлганига
ҳеч ким йўқ.
Вамперлар ҳам ҳудди одамлардек яшайдиган
туйилади менга.
Ҳаммаси ҳам ваҳший эмаску.
Юзимни беркитганча оҳиста қадамлар билан
ташқарига чиқдим ва кечаги боғга йўл олдим.
Каттароқ дарахт тагига ўтириб чуқур нафас олдим.
Юзимни беркитиб турган рўмолча тўлиқ нафас
олишимга ҳалал берсада мен таваккал қила
олмайман. Тинчгина ечмаганим яхши.Чамаси ўн беш дақиқалардан сўнг ортимда
қандайдир овозлар эшитила бошлади. Яъни шитирлаш
овозлари.
Қўрқув сабаб ўрнимдан тезда турдим ва атрофга
назар ташладим. Жим житлик.
Бирдан ёнимдан кўринмайдиган даражада тезлик
билан қандайдир шарпа ўтти.
Қўрқувдан бақириб юбордим.
Сўнг ўн томонимдан кейин чап томонимдан кўз
илғамас ҳолда ҳаракатланганча шарпа ўтарди.
Қўрқувдан ортга тисарилдим.
Шарпа бирдан кучли тезликда юзимдаги шарфимни
тортиб ўтти.
Жон ҳолатта атрофга қарадим. На шарфим ва на тезлик
билан ҳаракат қилаётган шарпа бор эди.
Бу нимаси.
-- Жин урсин. Ким бўлса ҳам юзимни кўрди.
-- Сен айтган чандиқ бу гўзалликмиди? -
кутилмаганда қаршимдан Сердор чиқиб мени
қўрқиб кетишимга сабабчи бўлди.
-- Аҳмоқ, қўрқитвордингку! - юрагимни ушлаб
чуқур нафас ола бошладим.
эса ҳуддуи одам кўрмагандек менга тикилиб
турарди
- Бер рўмолчамни - тикилиб туришидан ҳижолат бўлиб
қўлида ҳали ҳам ушлаб турган рўмолчамни
олмоқчи эдим қўлини ортга беркитти.
-- Майли, рўмолча сенга керакми?
Ол унда, мендан сенга эсдалик - жаҳлим чиқиб ортга
бурилиб бир қадам ташлашим билан қаршимда пайдобўлиб қўлини бўйнимга олиб келди.
Уни ҳаракатидан жаҳлим чиқиб бўйнимдаги
қўлларини силтаб ташладим.
Лекин у мени икки қўлимдан бир қўли билан қаттиқ
ушлаб, ааршилигимга қарамай бўш қўли билан
кийимимни бўйин қисмими бир уринишда йиртиб
юборди.
Уни бу ҳаракатидан ҳайратга тушиб бир қадам ортга
юрдим.
Очиқ бўйнимга синчиклаб қаради
-- Нега сирелис белгиси йўқ? - деди ҳайрон қолиб.
Уни гапидан яхшигина бузилган асабим баттар
қуйишқондан чиқди.

-- Тентак, шунинг учун кийимимни йиртишинг
шартмиди? - очиқ елкамни қўлим билан беркитиб


МУАЛЛИФ - ВЕНЕРА

@ibratli_nomalar eng sara hikoyalar faqat bizda!!! ❤️


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ассалому алайкум ва рохматуллохи ва барокатух.

☁️⛅️Хайрли Тонг!

🍃🌸Бугунги Якшанба, дам олиш кунингиз муборак ва хайрли бўлсин...!!!


❄️🍃Ушбу отаётган Тонг нафасидан бахра олаётган
барча - барчангизга бошланаётган кун ва бугунги эзгу ишларингизда хайру - барака тилаймиз...!

🍃❄️Яхши инсонларни беғубор Тонг нашидаси билан сийлаган Аллоҳга чексиз ҳамду сано ва шукроналаримиз бўлсин...!🤲

❄️🍃 Барчангизни тоза кўнгилларингизни бугунги ажиб Тонг нурафшон этсин...!🤲

🍃❄️ Аллоҳим сизни икки дунёда Азизу мукаррам қилсин...!🤲

❄️ХАЙРЛИ ТОНГ❄️


@ibratli_nomalar eng sara hikoyalar faqat bizda!!! ❤️


Сизга  дунёдаги энг азиз инсонимнинг кўзда ёш билан ўқиладиган ҳиссиётга бой  қиссалар, ибратли ҳикоялар каналини илинаман.

Ўттиз беш йиллик  адабиёт муаллимаси,  олий тоифали устоз, Халқ таълими аълочиси,  мени тарбиялаб вояга етказган,  илк машқларимнинг муҳаррири, ёзувчи  онажоним — Феруза Салходжаеванинг  "Ижод сеҳри" муаллифлик канали  сиз ва оилангиз учун тарбия мактаби бўлишига ишонаман. Аҳли аёлингизга,  қизларингизга тавсия этинг.

@ijod_sehri21 қалб кўзи билан ўқийдиганлар учун.


@ijod_sehri21
https://t.me/ijod_sehri21
https://t.me/ijod_sehri21


🔥HALOVAT🔥

Skidka eʼlon qilaman!!!. Hikoya endi 8000 soʻm emas 5000 soʻm. Ana sizlarga yana bir yengillik!!!
Murojaat uchun
@A_lixan
👇👇👇👇👇👇


53.


Шодиёрани кўзлари катта-катта очилди. Жавоҳир жилмайиб, турарди.
Қиз томонга эгилиб олгани учун, масофалар ҳам яқин.
—Ҳўш акам бўлса нима қилибди? -деди Шодиёра қаддини бироз ростлаб. Ўзини дадил тутишга уриниб.
—Унга турмушга чиқдим деб нега ёлғон гапирдинг? -Жавоҳир нигоҳлари билан, Шодиёрани забт этишга уринаётгандек туйиларди гўё.
—Мен «Элёр акага турмушга чиқдим» деган гапимни эслолмайман!
—Судда бўлажак турмуш ўртоғимга дегансан!
—Собиқ хотинингиз эканим. Асиссентлик қилишимга тўсиқ бўлмаслиги учун. -Шодиёра Жавоҳирга тик қараб жавоб бераркан. Жавоҳир аввалгидек жиддий қарашлари билан қизни бўйсундира олмаслигини англагандек бўлди.
—Ота-онанг билан яшамаётганингчи?
—Ҳисоб беришга мажбурманми?
—Менда «эрга тегибди» деган таҳмин уйғотиш учун, шундай қилгансан деб ўйласамчи?
—Сизни ўйларингизни менга қизиғи бўлмасачи?
Жавоҳир жилмайди. Унга қандай бўлмасин Шодиёра билан гаплашиш муҳим эди ҳозир.
Аввалгидек, титраб эмас, дадил туриши ҳам бир янгиликдек қизиқ эди Жавоҳир учун.
—Қизиқмасми ростдан?
—Умуман! -Шодиёра стулини деворга тираб, сурдида ўрнидан туриб, амаллаб Жавоҳир ва девор орасидан ўтмоқчи бўлди.
—Ростдан қизиқ эмас-а? -Жавоҳир энди йўлга туриб олгани учун, Шодиёра қимирлолмай қолди.
—Қизиқ эмас дедимку, қочинг йўлимдан! -масофа жуда яқинлиги учун, Шодиёра нигоҳини олин қочди. Тик қараса, нигоҳлар орасидаги масофа ҳеч қанчани ташкил қилмасди.
—Қизиқ бўлмаса нега юрагинг бу қадар кучли уряпти? -Жавоҳир қизни гипноз қилмоқчидек унга яқиндан тикилди. Ростдан Шодиёрани юраги дукурлаши кучли эди...
—Ҳақоратлар, тухматлар. Калтаклар, ҳиёнат! Умуман ўзидан фақат оғриқли вазиятлар қолдирган ўтмиш билан юзлашишни хоҳламайди бу юрагим. Ўша хотираларни тузган одамни ҳам кўришни истамайди. Шунга ҳавфдан безовта. -Шодиёра бу сафарги гапларини Жавоҳирни кўзларига тик қараб айтди.
—Мен сен учун ҳавфманми? -деди Жавоҳир кўз узмай қараркан.
—Энг кучли ҳавфсиз. Ҳаётим кушандаси. Шунча ўтган гап-сўзлардан кейин, қаршимда бу қадар ғоз туриш учун, қанчалик безбет, сурбет бўлиш керак?

3.4k 0 6 13 231

52.

🍃 🍃 🍃

—Нима қилмоқчисан? -ўйчанг ўтирган Сайёрадан сўради онаси.
—Қизимни олишим керак! Мана оқсоқлансам ҳам юра оляпман. Ногиронлик нафақасига ўтказиб беришаркан. Маҳалла раисини ёрдамчиси билан гаплашдим. Қизим керак менга. -йиғлади Сайёра.
—Вақтида ўзингни тийиб юрганингда кимлар уйланмасдия сенга. Бизни шарманда қилдинг. Ҳамма сени икки оилани бузганликда айблайди.
—Камолни оиласини мен бузмаганман. У бўлмаганида Жавоҳир акам билан ажрашиб кетмасдик. Нега доим аёллар айбдор?
—У таҳдид қилгандаёқ, Жавоҳирга айтганингда бўлмасмиди? Ўзингдаям бўлганда....
Онасини гинали қарашидан Сайёра ичидан яна сиқилди. Ростдан нега Жавоҳирга айтмаган ўшанда, «дўстиз менга таҳдид қилди, ташланди» деб?

🍃 🍃 🍃

—Шодиёра сизга мижоз келди! -иш ўрганиш учун келган Гулноза эшикдан кириб шундай деди. Бу вақтда Шодиёра кетишга тайёрланаётганди.
—Мижоз? Ким экан? -соатига қаради. —Мени иш вақтим тугади Гулноза опа. Эртага келишини айтиб қўйинг.
—Бир неча кун олдин ҳам келганди. Майли эрта келинг дейман унда.
Шодиёра бир кунда бир нечта мижоз қабул қилиб, уларга маслаҳат бергани учун, кимлигини таҳмин қилолмади.
—Шодиёра узоқ йўлдан келган экан. Ярим соат вақтингизни ажратишингизни сўраяпти. -деди Гулноза яна киргани учун ҳижолат бўлиб.
—Майли кирсин! -Шодиёра қайта иш столига ўтирди.
Зум ўтмай, хонага кирган инсон Жавоҳир эди.
—Ассалому алайкум. -деди Шодиёра бироз ўнғайсизланиб. У Жавоҳирни келишини таҳмин қилмаганди.
—Ваалайкум ассалом. Яхшимисан? -Жавоҳир таклифсиз Шодиёрани ёнига келиб, иш столига суяниб олди.
—Бу нимаси? -деди Шодиёра бироз жаҳли чиқиб.
—Сенда ишим бор. Бир масалада гаплашиб олмоқчиман! -деди Жавоҳир ҳотиржам. Орқа ва Бир таърафи девор. Бир таърафида Жавоҳир туриб олгани учун Шодиёра ўрнидан туриб кета олмасди.
—Мен сизга айтдимку, бу ишда Элёр акага етадигани йўқ! -деди Шодиёра ҳам ҳаяжон. Ҳам алам билан. Жавоҳир ҳудди ўзидек, ҳиёнат қилса ҳам, Сайёрани ўйлаяпти. Ҳудди Шодиёра вақтида Жавоҳир учун куйиб-пишгандек.
—Мен бошқа масалада келдим олдингга. Элёр акасини синглиси. -деди Жавоҳир Шодиёра томон, эгилиб.


51


—Менга ҳеч қандай учрашув ҳам, хотин ҳам керакмас ойи. -Жавоҳир кескин рад этди.
—Ўғлим бир умр сўққабош ўтмайсанку ахир. Ягона фарзандимизсан! Бор нимаики кутсак сендан кутамиз ўғлим. -Наргизани ўпкаси тўлиб йиғлагиси келди. Жавоҳир чуқур нафас оларкан.
—Ойи сиз ҳаловат нима эканини биласизми? Сиз учун ҳалобат нимада? -деди Жавоҳир ойисини қўлидан тутиб.
—Тинчлик, ҳотиржамлик. Яна....
—Инсон ҳаловатини ҳис қилиш учун нималар керак биласизми? Аёл учун Ҳаловат нимада?
—Турмуш ўртоғининг вафоси, фарзандларининг, тинчлиги, оиласими соғ-омон эканлиги деб ўйлайман. -Наргиза илк ҳаёлига келганларини айтди.
—Эркак учун, Ҳаловат тушуниш демакдир. Дунё ташвишлари елкасида бўлган эркак кимнинг тушунишини кутади? Ғамларини онасидан яширган эркак кимдан таскин истайди? Қизининг олдида қадди ғоз туриши керак бўлган эркак кимнинг тиззасига бош қўйиб ётгиси келади? Ўғилларига мард, жасур, шижоатли киши сифатида ўрнак бўладиган эркак ҳам баъзида бир туртки, далда, тасаллига муҳтож бўлади, уни кимдан кутади?
Бу барча саволларнинг жавоби биттадир — аёл! Жуфти ҳалол! Ҳа, ўзи заиф бўлса-да, эрини қўллаб-қувватлайдиган, далда бўладиган, ҳаловат бўладиган киши бу хонадонларимиздаги аёлимиздир!
Мен вақтида қадрига етмаган Шодиёра мени ҳаловатим эди. Юқоридаги деярли барча сифатлар унда бор эди.
Айтингчи ойи, топганингиз Шодиёрадек бўла оладими?
Мени ҳаётимда Уни унуттира оладими?
Жавоби битта....
Йўқ...
Шундай экан. Бу мавзу қайта очилишини истамайман!


50.


—Элёр Раҳимов бугун кайфиятингиз яхши эмас! -Шодиёра устоз дейдиган аёл, Элёрдан сўради. —Ҳеч судда ютиб чиққан одамга ўхшамайсиз.
—Эй опа, агар сиз аёллар бўлмаганингизда. Бевафолар шарафига, 10та қадаҳ кўтарардим.
—Менимча кайфиятингиз яхши эмасга ўхшайди.
—Шунчаки опа, бир нималар ёдимга тушиб кетди.
Элёр жилмайиб қўйди-да, телефонини олди.

🍃 🍃 🍃

—Ўғлим Шодиёра билан учрашдингми? Наҳотки, ўша юзсизга ёрдам бериш учун шаҳарга борган бўлсанг. Даданг, билмасин болам, билса яхшилик билан тугамайди бу.
Наргиза опа ҳавотир ва норози оҳангда гапирди.
—Ойи мени у билан ишим йўқ. Бола билан ҳам! Шодиёнага вақтида қанча меҳрим бўлган бўлса ҳам. Бўлган ишлар мени ҳамма нарсадан совитиб ташлаган.
Мен асло, икки ҳиёнаткорларни, ортимдан урган пичоғидан бунёд бўлган фарзандни қабул қила олмайман!
Ҳеч бири билан ишим йўқ мени.
—Унда нега бординг? Мен бола баҳона ярашиб олмасайдинг деб ҳадикда эдим. -Наргиза опа юрак ҳовучлаб юрган эди. Жавоҳирни, Шодиёна учун, Сайёра билан топишиб олишидан.
—Ойи мен Шодиёрани турмушга чиққан-чиқмаганини аниқлаш учун боргандим. -деди Жавоҳир яширмай.
—Ҳўш? Қандай жавоб олдинг?
—Турмуш қурибди. Олдингидан анча ўзгаркан. Қатъиятли
—Эссиз шундай қиз. -Наргиза ўғлига оғринчаа қараб қўйди.
—Ўғлим, сенга аввал ҳам айтгандим. -деди секингина. —Сени ҳам, ёлғиз ўтишингни хоҳламаймиз. Шу сабаб сенга келин топиб қўйдим. У билан учрашишинг керак!


49.


—Ханнона? У нима дегани? -Элёр ҳайрон сўради.
—Исломда олти тоифа аёлга уйланмаслик ҳақида огоҳлантирилган.
1-си Аннона-шикоятчи.
2-си Маннона-миннатчи. 3-си... -Шодиёра Элёрдан кўзларини олиб қочди. —3-си Ханнона-собиқ эрини соғинадиган аёл.
4-си Хаддока-очкўз, ҳар нарсани истайдиган.
5-си Баррока- ўзини кўз-кўз қиладиган аёл.
6-си Шаддока- жудаям кўп гапирадиган аёл. -деди Шодиёра бошини экканча.
—Тушунарли! -Элёр қизга бошқача меҳр билан боқди. Ҳиёнатга билан сийлангач, деярли, ҳаммани шундай кўрадиган бўлиб қолганди. Йўқ ҳамма эмас экан. Мана ҳақиқий садоқат тимсоли,
—Ханнона-Собиқ эрини соғинадиган аёл. -деди ўз ўтмишини хотирлаган Элёр алам билан жилмайиб.
—Элёр ака, андишасизлигим учун узр сўрайман. Аммо.... -Шодиёрани кўзлари ёшланди.
—Узрга ҳожат йўқ Шодиёра. Мен сизни тушиндим. Мен розиман. Собиқ эрингизга ёрдам бераман. Фақат аввал реъжа тузиб олишимиз керак.
Элёр Шодиёрага аввало ажрим ҳақида айтди. Бу никоҳ ишларида ҳалал бериши мумкинлиги тайин эди. Сабаби Элёрга Шодиёра нафақат асиссент. Балки гувоҳ сифатида ҳам ёрдам бериши керак эди.
Бунинг учун эса, қонуний закс салбий таъсир кўрсатарди.
Улар келишиб олиб, иш қилдилар.
Элёр, Шодиёрани инсон сифатида ҳурмат қилиб, ўз синглисидек қабул қилди. Ака-сингил устоз-шогирд тутиндилар.
Элёр ҳар томонлама Шодиёрани олдида бўлди. Уни қўллаб-қувватлади. Ҳимоя қилди.


48.


—Торт қўлингни! -Жавоҳирни секин, аммо нафрат тўла айтган икки дона сўзидан Сайёра титраб кетди.
—Жавоҳир ака ме-мен шунчаки, Шодиёна учун... -Сайёра титрабгина кўзлари ёшланди.
—Шодиёнага ачиниб сенга ёрдам бераман деганим. Бу сени кечирди. Ёки ифлос қўлингни менга тегишига рухсат берди дегани эмас.
Мендан бундан ортиқ ёрдам кутма. Асли сенга ёрдам бериш бир баҳона эди. Мен Шодиёрани кўриш учун, бир нарсани аниқлаштириш учун боргандим шаҳарга.
Ана Камолга айт. Сени деб, униям хотини ташлаб, икки боласи билан, фарзандсиз узоқ қариндошига турмушга чиқиб кетди. Ҳам аёли, ҳам икки боласидан айрилиб, сўппайиб ўтирибди. Борсанг жон деб қабул қилади. Арло! Эшитяпсанми? Асло Шодиёнани баҳона қилиб, менга яқинлашишга уринма!
Жавоҳир жирканиб қараб қўйдида, терс ўгирилиб кетди.
—Мен пушаймонман Жавоҳир ака. Асло сизга қайта суйкалиш ниятим йўқ! Балки Шодиёра опа айтгандек асраб олиш йўли бўлса, дадам ва ойимни номига олсак бўладими демоқчи эдим. Шуни сўраб беринг демоқчи эдим.
Кўз ёшларини артиб, оқсоқланганча кета бошлади.

🍃 🍃 🍃

—Нима келибди У? -Элёрни судда ютгани муносабати билан уйиштирилган зиёфатда Элёр ҳолироқ қолишгач, сўради.
—Суйган хотинини фарзандини қандай қилиб қайтариб олса бўлиши ҳақда маслаҳат сўради. -Элёр, Шодиёрани гап оҳангидаги кесатишни пайқамай қолмади.
—Ҳўш? Ёрдам бераман дедингми? -кўзини узмай сўради Элёр.
—Йўқ албатта!
—Ҳўп демабсанда, ахир сен бошқалар учун, ўзингни фидо қилишга устасанку.
—Элёр акаа...
—Ҳазиллашдим. Қани эди ҳамма аёллар вафо борасида сендек бўлганида?
Элёр энергетик ичимликни ичаркан. Икки ярим йил олдинги Шодиёрани жавобини эслади.
"—Ўтган кунги таклифим эсингиздами? Агар Жавоҳирга ёрдам берсам менга турмушга чиқишга рози бўлармидингиз? -деди Элёр.
—Сиз Ханнона аёлга уйланган бўлармидингиз?


.


Demak biz boshladik!!!
🔥HALOVAT🔥

LAYK VA REAKSIYAGA QARAB DAVOMI BOʻLADI!!!


Репост из: Abror Zohidov
Янги йил байрами кўз ўнгингизда биринчи навбатда нима билан намоён бўлади? (Сўров бу байрамни нишонлайдиганларга қаратилган. Узр, энг яқин битта жавобни танлаш керак)
Опрос
  •   Қорбобо;
  •   Безатилган арча;
  •   Мандарин;
  •   Оливье салати;
  •   Қорли кеча;
  •   Салютлар ва пақилдоқлар овози;
  •   ТВдаги шоулар;
  •   Ўз вариантимни изоҳда ёзаман.
1078 голосов


​​— Модомики шу қадар қизиқаётган экансан, билиб қўй, Анорага ҳамон меҳрим бор.
— Демак, сен уни ҳалигача…
​​— Илтимос, гапимни бўлмай, жимгина тингла, бу ҳақда гапиришим осон эмас. Хуллас, ўн йиллар аввал Анорага совчи қўйгандим. Ҳаммаси бир маромда кетаётганди. Лекин, лекин…
Сакина жим бўлиб қолган синфдошининг ҳолатида ўзгариш сезди-ю, индамади. Гарчи, қизиқиш устунлик қилаётган бўлса ҳам, ўзини босди. Аммо Сардор ҳадеганда гапиравермас, аксинча, тез-тез ютинарди.
— Лекин, — деди Сардор сувдан ҳўплаб қўйгач. — Ўзим ҳам тушунмайман, негадир у билан бирга бўлган кезларим аҳволим оғирлашаверарди.
— Тушунаман, уни жуда рашк қилардинг…
— Йўқ, йўқ! — кескин бош чайқади йигит Сакинанинг кўзларидан кўзини узмай. — Мени тушунмадинг, бу руҳий ҳолат эмас, Анора билан учрашсам, бошимда кучли оғриқ сезадиган бўлдим. Аввалига бу оғриқлар одатдаги бош оғриқларидай туюлди, эътибор қилмадим. Тўй кунимиз яқинлашгани сари эса оғриқлар ниҳоятда зўрайди. Докторларга ҳам, табибларга ҳам мурожаат этиб кўрдим, бари бефойда эди. Охири бир аёл буларнинг бари бўлажак келин, яъни Анора сабаб юз бераётган бўлиши мумкинлиги ҳақида айтди.
Йигит чуқур «уҳ» тортди ва атрофидаги жуфтликларга қараб, ўйланиб қолди.
— Ич-ичимдан ҳалиги аёлнинг гапларига ишонсам-да, беш-олти маротаба Аноранинг ҳузурида ҳушдан айрилганимга ҳам қарамай барига кўз юмдим. Лекин соғлиғим кўтармагач… Эҳ, бу синоатли ишларни кимгадир айтишга ҳам уяласан, барибир, ҳеч ким ишонмайди…
Сакина жим қолди. Ахир амакиваччасининг гаплари билан ҳозирги эшитганлари деярли бир хил ва бу ҳақиқатни инкор этиш ноўрин эди.
Сакина бир ой давомида яна бир қанча йигитлар билан кўришди. Уларни топиш, эски воқеаларни қайта қўзғаш осон бўлмаса-да, дугонасининг бахти, қолаверса, кучли қизиқиш сабаб ҳам ишни охирига етказиш учун жон куйдирди. Аммо кутилмаганда Анора уни қидириб, ишхонасига келди ва таклифнома узатди. Сакина титрабгина дугонасини табрикларкан:
— Бўлажак эрингнинг аҳволи яхшими? — деди эҳтиёткорлик билан Анорадан гап олишга уриниб.
— Аҳволи?! — ҳайрон бўлди Анора, — Жуда яхши, нега сўраб қолдинг?
— Ҳ-ҳа, шунчаки! — Сакина кўнгли хотиржам тортганидан жилмайиб қўйди.
— Ҳаммаси жойида, лекин ҳадеб боши оғрийверади, тўйгача ўтиб кетар…
Анора тўй тадориги, янги режалари ҳақида жўшиб гапирар, Сакинанинг юрагини эса таниш ғашлик қопларди. У дугонасига нималарнидир айтмоқчи эди-ю, «Ўтган ишлар ўтди, бари сафсата бўлган», дея қўл силтади.
Эрининг иши сабаб узоқроқ сафарга чиққан Сакина Аноранинг тўйига бора олмади, тўй тафсилотларини билиш учун дугонасига қўнғироқ қилганида эса телефони ўчиқ экан.
— Тўйга боролмаганимдан жуда афсусландим. Анора ҳам эрли тўкис, бир зумда телефонини ҳам ўчириб, асал ойини бошлаб юборишган чоғи! — деди Сакина яна бир дугонаси билан боғлангач, қотиб-қотиб куларкан.
— Э-э, қанақа асал ойи? Ҳали хабаринг йўқ, шекилли, Аноранинг пешонаси қурсин, куёв бола тўйнинг эртасигаёқ вафот этди-ку. Касалманд экан-да!
Сакинанинг телефони ўзи билмаган ҳолда қўлидан тушиб кетди…

@ibratli_nomalar eng sara hikoyalar faqat bizda!!! ❤️

Показано 20 последних публикаций.