Шавкат икки ўт орасида қолди...
Туҳмат! Сизнинг ҳамма гапларингиз бошдан-оёқ ёлғон! Сизга умуман ишонмайман!
Ихтиёрингиз! Мен сизга ишонинг, деб ялинаётганим йўқ. Ишонасизми, йўқми, бундан қатъи назар, шуни билинг: ҳақиқат ана шунақа аччиқ бўлади!
Раънонинг онаси нега уни ташлаб кетгани ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Буниям билиб қўйсангиз ёмон бўлмасди: унинг онаси фоҳиша бўлган! Ноқонуний орттирган боласидан ҳазар қилиб, шу ерга ташлаб кетган. Етимхонадаги болаларнинг кўпчилиги ҳароми! Мен ҳам онамнинг фаришта бўлмаганини яхши биламан. Шунинг учун айримлардек ўзимни покдомон қилиб кўрсатишга уринмайман ҳам! Бир мақолни эшитгандирсиз: “Қазисан, қартасан, асли наслингга тортасан!” Ирсият ҳақидаям эшитган бўлсангиз керак? Қондан қонга, наслдан наслга касаллик ҳам, хулқ-атвор ҳам ўтади. Киноларда кўрганман, сиз ҳаётда кўргандирсиз, яхши оилалар келин олишдан олдин унинг насл-насабини, етти пуштини суриштириши бекорга эмас! Яхши боринг. Менинг сизга айтадиган бошқа гапим йўқ! Кетдим. Чао!
Шоҳида рўпарасида бақадай бақрайиб қолган Шавкатга разм соларкан, йигитни тамомила мот қилиб қўйганига
ишонч ҳосил қилди ва ортига бурилганча, ётоқхонасига кириб кетди.
Айниқса, тиббиётдаги “ютуқлар”, Раънонинг онаси ҳақидаги гаплари роса ишонарли чиқди-да ўзиям! Ирсият тўғрисидагиси-ку, чинакам қақшатқич зарба бўлди! Шоҳида ирсият борасидаги сўзларни аллақайси кинода эшитганди. Эшитганлари жуда қўл келди-да! У ўзига ўзи: “Қандингни ур, Шоҳида! Бопладинг! Мени Шоҳида дейдилар! Мен сенлар чиқмоқчи бўлаётган дарахтнинг шохида юраман! Сенлар эндигина шохига чиқсаларинг, мен аллақачон баргида юрган бўламан!” деганча севинчини ичига сиғдиролмасди!.. Бир томондан Шавкатни мулзам қилиб қўйгани унга олам-олам завқ бағишлаётган бўлса, бошқа тарафлама, ҳаммага ахлоқ-одобдан маъруза ўқиб, намунали эканлигидан ўзича керилиб юрган Раънонинг бугун шарманда бўлгани фош бўлиб қолди!!! Эндиги ҳужум — Раънога! Олға!
…Шоҳида хонасига кирганида Раънонинг юм-юм йиғлаб ўтирганини кўрди. Нимагадир унга дилида тугиб қўйган гапларини айтиш фикридан қайтди. Аслида, Шоҳида Шавкат сен билан бирга бўлганини айтди, каби гапларни тўқиб ташламоқчи, Раънонинг тилини қисқа қилиб қўймоқчи эди. Аммо шундоқ ҳам бўлари бўлиб турганини кўргач, “Ўлганни устига чиқиб тепган бўлмай”, деган ўйда Раънога яқинлашиб, ундан ҳол-аҳвол сўраган киши бўлди.
Нима бўлди? Нега йиғлаяпсан, дугонажон? Ким хафа қилди?
− Ўзим, шундоқ, негадир кўнглим тўлиб кетди, ичимдаги дардларни кўз ёшим билан бир бўшатиб олгим келди-да. — Раъно кўз ёшларини кафти билан артиб, Шоҳидага синиқ жилмайди. — Ана, кулдим. Бўлди йиғламайман.
Доимо шундай кулиб юр. Сенга кулгу ярашади. Сенинг бахтли бўлишингни истайман, дугонажон.
Шоҳиданинг гапидан кўнгли тўлқинланиб кетган Раъно унга миннатдорона тикилди:
− Сенгаям Худодан бахт тилайман.
“Ҳм... Ичини бўшатмоқчи бўлганмиш... Ҳадемай, тез орада ичингдаги болангни ҳам бўшатасан”, – деб ўйлади Шоҳида...
Қоп-қоп ваъдалар берган Шавкат, мана, орадан қанча вақт ўтдики, қорасини кўрсатмай, дом-дараксиз кетди. На ўнгида, на уйқусида ҳаловат бўлган Раъно ҳеч кимга қўшилгиси келмас, одамови бўлиб қолган, иштаҳаси йўқлигидан чўпдек озиб кетаёзганди. Тадбир ўтказилишига масъуллиги учунгина, дугоналари билан репетициялар қилишга мажбур эди. Таассуф... илгарилари байрамларни шодиёна кайфиятда қаршилаб олар, тадбирлар арафаси ҳаяжонланарди. Ҳозир бўлса... ҳамма нарсадан кўнгли совуб, ҳафсаласи пир бўлган.
Байрам тантаналари ҳам бўлиб ўтдики, Раънонинг ичига чироқ ёқса, ёришмас эди.
Энг ёмони... қўрққан нарсаси бўлди. Шифокор қизларни навбатдаги текширувдан ўтказгач... Раънонинг ўзига унинг ҳомиладорга ўхшаётганини, махсус аппарат текширувидан ўтиши шартлигини тайинлаб, йўлланма ёзиб берди! Шунда Раъно йиғлаб-сиқтаб, бу ҳақда ҳеч кимга айтмаслигини сўраб, илтижо қилди, бироқ шифокор бу маълумот ҳозирча гумонлигини, текширувдан ўтгачгина аниқ бўлишини, буни фақатгина бошлиққа айтишга мажбур эканлигини маълум қилди.
ДАВОМИ 17:30да