Репост из: Mehrob.uz
Аллоҳ бизни кўриб турибди!
Аллоҳ таолога нисбатан энг муҳим одоблардан бири У зотнинг кузатиб турганини доимо ҳис қилиб яшашдир. Бу иш Аллоҳ таолонинг буйруғи ҳисобланади: “Ва билингки, Аллоҳ ичингиздагини албатта билади. Бас, Ундан огоҳ бўлинг” (Бақара сураси, 235-оят).
Яъни, Аллоҳ таоло асл мақсадларингизни билиб турибди. Шунинг учун унинг жазосига гирифтор бўлишдан ҳазир бўлинг.
Суфён Саврий бу ҳақида шундай деган: “Сен доимо Унга бирор иш махфий бўлмайдиган зот кузатиб турганини ҳис қилиб туришинг, ваъдасига хилоф қилмайдиган зотдан умидвор бўлиб туришинг, жазолашга қодир зотга (исён қилишдан) сақланишинг лозим”.
Саҳл ибн Абдуллоҳ раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: “Уч ёшлигимда тунда ибодат қилар эдим. Тоғам Муҳаммад ибн Сиворнинг намозларига назар солардим. Бир куни тоғам менга “Сени яратган Аллоҳни зикр қиласанми”, деди. Мен “Қандай зикр қиламан” дедим. Тоғам “ҳар кеч жойингга ётганингда қалбинга уч маротаба ичингда “Аллоҳ мен билан. Аллоҳ менга назар солиб турибди. Аллоҳ менинг гувоҳим дегин”, дедилар. Мен уни ҳар тунда айтдим сўнгра тоғамга билдирдим. Шунда у “энди ҳар кеча етти мартадан айтгин”, дедилар. Мен уни ҳам бажардим сўнг яна тоғамга хабар бердим. Тоғам “энди буни ҳар кеча ўн бир маротаба айт”, дедилар. Мен айтдим... . Саҳл ибн Абдуллоҳ айтадилар: “Уч кундан кейин қалбимда зикрнинг ҳаловати пайдо бўлди. Унинг ҳаловати қалбимда пайдо бўлганига бир йил бўлганида, тоғам яна менга “Мен сенга ўргатган нарсани муҳофаза қил. Қабрга киргунингча унда бардавом бўл. Чунки у сенга дунё ва охиратда манфаат беради”, дедилар. Мен уни йиллар давомида тарк қилмадим ва ичимда унинг ҳаловатини топдим. Тоғам бир куни менга “Эй, Саҳл Аллоҳ у билан бўлган киши, Аллоҳ унга назар солиб турган киши, Аллоҳ унинг гувоҳи бўлган киши гуноҳ қиладими?! Сенга гуноҳ қилмаслигинг лозимдир”, дедилар.
Аллоҳ таолонинг кузатиб турганини ҳис қилиб яшаш бандани доимо тоат-ибодатларга ғайрат қилишга, маъсиятлардан сақланишга ундаб туради.
@mehrob_uz