ЮПАНИНГ
Аҳнаф ибн Қайс роҳимаҳуллоҳ қартайиб қолгунича нафл рўза тутишни тўхтатмади. Бир куни бир киши унга деди:
- Ёшингиз бир жойга бориб қолди, рўза сизни толиқтирмайдими?!
Аҳнаф ибн Қайс деди:
- Агар билсанг мен катта сафарга ҳозирланаяпман!
Катта сафар...
Тафаккур қилинг. Мен сизни қўрқитмоқчи эмасман. Аслида кимдир бизни охиратдан қўрқитса бизга омонлик истаётган бўлади. Тайёргарлик кўришимиз керак демоқчиман.
Умримиз тугагач, Аллоҳ томон сафар қиламиз. Ана шу сафар учун кўп нарса керак бўлади. Дунё зод-роҳила тайёрлаш учун бизга бир имконият. Иш машаққатли кўринганида жаннат ила юпанинг...!
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларни жаннат ила юпатиб турар эдилар.
Жаъфар розияллоҳу анҳунинг икки қўли кесилганида саҳобаларни Аллоҳ унинг қўллари эвазига жаннатда икки қанот бергани ила муждалаган эдилар.
Саҳобалар форс подшоҳларининг ҳарир рўмолчасини кўриб ҳавас қилишганда Саъд ибн Муознинг жаннатдаги рўмолчаси ундан яхшироқ эканлигини айтиб юпатган эдилар.
Бирор саҳобийнинг ёш боласи вафот қилиб қолса уларнинг боласини Иброҳим алайҳис салом билан Сора онамиз кафолатга олгани ила муждалар эдилар.
Абдуллоҳ ибн Ҳаром розияллоҳу анҳу вафот қилганида унинг ўғли Жобир йиғлади. Ўшанда Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам унинг отаси Абдуллоҳни Аллоҳ тирилтириб бевосита гаплашганини, унга: "Бандам тила тилагингни!", деганини айтиб юпатган эдилар.
Ёсирнинг оиласини мушриклар азоблаётганида уларнинг олдидан ўтиб: "Сабр қилинглар эй Ёсирнинг оиласи, учрашув жойимиз жаннат!", дея уларни юпатган эдилар.
Ҳамма машаққатнинг юпанчи жаннатдир.
Бу дунё аччиқми, ширинми бир куни ўтади. Намознинг машаққати, рўзанинг қийинчилиги тугайди. Ажр эса абадий қолади .
Кечаси қоим бўлишнинг машаққати, масжидга боришнинг қийинчилиги куни келиб тугайди. Аммо савоб абадий қолади.
Жаннатга кириш онларини ёдга олинг. Ана шунда бутун машаққатлар енгил бўлади!
Яна бир нарса ёддан чиқмасин. Гуноҳнинг лаззати ҳам ўткинчи. Аммо жазоси сақлаб қўйилади!
Тонгингиз хайрли бўлсин!
https://t.me/Abdulqodir_Polvonov