Бобокул Усмон шеьрияти


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: не указана


Islomiy va zamonaviy sheʼrlar, falsafiy mushohadalar, hikmatlar, rivoyat va hikoyatlar, eng muhim dunyo va davr yangiliklar.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


***

Қўлим кўкда энди, бошим тупроқда
Қиблага боқаман худо-ё дейман.
Қирқ йилки қонимга беланиб ночор
Томиримни қирқиб, ўзимни ейман.

Кулгили эмасми жуда кулгули
Баланд минбарларга чиқиб ҳайқирмоқ.
Дин ва диёнатдан вайсаб-валақлаб
Камбағалнинг нонин зимдан ўмармоқ.

Эй жувонмарг оғам, қошиқни ташла,
Қиличингни тезла суякка суртиб.
Ахир, ахийсанку, эй она халқим,
Болангни алдама,
аллалар айтиб.

Ўғлонларинг қулдир, қизларинг чўри,
Дўстлар ярми сотқин, ярми қиморбоз.
Ярми лаганбардор, ярмиси ўғри
Алпомиш зиндонда, тахтда Ултонтоз.

Уйғот, бешикдаги болангни уйғот,
Токи томирида совумай қони.
Кетмонингни ирғит, эй номсиз одам,
Уйғот ғафлатга ғарқ туркий дунёни.

Эртакни йиғиштир, этакни ташла,
Чигиткўз пахтадан бошингни кўтар.
Бўлди уйингга қайт,
ўз-ўзингга қайт
Кимлигинги эслай олсангда агар.

Ўроқ ва болғани сангдонга солиб
Ўзинг учун яса дудама ханжар.
Токи топганингни топтамасин ёв,
Токи топганингни ютмасин аждар.

Кимсасиз саҳрода зулматни йиртиб
Фалакка ув тортар ярадор бўри.
Кўзига туз сепар шоқоллар хурсанд,
Оролдай қуриди бу халқнинг шўри.

Шарпалар шамолдай изғиб юрибди
Бош суқиб ҳар бир ғор, ҳар бир ковакка.
Неки бор барини ямламай ютар
Фақат кучи етмас сабил юракка.

Хирмоннинг бошида улкан каламуш
Ҳар бир куни байрам, ҳар кун зиёфат.
Нега, нима учун каламушларнинг
Пойида чўк тушиб қилдинг зиёрат?!

Меҳнатдан қабарган иккита кафтинг
Очилган китобдай жовдираб турар.
Ўзингга келмасанг, эртага ўғлинг
бўм-бўш далаларда чумоли терар.

Бошинг кўтар бир бор, қўлингни кўтар,
Сендан қилич сўраб зорланар ўғлинг.
Уни ота каби жанггоҳга кузат,
Қулдай қуримасин сўнгги умидинг.

✍️ Жонфиғон(Shahobiddin) ☄️☄️☄️


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Мурдалар гапирмайди...

@VafoMumin — холис фикр минбари

Telegram | 🌐 Instagram | 📹 Youtube |Facebook


***

Оломонда туйғу йўқ. Улар учун ҳатто, қатл ҳам томошадир.



@Marvaridfikrlar


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Биров сени Аллоҳга солдим деса тамом...
Аллаҳ сақласин!

❤БАРЧАМИЗДАН АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН . АМИЙН!!!

•┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈•
Савоб ва ажр олиш учун яқинларингиз ва дўстларингизга улашинг.
Каналимизга аъзо бўлинг
•┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈•

👉https://t.me/Shofirkon_ziyolilari


АЛЛОҲ ПОРА ОЛМАЙДИ!----------------

Ўлим яқин биродар,
Ҳеч ким тирик қолмайди
Бандаси-ку нафс қули,
Аллоҳ пора олмайди.

Пора бердинг ҳар ишга,
Боғча, мактаб, ўқишга,
Порада кирдинг ишга,
Аллоҳ пора олмайди.

...Босган ҳар бир қадаминг,
Билгил, беиз қолмайди.
Ҳисобда ҳар амалинг,
Аллоҳ пора олмайди.

Мункар- Накр саволи,
Ҳеч жавобсиз қолмайди.
Оғир банданинг ҳоли,
Аллоҳ пора олмайди.

Қурилгайдир тарози,
Ҳақ таоло Ўзи қози.
Ўтмас доллор- қоғози,
Аллоҳ пора олмайди.

...Таниш- билиш кетмайди,
"Зўр"нинг тиши ўтмайди,
Ҳакам назар солмайди,
Аллоҳ пора олмайди.

Эзгу амаллар даркор:
Намоз, рўза, закот бор,
Иймонсизлар бўлгай хор,
Аллоҳ пора олмайди.

... Олдда кўприк- Пулсирот,
Қилдан ингичка ҳай-ҳот,
Пиёдасан,одамзот,
Аллоҳ пора олмайди.

Ўнг жаннат, чап жаҳаннам,
Бошинг узра қаро ғам,
Гар шаҳаншоҳ бўлсанг ҳам,
Аллоҳ пора олмайди.

...Узоқмас, синов чоғи,
Ҳозирча "сир" у ёғи ...
Имтиҳон кеч қолмайди,
Аллоҳ пора олмайди.

БОБОҚУЛ УСМОН

@BoboqulUsmon


***

Барчанинг ишини пора билан битиришга ўрганиб қолганлар диққатига!

АЛЛОҲ ПОРА ОЛМАЙДИ!



@Marvaridfikrlar


***

Ҳар тонгни гўзал нарсаларнинг нияти ила бошланг...
"Бугун, албатта, яхшиликлар бўлади!"- дея яхши гумонда бўлинг. Чунки тилаклар дуога айланади, дуолар эса, албатта, ижобат бўлади, инша Аллоҳ !

Ассалому алайкум!
Хайрли тонг!

Янги кун муборак ва барокатли бўлсин!

Кун давомида режалаштирилган барча ишларингиз бароридан келсин!



@Marvaridfikrlar


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


ИЛТИЖО

Ўзинг иймоним ҳамроҳ эт, Ўзинг илму фасохат бер
Ўзинг инсоф, ўзинг идрок, Ўзинг фаҳму фаросат бер!

Ўзингга бандалик неъмат, Муҳаммадга бўлай уммат,
Аюбнинг сабридан бир гард, ўзинг тоғларча тоқат бер!

Адаштирма ўзинг йўлдан,номингни қўймайин тилдан,
Дилим пок эт,Ўзинг ганжинасан, хайру саховат бер!

Агар ўнгда, магар тушда,гоҳи нохушлигу хушда,
Ўзингга ҳамд-сано,пайғамбара чексиз саловат бер!

Айирма ақлу идрокдан, таним пок эт , тилим пок эт,
Ўзинг руҳимга ором , кўнглимга нури ҳидоят бер!

Ўтинчим: хору зорликдан Ўзинг асра улуғ Тангрим,
Илоҳо кеч гуноҳимдан ,Ўзинг райҳону жаннат бер!

Бу Усмоно қўлин очди, қабул эт илтижоларни,
Қиёмат ваҳмидан қўрқувдаман, Аллоҳ, ҳаловат бер!

Ўзинг иймоним ҳамроҳ эт, Ўзинг сабру қаноат бер!

БОБОҚУЛ УСМОН
@BoboqulUsmon


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🌤 ХАЙРЛИ ТОНГ!

Ассалому алайкум! Чоршанба тонги муборак бўлсин.


Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин!

👉🏽 @SuratdagiHaqiqat - Хақиқатларни билмоқчимисиз? Унда обуна булинг.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Абдулла Орипов

ҚАЙСАР БОЛА

(Қизиқчилар бисотидан)

Бор экану йўқ экан,
Бир бола бўлган экан.
Ҳаммани сенсирашни
У одат қилган экан.
Отани ҳам сен дермиш,
Онани ҳам сен дермиш.
Бир кун муаллим унга
Шундай деб танбеҳ бермиш:
Сенсирайсан ҳаммани,
Шу жумладан мени ҳам.
Бундай хунук одатни
Ташлагин энди, укам.
Менинг бир маслаҳатим
Натижа берар балким.
Сиз дейман деб барчани
Юз марта ёзиб келгин.
Эртасига болакай
Вазифани бажармиш.
Айтганини юз эмас,
Икки юз бор қайтармиш.
Муаллим шод: "Мен сенга,
Ҳа, ишонган эдим-да".
Бола дермиш: "Сени бир
Хурсанд қилай дедим-да".

✍🏻1994

@abdullaorifijodi


Таниқли журналист Карим Баҳриев шундай ёзади: 

«Немис амалдорларини пора эвазига оғдириб олиш деярли имконсиз, чунки улар бир лаҳзада барча нарсадан – мансабидан, имтиёзлардан, жумладан, кафолатланган пенсиядан қуруқ қолишдан қўрқади.
1998 йилда Олмонияга борганимизда Бош прокуратура, Олий Суд, Бундестаг (парламент) каби турли идораларда бўлдик. Ўзбекчилик – чопон, дўппи, Чуст пичоғи каби совғалар олиб олганмиз. Қайси идорага кириб раҳбариятига совға қилсак, аввал рад этади, жуда қўймасак, ходимини чақириб, қанча туришини сўраб, кирим қилиб, ҳужжатлаштириб қўяди. Чунки 5-7 доллардан қиммат нарса совғага олиш мумкин эмас экан».
Бизда эса «пора» билан «совға» атамаси бир-бири билан шу қадар синонимлашиб кетганки, нима пораю, нима совғалигини билмай қоласиз
.

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali


ОНА НИЯТИ

От чоптириб чиқдинг уйингдан,
От чоптириб қайтгин, илоҳим!
Қўлингдаги жиловинг каби
Эркинг бўлсин ўзингда доим.

Майли, мени ўйлама, болам,
Топганингни сарф қил ўзингга.
Лек бировга бўлмагин қарам,
Нам тегмасин сира тизингга.

Улғайтирдим полвоним дея,
Толиққанда дармоним дея.
Шамол каби елиб борасан,
Олисдаги осмоним дея.

Осмонингни олиб қайт, болам,
Қолиб кетма осмон васлида.
Отанг қурган бу кичик ҳужра
Осмондан ҳам кенгдир аслида.

От чоптириб чиқдинг уйингдан,
От чоптириб қайтгин, илоҳим!
Қўлингдаги жиловинг каби
Эркинг бўлсин ўзингда доим.

Тилак ЖЎРА

Уланиш учун: https://t.me/ijod_bustoni


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
IZZATULLOYEV OYBEK SURAT O’GLI.
Hozirda 14 yoshda 2014 yildan APLASTIK ANEMIYA
kasalligi bilan og'rinib keladi.
Farzandimni davolatish uchun Turkiya davlatiga
ILIK KO'CHIRISH TRANSPLANTATSIYASI operatsiyasi uchun 70. 000 AQSh dollari pul mablag'lari kerak bo'layapti.
ILTIMOS ehtiyojingiz yetguncha yordam berishingiz so'raymiz
Murojaat uchun tel. ☎️+998500011030
Onasi: Sattorova Gulnoza. Murojaat uchun telefon. ☎️+998953492302

EXSON UCHUN.
AGRO BANK HUMO CARTA
4073 4200 1141 1877
SURAT BO’RONOV
+998500011030
Ulangan👆🏼

AGRO BANK HUMO VIZA
4073 4200 3850 6949
GULNOZA SATTOROVA
+998953492302
Ulangan👆🏼


#Ҳикмат

Жуда оз бўлса ҳам, кунига садақа қилишни одат қил. Чунки садақа:

• Аллоҳнинг ғазабини ўчиради;
• касалликка даво бўлади;
• мол-мулкингни поклайди;
• Қиёмат куни сенга соя бўлади;
• вафотингдан кейин ҳам ажр-савобингни кўпайтириб туради.



┄┅অঠই✯✯ইঠঅ┅┄


☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!
👇👇👇👇👇👇

@SaidAto_Uz


"Бемор кунларимда..."туркумидан

ОМОН КЕЛДИ...
(Қадрдон укам Омон Эргашга)

Баҳор тонги, найсон ёмғиру жон келди,
Майсаларнинг томири узра қон келди,
Бомдод тугаб, сўраб икки инсон келди.
Мушку анбар ҳиди тутди хонамизни,
Ҳожи Олим бирла укам Омон келди.

Юзларига боқдим, нурдан балқибди-ей,
Ибодати,зиёрати ёқибди-ей,
Пайғамбарга муҳаббати ортибди-ей,
Қучоқ очиб, кулиб у мен томон келди,
Дўстим ҳожи Олим бирлан Омон келди.

Ҳовлимизга кирди Макка хуш ифори,
Бемор куним ҳар бир сўзи бўлди дори,
Мен шоирман, яхши сўзнинг харидори,
Умрадан сўнг ҳолим сўраб шу он келди,
Дўстим билан укам келди, Омон келди.

...Чошгоҳгача қизиб кетди суҳбатимиз,
Суҳбатга зеб, шеъру ҳадис, ҳикматимиз,
Танда, руҳда кезди ажиб қувватимиз,
Ҳижрондан сўнг, дийдор оромижон келди,
Макка бориб ҳаж айлаган Омон келди.

Неча кунки боролмайман, "Саййид Ато"га,
Жамоатга қўш, деб ялингум Худога,
Қўлим очиқ ҳар куни нурли дуога,
Қучоқ очиб Алишеру Жаҳон келди,
Дўстим Олим ҳожи билан Омон келди.

Ушбу шеърим бир кўнгилнинг эрмаги-да,
Одам-одам тафтин олар тиргаги-да,
Ҳол сўради қариндош, дўст керагида.
Дармон бўлди бари- Усмон юрагига,
Чин эҳтиром, меҳр, йўқлов шу он келди,
Бошим эгик, мен хастага дармон келди.

...Таъзим Сизга , менинг қалби қайноқларим,
Қадрдон-дўст,қондош, уруғ-аймоқларим,
Алҳамдуллилаҳ, ўтди дарду қийноқларим,
Хасталик ҳам гуноҳларга каффоратдир,
Инша Аллоҳ, покланишга имкон келди.

БОБОҚУЛ УСМОН


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Ассалому алайкум беғубор, бетакрор, хокисор укам, шоирлар дарвеши қадрдоним ШАҲОБИДДИН!
Аллоҳ умрингга, ризқингга, илму ижодингга барака берсин, паноҳи исматида асрасин! Сендан қалбларга нур бағишловчи, кўнгилларга илоҳий малҳам бўлгувчи, руҳиятни парвозга чорловчи ҳароратли ижод намуналарини кутиб қоламиз.Аллоҳ рози бўлсин!
ТАВАЛЛУД КУНИНГ МУБОРАК!


* * *
Ярмим ерга, ярмим фалакка пайванд,
Руҳим озод, бироқ танам занжирбанд.
Бугун бунёд, эрта этарман ғорат
Эски сардобадай вайронман энди.

Бомдодда мўғулман, шомда сарбадор,
Тонгда фариштаман, пешинда бадкор,
Ҳақ қолиб ўзимга ўзим гирифтор,
Гулхандай гуриллаб гирёнман энди.

Гоҳо шайтон билан бўлдик даврадош,
Тунлар жойнамозга йиғлаб қўйдик бош
Гоҳ қалам, гоҳида қаламқош йўлдош,
Самодил дарахтдай урёнман энди.

Беғубор боладай боқсак ҳаётга,
Бевафо санамдай қилар карашма,
Бирор бор ростини айтмади сира,
Кимга ишонай деб ҳайронман энди.

Атрофимда изғир турфа хил тошлар,
Ҳасадгўй йўлдошлар, тубан авбошлар,
Душманимга дилдош олчоқ сирдошлар
Ўзимни йўқотдим, сарсонман энди.

Дунё қойил қолдим маҳоратингга,
Дўсту ёр туз босар жароҳатимга,
Жавобинг шумиди муҳаббатимга!?..
Мисоли ўқ теккан жайронман энди.

Чекимга тушгани бўлди риёзат,
Дил бериб топганим сенми, хиёнат!?
Юрагимда қўпиб ётар қиёмат,
Найдай нолакор-у нолонман энди.

Нондўстлар нонхўрак мисоли беҳад,
Жон дўстлар жонини асрар жонҳалак,
Шайтоннинг шериги ширинтил малак,
Сендан қолган дардга ултонман энди.

Жонфиғон, аламинг қаламдан олма,
Худо меҳрибондир, Ўзидан қолма,
Эй дўст, дардларимни кўнглингга олма,
Ёлғизлик юртига султонман энди.
21.12.2024. ✍️ Жонфиғон (Shahobiddin) 🥀🥀🥀

Показано 20 последних публикаций.