Mubaşşir Ahmad


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Ушбу каналда "Azon Global" Медиа лойиҳалари асосчиси, "Ўрта Осиё халқлари Азон вақфи" васийлар кенгаши раиси шайх Мубашшир Аҳмаднинг шахсий мулоҳазалари ва у киши уламолардан келтирган иқтибослари эълон қилинади.
Реклама учун:
@muazzin_91

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: Ҳикмат истаганга...
#чидама деган челленжга яна битта видеоклип қўшиш керак.

Унда ишхонада эртадан-кечгача ишлаётган, устига-устак бошлиғидан сўкиш эшитадиган, баъзи эркак коллегаларнинг қистириқ гапларидан безиган аёл-қиз вакилларига қарата "чидама, уйда ўтир, ўрнингга эринг ишласин" деган маънода тарғиб бўлиши керак.

Ия ғалатимасми, ундан кўра иш муҳитини яхшилаш керак-ку, дейишингиз мумкин. Худди шундай, оила институтини яхшилаш ва ислоҳ қилиш ўрнига "чидама, қочиб кет, ёлғиз яша" деб ўргатаётганлар ҳам худди шундай бузғунчиликни тарғиб қиляпти.


Мен такфирчи эмасман. Такфир қилиш жуда ёмон амал экани ҳақида "Куфр ва такфир" деган 120 бетли китобни нашрга тайёрлаганман. Яъни, бу хусусда етарли масъулиятни ҳис қилган одамман.

Шунинг учун бемалол айтаманки: намознинг фарзлигини инкор қилган, унга қарши бўлган ва уни турли иборалар билан қонунларда тақиқлаганлар кофир бўлади ва исломдан чиқади. Бу ҳукмда уламолар ўртасида ихтилоф йўқ. Кофир бўлишнинг оқибатлари жуда ёмон. Диндан чиқиш ва солиҳ амаллари бекор бўлишдан ташқари, унинг никоҳи бузилади, ўлса кафанланмайди, ювилмайди, жанозаси ўқилмайди, мероси мусулмон болаларига берилмайди, ўзи меросхўр бўлмайди, мусулмонлар қабристонига қўйилмайди. Булар унинг бу дунёдаги жазоси.

Охиратда эса кофирни аламли азоблар кутиб турибди.

@MubashshirAhmad


Энг гўзал ва покиза муҳаббат..

Мўминлар онаси Оиша розияллоҳу анҳо ва Муҳаммад Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ораларидаги энг гўзал ва покиза муҳаббат..

Бу муҳаббат Оиша розияллоҳу анҳонинг Муҳаммад Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган ва у зотнинг эса онамизга бўлган муҳаббатларидир.

Оиша розияллоҳу анҳо айтадилар: Тунларнинг бирида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй Оиша, мени холи қолдиринг, бу тун Раббимга ибодат қилай», дедилар.

Мен жавоб қилдим: «Қасамки, мен сизнинг ёнингизда бўлишни севаман ва яна сизни севинтирадиган ишларни ҳам севаман!».

@Mubashshirahmad

25k 3 474 1.4k

Ҳа, мен Ўрусияни ёмон кўраман. Сабабини тушунтириш учун гапни чўзиб ўтирмайман:

Кишанига муҳаббат қўйган қул эмасман!

@MubashshirAhmad


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
"Бекор уринасан, исёнкорга ўлим йўқ!
Мен Қиёмат куни каби, бир кун аниқ келаман".

Фаластинлик гўдак Ғазодаги маконига (уйига дея олмадим) қайтганда, араб шоири Муҳзил Суқурнинг шеъридан парча ўқиди.

@MubashshirAhmad


​​Солиҳ салафларнинг Қуръондан бош кўтармай, малол кўрмасдан, узоқ вақт қироат қилишлари мени ҳайратлантирарди.

Энди телефонга мубтало бўлганларни кўрганимдан кейин ўша ҳайратим сўнди. Чунки кўнгил бир нарсани севса, у билан қаттиқ машғул бўларкан.

Айман Ёғий

@MubashshirAhmad


"Агар қизингга таълим берсанг умматга таълим берган бўласан".

@MubashshirAhmad


Абдуқодирни қанақа кучсиз жамоага сотгансизлар ўзи?!))

@MubashshirAhmad


Охирги сўзни эркак айтади. Охиргидан кейингисини аёл.

Айман Ёғий

@MubashshirAhmad

37.2k 1 1.1k 2.6k

Botir Shermuhammad ёзмоқдалар:
----------------------------------------
Шахсийга келган хабар:

Оиламни фарзандларим билан бирор паркка ёки ресторанга обормоқчи бўлсам, кундузи чиқолмаймиз. Улар намозларини ўйлашади, келгунимизча қазо бўлиб қолади, деб.

Ё шомдан кейин чиқамиз ёки
ресторан таомларини уйга айтаман.

Уйда доим болаларга қараб, уй ишларини қилиб ўтирадиган аёллар асабий бўлиб қолади. Шу асабийликларни чиқариб ташлаш учун энг оддий, ҳамма оила қила оладиган иш — уларни кўчага айлантириб келиш.

Лекин ҳолат шундай, чиқса намози қазо бўлади. Ҳолбуки, бу намоз шаръий жиҳатдан унинг эътиқодининг мажбурияти, ҳуқуқий жиҳатдан эса эътиқод эркинлиги тақозоси.

Шу мажбуриятини адо қилиб, ҳуқуқидан фойдалана олмаган бир кишига биттагина қарор (қонун ҳам эмас аслида) тушов бўлиб туради.

Энди шундай аёл (эркак масжид топиб ўқиб олар) қандай қилиб давлатни яхши кўрсин, қандай қилиб болаларини ватанпарвар қилиб тарбияласин, қандай қилиб фарзандларининг келажагини шу ватанда тасаввур қилсин?!

Энг ачинарлиси шундаки, сизнинг намоз ўқишингизга ҳеч бир парк ёки ресторан, ёки ишхона ходими асло қарши бўлмайди. Улар бажонудил рози ўқишингизга. Лекин минг хижолат билан узр айтишади.

Қизиқ-а? Сиз намозхонсиз, жой эгаси камида намозга қарши эмас, ҳеч қандай иш жараёнига ёки хавсизликка ва ёки халқаро меъёрларга зид бўлмаган амални бажаришингизга битта қарор билан тўсиқ қўйиб қўйишади!

Жамиятдаги тоқатсизликнинг, одамлар, айниқса, диндорлар билан давлат орасидаги ишончсизликнинг катта сабабларидан бири шудай элементар нарсалар холос ўзи.

Бир кишинг намози кимга нима юк бўлиб қолди, ҳайронман!

Мен оилали фуқаро сифатида аниқ айта оламан, ўзимага ҳам, фарзандларимга ҳам ватанпарвар бўлишимиз учун 10 та шу мавзудаги китоб ўқитишдан, 100 та баландпарвоз тадбирларда қатнашишдан кўра шундай шароит қилиб беришса, (қилиб беришлари ҳам шарт эмас, ўзимиз қилиб оламиз) 100 карра кучли таъсир қилади.

@MubashshirAhmad


Мустақиллик декларацияси қабул қилинган вақтда 16 ёшда эдим. Мустақил бўлиш орзусида ёнган бир ўспирин сифатида ўша кунларни жуда яхши эслайман. Декларация қабул қилингандан кейин ҳам Каримов бошлиқ ўзбек-рус пропагандаси Иттифоқсиз яшай олмаслигимизни далиллаш билан овора эди ва баҳорги рефередумда 90 фоиздан ошиқ овоз билан СССРни ёқлашни уюштириб берган эди.

Бизга мустақиллик кутилмаган тақдир тортиғи бўлган. У осмондан тушган. Ҳеч ким унинг меъмори бўлмаган. Унга тамал тошларини қўйганлар эса бадарға ва ёмонотлиқ қилинган. Ўша пайтнинг қаҳрамонлари ва миллат дарғалари бошқалар бўлган. Ҳозир уларнинг номларини санасам атрофимда ириллаган шоқоллар пайдо бўлади. Уларнинг ютуқларини эски коммунистлар, бугунги сохта демократлар ўзлаштириб олган.

Профессор Қаҳрамон Ражабов куни кеча Daryo‘да берган суҳбатида айтган гаплари тўғрилигига воқеаларнинг бевосита шоҳиди ўлароқ гувоҳлик бераман.

@MubashshirAhmad


Ҳамма ўқитувчилар ўз устида ишлаши керак!

Миллат ва умматни ривожлантиришнинг энг самарали усули бу - таълим!

Ўзини ривожлантиришга бефарқ бўлмаган устозлар, ўқитувчилар ва тарбиячилар учун МуаллимМуҳаммад канали жуда мос келади.

Каналда:
• Педагогик ва шахс сифатида ривожланиш учун мақолалар
• Шахсий тажрибалар ва ўйлашга ундовчи фикрлар
• Педагогикага оид машхур китоблардан иқтибос ва хулосалар бериб борилади.

Каналга ҳозироқ обуна бўлинг ва таълим ва тарбия бўйича ўз билимларингизни ривожлантиринг.

Канал линки: https://t.me/MuallimMuhammad
Reklama


Мустақиллик декларацияси қабул қилинган вақтда 16 ёшда эдим. Мустақил бўлиш орзусида ёнган бир ўспирин сифатида ўша кунларни жуда яхши эслайман. Декларация қабул қилингандан кейин ҳам Каримов бошлиқ ўзбек-рус пропагандаси Иттифоқсиз яшай олмаслигимизни далиллаш билан овора эди ва баҳорги рефередумда 90 фоиздан ошиқ овоз билан СССРни ёқлашни уюштириб берган эди.

Бизга мустақиллик кутилмаган тақдир тортиғи бўлган. У осмондан тушган. Ҳеч ким унинг меъмори бўлмаган. Унга тамал тошларини қўйганлар эса бадарға ва ёмонотлиқ қилинган. Ўша пайтнинг қаҳрамонлари ва миллат дарғалари бошқалар бўлган. Ҳозир уларнинг номларини санасам атрофимда ириллаган шоқоллар пайдо бўлади. Уларнинг ютуқларини эски коммунистлар, бугунги сохта демократлар ўзлаштириб олган.

Профессор Қаҳрамон Ражабов куни кеча Daryo‘да берган суҳбатида айтган гаплари тўғрилигига воқеаларнинг бевосита шоҳиди ўлароқ гувоҳлик бераман.

@MubashshirAhmad


Модомики Аллоҳ ниятингни билар экан, улар ниятининг ёмонлиги сени ўйлантирмасин.

Шайх Муҳаммад Ғаззолий

@MubashshirAhmad


Ўрусия қачондан бери мулойим мушук бўлиб қолди?!
Яна миёвлаётган ФСБ бўлса.
Миллатдошларимизни ит деган касни у аниқлаб берибди бизга. Унга ишониб хурсандликдан биз сакраб ётибмиз, хайрият ўрислар айтмабдику, деб.

@MubashshirAhmad




"Мен ҳақиқат талабидаги сайёҳман. Одамлар орасида инсонийлик тушунчасини излаган инсонман. Ватанига покиза ислом соясида эҳтиром, озодлик, барқарорлик ва гўзал ҳаёт истаган ватандошман!

Мен мавжудлик сирини англаган дарвешман. Албатта, менинг намозим, ибодатларим, ҳаёт ва мамотим оламларнинг Робби Аллоҳ учундир. Унинг шериги йўқ. Ана шунга буюрилганман. Ва мен мусулмонларданман.

Сизчи? Сиз кимсиз?".

@MubashshirAhmad


Репост из: Девонайи Ҳақгўй
Ташқи ишлар вазирлигининг уқувсиз матбуот хизмати.

Куни-кеча ТИВ матбуот хизмати ўзбекларни "ит" деб ҳақорат қилган шахс Россия фуқароси эмас, Украина фуқароси эканлигини маълум қилди.

Хўш, нима бўлибди!? Ҳеч ким сўконғичнинг фуқаролигини сўрамади, унга қонуний чора кўришни сўради. Бироқ, ТИВ гўёки "мана, бу ишда оғаларимизнинг айби йўқ", деб адвокатлик қилиш билан чегаралангандек. Худдики, сўконғич шахс россиялик бўлмаса бўлди.

Сўкноғич Ураина фуқароси экан, унга чора кўриш учун ТИВ нима қилди!? Ҳозирча бу ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ. Асосийси, улар "оға"ларини оқлаб беришди. Энди ўзбекларни нима деб сўкишса ҳам иши йўқ.

Энг кулгили томони, расмий баёнотда "бузғунчи кучлар" ибораси қўлланилгани. Демакки, буни қўллашга асос бор. Агар асос бўлса, нимага ўша "бузғунчи кучлар" аниқ кимлиги баён қилинмаган!? Агар асос бўлмаса, нимага бунақа мавҳум жумлалар ишлатиляпти. Мана шунинг ўзи ҳам матбуот хизматининг нақадар нўноқлигини кўрсатади.

Бундан ташқари вазирлик сўконғичнинг видеоси чиққанига 2 ҳафта ўтганидан кейин энди муносабат билдиряпти. Худдики "оға"ларининг розилигини кутган каби. Матбуот хизмати тезкор бўлиши керак эмасми!?

Ҳа, айтгангча! Нима учун ТИВнинг Телеграмдаги расмий саҳифаси (@uzbekmid) фақат рус тилида юритилади!? Ахир бу очиқдан-очиқ давлат тили қонунларини таҳқирлаш-ку! Худди, вазирлик "оға"ларига ҳисобот берадиган алоҳида саҳифа очгандек.

Ўйлайманки, юқори турувчи идоралар ТИВнинг бу ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо беради! Матбуот хизматининг эса малакасини ошириш керак. Ҳар ҳолда, эгаллаб турган жойига муносиблигига катта шубҳам бор!

@adolat_kuychisi


Қиёмат куни сизни энг кўп маҳзун қиладиган ҳолат;
Қаттиқ севишингизга қарамай ота-онангиз, ҳатто болангизга биттагина яхшилигингизни беролмайсиз..

Бунинг қаршисида эса ёмон кўриб, ғийбат қилган одамингизга ана шу яхшиликларни мажбуран бериб юборасиз..

Абу Умар Одилқул Бухорий

@MubashshirAhmad

44.7k 4 1.4k 1.8k

"Итам туғаверади, молам туғаверади. Болага қондан, жондан ва қалбдан ўтади. Шунинг учун таҳорат билан эмиз, фарзандим олим, қори ва солиҳ бўлсин деган яхши ниятлар билан эмиз".
Бу Наманганда ўтган асрнинг 80 йилларида вафот қилган Меҳрихон ая отинойи ўгитларидан.

Ҳақиқатда Меҳрихон ая атрофидаги кишилар хонадонидан кўплаб олим, қори ва солиҳ кишилар чиққанига ўзим гувоҳман.

@MubashshirAhmad

37.5k 3 1.6k 1.8k
Показано 20 последних публикаций.