"Калмар ўйини" сериалининг 1-фаслини кўриб чиқдим. Сериал ҳақиқатда жуда таъсирчан бўёқларда тасвирга олинган экан. Айниқса одам маънавий қиёфаси маҳорат билан очиб берилган.
Сериалда ёққан жараёнлардан бири шу бўлдики, ўйин иштирокчиларидан бири бошқа бир иштирокчини ўлдириб қўяди ва бу учун жазоланмайди. Натижада, ҳамма бир бирини ўлдиришга тушиб кетади.
Жамиятдаги муносабатлар ҳам аслида шундай ишлайди. Агар жиноят жазоланмаса, борган сари у нормага айланиб боради. Худди бизда коррупцион унсурлар одатий турмуш тарзимизга айланиб кетгани каби. Шунинг учун қонун устуворлиги таъминланмас экан, жамиятлар пароканда бўлиб кетаверади.
Қонун устуворлиги ҳамма учун олий муқаддас тушунча бўлиши керак. Жиноят муросасиз тарзда жазоланиши керак. Ҳамма қоидаларга риоя қилган жамиятгина тараққий этади!
@VafoMumin - холис фикр минбари✅
Telegram | 🌐
Instagram | 📹
Youtube