Бухоро. Ёзувчилар уюшмаси


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: не указана


Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Жадид № 4_2025.pdf
4.0Мб
Jadid” газетасининг 2025 йил 24 январдаги 4-сони билан танишинг:

Уланиш учун: https://t.me/ijod_bustoni


* Ёшлар ёзадилар

ОЙДИН КЕЧАДА

Оқарган осмоннинг бир бурчагидан
Кимдир бизга қараб ўлтирганмикин?
Бу дунё, бу чексиз фазолар янглиш,
Бармоқларим билан тоза ҳавога,
Маза, исмимизни ёзиб ўлтириш.

Бирам ширин дамлар, бирам ғалати,
Ўпкангни тўлдирсанг тоза ҳаводан
Ва аста сочлари ёйилган қизга
Пичирлаб айтолсанг: “Сизни севаман!”

Бу ширин туйғулар, хотира ўқи,
Бармоғингда ухлаб қолади шабнам.
Азизам, осмоннинг оқига термул,
Ой қараб турибди бизга ҳали ҳам.

Муҳаммад ҲОДИЕВ

Уланиш учун: https://t.me/ijod_bustoni


* Лаҳза сурати

* * *
Тўйганмидим шодликни ичиб,
Келганмиди ҳатто ишқ малол,
Айтолмадим: — Азизим, кечир…
Қичқирмадим: — Кетмасанг-чи! Қол!.

Ёлғизликнинг улкан залвори
Босар — қалбим тортади майда.
Энди қаро тунга ёлвориб,
Шивирлайман: — Қайдасан, қайда?

Энди беишқ бегоналарга
Оёқости бўларкан жоним,
Мен хушомад қилиб уларга
Жовдирайман: — Илтимос, қолинг…

Усмон АЗИМ

Уланиш учун:
https://t.me/ijod_bustoni


* Кун ҳикмати

Чурқ этиб оғзини очмаса киши,
Билинмас ундаги фазилат, нуқсон.
Бу ўрмон холи, деб гумон қилмагил,
Балки ухлаб ётар шу ерда қоплон.

Саъдий ШЕРОЗИЙ

Уланиш учун:
https://t.me/ijod_bustoni


16. Биргаликда китоб ўқиш ота-оналар ва болаларнинг ўзаро муносабатларини яхшилайди.
Психологлар биргаликда китоб ўқиш жараёнида ота-оналар ва болалар ўртасида ўзига хос муносабат ўрнатилади деб ҳисоблашади. Уларнинг айтишларича, бундай муносабат биргаликда телевизор кўрганда асло пайдо бўлмайди.

17. Кўп китоб ўқийдиган болалар дарсларни яхши ўзлаштиришади.
Тадқиқотларда аниқланишича, китоб ўқишни хуш кўрадиган болалар мактабда ҳам яхши ўқишади. Улар грамматикани ҳам, математикани ҳам яхши ўзлаштиришади.

18. Мутолаа жиноятчиликнинг олдини олади.
Ўтказилган тадқиқотдан маълум бўлишича, панжара ортида саводхонлигини оширган жиноятчилар озодликка чиққанларидан сўнг бошқа жиноятчиларга нисбатан жиноятга 30 фоиз камроқ қўл урадилар.

19. Мутолаа тинглаш қобилиятини ривожлантиради.
Қанчалик ғалати туюлмасин, китоб ўқиш тинглаш қобилиятини оширади, бошқаларни осон тушунишга ёрдам беради. Бу айниқса, китобни овоз чиқариб ўқиганда янада самарали бўлади.

20. Мутолаа яхши ҳикоягўйга айлантиради.
Инсон китобни қанча кўп ўқиса, ҳикоя қилиш қобилияти шунчалик ошади. Кераксиз гапларни камроқ гапириб, кераклиларини яхшироқ етказадиган бўлади.

21. Мутолаа яхшилик қилишга ундайди
Фаол китобхонлар хайрия ишлари билан бошқаларга нисбатан уч марта кўпроқ шуғулланишади. Мутолаа муҳтож инсонларга ёрдам қўлини чўзишга ундайди.

“Ижод олами”, 2018 йил, 5-сон.

Уланиш учун:
https://t.me/ijod_bustoni


Китоб ўқишнинг 21 фойдаси

Ҳаммамиз китоб ўқишнинг фойдали эканлигини эшитганмиз. Лекин унинг фойдалилиги айнан нимада?

1. Мутолаа уйқусизликдан қутулишга ёрдам беради.
Хотиржам бўлиш ва ухлашга ёрдам берадиган энг яхши усул китоб ўқишдир. Телевизор ёки телефондан тарқалаётган ёрқин нур мияга уйғониш кераклиги ҳақида сигнал юборади. Китоб ўқиш эса аксинча таъсир кўрсатади – мия ухлаш вақти бўлганлигини тушунади.

2. Мутолаа асабни тинчлантиради.
Асабингизни тинчлантириш учун сайр қилиш ёки мусиқа тинглашни афзал кўрасизми? Сассекс университети олимлари эса бунинг ўрнига китоб ўқишни тавсия қилишади. Китоб ўқиш асабни тинчлантиришда энг самарали усул экан. Атиги олти дақиқа китоб ўқиш асабийлашишга барҳам беради.

3. Мутолаа қалбни юмшатади.
Китоб ўқиш жараёнида ўқувчи қаҳрамонлар билан бирга бўлади. Уларнинг қувонч ва ташвишларига шерик бўлади. Тадқиқотлардан маълум бўлишича, бадиий асар ўқиган одам ҳаётда ҳам бошқаларнинг ҳис-туйғуларини яхши тушунар экан.

4. Мутолаа мия фаолиятини яхшилайди.
Эмори университети олимлари китоб ўқиган инсоннинг ақлий салоҳияти бир неча кун давомида юқори ҳолатда бўлишини исботлашди. Тадқиқот муаллифлари китоб ўқиш миядаги асаб толалари сонини оширишини таъкидлашмоқда.

5. Мутолаа тушкунликка қарши курашишга ёрдам беради.
Шотландиялик олимларнинг тадқиқотларига қараганда, китоб ўқиш тушкунликни даволашнинг энг самарали воситасидир. Тушкунликка чалинган беморлар китоб ўқишни бошлаганларидан сўнг уларнинг тушкунликка тушиш ҳолатлари камайган.

6. Мутолаа инсонни гўзаллаштиради.
Юқори даражадаги ақлий салоҳият инсоннинг ташқи кўринишини ҳам гўзаллаштиради. Ҳар қандай мавзуда қизиқарли суҳбат қура олиш ва ўз билимини намойиш этиш суҳбатдошининг меҳрини қозонишга ёрдам беради.

7. Мутолаа хотирани ва фикрлаш қобилиятини яхшилайди.
Ҳар сафар китоб ўқилганида мия фаол ишлайди. У олинаётган маълумотни сақлаш учун янги толаларни яратади. Тадқиқотларда аниқланишича, доимий равишда китоб ўқийдиган инсонларда фикрлаш қобилияти бошқаларга нисбатан секинроқ пасаяр экан.

8. Мутолаа ҳаётдаги мақсадини англашга ва қийинчиликларни енгишга ёрдам беради.
Огайо штати университети олимлари инсон қанча кўп китоб ўқиса, ҳаёт йўлини шунчалик аниқ танлашини таъкидлашмоқда. Китоб ўқиш ҳаётдаги тўсиқларни енгишга ҳам ёрдам беради, дейишмоқда улар.

9. Мутолаа сўз бойлигини оширади.
Китоб ўқиётган пайтда нотаниш сўзлар ҳам учраб қолади. Уларнинг маъносини умумий мазмуни орқали ҳам тушуниб олса бўлади. Китоб ўқиш нафақат сўз бойлигини кўпайтиради, балки умумий саводхонликни ҳам оширади.

10. Китоб ўқийдиган инсонлар ҳаётда фаол бўлишади.
Санъат миллий жамғармаси томонидан ўтказилган тадқиқотлар китоб ўқийдиган инсонлар маданий ва ижтимоий ҳаётда ҳам фаол бўлишларини исботлади.

11. Мутолаа ёзувчилик қобилиятини ривожлантиради.
Китоб ўқиш жараёнида муаллифнинг ёзиш услуби ҳам ўқувчига таъсир кўрсатади. Мусиқа тинглаш жараёнида мусиқачининг услуби тингловчига ўтгани сингари ёзувчининг услуби ҳам ўқувчининг ёзиш услубига таъсир ўтказади.

12. Мутолаа Альцгеймер хасталигига чалинишнинг олдини олади.
Қатор тадқиқотлардан маълум бўлишича, кўп китоб ўқиган инсонлар Альцгеймер касаллигига камроқ чалинишар экан. Мия ҳам худди бошқа аъзолар сингари қўллаб-қувватлашга ва машқлар ёрдамида мустаҳкамланишга муҳтож бўлади. Китоб ўқиш эса бу борада энг самарали усулдир.

13. Мутолаа чет тилини ўрганишни осонлаштиради.
Доимий равишда китоб ўқиш бошқа тилларни ўрганишда янги сўзларни осон тушунишга ва ёдда сақлаб қолишга ёрдам беради.

14. Мутолаа ижодкорлик қобилиятини ривожлантиради.
Обафеми Аволау университети педагоглари бошланғич синф ўқувчиларининг машғулотларига мавзули комиксларни киритишганида, суратлар ва сўзлар аралашмаси болаларнинг ижодкорлик қобилиятларини оширишини аниқлашди. Китоблар катталарга ҳам ана шундай таъсир кўрсатади.

15. Мутолаа молиявий қийинчиликларни бартараф этишда ёрдам беради.
Статистика маълумотларига кўра, умуман китоб ўқимайдиган инсонларнинг 43 фоизи қашшоқликда яшайди. Саводли инсонлар орасида эса қашшоқликда яшайдиганлар 4 фоизни ташкил этади.


* Кун ҳикмати

Ҳаёт бағишлайдиган кичик қаҳрамон

Денгиз суви кўтарилиб, қирғоққа жуда кўп медузаларни чиқариб ташлади. Сув пасайгач, улар қуёш нурида қуриб қола бошлади.
Қирғоқда ўйнаб юрган бола медузаларни битта-битта денгизга ташлашга киришди. У жониворларнинг яшаши учун ҳаракат қиларди.
Унинг олдига бир киши яқинлашди ва сўради:
– Ҳой, бола, сен нима учун бундай қиляпсан? Ахир, бу жониворларнинг барчасини қутқаролмайсан-ку! Уларнинг кўпчилиги барибир ҳалок бўлади.
Бола бамайлихотир жавоб берди:
– Тўғри, мен уларнинг ҳаммасин қутқаролмайман. Аммо ҳар бирини қутқараётганимда қанчалик қувониб кетаётганимни билсангиз эди!
Ва ишини давом эттирди...

Қиссадан ҳисса: Жасорат – эзгу ниятдан туғилади.

Уланиш учун:
https://t.me/ijod_bustoni




***
Насиб этгай сенга олий бахт –
Ўз осмони бўлган бир лочин!
Сен ҳам уни эркалаб хушбахт,
Қанотида куйламоқ учун
Ел бўласан, шамол бўласан,
Сен бир бахтли аёл бўласан.

Бошгинангнинг оғриғи кетар,
Асаб дардинг бўлур фаромуш.
Ва аксингни тортқилаб кулар
Тиниқ сувлар, сен боқсанг хомуш.
Сувда қувноқ ҳилол бўласан,
Сен бир бахтли аёл бўласан.

Бегинг мамнун ишдан, ўзидан,
Гоҳ сархуш, гоҳ ҳушёр келади.
Бир кун... унинг тўрхалтасида
Тўрт донами анор келади:
Ўқтин-ўқтин беҳол бўласан,
Сен бир бахтли аёл бўласан.

Унутасан заҳил рангингни,
Тўлишасан, ғамларинг кетар.
Баъзан тонглар орзуларингни
Тебратади бешиктебратар.
Тағин соҳибжамол бўласан,
Сен бир бахтли аёл бўласан.

Гулга кўмар бир гўдак даҳо
Умрингнинг бўш кўчаларини...
Мен ҳам сева биларманми, о,
Унинг жажжи қўлчаларини?
Унда такрор аён бўласан,
Сен бир бахтли аёл бўласан.

Бахт шу сенга – тинч бўлса жонинг,
Юпатишмас, бу – вақт шиори.
Бахтдир сенга Ўзбекистоннинг
Ёзи, кузи... биринчи қори.
Ўзинг бахтга тимсол бўласан,
Сен бир бахтли аёл бўласан!

Тугамайди ҳаёт эртагинг,
Кўп йилларни кўриб яшайди.
Умр бўйи масрур эркагинг
Сочларингни ўриб яшайди!..
Сен бир бахтли аёл бўласан,
Менинг учун хаёл бўласан.

Мирзо КЕНЖАБЕК

Уланиш учун: https://t.me/ijod_bustoni


* * *
Сочинг зулмоти узра оразинг – хуршиди тобоним.

(Партав, “Якпарда сувора”дан)

Ҳақ яратгандир сени якто қилиб ҳилқат аро,
Ҳинду афғон, турку тожик – неча минг миллат аро.

Равза боғининг гули деб, ортадир ҳайроналиғ,
Неча минг миллат демаким, неча юз давлат аро.

Қатлим истаб жуфт ятағондек* тағин қайрилдиму
Икки қошинг чимрилибдир, қаҳр этиб ҳайбат аро.

Ранги зулфингдин сиё умрим ўтиб бўлғоч, не тонг,
Гул юзинг юз очди юз йилдин кейин зулмат аро.

Ой ўтиб, ойдек жамолингга нигоҳим тушди-ю,
Ёр, унут бўлмиш азобинг бул ажиб шафқат аро.

Зулму золимликнию зулматни этгай мағфират
Меҳрибон Тангрим бу кун лутфинг кўриб, раҳмат аро.

Нурли дийдорингни бир кўрмоққа муштоқ хаста дил,
Этма айб, васл истаса айшу тараб, ишрат аро.

Ҳақ таоло сенга берсин роҳату умри дароз,
Мен эса ўлсам керак ҳижрон деган меҳнат аро...

(Ятағон* – яничар(турк аскарлари)нинг қайрилма қиличи)

Абдунаби ҲАМРО

Уланиш учун: https://t.me/ijod_bustoni


***
“Одамлар!
Сиз жирканч сукутингиз билан мени орангиздан ҳайдадингиз”.

Фёдор ДОСТОЕВСКИЙ

Уланиш учун: https://t.me/ijod_bustoni


* * *
Бир маҳаллар замон зўрники бўлган,
Яшаган қиличи, қамчиси борлар.
Осийлар жазодан осон қутулган,
Гуноҳсизлар учун тикилган дорлар.

Сўзи ўтган, кимнинг бўлса тиллоси,
Кўзи ғилай, афти қийшиқ бўлса ҳам.
Амали борларнинг зуғум, иғвоси
Уларни янада этган муҳтарам.

Кофирсан, худога шак келтирдинг, деб
Руҳоний қатлга берган фатволар.
Кимлар бойиб кетса элнинг ризқин еб,
Бизлар ҳақлимиз, деб қилган даъволар.

Сапчадай узилган ҳақгўйнинг боши
Ҳақнинг душманига этилган тортиқ.
Ё улоқ қилинган жасади — лоши,
Жазолар бўлгандир дўзахдан ортиқ.

Замонлар ўзгарди замонлар ўтиб,
Минг хил тусга крди инсон измида.
Лек инсон ёвузлик этагин тутиб,
Ҳамон яшаётир қадим тизимда.

Не-не офатларни енгди мардона,
Замонга ўтказди ҳукми, сўзини.
Аммо мунгли тугар қадим афсона:
Инсон енголмади фақат ўзини.

Сулаймон ШОДИЕВ

Уланиш учун: https://t.me/ijod_bustoni


Гулистон № 5_2025.pdf
14.0Мб
"GULISTON" журналининг 2024 йил 5-сони мутолаа учун ҳавола қилинади.

Уланиш учун: https://t.me/ijod_bustoni


***
Аллоҳ ризолигига олиб борадиган барча йўлларни ўрганиб чиқдим. Энг қисқа йўл — одамларни севинтириш эканлигини кўрдим.

Хўжа АҲРОР ВАЛИЙ

Уланиш учун: https://t.me/ijod_bustoni


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
* Тенгдошларимга тавсия қиламан

Ромитан туманидаги 30-умумий ўрта таълим мактаби 9-синф ўқувчиси Райҳона Шомуродова Саид Аҳмаднинг “Уфқ” романи мутолаасидан олган таассуротларини ўртоқлашди.

Уланиш учун: https://t.me/ijod_bustoni


***
Интиқиб кутганим — битта жавобинг.
Ушалмас орзулар учун хирождир.
Аллоҳ, ато этган ҳар бир савобинг
Гоҳ эгик, гоҳ мағрур бошимга тождир.

Йўлдан қайтганларни суймайди жиним,
Асло тоқатим йўқ Сўздан озгали.
Юрак деганлари билмайди тиним —
Фурсат тополмайди дардин ёзгали.

Шу зайл ўтмоқда ўлчовли умр,
Уфққа урилади турналар оҳи.
Ғанимат тонгларни сув каби симир,
Қаттиқроқ тикилар шомлар нигоҳи.

Беадад узундир Яратган қўли,
Манзилдан манзилга толдириб етар.
Умрим ҳижжалаган ул Сомон йўли
Мени яна Ерда қолдириб кетар...

Одил ҲОТАМ

Уланиш учун: https://t.me/ijod_bustoni


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
* Мундарижа

"Шарқ юлдузи" журналининг 2024 йилдаги 12-сони нашрдан чиқди. Журналда асарлари эълон қилинган муаллифлар ижодини мактаб ва Олий ўқув юртида таълим олувчи ёшлар ҳамда кенг китобхон оммасига тарғиб қилинг. Илло, кутубхоналарнинг —  гавжумлиги миллат маърифатининг мезонидир.

Уланиш учун:
https://t.me/ijod_bustoni


* Йўқлов

Вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази онкогематология бўлимида даволанаётган болажонлар ва уларнинг яқинлари ҳолидан хабар олинди.

Уланиш учун: https://t.me/ijod_bustoni


ЎЗИНГИЗНИ ЭҲТИЁТ ҚИЛИНГ

Қараганга қараманг, хоним,
Кўзингизни эҳтиёт қилинг.
Балки энди бўлмас имконим,
Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

Оч нигоҳдан ва паст назардан,
Шарманда тор қилган шаҳардан,
Узук кўзидаги заҳардан
Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

Бегонадир сизга ҳасратим,
Девонадир кўнгил ҳазратим.
Сизни мен ўзимдан асрадим,
Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

Сиздан бошқа кимим бор бугун?
Дилим ҳуфтон, юрак-бағрим хун.
Бир илтимос, битта мен учун
Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

Юрагимга эгизак қизни
Ўйлаб, адо бўлдим… ҳа, сизни…
Ўзи мени танияпсизми?
Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

Сизни-ку бир тараф қўйганман,
Гуллар билан ўраб қўйганман.
Худодан ҳам сўраб қўйганман,
Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

Санасангиз ҳамки етти ёт,
Эҳтиёт шарт қилдим эҳтиёт.
Жон сақладим сизни этиб ёд,
Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

Иқбол МИРЗО

Уланиш учун: https://t.me/ijod_bustoni


***
"Катта бўлганингда ким бўласан?" деб сўралган саволларга:
"Шифокор бўламан",
"Муаллим бўламан",
"Банкир бўламан "...
деб жавоб берардик...

Ҳеч биримиз, ҳеч қачон "Бахтли бўламан!" демасдик. Чунки бола эдик.
Болаликда ҳамма нарса БАХТ эди...

"Марварид фикрлар"дан

Уланиш учун:
https://t.me/ijod_bustoni

Показано 20 последних публикаций.