Life $tyle


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: не указана


☝️︎ 𝐷𝑖𝑙 𝑏𝑎 𝑦𝑜𝑟𝑢, 𝑑𝑎𝑠𝑡 𝑏𝑎 𝑘𝑜𝑟 ☞︎︎︎...

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: my.gov.uz
⚡️data.egov.uz: O‘zbekiston haqidagi barcha ma’lumotlar bir joyda!

🌐 Siz mamlakatimizning ijtimoiy-iqtisodiy jarayonlarini chuqur tahlil qilmoqchimisiz?

🧑‍💻 Unda albatta data.egov.uz portaliga tashrif buyuring!

💻 Ochiq ma’lumotlar portalidan siz aholi statistikasidan tortib, davlat xaridlarigacha bo‘lgan katta hajmdagi ma’lumotlarni topasiz.

🟡 Ushbu ma’lumotlardan foydalanib, Siz:
⏺Tadqiqot olib borish orqali demografik trendlar, iqtisodiy ko‘rsatkichlar, ijtimoiy muammolarni tahlil qilishingiz;
⏺Dashboard va vizualizatsiyalarni ishlab chiqib, interaktiv hisobotlar va taqdimotlar yaratishingiz;
⏺Yoshlarga bilim berish uchun ta’lim maqsadlarida foydalanishingiz;
⏺Insonlar uchun innovasion mahsulot va xizmatlarni ishlab chiqib, ochiq ma’lumotlar asosida yangi ilovalar va xizmatlar yaratishingiz mumkin.

⌨️Portalning afzalliklari:
💬 Ochiqlik tufayli barcha ma’lumotlardan bepul foydalanasiz.
💬 Ma’lumotlarning doimiy ravishda yangilanishi aktuallikni oshiradi.
💬 Kerakli ma’lumotni topish hamda tahlil qilishda qulay interfeys va maxsus formatdan foydalanasiz.

❗️data.egov.uz portaliga kiring va mamlakatimiz haqida ko‘proq ma’lumotlarga ega bo‘ling!

🌐  my.gov.uz | egov.uz
🚀Telegram 🔵 Facebook  ▶️YouTube 📷instagram 🚀 Bot


🎙 Абдулқодир қори Ҳусанов

▶️▶️▶️▶️▶️👇👇👇👇👇
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: «Ким жума куни Каҳф сурасини ўқиса, икки оёғи остидан осмонга қадар нур чарақлаб туради, бу нур Қиёмат куни ҳам уни нурлантириб туради, икки жума оралиғида қилган хато-камчиликлари, гуноҳлари кечирилади» (Имом Ибн Мордувайҳ ривояти).
@mehrob_uz


Репост из: Mehrob.uz
📿Жума куни кўп-кўп салавот айтишни унутманг!

💐 Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга саломлар йўллаш – банда сўзи учун ҳам, маъноси учун ҳам савоб оладиган зикрлар жумласидандир. Салавоту салом лафзларини айтиш ҳам ибодат саналади.

🌙 Ҳазрати Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Ким жума куни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга юз марта салавот айтса, қиёмат куни у юзида бир нур билан келади. Одамлар: «Бу нима қилар эди?» – дейишади» (Байҳақий ривоят қилган).

📿 Аллоҳумма, солли ъалаа Муҳаммадин ва ъалаа оли Муҳаммад!

🔗 Салавот айтишнинг фойдалари

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
MEHROB.UZ Ижтимоий саҳифалари:👇👇👇
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

🌙 ✨ 💐 Саййид-ул айём

ҳажжул Масокин бўлмиш
Жума айёми муборак бўлсин!


Репост из: Islom.uz
#Мақолалар

Шаъбон ойи муборак

Ҳижрий-қамарий тақвимнинг саккизинчи ойи Шаъбондир. Бу ойга боғлиқ бир қанча маълумотлар бор. Улардан баъзиларини эътиборингизга тақдим этишга ижозат бергайсиз.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон янги чиққан ойни кўрсалар шундай дуо қилардилар:


اللَّهُمَّ أَهِلَّهُ عَلَيْنَا بِالْيُمْنِ وَالْإِيمَانِ وَالسَّلَامَةِ وَالْإِسْلَامِ رَبِّي وَرَبُّكَ اللهُ

Ўқилиши: Аллоҳумма аҳиллаҳу алайна бил-юмни вал-иймани, вас-салаамати вал-Ислами, Роббий ва Роббукаллоҳ.

Маъноси: Аллоҳим! Уни бизга хайр-барака, иймон, саломатлик ва Ислом ила чиқаргин. Роббим ва Роббинг Аллоҳдир!.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бу бир ойки, одамлар ундан ғофил қолурлар. У Ражаб билан Рамазоннинг орасида. Бу бир ойки, унда амаллар Роббул аъламийнга кўтарилади...», дедилар.
(Имом Насоий ривояти).

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/1408

🕋 @islomuz


Репост из: Mehrob.uz
Банда жаннатга фақат поклангандан кейингина киради.

Ибн Қоййим роҳимаҳуллоҳ дедилар: "Банда жаннатга фақат поклангандан кейингина киради. Бу покланиш  дунё ҳовлисида тўрт нарса билан бўлади:

1 - Тавба;
2 - Истиғфор;
3 - Ёмонликни ўчирувчи яхшиликлар;
4 - Каффорат бўладиган мусибатлар.

Агар бу тўртаси уни покланиб, гуноҳлардан халос бўлишига етмаса, Барзах ҳаётидаги уч нарса билан покланади:

1 - Иймон аҳлининг унга жаноза ўқиб, унинг гуноҳларини кечирилиши, шафоат қииинишини сўраб дуо қилишлари;
2 - Қабр фитнаси;
3 - Муслим биродарлари унга ўз солиҳ амалларини ҳадя қилишлари. Агар бу учтаси ҳам унинг покланишига етмаса, уч ўринда у покланади:

1 - Қиёмат қўрқинчи ва унинг даҳшати;
2 - Шафоатчиларнинг шафоати;
3 - Аллоҳ азза ва жаллнинг авф қилиши. Агар булар ҳам покланишига етмаса, дўзах олови уни гуноҳлардан тоблайди. Ва шу унга покланиш бўлади. У дўзахда ўз гуноҳларининг кўп - озлиги, шиддат ва заъфига қараб бўлади. Ундаги гуноҳлар чиқиб кетса, у пок, гуноҳсизга айланади. Ва дўзахдан чиқарилиб, жаннатга киргизилади.

«Мадориж ус - Соликийн»: (1/463)
@mehrob_uz


Репост из: Mehrob.uz
🌘ШАЪБОН ОЙИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

🔭 Фалакий ҳисобга кўра, ҳижрий 1446 йил
Шаъбон ойининг 1 куни 2025 йил 31 январь жума кунига тўғри келмоқда.


Исломдаги фазилатли ойлардан бири Шаъбондир. Набийимиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ойнинг кўпроғини рўза тутиш билан ўтказардилар.

Оиша онамиз розияллоҳу анҳо айтадилар: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг рамазон ойидан бошқа ойда тўла рўза тутганларини кўрмаганман. Бошқа ойларда шаъбондан кўра кўпроқ рўза тутганларини кўрмаганман» (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари).

Шаъбон Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ойлари ҳисобланади.
Ушбу ой ҳақида Аллоҳнинг Расули соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Шаъбон ойи менинг ойимдир», деганлар.

Шаъбон ойида ибодат қилган, рўза тутган, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавоти шариф келтирган ва умуман ушбу ойнинг барча амалларини бажариб, уни янада ривожлантирган бандаларга ишорат қилиб Ҳақ таоло бундай дейди: «Қаранг, кўринг, бандаларим Расулимнинг ойи бўлмиш шаъбон ойига қандай ҳурмат ва эътибор кўрсатяптилар. Жалолим ҳаққи, Мен ҳам уларни афв этдим».

⚪️ Бу ойда кечган энг муҳим тарихий воқеалардан бири Қибланинг Байтул Мақдисдан Каъбаи муаззамага ўзгартирилиши, иккинчи ҳижрий сананинг айнан шаъбон ойида мусулмонларга рамазон ойи рўзасини тутишнинг фарз қилиниши;

⚪️ Шаъбон ойида нафл рўзалар билан машғул бўлган мусулмонга Рамазоннинг енгил келиши;

⚪️ Ушбу ойда Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг мағфират ва раҳмат эшиклари очиладиган Бароат кечаси борлиги билан алоҳида аҳамиятга эга.

🔗 Шаъбон ойи фазилати ва БАРОАТ кечаси ҳақида

🤲Аллоҳим бизларга шаъбон ойида барака ёғдиргин ва рамазон ойига етказгин!

Яқинларингизга ҳам улашинг
📲 https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg


Репост из: Mehrob.uz
🌙Эртага пайшанба!
23 январь, 2025 милодий,
23 ражаб, 1446-ҳижрий йил

Рўза – тақвога ёрдам берадиган энг катта омил


Рўза – касалликлардан шифо топишнинг сабабларидан биридир. Ташқи аъзоларни муҳофаза қилишда, ички аъзоларга қувват беришда, уларни зарарли моддаларни жалб қилувчи хусусиятлардан ҳимоя қилишда рўзанинг ажойиб таъсири бор.

Ҳадиси шарифларда «Рўза тутинглар, саломат бўласизлар» дейилган (Имом Ибн Сунний ривояти).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Жаннатда бир дарё бор, унинг номи Ражаб. У сутдан ҳам оқ, асалдан ҳам ширин. Ким Ражаб ойида бир кун рўза тутса, Аллоҳ таоло мана шу дарёдан уни сероб қилади” (Имом Байҳақий ривояти).

⏰ Саҳарлик ва ифторлик вақтлари: 23.01.2025
(Тошкент вақти билан)

Саҳарлик тугаши: 06:19
Ифторлик бошланиши: 17:32


Нияти: Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўза тутмоқликни.


📹 Рўза нафсни қандай тарбиялайди?

Яқинларингизга ҳам эслатинг!
@mehrob_uz


Репост из: AlQuranuz-Shayx Alijon qori
#JUMA_MUBORAK

Shayx Alijon qori rasmiy
sahifalari👇
👍Telegram | 👍Facebook | 👍Youtube | 👍Instagram


Репост из: Mehrob.uz
🌘Эртага душанба!
6 январь, 2025
6 ражаб, 1446


Ражаб ойида Аллоҳ розилиги учун рўза тутиб, кўп-кўп истиғфор айтайлик!

Агар Ражаб кечаларининг учдан бири ўтса, биринчи жумада фаришталар Каъбада жамланишар экан. Аллоҳ таоло уларга қараб: “Эй фаришталарим, хоҳлаганингизни сўранг”, дейди. Улар: “Эй Раббимиз, Ражабда рўза тутганларни афв эт”, дейишади. Аллоҳ таоло: “Кечирдим”, дейди.

Ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: “Жаннатда бир дарё бор, унинг номи Ражаб. У сутдан ҳам оқ, асалдан ҳам ширин. Ким Ражаб ойида бир кун рўза тутса, Аллоҳ таоло мана шу дарёдан уни сероб қилади” (Имом Байҳақий ривояти).

Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Аллоҳ учун бир кун рўза тутса, Аллоҳ унинг юзини дўзахдан етмиш йил узоқ қилади», дедилар» (Имом Аҳмад, Имом Бухорий, Имом Муслим ва Имом Насоий ривоят қилган).

Рўзадор учун рад этилмас дуо бор

Саҳарлик ва ифторлик вақтлари: 06.01.2025
(Тошкент вақти билан)

Саҳарлик тугаши: 06:23
Ифторлик бошланиши: 17:13


Нияти: Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни.

🤲«Аллоҳумма баарик ланаа фий ражабин ва шаъбана, ва баллиғнаа ромазона»

Яқинларга ҳам эслатинг!
Telegram | Facebook| Instagram| YouTube




Репост из: Kun.uz | Расмий канал
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
“Юз йиллар олдин қилиниши керак эди” — туркий алифбо бўйича келишувга эришилди

Профессор Қозоқбой Йўлдошев туркий халқларнинг умумий алифбоси бўйича келишиб олинганини олқишлар экан, қозоқларнинг бир мақолини эслади: “Бирлик йўқ жойда, тирлик (тириклик) йўқ”. Сиёсатшунос Фазлиддин Мадиев туркий бирликни янги шаклланаётган дунё тартиботида минтақавий хавфсизликнинг муҳим шарти деб атади.

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ


Репост из: Mehrob.uz
Убайдуллоҳ ибн Шумайт айтади: Отам дерди: Аллоҳ таоло мўминнинг қувватини аъзоларига эмас, балки қалбига жойлаган. Кўрмайсизми, кексайган заифлар жазирама кунларда рўза тутадилар, тунлари туриб таҳажжуд ўқийдилар. Мана шу ишларни қилишга қанча ёшларнинг кучлари етмайди.
@mehrob_uz


Қиёматни эсласам гоҳ,
Дилдан чиқар титроғу сазо.
Фарз қилгани Аллоҳ таоло,
Менинг қанча намозим қазо?

Ақрабою жигарларим
У кун менга беролмас ёрдам,
Ўз намои амол дафтарим
Ким бўларман тўғри ёзмасам.

Тобут келди кўзим олдига
Ва бир ўзим ётгувчи қабр
Мункар Накир кириб олдимга
Битта битта савол беради.

Сўнг ётарман тупроқ остида
Бир ўзимга аён аҳволим
Зор югурсам дунё қастида
Азоб тортмай қолмайди жоним.

Умримиз оз, жуда-жуда оз,
Меҳмондурмиз дорул фанога.
Бу оламда яшаймиз бир оз,
Сўнг кетармиз дорул бақога.

Ҳар инсоннинг дилида ҳадик
Ҳаммани жам айлаган машҳар
Шукур мўмин бўлиб туғилдик
Бизга тўғри яшаш ярашар.


Репост из: Islom.uz
Роҳатланиш вақтини чарчоққа алмаштирдик

Оталаримиз аср намозидан сўнг дўконларини ёпар, шу кунги берилган ризққа қаноат қилар, шомдан олдин таомланар, хуфтон намозини ўқиб, ухлар ва ўз вақтида бомдод намозига турар эдилар. Шунда жисмлари дам олиб, асаблари жойида бўлар эди.

Бугун эса кеч соат 11 да овқатланамиз, 1 да ухлаймиз ва 9 да уйғонамиз...

Аллоҳнинг кўрсатган йўлини ўзгартирдик. Натижада Аллоҳ бизни саломатлигимизни беморликка ва роҳатланишимиз ўрнини чарчоққа алмаштириб қўйди..

Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий раҳимаҳуллоҳ

🔗 https://islom.uz/maqola/22586

🕋 @islomuz


Репост из: Islom.uz
Балки бу охирги имкониятдир

«Ҳар нафас олиб-чиқарганингда, албатта, У Зот сенга қадарини жорий қиладир».

Ибн Атоуллоҳ Сакандарий раҳматуллоҳи алайҳ

Сен ҳар нафас олганинг ва нафас чиқарганингда Аллоҳ таолонинг бир тақдири сенга жорий бўлади. Сен У Зотнинг қазо ва қадари гаровидирсан. Бас, кўз очиб-юмгунча ҳам ҳар бир нарсада Аллоҳ таолонинг бандаси бўл.

Ушбу гаплар динимиздаги қазо ва қадар ақийдасига бориб тақалади. Бу борада қуйидагиларни билишимиз ва уларга жазм ила эътиқод қилишимиз лозимдир.

Уламоларимиз «қазо» ва «қадар»ни қуйидагича таърифлайдилар:

«Қазо Аллоҳ таолонинг ҳамма нарсаларнинг келажакда қандай бўлишини азалдан билишидир».

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22472

🕋 @islomuz


Репост из: Mehrob.uz
Аллоҳ бизни кўриб турибди!

Аллоҳ таолога нисбатан энг муҳим одоблардан бири У зотнинг кузатиб турганини доимо ҳис қилиб яшашдир. Бу иш Аллоҳ таолонинг буйруғи ҳисобланади: “Ва билингки, Аллоҳ ичингиздагини албатта билади. Бас, Ундан огоҳ бўлинг” (Бақара сураси, 235-оят).

Яъни, Аллоҳ таоло асл мақсадларингизни билиб турибди. Шунинг учун унинг жазосига гирифтор бўлишдан ҳазир бўлинг.

Суфён Саврий бу ҳақида шундай деган: “Сен доимо Унга бирор иш махфий бўлмайдиган зот кузатиб турганини ҳис қилиб туришинг, ваъдасига хилоф қилмайдиган зотдан умидвор бўлиб туришинг, жазолашга қодир зотга (исён қилишдан) сақланишинг лозим”.

Саҳл ибн Абдуллоҳ раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: “Уч ёшлигимда тунда ибодат қилар эдим. Тоғам Муҳаммад ибн Сиворнинг намозларига назар солардим. Бир куни тоғам менга “Сени яратган Аллоҳни зикр қиласанми”, деди. Мен “Қандай зикр қиламан” дедим. Тоғам “ҳар кеч жойингга ётганингда қалбинга уч маротаба ичингда “Аллоҳ мен билан. Аллоҳ менга назар солиб турибди. Аллоҳ менинг гувоҳим дегин”, дедилар. Мен уни ҳар тунда айтдим сўнгра тоғамга билдирдим. Шунда у “энди ҳар кеча етти мартадан айтгин”, дедилар. Мен уни ҳам бажардим сўнг яна тоғамга хабар бердим. Тоғам “энди буни ҳар кеча ўн бир маротаба айт”, дедилар. Мен айтдим... . Саҳл ибн Абдуллоҳ айтадилар: “Уч кундан кейин қалбимда зикрнинг ҳаловати пайдо бўлди. Унинг ҳаловати қалбимда пайдо бўлганига бир йил бўлганида, тоғам яна менга “Мен сенга ўргатган нарсани муҳофаза қил. Қабрга киргунингча унда бардавом бўл. Чунки у сенга дунё ва охиратда манфаат беради”, дедилар. Мен уни йиллар давомида тарк қилмадим ва ичимда унинг ҳаловатини топдим. Тоғам бир куни менга “Эй, Саҳл Аллоҳ у билан бўлган киши, Аллоҳ унга назар солиб турган киши, Аллоҳ унинг гувоҳи бўлган киши гуноҳ қиладими?! Сенга гуноҳ қилмаслигинг лозимдир”, дедилар.

Аллоҳ таолонинг кузатиб турганини ҳис қилиб яшаш бандани доимо тоат-ибодатларга ғайрат қилишга, маъсиятлардан сақланишга ундаб туради.
@mehrob_uz


Репост из: Mehrob.uz
Исломни қабул қилиш

❓Савол: Бир ғайридин ҳамкасбим Исломни қабул қилмоқчи. У мусулмон бўлиши учун нима қилиши керак


📩 Жавоб: Ғайридин мусулмон бўлиши учун шаҳодат калимасини айтиши, яъни "Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва расулуҳу" дейиши керак. Бунга тил билан иқрор бўлиб, уни қалби билан тасдиқлаши лозим. Иймоннинг шартлари еттита: улар Аллоҳ таолога, фаришталарга, нозил қилинган Китобларга, Пайғамбарларга, қиёмат кунига, яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам Аллоҳдан эканига, қиёмат кунида қайта тирилишига қатъий ишонишдир.

Ғайридин кимса Исломни қабул қилгач, унинг олдинги барча гуноҳлари кечирилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Ислом ўзидан олдинги (гуноҳ)ларни ўчиради"; деганлар.
Уламолар янги иймон келтирган одамнинг ғусл қилиб олишини мустаҳаб дейишган. Гайридин мусулмон бўлганидан сўнг Ислом динига оид зарурий илмларни ўрганиши, беш вақт намоз ўқиши, моли нисобга етса закот бериши, Рамазон рўзасини тутиши, агар йўлга қодир бўлса, ҳаж қилиши лозим бўлади.
@mehrob_uz


Репост из: Mehrob.uz
МУҲАРРАМ ОЙИ

Муҳаррам ҳижрий сананинг биринчи ойидир. Бу ой уруш ҳаром қилинган тўрт ойнинг бири эканлиги, у ўзининг қадр-қиймати билан Рамазон ойидан кейин туриши унинг қанчалик муборак ой эканлигини билдиради. Бу ойнинг ўнинчи кунида фазилатли "Ашуро" куни ҳам бор.

«Албатта, Аллоҳнинг китобида ойларнинг сони Аллоҳнинг ҳузурида осмонлару ерни яратган куни ўн икки ой қилиб белгиланган. Улардан тўрттаси (уруш қилиш) ҳаром (ойлар)дир. Мана шу тўғри диндир. У(ой)ларда ўзингизга зулм қилманг. Мушрикларга қарши жам бўлиб, улар сизга қарши жам бўлиб урушаётгандек, уруш қилинг. Ва билингки, албатта, Аллоҳ тақводорлар биландир» "Тавба сураси, 36-оят".

Ушбу ояти карима ойларнинг ҳисоби, табиий равишда, Аллоҳ осмонлару ерни яратган пайтдаёқ, уларнинг ҳаракатига боғлиқ қилиниб ўн икки этиб белгиланганлигини баён қилмоқда.

Бу доимий равишда бир хил турадиган собит ҳисобдир. Унда инсоннинг ҳеч даҳли йўқ. Инсон фақат Аллоҳ яратган нарсаларга қараб, Аллоҳ берган ақл билан ойларни санайди, холос.

«Албатта, Аллоҳнинг китобида ойларнинг сони, Аллоҳнинг ҳузурида осмонлару ерни яратган куни ўн икки ой қилиб белгиланган».

Ўн битта ҳам, ўн учта ҳам қилиб бўлмайди. Янги ой чиққан куни янги ой бошланади. У йигирма тўққиз ёки ўттиз кун бўлади. Кейин яна янгиси чиқади. Олдиндан белгилаб қўйилган ҳисоб билан, ой тўлин бўлганда ҳам янги ой бошланди, дейилмайди.

Бундай дейишлик хатолик ҳисобланади. Чунки Аллоҳнинг ишига бандаси аралаша билмайди.

«Улардан тўрттаси (уруш қилиш) ҳаром (ойлар)дир».

Яъни ўн икки ойдан тўрттасида уруш қилиш Аллоҳ томонидан ҳаром қилингандир. Бу Зулқаъда, Зулҳижжа, Муҳаррам ва Ражаб ойлари бўлиб, мазкур ойларда уруш бошлаш ҳаромдир.

«Мана шу тўғри диндир. У(ой)ларда ўзингизга зулм қилманг».

Юқорида зикр қилинган ҳукм тўғри дин ҳукмидир. Ислом ҳукмидир. Бу ҳукмга хилофан ҳаром ойларда уруш қилиб ўзингизга зулм қилманг.

Агар мушриклар сизга уруш эълон этсалар, сиз ҳам:

«Мушрикларга қарши жам бўлиб, улар сизга қарши жам бўлиб урушаётгандек, уруш қилинг».

Чунки бир тараф уруш қилганда иккинчи тараф жим тура олмайди. Албатта, уруш бировга раҳм қилмайди. Унда турли ҳоллар бўлади. Аммо, бу сизга турли ножоиз ишларни қилишга баҳона бўла олмайди. Сиз мусулмонсиз, доимо Аллоҳнинг амрида юришингиз керак.

Шунинг учун:

«Ва билингки, албатта, Аллоҳ тақводорлар биландир».

У Зот Ўзига тақво қилувчиларга нусрат беради.

"Тафсири Ҳилол" дан.
@mehrob_uz


«Аллоҳ» сўзининг ақл бовар қилмас сирлари

Нидерландиялик психолог Вандер Ҳовен Куръон ўқиш ва «Аллоҳ» сўзини такрорлаш бемор ва соғлом инсонларга қандай таъсир қилишини кашф этганини эълон қилди. Профессор уч йилдан бир қанча бемор устида тадқиқотлар олиб бориб, ҳайратланарли хулосаларга эришди. Беморларнинг баъзиларини мусулмон эмаслигини, айримлари мусулмон бўлса-да, араб тилини билмаслигини таъкидлаган Ҳовен касалларига «Аллоҳ» сўзини ўргатганини айтади. Натижа эса ниҳоятда мукаммал бўлганини, айниқса, руҳий зиқлик ва қон босими кўтарилиши (хафақон) билан оғриганларда яхши натижага эришгани маълум бўлади.

Профессор Ховен "Аллоҳ" калимасидаги ҳарфлар беморлар руҳиятига таъсирини шундай изоҳлайди:

«Аллоҳ» сўзининг илк ҳарфи бўлган «Алиф» нафас йўллари тизимидан сирғалиб чиқади ва нафас олишни
изга солади.

"Лом" ҳарфи эса (араб тилидагидек талаффуз қилинганида) тил билинар-билинмас танглайнинг уст қисмига тегади ва жағ бир муддат шу муддатда туриб қолади («лом» ҳарфи ташдидни олгани учун).

Сўнгги ҳарф «ҳ» талаффуз қилинганида жигар ва юрак ўртасида алоқа вужудга келади ва бу жараён сўнггида юрак уриши меъёрига тушади.

Бу изланишни амалга оширган нидерландиялик олим мусулмон эмас, лекин Ислом илмларига қизиққан ва Қуръони Карим сирларини тадқиқ қилган. Бемор тўшагида дард тортаëтган инсоннинг «Аллоҳ!» дея инграганига кўпчилигимиз гувоҳ бўлганмиз. Бирор мусибатга йўлиққан инсоннинг «Аллоҳим!» дея хитоб қилганини эшитмаганлар бўлмаса керак.

🔸Тутадиган шохи қолмаса, боши берк кўчага кирса, қўл узатадиган инсони қолмаса, банда "Аллоҳ" дея тинчланади. "Аллоҳ" сўзи ҳаётимизнинг асосига айланиб кетганидан, ҳар қандай ҳолатда Аллоҳ деймиз.

🔸Тўғри йўлни топиш, яхшиликка эришиш, учун «Ё Аллоҳ» деймиз.

🔸Шайтондан қочиб, Аллоҳдан паноҳ истаганда «Аъузу биллаҳ» деймиз.

🔸Ҳар ишни «Бисмиллаҳ» дея Унинг номи билан бошлаймиз. Неъматга муносиб кўрса, шукр қиламиз.

🔸Берганида ҳам, олганида ҳам «Алҳамдулиллаҳ» деймиз.

🔸Ҳайратланганимизда, «Машааллоҳ» деймиз. Пушаймон бўлганимизда, «Астағфируллоҳ» деймиз.

🔸Севинганимизда, «Аллоҳу акбар» деймиз. Хафа бўлганимизда, «Инна лиллаҳ...» деймиз.

🔸Юрагимиз сиқилганида «Субҳаналлоҳ» деймиз. Ғалаба қилганимизда «Насрумминаллоҳ» деймиз.

🔸Ризқ топганимизда, «Ар-ризқу лиллаҳ» деймиз. Орзу қилганимизда, «Иншааллоҳ» деймиз.

🔸Бир ишни бажарганимизда, «Биизниллаҳ» деймиз. Машаққат олдида «Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ» деймиз.

🔸Ваъда берганимизда, «Валлоҳи ва биллаҳ» деймиз. Бу қадар эслатмалар нури қалбни ёритганида «Э валлоҳ» демаслик мумкинми?..

Показано 20 последних публикаций.