одамлар,одатлар,овқатлар,қулай транспорт воситалари - ҳамма-ҳаммаси унга бегона туюлар, гоҳида кўнглига қил ҳам сиғмасди.
Ҳали келганига бир ой тўлмай, унинг юрагини пушаймонлик қоплаб олган,яқинларини соғиниб ҳар куни бир йиғлаб олишга ўрганиб қолгандек эди. Гоҳида ўзини бу ерга келиб ишлашига рози бўлган эридан ҳам хаёлан хафа бўлиб кетарди.Кейин яна “Ахир ўзим бораман деб туриб олдим-ку,Жўрабек акамгаям,қайнонамгаям қулоқ солмадим-ку.Яна нега улардан хафа бўляпман?”-деб ўйланиб қоларди.Ҳамхонаси Валентина бўлса, дам олиш кунларида Кореянинг дам олиш гўшаларига жўнаб қолар,қовоғи солиқ, доимо хафа кайфиятда юрадиган Гавҳар билан деярли иши йўқ эди.
Ниҳоят биринчи маош қўлга теккач,Гавҳар Сеул марказига бориб уйига жўнатиб келди. Кейин эса эрига қўнғироқ қилиб, пул жўнатганини айтди.Пулнинг миқдорини эшитган Жўрабек қотиб қолди.
- Уч минг доллар жўнатдингми? Шунча катта маош берарканми-ей? Демак одамлар бекорга Кореяга ошиқмас экан-да,а?
- Кейинги ойдан яна оширишаркан.Минг долларни Гулнорага олиб бориб беринг.(Самолётга чипта олишда дугонасидан қарз олишган эди) Қолганини йиғинг,Жўрабек ака.-Гавҳар бирдан эсига тушиб дўкони ҳақида билгиси келди.-Дўконимизда кимдир ишлаяптими?
- Ҳа,синглинг юритяпти.Тошкентга бориб,турли матолар олиб келяпти.Ўзим ҳисоб-китобига қараб турибман,-деди Жўрабек.
-Болалар,ойижоним,онам ҳамма яхшими?
-Ҳамма яхши,саломат юришибди.-жавоб берди Жўрабек.-Фақат шу болалар сени кўп соғинишяпти-да.Жонибек ҳам Гулчеҳра ҳам доимо кайфиятсиз юришибди.
-Дадаси,уларингизга тушунтиринг.Ахир пулимиз кўп бўлса,болаларнинг ҳамма нарсаси бўлади.
-Шундоқ ҳам ҳамма нарсалари бор эди-ку.Бўлди,гапни кўпайтирма.-Жўрабекнинг бирдан тажанглиги тутди.- Кетма деб шунча қилдим,қулоқ солмадинг.Ҳатто одамлар нима дейди деб ҳам ўйламадинг.
- Одамларга нима ишингиз бор? Кўролмайдиганлар гапираверади-да.Нима Кореяга келиб ишлаш осон бўлибдими?-Гавҳар гапиришга гапирди-ю,бирдан тилини тишлади.
-Шу одамлар орасида яшаганингдан кейин уларнинг гапларига ҳам қулоқ соласан-да,-Жўрабекнинг овози дағалроқ чиққанидан Гавҳар шошиб қолди.
-Майли, ҳаммаларига салом денг,соғ бўлинг.-Эрининг феъли айниганини сезган Гавҳар шоша-пиша хайрлашди-да,алоқани узиб қўйди.
“ Қанақа ношукур одам ўзи бу? Уч минг доллар узатдим ахир. Барибир менга яхши гапиргиси келмайди.Ношуд.”,-Гавҳар аччиқланганча,телефонини сумкасига солиб қўйди. Шу пайт ким биландир гаплашгиси,юрагидаги ранжини айтгиси келаётганди.
Хонадоши Валя одатдагидек дам олиш кунларида сайру-саёҳатдан бўшамас,савдо марказлари борми,супермаркетлар борми,кезгани-кезган