Badoeus-Sanoe


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


«Сен рози бўлгунингча, сенга розилик бўлсин».

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


РЎЗАДОРГА ИФТОРЛИК БЕРИШНИНГ ФАЗИЛАТИ.

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки рўзадорни таомлантирса, у рўзадор даражасидаги савобга эришади. Рўзадорнинг савоби эса камайиб қолмайди», дедилар.

© Термизий, Ибн Можа ва Насаийлар ривояти.

Изоҳ: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу сўзлари остига энг аввал фарзандлари ва оила аҳли учун ифторликлар ҳозирлайдиган она ва рафиқа киради. Мусулмонларнинг аёллари бу ишларни ҳамиша савоб умидида ва роҳатли иш сифатида хурсандлик билан амалга ошириб келганлар.

© Доктор Абдулмуҳсин Мутайрий.


Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу шундай деганлар: «Ойларнинг саййиди Рамазон ойи, кунларнинг саййиди эса жума кунидир»

© Табароний ривояти.


#ДУО

Аллоҳим! Рамазон ойидан қолган кунларини бизга баракали қил. Рамазоннинг кечаларидаги ибодат ва хатми Қуръонларида қоим қил. Рамазонинг яхшилиги, баракаси ва раҳматини бизларга насиб қил. Бизларни дўзахдан озод бўлганлар қаторида ёз!

اللهم بارك لنا في ماتبقى من شهر رمضان وارزقنا قيامه وعبادته وختم القرآن فيه وارزقنا خيره وبركته ورحمته واكتبنا فيه من عتقائك من النار

© Шайх Аҳмад Масаровий


Имом Аҳмад раҳматуллоҳи алайҳи Рамазон ойи кирганида барча китобларини ёпиб, шундай дердилар: Бу ой Қуръон ойидир.

Имом Молик раҳматуллоҳи алайҳи Рамазон ойида на фатво берар ва на дарс берардилар. Аксинча, шундай дердилар: Бу ой Қуръон ойидир.

© Имом Заҳабий, «Сияр аъламин нубала»


РАМАЗОН – ДУО ОЙИ: ОТА-ОНАНИНГ ҲАҚҚИГА ДУО ҚИЛИШ

رَبَّنَا اغْفِرْ لِي وَلِوَالِدَيَّ وَلِلْمُؤْمِنِينَ يَوْمَ يَقُومُ الْحِسَابُ


Ўқилиши: “Роббанағфир лий ва ливаалидайя ва лил муьминийна явма яқуумул ҳисааб”.

Маъноси: “Эй Роббимиз, мени, ота-онамни ва мўминларни ҳисоб қилинадиган куни мағфират айлагин” (Иброҳим сураси, 41-оят).


رَبِّ ارْحَمْهُمَا كَمَا رَبَّيَانِي صَغِيرًا


Ўқилиши: “Роббирҳамҳумаа камаа Роббайааний соғийро”.

Маъноси: “Роббим! Мени (улар) гўдаклик чоғимда тарбиялаганларидек, Сен ҳам уларга раҳм қилгин!” (Исро сураси, 24-оят)


Репост из: Mubaşşir Ahmad
Аллоҳ барчаларимизни бу ой баракотидан баҳраманд қилсин! Ундан катта насиба билан чиқишни насиб этсин!

Рамазон муборак биродарларим!

@MubashshirAhmad


Эртага «Ҳайит» деб эълон қилинганида мўмин киши ўтказиб юборган намозидан, Қуръон тиловатидан чалғитган нарсасидан ва иштирок эта олмаган хайрли ишидан ёки беҳудага ўтказган вақтидан пушаймон бўлади.

Демак, надомат қилишдан олдин ушбу фурсатни ғанимат билайлик!

حينما يعلن أن غدا العيد: سيندم المؤمن على صلاة فاتته أو تلاوة تشا غل عنها أو فعل خير لم يشارك فيه أو وقت ضيّعه!
فلنستدرك الآن قبل الندم

© Шайх Аҳмад Масаровий


Ассалому алайкум дин қардошларим!

Кириб келаётган Рамазон ойи барчамизга қутлуғ бўлсин!

عنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رضي الله عنه، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: مَنْ كَانَتْ لَهُ مَظْلِمَةٌ لِأَحَدٍ مِنْ عِرْضِهِ أَوْ شَيْءٍ فَلْيَتَحَلَّلْهُ مِنْهُ الْيَوْمَ قَبْلَ أَلَّا يَكُونَ دِينَارٌ وَلَا دِرْهَمٌ، إِنْ كَانَ لَهُ عَمَلٌ صَالِحٌ أُخِذَ مِنْهُ بِقَدْرِ مَظْلِمَتِهِ، وَإِنْ لَمْ تَكُنْ لَهُ حَسَنَاتٌ أُخِذَ مِنْ سَيِّئَاتِ صَاحِبِهِ فَحُمِلَ عَلَيْهِ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бировга унинг обрўсидами ёки бошқа нарсадами, озгина зулм қилган бўлса, бугун – динор ҳам, дирҳам ҳам бўлмай қолмасдан (Қиёмат кунидан) аввал ундан розилик сўраб олсин. Агар унинг солиҳ амали бўлса, ундан қилган зулми миқдорича олинади. Агар унинг савоблари бўлмаса, соҳибининг (ҳақ эгасининг) гуноҳларидан олиб, унга юкланади», дедилар».

© Бухорий ривоят қилганлар.

Кимнинг кўнглига озор берган бўлсам ёки ҳаққига тажовуз қилган бўлсам, Рамазон олди афв ва розилик сўрайман. Аллоҳ учун мендаги ҳаққингизни ҳалол этинг! Агар бу постим кифоя қилмаса, менга алоқага чиқишингизни илтимос қиламан, мендаги моддий ва маънавий ҳаққингизни адо этишга ҳаракат қиламан. Аллоҳ таолодан ўзим ва сизлар учун мағфират сўрайман!

© Закариё

294 0 10 5 18

Иззат-нафснинг энг юқори даражаси — одамлар сизни "Энди ўзини тутиб тура олмайди, гапирмаса портлаб кетади", деб турган пайтда сизнинг сукут сақлай олишингиздир!


Ҳатто суғуриб олган қўлда ҳам атри қоладиган гул каби бўл!

© Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу


Бандага шаҳвати, ғафлати ва гуноҳлари туфайли келаётган балолар уч хил бўлади:

- Ҳайдаш.
- Одоб бериш.
- Яқин қилиш.


© Шайх Аҳмад Зарруқ

Изох: Агар унинг (балонинг) самараси инобат (Аллоҳга қайтиш) бўлса, бу Аллоҳнинг бандани Ўзига яқин қилишидир.
Агар у бандада ҳокисорлик ва ибрат олишни юзага чиқарса, бу (келган бало) Унинг бандага адаб бериши бўлади.
Ва агар фақат тааллуқ*ни пайдо қилган бўлса, бу Унинг бандани раҳматидан ҳайдаши, қувишидир.

* Тааллуқ - балога боғланиб қолиш, яъни хулоса чикармай факат унинг атрофида ўралашиб юриш.


Қачон хаёлингга бирор бир мусулмон ҳақида ёмон фикр келса, дарров унинг ҳаққига дуо қил.
Чунки бу шайтоннинг ғазабини келтиради ва "Яна дуо қилиб қўймасин" деган хавфда шайтон сенинг хаёлингга ёмон фикрларни ташламайди.


© Ибн Қудома роҳимаҳуллоҳ


Қўшнига юксак эҳтиром!

Бир ориф инсон уйида сичқон кўпайиб кетганини шикоят қилади. Шунда у кишига мушук боқмайсизми, деб айтишади.

У: «Сичқонлар мушукни овозини эшитиб, қўшниларникига қочиб кетишидан қўрқаман. Бу ҳолда мен ўзим ёқтирмаган нарсани уларга ёқтирган бўлиб қоламан» деб жавоб қилади.

© Имом Ғаззолий, «Иҳёу улумид-дин»


Ҳазрати Умар бир куни Пайғамбаримизнинг муборак қабрларини зиёрат қилади. Қабри ёнида бадавийнинг дуо қилётганини кўради ва орқасига ўтиб дуосини эшитади. Бадавий шундай дуо қиларди:

«Ё Робби, бу Сенинг Ҳабибинг, мен ҳам қулингман. Шайтон эса душманинг. Агар мени мағфират қилсанг Ҳабибинг хурсанд бўлади, қулинг нажот топади, душманинг эса хафа бўлади.

Мени авф қилмасанг, Ҳабибинг хафа бўлади, душманинг хурсанд бўлади, қулинг эса ҳалок бўлади.

Роббим, Сен Ҳабибингни маҳзун қилмайсан, душманингни ҳам севинтирмайсан, қулингни ҳалок қилмайсан, Карами кенг, Марҳамати чексиз Зотсан.

Роббим, араблар орасида аслзода инсонлар вафот этганида қулини озод қилиш урфи бор. Мана Оламларга раҳмат бўлган зот вафот этди. Қабри олдида мен турибман. Мени жаҳаннамдан озод қил».

Буларни эшитиб турган Ҳазрати Умар овозининг борича:

«Эй Роббим, бу бадавий сўраётган нарсани мен ҳам истайман», деб бақирди ва соқоли хўл бўлгунча ҳўнграб йиғлади.

© Тарж: Абдуллоҳ Раҳим


Гапириш одоблари:

- Фақат ҳақиқатни гапир.
- Бақирмасдан гапир.
- Чиройли гапларни гапир.
- Гапинг эътиборга олинадиган ерда гапир.


Биров вафот қилгани хабар қилинса, масалан, кимдир отам ёки амаким вафот қилди, деса, кўпчилигимиз унга жавобан
‎إنا لله و إنا إليه راجعون деб ёзиб қўямиз.

Асли Қуръондан бўлган бу зикр «Дарҳақиқат, биз - Аллоҳникимиз ва албатта унга қайтгувчимиз» маъносида бўлиб, бошига мусибат тушганда айтилади ва қисқа қилиб истиржо деб ҳам номланади. Агар сизга бирор мусибат етса, истиржо қилсангиз, бу учун иншааллоҳ кўплаб савоблар оласиз. Агар ўша одамнинг мусибати сиз учун ҳам мусибат бўлса, истиржо қилинг, ажр-савоблар оласиз, Аллоҳнинг изни билан.

Бироқ бундан сиз савоб оласиз! Ўша вафот қилган одамга - марҳумга эса сиз бу зикрни айтишингиздан ҳеч бир фойда бўлмайди! Зеро, марҳумга дуо-истиғфорларингиздан, унинг номидан қилган садақа ва ҳаж-умраларингиздан, ҳамда, кўплаб уламолар наздида унинг номидан (олдиндан ният қилиб) қилган бошқа солиҳ амалларингиздан савоб етади. Истиржо эса дуо эмас, зикр. Унда сиз Аллоҳ таолодан марҳум учун бирор нарса сўрамаяпсиз! 

Шундай экан, фақат бу зикрни айтиш билан чекланмай, ортидан «Аллоҳ раҳмат қилсин!», «Аллоҳ мағфират қилсин», «Қабр азобидан, охират азобидан, жаҳаннам азобидан асрасин!», «Фирдавс жаннатларидан жой берсин» каби дуоларни қилиш керак. Шунда бу дуодан марҳумга ҳам, сизга ҳам манфаат етади, иншааллоҳ.


Репост из: Mubaşşir Ahmad
Бировга қўнғироқ қилаётганда иккинчи линияга тушсангиз, тўхташ тугмасини дарҳол босинг. Бўлмаса, икки киши ўртасидаги суҳбатга суқулаётган кишидек беодоблик қилган бўласиз.

Бу ҳолатда қайта-қайта қўнғироқ қилаётган киши ҳақида гапириб ўтирмадим.

@MubashshirAhmad


Репост из: Abdulqodir Samarqandiy
ЙЎҚОТМАНГ!
Баъзи одамлар такрорланмайди. Унақалар худди туғилган кун каби бир марта келадилар!

Умрингизда ҳали шундай одамни учратасизки, унинг олдида ўтириб, гапни қаердан бошлашни билмайсиз. Шунда у: “Ҳечқиси йўқ, мен сиз нима демоқчи эканлигингизни гапирмасингиздан ҳам тушунаман!”, – дейди. Сўзлар сизни алдаса, у сизни қутқаради!

Умрингизда ҳали шундай одамни учратасизки, унга нисбатан беҳуда хатолар қиласиз, кейин виждонингиз қийналиб кечирим сўраш учун унинг олдига борасиз. Аммо у: “Ҳечқиси йўқ, мен сизни яхши биламан. Сиз ёмон одам эмассиз. Фақат оғир бир даврни бошингиздан ўтказаяпсиз, холос!”, – дейди.

Умрингизда ҳали шундай одамни учратасизки, шароитлар сизларга торлик қилади. Ҳатто уни ташлаб кетиш ҳақида ҳам ўйлайсиз. Аммо у қўлингиздан маҳкам ушлаб: “Мен сизни қўйиб юбормайман. Сизни топиш учун жуда кўп азият чекканман!”, – дейди.

Умрингизда ҳали шундай одамни учратасизки, у билан орангизда мингта девор туради. Сиз эса уларнинг устидан ошиб ўтишдан чарчайсиз. Аммо унинг ҳали ҳам деворларни ошиб ўтиб сизга қараб қадам ташлаётганини кўрасиз. У сизга: “Мен сиз билан бирга бўлсам, ҳаммасини енга оламан!”,- дейди.

Умрингизда ҳали шундай одамни учратасизки, сиз уни ташлаб кетмоқчи бўласиз. Чунки унга озор етказишдан қўрқасиз. Аммо у: “Мен билан қолинг! Сизнинг ёнингиздаги дўзах
сизсиз жаннатдан яхшироқ!”, – дейди.

Умрингизда ҳали шундай одамни учратасизки, у ҳеч кимга ўхшамайди ва ҳеч ким унга ўхшай олмайди…
Шундай одамни топсангиз ҳаргиз йўқотманг!

https://t.me/Abdulqodir_Polvonov


Тўрт одамни йўқотиб қўйма:

- Ғамгин пайтингда сени қувонтириб юборган одамни
- Мағлуб пайтингда сени қўллаб юборган одамни
- Ғазабланган пайтингда ғазабингни кўтарган одамни
- Ўзинг йўқ пайтингда ҳам сени ҳимоя қиладиган одамни

© Тарж: Муқим Маҳмуд


Бутун инсонлар сени ўз манфаати учун истайди. Аллоҳ эса сени, сенинг манфаатинг учун истайди.

© Абдулқодир Жийлоний

Показано 20 последних публикаций.