МОТАМ
Ибн Абдил Барр ва Абу Нуъайм роҳимаҳумаллоҳ ўзларининг ҳадис тўпламларида келтиришади:
“Саҳобалардан Башир ал-Ғифорий розияллоҳу анҳу доим Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг мажлисларида ўтирар эди. Деярли қолдирмас эди.
Сўнгра бирдан кўринмай қолди. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам уни уч марта суриштирдилар. Башир келди. Унинг юзи синиқ, ранги ўчган эди. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам сўрадилар:
-Нега рангинг ўчиб кетган эй Башир?!
Башир деди:
-Туя сотиб олган эдим. У қочиб кетди. Уни қидирдим…!
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
-Қочиб кетган нарса қайтарилади. Шунга рангинг ўзгардими?!
-Ҳа!
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
-Унда миқдори эллик минг йил бўлган, инсонлар оламларнинг Роббиси томон борадиган кунда қандоқ қиласан?!”.
Бор ташвишимиз шу дунё бўлмаслиги лозим. Ҳаммамиз бу дунёдан қандай келган бўлсак шундай ҳеч нарсасиз кетамиз.
Майли дунёда ишлайлик, тижорат қилайлик, обрў орттирайлик, муваффақият қозонайлик…
Аммо охират ёдимиздан чиқмасин.
Ишларни жуда унчалик жиддий олманг. Нарвонни энига эмас, бўйига қўйинг.
Модомики, динингиз саломат қолган экан, қолган мусибатни мусибат деманг.
Динингиз жароҳатланса, ақидангиз шикастланса бунга мотам тутсангиз арзийди!!!
https://t.me/Abdulqodir_Polvonov