Бобокул Усмон шеьрияти


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: не указана


Islomiy va zamonaviy sheʼrlar, falsafiy mushohadalar, hikmatlar, rivoyat va hikoyatlar, eng muhim dunyo va davr yangiliklar.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Хулоса сифатида айтиш мумкинки, қишлоқ аҳли билан бўлган ўзаро, дилдан суҳбат жараёнида бошқа кўплаб муаммолар, талаб ва истаклар, таклифлар ўртага ташланди. Мутахассислар саволларга имкон даражасида жавоб беришга ҳаракат қилишди.

БОБОҚУЛ УСМОН
журналист


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Йиғилишда таъзия маросимлари билан боғлиқ: майитнинг дафн маросимидан 3 кун ўтмасдан хатм ўтказиш, ош тортиш, хонадон эгаларига ташвиш устига ташвиш орттириш, "Ўлганнинг устига тепган" қабилида иш қилинаётгани ҳолатлари кескин фикрларга сабабчи бўлди.Бундан ташқари ўтин, ғишт ва бошқа юклар тушириб, аҳоли ва транспорт йўлларини ўзбошимчалик билан тўсиб қўйиш содир этилаётганлиги, қишлоқ вакиллари масъулиятини ошириш лозимлиги қайд этиб ўтилди.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


ТАЛАБ, ТАКЛИФ ВА МУАММОЛАР------------------

ЖЎЙРАБОД ҚИШЛОҚ АҲЛИ БИЛАН УЧРАШУВ ТАФСИЛОТЛАРИ

Жўйрабод МФЙ оқсоқоллар кенгаши ҳамда маҳалла еттилиги билан фуқароларнинг бу галги учрашуви Жўйрабод қишлоғида ташкил этилди.
Учрашув жараёнида қишлоқ фаоллари дастлаб халққа хизмат кўрсатувчи мулло, отинойи, кайвони, хабарчи, ошпаз, гўрков, мурда ювувчи ва бошқаларнинг хизмат нархлари билан атрофлича таништирилди. Ушбу масала юзасидан турли фикр-мулоҳазалар ўртага ташланди. Жумладан, турмуш қуриш арафасидаги икки ёшнинг никоҳ (Қубба) ўқиш маросимини ўтказиш учун тўланадиган 250 минг сўм хизмат ҳаққини имкон қадар арзонлаштириш таклифи ўртага ташланди. Эрталабки наҳор ошида(Фотиҳа тўйи) дастурхонга спиртли ичимлик тортиш қадриятларимизни оёқ ости қилишдан бошқа нарса эмаслиги, бу иллатни бартараф этиш лозимлиги жиддий таъкидланди.

Шунингдек, кичик қишлоқ йўллари асфалътининг чала қолганлиги, ижтимоий ҳимояга олинган оилалар ҳақида аҳолига очиқ маълумот бериш, "Темир дафтар"га киритилган, моддий ёрдам берилаётган шахслар хусусида ҳам аниқлик киритиш, МФЙ да маълумотлар ойнаси ташкил этиш, суюлтирилган газ балонлари билан боғлиқ кўплаб муаммолар хусусида ҳам танқидий фикрлар билдирилди.


***

Мени мен истаган ўз суҳбатиға аржуманд этмас,
Мени истар кишининг суҳбатин кўнглим писанд этмас...

Алишер НАВОИЙ



@Marvaridfikrlar


КУН МАСЛАҲАТИ:

Ҳаётингдаги паст-баладнликлар сени безовта қилмасин. Бу саломатлик ҳолатидир. Чунки ҳаёт йўли юрак уриши чизмасига ўхшайди. Агар бир текис чизиқни кўрсатиб қолса, бу сенинг ўлганингни англатади.

Тирикмисан, яшашинг керак...




@Marvaridfikrlar


ШАЪБОН КЕЛДИ---

Ойлар ичра сараси, ул моҳи Шаъбон келди,
Расуллуллоҳнинг ойи -савобга имкон келди.

Бу ойда парҳез, рўза --руҳга ором, тан тоза,
Рамазонга чорловчи, хушхабар- фармон келди.

Ҳар амалда бор ҳисоб, тунлар айламанг кўп хоб,
Субҳидам уйғоқларга, ҳурлар ёнма- ён келди.

Ким ғафлатда қотгайдур, иймонини сотгайдур,
Огоҳ --лаззат тотгайдур, ёрлиғу унвон келди.

Қишни ҳайдаб, нур сочиб, эзгуликка йўл очиб,
Диллардан дилга кўчиб, хуршиди жаҳон келди.

Кел, кел-ей, моҳи Шаъбон, сенга садқа бўлсин жон,
Боши саждада Усмон, мушкули осон келди.

БОБОҚУЛ УСМОН


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
«МАРД БЎЛАДИ АЁЛЛАР!»

Гул баргида гоҳ шабнам,
Гард бўлади аёллар,
Гоҳо эркаклардан ҳам,
Мард бўлади аёллар.

Тилло эмас тош топар,
Лек тонмайди сабрдан,
Умид унар , гул унар,
Кўксидаги қабрдан.

Сув келса симиради,
Емиради тошларни,
Ютиб яшайверади,
Аччиқ аччиқ ёшларни.

Нолимайди,асрайди,
Қалбидаги орини,
Ўлса ҳамки бир умр,
Кутиб яшар ёрини.

Фарзанди учун доим,
Меҳрин тўшайверади,
Эр яшолмас аёлсиз,
Аёл яшайверади.

Гул баргида гоҳ шабнам,
Гард бўлади аёллар,
Баъзи бир эркаклардан,
Мард бўлади аёллар.

👉 @Uzbekistan24 - энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Мулоҳаза

Одамни билмоқчи бўлсанг туртиб кўр...

@Magnituspexa


ИҚТИБОС

НУР ШАРҚДАНДИР


“Ҳамишалиғ таъкид этур эдим: хон бўлсанг-да боғ ярат, гадой бўлсанг-да боғ ярат — бир кунмас-бир кун мевасини татирсан…”


✍️ Соҳибқирон Амир ТЕМУР

“Ҳар кимки, вафо қилса, вафо топғусидир,
Ҳар кимки, жафо қилса, жафо топғусидир.
Яхши киши кўрмагай ёмонлиғ ҳаргиз,
Ҳар кимки, ёмон бўлса, жазо топғусидир”.


✍️ Заҳириддин Муҳаммад БОБУР


https://t.me/MuhammadaliAhmadUz


ҒАЗАЛ БЎСТОНИ

Алишер НАВОИЙ

***
Ёрдин айру кўнгул мулкедурур султони йўқ,
Мулкким султони йўқ, жисмедурурким, жони йўқ.

Жисмдин жонсиз не ҳосил, эй мусулмонларким, ул
Бир қора туфроғдекдурким, гулу райҳони йўқ.

Бир қора туфроғким, йўқтур гулу райҳон анга,
Ул қоронғу кечадекдурким, маҳи тобони йўқ.

Ул қоронғу кечаким йўқтур маҳи тобон анга,
Зулматедурким, анинг сарчашмаи ҳайвони йўқ.

Зулматеким, чашмайи ҳайвони анинг бўлмағай
Дўзахедурким, ёнида равзаи ризвони йўқ.

Дўзахеким равзайи ризвондин ўлғай ноумид,
Бир хуморедурки, анда мастлиғ имкони йўқ.

Эй Навоий, бор анга мундоқ уқубатларки, бор
Ҳажрдин дардию лекин васлдин дармони йўқ.


https://t.me/MuhammadaliAhmadUz


****

Ассалому алайкум  ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН:
Чоршанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Шаъбон ойининг 6-куни.
Милодий 2025 йил, 5-февраль.



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•








Нуронийларимиз -- юртимиз кўрки

Показано 20 последних публикаций.