Mubaşşir Ahmad


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Ушбу каналда "Azon Global" Медиа лойиҳалари асосчиси, "Ўрта Осиё халқлари Азон вақфи" васийлар кенгаши раиси шайх Мубашшир Аҳмаднинг шахсий мулоҳазалари ва у киши уламолардан келтирган иқтибослари эълон қилинади.
Реклама учун:
@muazzin_91

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


Руснинг дағдағаси, Хитойнинг тинч экспансияси, давлатнинг динга қарши кураши, жамиятни жоҳиллаштириш ва ахлоқсизлаштириш сиёсати ҳамда мустақиллигимизни хавф остига қўядиган ишлар... Булардек ўзбекнинг бошига келган мусибатларни кўтара олмай, жисмим қалтираб қоляпти. Елкамдаги юк бутун жасадимга оғриқ беряпти.

Масъулияти бор инсон сифатида оиламдаги муаммоларни ечишга ҳаракат қиламан. Лекин ўзбекникидек катта жамиятнинг муаммоларини ечишга ҳисса қўшишга йўл йўқ. Лоақал таклиф ё насиҳатингизни ҳеч ким эшитмайди.

Агар бу ишларга давлат ўлароқ ечим изланмаётган экан, жамият ўлароқ ҳар биримиз жавобгарликни ҳис қилишимиз лозим. Ва шу жавобгарлик тақозо қиладиган ишларни жамиятимиз ўзи амалга ошириши керак.

Зеро, бунча мусибатни бир тана - Ўзбекистонимиз кўтара олмайди. Улардан биттаси ҳам уни ҳалок қилиши мумкин.

@MubashshirAhmad

12.5k 4 109 140 862

Вояга етган ўғил-қизларни муносиб жойи чиқса, зарурий тушунчаларни ўргатиб, тезроқ уйлантириш/узатиш керак. Тўй, яна қандайдир таёргарликлар баҳона бўлмаслиги керак.

Болалар ибодатли, иффатли бўлса, ҳали жим-ку деб, бунга хотиржам бўлиб қолиш керак эмас. Атрофда иффат "ўғрилари" мингта бугун. Телефон, телевизор, қўшиқларда эҳтиросни қўзғовчи нарсалар сон мингта. Ҳар қанча ибодатли бўлса ҳам нафс бор, шаҳват бор. Улар табиий ғариза-ку. Гап-сўз, панду насиҳат билан босилмайди.
Агар ўзлари никоҳни истаётганини айтса, унда умуман кечиктириш керак эмас. Баъзилар қарши ҳам бўлада, ҳали ёшсан, ўқи, ишла... деб.

Ёш бўлса "уйлангиси" келармиди?!!

Агар шу арзимас тўсиқлар сабабли бола зинога юрса, ота-она дохил ҳар бир масъул гуноҳига шерик бўлади. Кейин иснодини ҳам бир умр кўтариб юради.

Энди ибодатсиз бўлса, унда тушунтиришга ҳожат йўқ.
Болаларнинг ўзлари очиқ йўқ десалар яна бошқа масала.
Хуллас, зино учун ҳамма шароит муҳайё замонда болаларни эҳтиёт қилиш керак.

(Шахсийга келадиган шу масалага оид кўплаб хатлар сабабидан ёздим.
Алҳамдулиллаҳ, жуда қийналса ҳам ҳукмини сўраб, иффати учун дуо сўрайдиган ёшлар кўп. Аллоҳ таоло ҳаммаларини ҳаром ишлардан сақласин, солиҳ ва солиҳа жуфти ҳалолар берсин!)

© Ikrom Sharif

@MubashshirAhmad

16.1k 4 433 138 1k

- Сен кимсан?
- Умр ўтишини кузатаётган кимса.

@MubashshirAhmad

17k 3 92 23 620

"Хитойликлар Ўзбекистонга фақат тижорат мақсадида келяпти. Бундан ортиқча ҳавотирга тушмаслик лозим. Бу масалада толерантроқ бўлиш керак. Шундагина тараққий этамиз" деб хитойликларни қучоқ очиб кутиб олаётганлар бир нарсани ёдингиздан чиқарманг, XIX асрда босқинчи Чор Ўрусиясининг жосуслари ҳам Туркистонга аввал бошда савдогарлар ниқоби остида келган. Ўшанда ҳам бизнинг ишонувчан, содда ва самимий одамларимиз меҳмондўстлик қилиб, уларга уйининг тўрини бўшатиб берган. Бундан эса душман усталик билан фойдаланган. Кейин нима бўлганлигини ўзингиз жуда яхши биласиз. Оқибатда бутун миллат қуллик кишанини кийди. 50 йилдан ортиқроқ вақт мобайнида Чор Ўрусияси, ундан кейин 70 йил СССР ҳукумати бу заминда ҳукмронлик қилди. Халқимиз сал кам юз эллик йил давомида истибдод зулми остида яшади. Қуллик азобини тортди. Қатағонларга учради. Мустабид ҳукумдорлар бу даврда халқимизнинг бошига не кунларни солмади, дейсиз. Бу ҳақида ўйлашнинг ўзи инсонни изтиробга солади. Совет иттифоқи парчаланиб, мустақил бўлганимизга 30 йилдан ошган бўлса-да, мафкуравий кишанлардан ҳали тўлиғича халос бўлганимиз йўқ. Энг ачинарлиси шундаки, кўпларда қуллик зеҳнияти сақланиб қолган. Ҳатто орамизда мустамлака даврини қумсайдиганлар талайгина. Шундан билса бўладики, узоқ йиллар давомида тобе бўлиб яшаган халққа, озодлик руҳини сингдириш осон кечмайди. Яна шунга ўхшаш мустамлакачилар етказган моддий ва маънавий зарарлар ҳақида жуда ҳам кўп гапириш мумкин. Хуллас, яқин ўтмишда бошимиздан кечирган воқеалар бизга сабоқ бўлиши керак. Тарихда йўл қўйилган хатоларни такрорлаш бизга қимматга тушади. Шундай экан, бировга тобе бўлишни истамасангиз, вақт борида кўзингизни очинг!

Хитой масаласига жиддийроқ ёндашмасак бўлмайди. Хитойликларга бунчалик эркинлик бериб юбориш ярамайди. Бу ёмон оқибатларга олиб келиши мумкин. Уларнинг ҳар бир ҳаракатини назорат қилиб туриш лозим. Улар доимий назоратда эканликларини ҳис қилишсин. Шундагина хитойликлар ҳар бир қадамини ўйлаб босишга ҳаракат қилади. Хушёрлик ва огоҳлик давр талабидир. Ҳозирги кунда бутун дунёда мунофиқона сиёсат ҳукм сурмоқда. АҚШ, Россия, Хитой каби гигант давлатларнинг ҳеч бирига ишонч йўқ. Улар билан муносабатларда эҳтиёткор бўлсак ўзимизга яхши.

Хитойликлар бизнинг юртга яхши ниятда келяпти деб ўйламайман. Зеро, Хитойдан хавфсирашга етарлича асосларим бор. Масалан, Хитой давлатининг ислом ва мусулмонларга нисбатан қарама-қарши позиция эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Хитой ҳукуматининг уйғур мусулмонларига қарши қўллаб келаётган золимона сиёсати ҳам барчага маълум. Энди бир яхшилаб ўйлаб кўринг, уйғур мусулмонларини, яъни биродарларимизни ўзига душман деб биладиган давлат биз ўзбек мусулмонларига дўстлик қилиши мумкинми?! Асло йўқ! Хитой бизга ҳеч қачон дўстлик қилмайди. Шундай экан, уйғур мусулмонларининг бошига тушган кун бизнинг ҳам бошимизга тушмасин десак, сергак бўлайлик! Воқеликка теран нигоҳ билан боқайлик! Бунга ўз вақтида чора кўрмасак, кейин кеч бўлиши мумкин. Аллоҳ сақласин!

© Odiljon Yusuf

@MubashshirAhmad

23.3k 4 338 225 1.4k

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Болаларни масжиддан тақиқлашга жўяли баҳона экан. 😅

Туркия, Сакаря.

@MubashshirAhmad

25.5k 2 501 140 2k

Ҳатто баъзи ҳурматли одамларимиз ўйламай нималардир деб ётипти.

Хитой корхоналари ўзининг иқтисодий, техник, инженерлик ва менежерлик потенциали билан кириб келиши иқтисодиётимизни жонлантиришига ҳеч ким шубҳа қилмайди. Аммо гап бир кунлик локал манфаат эргата КАТТА муаммога олиб келиши муқаррарлиги ҳақида. Қанақа муаммога? Суверенитетни йўқотишга.

Миллий манфаатларни ҳимоя қилишга доир қарорларга кўпчилик (жамоатчилик) таъсир этадиган давлатлар учун “Хитой” деб аталмиш феномен хавф туғдирмайди – миллий манфаатларни сотиб юбориш бундай вазиятда ўта қийин. Бироқ қарор қабул қилиш соҳаси узурпация қилинган (айниқса нокомпетент ва миллий манфаатни англай олмайдиган одамлар томонидан узурпация қилинган) мамлакатлар учун Хитой – айнан суверенитетни йўқотиш хавфи.

Иқтисодчи Бакиров бақириб келаётганидек, Ўзбекистон ўғри-монополист савдогарларнинг "вотчина"сига айланган. Савдогар учун эса бирон нарсани сотиш бу – “ничего личного, только бизнес” масаласи.

Қозоғистонда миллий манфаатлар хитойликларга сотила бошлаганда қозоқ халқи норозилигини билдириб кўчага чиқди. “Жамоатчилик” деган иммунитет уларда мавжуд экан. Биздачи? Ҳақиқий “САВДО” бошланганда ҳозирда фобия ҳақида ёзаётган ҳурматли экспертларимиз кўчага чиқса, нима бўлади?

Хитой экспансияси феномени – илмий тадқиқ қилиниши керак бўлган соҳа. Бироқ шундоқ кўзга ташланиб турган жиҳатлари бор.

Прагматик юмшоқлик.

Бу нима дегани? Бу вазиятга қараб қатъийлик қилиш дегани. Яъни бирон ҳудудни муаммосиз тезда иқтисодий-сиёсий ўз таъсир зонасига киритиш (эгаллаш) мумкин бўлса, тезда эгалланади, секинлик билан ҳаракат қилиш вазият тақозоси бўлса – ўша қилинади. Услуб “чики-пики” мукаммал.

“Хитой экспансияга интилмайди” деган одамни эса ҳаммамиз бирга “ахмоқ” деб атаймиз, шундай эмасми? Нега интилмас экан? деган савол беринг-чи шундайларга.

Хитой сиёсати учун ҲЕЧ ҚАНДАЙ маънавий чекловлар йўқ, номига ҳам йўқ! Хитой компартиясининг ҳаракатларини Хитойнинг ичида ҳеч ким одамгарчилик позициясидан танқид қилмайди, кўчага чиқиш тугул, қарши сўз айтмайди. Бу хусусда Хитой элитаси бехавотир. Сайловчиларнинг кўнглини олиши керакмас.

Қарор қабул қилиш соҳаси савдогарлар томонидан узурпация қилинган бўлиши шуниси билан ҳам хатарлики, бунда биринчи шахс асло сотқин бўлмаган ҳолатда ҳам миллий манфаатлар сотилиб кетиши мумкин. Чунки ўзини савдогарлар билан ўраган битта одам бунақа вазиятда савдогарларнинг босимига асло дош беролмайди – савдогарлар битта одамга “ҳақиқатларни” тушунтириб қўяди барибир. Масалан мамлакатга зарар кетириб турган авточайқовчини мамлакатга фойда келтираётганини “исботлаб” беради.

Фуқаровий бирдам жамиятларни бизга мисол қилманг! Бу мисол билан ё ўта гўллигингизни, ёки кимнингдир заказини бажараётганингизни кўрсатяпсиз!

© Мухаммад Шакур

@MubashshirAhmad

23.5k 2 143 65 649

Hamma ish yoki xodim topish qiyin deb oʻylaydi

Toʻgʻri rostan ham qiyin, qachonki siz ish yoki xodimni toʻgʻri joydan qidirmasangiz.

Har kuni ushbu kanalda sotuvchidan tortib kuryergacha, oʻqituvchidan tortib uy bekasi uchun ham mos keladigan ish oʻrinlari joylab borilyapti.

Xodim qidirayotganlar uchun 400 mingga yaqin auditoriyaga ega vakansiyalar agentligimiz (@qamar_ads) ham bor.

✅ Ha aytgancha, oʻzingizga munosib boʻlgan oflayn va onlayn ishlarni oʻtkazib yubormaslikning esa bitta yoʻli bor.


Устоз Абдул Азим Зиёуддин сийрат фанининг муҳиби ва билимдони ҳисобланади.
Пайғамбар алайҳиссалом ва у зотнинг ҳаётларини ўрганишга шу қадар муҳаббатлики, мен бир марта: "Ислом тарихини ҳам шунақа чуқур ўргансангиз бўларди, у ҳам сийратнинг давомику", деганимда: "Менга Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳаётларини ўрганиш етарли", деган эди.

Дарҳақиқат у киши сийратни энг дақиқ қисмларигача ўрганди, ривоятларни тадқиқу таҳқиқ этди. У зотнинг сийратларига оид китоблар таълиф этди. Умрини севимли пайғамбаримиз ҳаётларини ўрганишга, ўргатишга, у зотни севиб, севдиришга бағишлади.

Ишонмасангиз саҳифаларига, машғул бўлаётган ишларига боқинг. Маъҳадда ҳам узоқ йиллардан бери фақат сийрат фанидан дарс берадилар.

Мен Абдул Азим домлага ҳавас қиламан. Қиёматда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам у кишига ўзгача ва алоҳида илтифот қиладилар, деб ўйлайман. Шу пайтда домла бизни ҳам қўлимиздан етаклаб оласиз, дея умид ва ўтинчдаман.

@MubashshirAhmad

24.2k 0 163 97 1.6k

Abdurrouf Abdurroshiyd саҳифаларида қуйидаги суратни кўриб бир ҳолат ёдимга тушди. Бизда бир характер шаклланган. Намоз ўқиётганимизда бизга ҳеч ким, ҳатто болалар ҳам халақит бериши мумкин эмас.

Агар ўз фарзандимиз жойнамозга яқинлашиб қолса ўшқириб берамиз, болага қарамагани учун аёлимизни жеркиб ташлаймиз ва дунёни остин-устун қиламиз. Менимча бу ибодатда йўлни жуда тор олишимиз, ўта инжиқлигимиз ва зўраки тақводорлигимиз сабабли бўлса керак.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг намоз ичида бўла туриб, набираларига кўрсатган илтифотларини ўзига ибрат қилган ва болаларни Аллоҳнинг ибодатига ошно этишни кўзлаган миллатларда эса ҳолат бошқачароқ.

Намоз пайти масжидларда болаларнинг сафлар орасида югуриб юриши, шовқин кўтариб ўйнаши ва эмизикли болаларнинг йиғисига парво қилмай, ибодатда давом этаётган кишиларнинг тутуми тўғридек, динимиз таълимотларига яқиндек ва келажак авлод тарбиясига фойдалироқдек туюлади.

Намозхон олдидан кесиб ўтишнинг ёмонлиги оқил ва балоғатга етган одамларга тегишли эканини назарда тутсак, ибодат асносида беғубор болажонларга сафларимизга аралашув имконини беришимиз лозим. Уларга бу борада илтифотли ва меҳрибон бўлсак кўп нарсалар ютамиз.

@MubashshirAhmad

33.3k 1 476 62 1.7k

Репост из: Azon Global — Муқобил ахборот-таҳлилий канали
Нега юртимизда болалар масжиддан тўсиляпти?

«Шамчироқ» кўрсатуви

Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/O0kUxA_dXNk

©️Azon Global

23.9k 0 92 22 319

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Завқланиб кетдим.😃

@MubashshirAhmad

29.3k 0 578 51 889

"Уй бекаси" лавозимини менсимаганлар, бу мансабнинг муҳимлигидан ва умматнинг ахлоқий-ижтимоий ҳозири ва келажагига кучли таъсиридан ғафлатда бўлган жоҳиллардир. Уй тўридаги бу мансаб қийинчиликлари, эркакларнинг уй ташида дуч келадиган машаққатларига баробар келади.

Шариат икки жинсни ҳам ўзларига лойиқ ва устун томонларига йўллайди. Баъзи аёлларнинг фавқулодда қобилиятлари, уларнинг бу хусусиятни йўққа чиқаролмайди.

Шайх Муҳаммад Ғаззолий

@MubashshirAhmad

31.1k 1 549 79 1.1k

Бугун биз мусулмонлар ҳар кун нишонлайдиган байрам куни.

@MubashshirAhmad

32.9k 7 433 214 2k

Оилавий институтларни мустаҳкамлаш, маҳалла жипслигини ошириш, миллий урфларимизни жонлантириш… Зўр ғоялар.


Лекин буларнинг ҳаммаси бизда мусулмончилик эътиқоди, ҳаёт тарзи кучли бўлган даврларда зўр бўлган. Оиланинг муқаддасслигини ҳам, қўни-қўшнининг ҳаққи юкасаклигини ҳам, урф одатларимизнинг аҳамиятини ҳам фақат Ислом ўргатган бизга.

Ҳеч бир расмиятчиликсиз, тадбирларсиз, чиқимсиз, сохтокорликсиз, миннатсиз, малолсиз ўргатиб, биз учун эътиқод — воз кечилмас принцип қилиб ўргатиб қўйган.

Бу учун бюжетдан пул сўрамаган халқимиз, мукофот кутмаган, раҳмат кутмаган, қилганларини билишмаса аразламаган, юз ўгирмаган.

Бобосидан кўрган яхшилиги учун набирасига иззат кўрсатган, эри йўқ хотинни худди маҳрамидек ҳимоя қилиб, кўмак кўрсатган. Қўшнининг тўйи, касали учун тоғора-тоғора таом улашиб, моддий ва маънавий дастаклаган.

Қўшнининг азаси учун таом улашиб, унинг мусофир меҳмонларига уйидан жой берган, ўлик қўшнисининг ҳурматидан куни тайинланган ўз тўйини кечиктирган, касал қўшнисига таомининг олдидан иссиқлигида улашиб хабар олиб турган халқимиз. Қандайдир ёрдамларга ташлаб қўймаган. Биз уйда мол сўйсак, бутун кўча калла шўрва, ичарди. Онам косада улашардилар, биз тарқатардик.

Қўшни мол сўйса биз ҳам унинг хаспидан ердик, олиб чиқишарди бизга ҳам. Яна бир қўшнининг уйида ошқовоқ пишса, бутун маҳаллага парахалаб бўлса ҳам тарқатарди…

Тарбияга чақириш, маслаҳуту машваратлардаги қўллаб-қувватлашларни гапирмайман.

Қўни-қўшнилар бу каби муомалаларни бир-бирига бурча деб билишар эди.

Шулар эмасмиди маҳалла, оила институтимизнинг асослари. Шуларни бизга Ислом ўргатмаганмиди?!..

© Ikrom Sharif

@MubashshirAhmad

30.9k 0 90 19 818

…Рамазонда шомни масжидда ўқиш кайфиятни кўтариб юборади. Унда намозхонлар ҳар доимгидан ҳам бир-бирига меҳрибондек туюлади менга. Аслида ҳам шундай. Савобни бонуслари билан олишга эҳтиёжмандлар намозхонларга хурмо, сув ва қовурма чучвара/сомса улашадилар. Бу эҳсонни олганлар хурсанд, бу эҳсонни берганлар ундан кўпроқ хурсанд — мазали ҳислар чулғайди қалбларни. Ва бу жумла ҳамма шу ҳолат/манзара олдида эриш гапмас — бу жумла ҳолатни ифодалашга кучсизлик қилади ҳатто.
Намоз тугагач, масжиддан ҳамма чиқишга бир-бирига йўл берган, ҳамма хурсанд; манзара беғубор даражада чиройли — кайфият юз.
Масжид — мусулмонлар, ўзбекистонликларни бирлаштирадиган катта ва қудратли институт. Бу йўқотиб борилаётган ва сунъийлашаётган маҳалла институтидек кучсизмас. Масжидда ҳосил бўладиган жамият бу кучли, аъзолари фақат эзгуликни, чинакам эзгуликни, ҳа, биз аллақачон сийқасини чиқазворган сўзнинг асл маъносини берадиган инсоний хислатни ўйлайдиган одамларни ярата оладиган жамиятдир. Масжид аураси одамларда биродарлик, бир-бирига моддий манфаатларсиз ёрдам бериш, ўзаро ҳурмат қилиш маданиятини кучайтиради.
Умид қиламанки, келажакда давлат ҳам масжидда ҳосил бўладиган соғлом жамиятнинг ривожланишига ёрдам беради. Чунки мамлакат ва давлатга тиргак бўладиган, вақти келса оғир кунда туриб берадиган асл жамият, халқ масжидларда барпо бўлади.

© Jaloliddin Sa'dinov

@MubashshirAhmad


Репост из: Azon Global — Муқобил ахборот-таҳлилий канали
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Давлатни емирадиган иллат

«Аср шоҳиди» кўрсатуви, 56-қисм

Томоша қилинг https://youtu.be/oLKreZ5QppQ

©️Azon Global

22.4k 0 39 23 199

БОЛАЛАРНИНГ МАСЖИДДАН ТЎСИЛИШИ ДУНЁВИЙЛИККА ЗИД

Бугун давлат мулозимлари нима қилса ҳам қонунларга "тўғри" келаверадиган ҳолат бўлиб қолди.

Яқиндагина "дунёвийлик" Концепцияси қабул қилинди. Унда давлатнинг ички ва ташқи сиёсати, аниқроғи халққа кўрсатадиган хизмати диндан ажратилгани, бирорта динга устунлик бермаслиги баён қилинган эди.

Унда давлат диний ташкилотларга аралашмаслиги, диний эркинликлари кафолатланган бўлиши керак эди.

Президентнинг дин ишлари бўйича ҳам маслаҳатчиси Руслан Давлетов ушбу лавозимга келганидан кейин қабул қилинган концепция мутахассислар томонидан диндорларнинг ҳуқуқларига тажовуз қилиш эҳтимоли бўлган ҳужжат деб баҳоланди.

👉 Батафсил ўқиш

@MubashshirAhmad

30.1k 2 162 144 906

Репост из: Azon Global — Муқобил ахборот-таҳлилий канали
«Америка орзуси» ушалган мусулмонлар ўз қадриятларини қандай сақлаб қолишмоқда?

Араб ва мусулмон муҳожирлар ўз юртларини тарк этар экан, қалбларида порлоқ бир орзу билан Қўшма Штатлар томон йўл олишади. “Имкониятлар юрти”да улар ривожланган таълим тизими, даромадли иш ва фаровон ҳаётга эришишни мақсад қилишади. Аммо хилма-хиллик ва мультикултурализм (турли маданиятлар) мавжуд бўлган бу ўлкада муҳожирлар исломий қадриятлари ва одатлари билан янги ва бегона бир ҳаёт тарзи ўртасида мувозанат сақлашга мажбур бўлишади. Аслида ҳақиқий синов шу ердан бошланади. Хўш, мусулмонлар океан ортида динини сақлаб қола олишадими ёки интеграциялашув устун келадими?

Батафсил: https://youtu.be/VW7c-yCcfh4

©️Azon Global

25.7k 0 75 38 334

Hasan Temirov ёзмоқдалар:

Демократияда бир хусусият бор экан: Агар ишлар яхши кетаверса бу демократиянинг ютуғи, агар ахмоқона ишлар қилинса бу демократиянинг айби эмасда, ўша хато қилган одамнинг айби бўларкан.

Масалан Доналд Трамп куракда турмайдиган нарсалар қилиб ташлаяпти ва унинг бу ишларида ҳамма унинг ўзини айблаяпти, ҳеч ким демократияни айблаётгани йўқ. Ваҳоланки у ҳақиқий демократия билан президент бўлди ва бу ишларида демократиядан четга чиқаётгани йўқ, ҳамма ишини демократияга асосланиб қиляпти. Ҳеч ким унга демократияга қарши иш қиляпсан дея олмаяпти.
Унинг ахмоқона ишларига демократиянинг ўзи йўл очиб берганку.

Бундай мисоллар жуда кўп. Бир вақтлар Европада фашистлар ҳам ҳақиқий демократия билан ҳукуматга келишган эди ва ҳозир ҳам уларнинг кўпгина Европа давлатларида ҳукуматга келиши жуда яқин бўлиб турипти....

Демак демократия зулм ва босқинчиликка ҳам йўл қўйиши, ахмоқона ишларга ҳам йўл очиши мумкин экан. Қип-қизил ахмоқ, безорилар ҳам демократия билан ҳукуматга келавериши ва истаган ишларини қилавериши мумкин эканлигини ҳамма кўриб туриптику. Нега бу томонларини гапирмайсизлар...
Агар бирор мусулмон хато қилиб қўйса дарров уни динига ёпишасизлар, ваҳоланки унинг иши исломда қораланган бўлади.

Ёки бирор мусулмон юрт раҳбари зулм ва адолатсизликлар қилса, мана исломий юртлар мана бунақаку деб исломга урғу берасизлар. Ваҳоланки у ислом билан юртни бошқармаётган ва унинг ишлари исломда ҳам қораланган бўлади...

@MubashshirAhmad

27.9k 1 83 28 952

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Уламоларга кўра демократик сайловларнинг нуқсонларидан бири - баъзан кўпчилик хоҳламаган шахсни ҳокимиятга келтириб қўйишидир. Бошда у мақбулдек кўринади, кейин халқ афсусланади.

@MubashshirAhmad

28.3k 0 87 37 646
Показано 20 последних публикаций.