Advokat G’aniyev


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Право


Муҳим ҳуқуқий масалалар бўйича таҳлиллар, саволларга жавоблар, юридик фактлар ва шахсий қарашлар. Мурожаат учун @Ganiyevgamurojaat_bot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Право
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: Мижозлар учун!
Эндиликда карталар максимум сони битта банкда 5 тагача, барча банкларда 20 тагача

Маълум бўлишича, Марказий банк томонидан “банклар томонидан битта жисмоний шахсга (битта ЖШШИРга) карталар сонини битта банкда 5 тагача, барча банкларда 20 тагача эмиссия қилиш мумкинлиги” бўйича вақтинчалик тартиб ишлаб чиқилган.

Бунда карталар сони виртуал ва кобейджинг карталарини инобатга олган ҳолда белгиланган (чет эл валютасида очилган банк карталарига тадбиқ этилмайди).

Мазкур тартиб хизмат доирасида фойдаланиш учун бўлиб, у тижорат банкларига ижро учун жўнатилган.

Тартибни амал қилиш муддати 2025 йилнинг 1 январидан 31 декабрига қадар этиб белгиланган.

Аввалроқ, Марказий банк бир жисмоний шахсга очиладиган карталар сонини банк битта банкда 5 тагача, барча банкларда 20 тагача белгилаш масаласи кўриб чиқилаётганини маълум қилган эди.


Қабулга илтимоснома.docx
17.4Кб
Олий суд раиси қабулига кириш учун илтимоснома намунаси

Олий суд раиси қабулига кириш учун, тафтиш тартибидаги шикоятингиз дастлаб Олий суд судьяси томонидан ўрганилиб, уни рад қилиш ҳақида ажрим чиқарилган бўлиши ва шу ажрим устидан Олий суд раиси ўринбосари номига берилган шикоятга ўша ўринбосардан рад мазмунидаги жавоб хати олиниши лозим.

Олий суд раиси қабулига кириш учун иловадаги намуна асосида илтимоснома тайёрлаб, Олий суд қабулхонасига топширинг (юборинг). Масъул ходимлар ўзлари Сиз билан боғланадилар ва қабул вақти ҳақида хабар берадилар.

Шахсан ўзингиз ёки ҳимоячингиз билан бирга албатта Олий суд раиси қабулига киринг ва суд ҳужжатларини қайси важларга кўра қонуний, асосли ҳамда адолатли деб ҳисобламаслигингизни тушунтиринг.

Охиригача курашинг, енгилишга шошилманг.

Каналга уланиш
Advokat G’aniyev


Қамоққа олишга санкцияни нега тергов судьялари бермаяпти?

Интернет тармоғига жойланган 2025 йил 3 январь кунги суд ажримига (1-2-1122-2503/1 сонли жиноят иши) кўра, ЖКнинг 104-моддаси 2-қисми “л” банди билан айбланган И.Ҳ.га нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш хусусидаги илтимоснома жиноят ишлари бўйича Тошкент туман судининг тергов судьялари М.Нурматов, О.Мустафоевлар томонидан эмас, балки жиноят ишлари бўйича шу туман судьяси Ш.Эшматов томонидан кўриб чиқилган.

Хабарингиз бор: Президентнинг 2024 йил 10 июнь кунги фармони билан 2025 йилнинг 1 январидан жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судларида тергов судьяси лавозими жорий этилди ва 2024 йил 21-28 ноябрь кунларида ушбу лавозимларга тегишли тайинловлар амалга оширилди.

Фармонга кўра, 2025 йил 1 январдан бошлаб жиноят ишлари бўйича судга қадар иш юритув даврида процессуал қарорларга, шу жумладан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллашга санкция бериш масаласи жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судларида алоҳида судьялар – тергов судьялари томонидан кўриб чиқилиши керак эди.

Штатлар тузилмасида 1 эмас, 2 нафар тергов судьяси мавжуд бўлган жиноят ишлари бўйича Тошкент туман судида қамоққа олишга санкцияни 2025 йил 3 январь куни нима учун одил судловни амалга оширувчи судья кўриб чиқди?

Бу - жиноят процессуал қонунчилигига тергов судьялари фаолияти билан боғлиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмаганлиги учунми? Агар асосий сабаб шу бўлса, эски тартиб - тезкор-қидирув ҳамда тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтиришга қаратилган қонун қабул қилиниб, давлат раҳбари томонидан имзолангунга қадар давом этадими?

Ёки ниҳоясига етказилмаган қандайдир бошқа ташкилий-ҳуқуқий масалалар (алоҳида муҳр ва б.) ҳам борми?

Олий суддан изоҳ кутиб қоламиз...

Каналга уланиш
Advokat G’aniyev


Биринчи инстанция судининг Ғайрат Дўстовга оид қарори ўзгартирилиб, жазо муддати 8 суткага келтирилди ва маъмурий қамоқдан озод этилди.

Апелляция инстанцияси суди шундай қарорга келишини кечаги постимизда 👆тахмин қилган эдик.

Каналга уланиш
Advokat G‘aniyev


Апелляция инстанцияси судида тушунтириш берган Ғ.Дўстов суд мажлисига халқ тилида “Панельний” номи билан танилган махсус қабулхонадан эмас, балки Тошкент шаҳар ИИББдан олиб келинганини билдирибди.

2019 йил 9 январдан кучга кирган “Маъмурий қамоқни ўташ тартиби тўғрисида”ги қонуннинг 1, 3-моддаларига кўра, Ғ.Дўстов ўзига нисбатан тайинланган 15 сутка маъмурий қамоқ жазосини Тошкент шаҳар ИИББ биносида эмас, балки ички ишлар органлари тизимига кирадиган, маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган махсус муассасада (Тошкент шаҳар ИИББга қарашли махсус қабулхонада) ўташи лозим эди.

Агар Ғ.Дўстовнинг тушунтириши рост эканлиги тасдиқланса (конвой хизмати вакилларини судда сўраш орқали буни аниқласа бўлади), апелляция инстанцияси суди “Маъмурий қамоқни ўташ тартиби тўғрисида”ги қонун бузилганлиги юзасидан муносабат билдириши мақсадга мувофиқ бўлади.

Каналга уланиш
Advokat G’aniyev




Сиздан солиқ қарзини ундириш талаб қилинганда - даъво муддатига эътиборли бўлинг

Охирги пайтда солиқ органлари томонидан жисмоний шахсларнинг бир неча йиллар олдин юзага келган солиқ қарзини ундиришга оид даъво аризалари билан фуқаролик судларига мурожаат қилиш ҳолатлари кўпаймоқда.

Солиқ кодексининг 88-моддаси 2-қисмида, солиқ мажбурияти бўйича даъво қилиш муддати, натижаларига кўра солиқ мажбурияти аниқланадиган солиқ даври тугаганидан кейин 3 йилни ташкил этиши, агар солиқ мажбуриятининг юзага келиши муайян воқеа ёки ҳаракат билан боғлиқ бўлса, солиқ мажбурияти бўйича даъво қилиш муддати шу воқеа ёки ҳаракат содир бўлган пайтдан эътиборан 3 йилни ташкил этиши белгиланган.

Сизга нисбатан ҳам шундай даъво билдирилганда, 1-босқич судида албатта иштирок этинг ва давлат солиқ хизмати органининг даъво аризасини даъво муддатини қўллаб, қаноатлантиришдан рад этиш хусусида оғзаки (суд мажлиси баённомасига киритилишини талаб қилган ҳолда) ёки иловадаги каби намунада ёзма ариза тақдим қилинг.

Чунки, ФКнинг 153-моддаси 2-қисмига кўра, даъво муддати суд томонидан фақат низодаги тарафнинг суд қарор чиқаргунича берган аризасига мувофиқ қўлланади. Яъни, даъво муддатини қўллаш ҳақидаги ариза иш кейинчалик юқори инстанцияда кўрилаётган чоғда тақдим этилганда, қаноатлантирилмайди.

ЖКнинг 184-моддаси 3-қисми билан 2016 йилда судланганида адвокат сифатида ҳимоя қилган мижозимиз ўзига нисбатан туман ДСИ томонидан ўша эски солиқ қарзини ундириш хусусида даъво қўзғатганини айтиб қолди. Даъво аризасидан кўринишича, қарздорлик ҳақиқатан ҳам 2015 йилда вужудга келган. Фуқаролик ишида шахсан қатнашмаган бўлсамда, даъво муддатини қўллаш ҳақида ёзма ариза тайёрлаб бердим.

Кейин билсам, 1-босқич суди ушбу аризани инобатга олмасдан, солиқ қарзини ундириш ҳақида ҳал қилув қарори чиқарибди. Лекин даъво муддатини қўллаш хусусидаги аризани 1-босқичда тақдим қилганлигимиз яхши бўлган экан, чунки кейинчалик кассация инстанцияси янги ҳал қилув қарори билан 1-босқичда қабул қилинган суд ҳужжатини бекор қилди ва солиқ органининг даъвосини рад қилди.

Каналга уланиш
Advokat G’aniyev


Эртага Ғ.Дўстовга оид иш бўйича қандай қарор қабул қилинади?

Ғ.Дўстовни МЖтКнинг 183-моддасида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топиш ва 15 сутка маъмурий қамоқ қўллаш ҳақидаги 1-инстанция судининг қарорига нисбатан келтирилган апелляция шикоятлари эртага соат 15.00да кўриб чиқилиши ҳақида хабардорсиз.

МЖтКнинг 324-6(прим6)-моддаси 3-қисмига кўра, 1-инстанция судининг маъмурий қамоққа олиш тўғрисидаги қарори устидан берилган апелляция шикояти шикоят берилган пайтдан эътиборан 1 сутка ичида кўрилиши лозим.

Демак, Ғ.Дўстовни ҳимоялашга бел боғлаган адвокатларнинг апелляция шикоятлари 2025 йил 2 январь куни, яъни бугун берилган (дам олиш куни бўлганлиги боис, электрон тартибда тақдим қилинган бўлиши мумкин).

Бизнингча, апелляция инстанцияси суди Ғ.Дўстовнинг ҳаракатлари майда безорилик деб малакаланганини тўғри деб ҳисоблайди, бироқ катта эҳтимол билан унга тайинланган жазо муддатини адолатсиз ва бир мунча оғир деб хулоса қилади ҳамда маъмурий қамоқ жазосини 8 суткага мувофиқлаштирган ҳолда уни қамоқдан чиқариб юборади (ва натижа шундай бўлишидан умид қиламиз).

Каналга уланиш
Advokat G’aniyev


Репост из: Advokat Abdullayev | Rasmiy
Бир қарор мисолида судьянинг савияси

Ижтимоий тармоқларда ҳақли эътирозларини бироз ҳиссий ифодалаган Ғ.Дустовнинг ушбу ҳаракатларда МЖтКнинг 183-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик аломатлари бор ёки йўқлигига ҳозирча ўтмай турамиз.

Бироқ, жиноят ишлари бўйича Бектемир туман судининг ушбу қароридаги мана бу жиҳатларга танқидий тўхталмасдан иложимиз йўқ.

Биринчидан, қарорнинг воқеа тафсилотини баён қилувчи қисмида гўё-ки ҳуқуқбузарлик содир этилган, деб иддао қилинган вақт аниқ кўрсатилмаган. Ваҳоланки, вақт дейилганда йил, ой, кун ва соатлар тушунилади.

Иккинчидан, воқеа тафсилотида гўё-ки, у шохобча ходимларини турли сўзлар билан ҳақоратлаганлиги иддао қилинган, лекин айнан қандай сўзлар билан ҳақоратлаганлиги, у сўзлар ҳақорат саналиши ёки саналмаслиги мавҳумлигича қолиб кетган.

Ваҳоланки, майда безорилик деб аталмиш ҳуқуқбузарликнинг ягона белгиси бу, жамоат жойида содир этилишининг ўзигина эмас.

Агар шахс муайян шахс(лар)га қарата ҳақорат қилган бўлса, ҳақоратланган шахс (лар)нинг шахсини аниқлаш ва шахсга қаратилган қилмиш, деб баҳоланиши керак бўлиб қолади.

Учинчидан, МжтКнинг 294-моддасидан келиб чиқсак, Ғ.Дустовнинг ушбу вазиятдаги процессуал ҳуқуқий мақоми "маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахс" деб юритилиши керак бўлгани ҳолда, ҳали қарор чиқарилмасдан олдин уни "ҳуқуқбузар" деб атаб қўйилган.

Тўртинчидан, қарорда Ғ.Дустовга жазо тайинлашда айбига иқрорлигини гўёки инобатга олганлигини кўрсатиб, амалда эса, модда санкцияси доирасидаги максимал жазони тайинлабди. Кечирасиз-у, биз айбига иқрорликни жазони оғирлаштиришга эмас, балки енгиллаштиришга хизмат қилувчи ҳолатлардан бири деб, билар эдик.

Шу жойида суднинг сўзи билан амали бир бирига мувофиқ келмабди.

Бешинчидан ва ҳаммасидан ҳам кулгилиси, суд жазо тайинлашда ҳуқуқбузарликнинг ижтимоий хавфлилик даражасини ҳам инобатга олиб қўйибди.

Ажабо! Маъмурий ҳуқуқбузарликда ижтимоий хавфлилик белгиси ҳам бўлар экан-да?!

Ҳурматли судья жаноблари!
Жиноятни маъмурий ҳуқуқбузарликдан ажратиб турувчи ягона белгиси бу, айнан ижтимоий хавфлилиги эмасмиди?

👉 @Advokat_Abdullayev




Газ қуйиш шаҳобчасидаги “майда безори” 15 суткага қамалди

Иловадаги суд қарорига кўра, ҳуқуқбузар Ғ.Д. 2024 йил 23 декабрь куни Бектемир туманида жойлашган “Моротранс” МЧЖга қарашли газ қуйиш шаҳобчасида шу шаҳобча ходимларини ҳақорат қилиб, жамоат тартибини бузган.

Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги материаллар жабрланувчи Н.Х.нинг аризаси асосида тўпланган (Н.Х. газ қуйиш шаҳобчаси раҳбари бўлса керак).

Судда кўратув берган ҳуқуқбузар Ғ.Д. шаҳобча ходимларини жаҳл устида турли сўзлар билан ҳақорат қилганлигини таъкидлаб, қилмишидан пушаймон эканлигини баён этган.

Суд ўз қарорида Ғ.Д.нинг айбига иқрорлик билдирганини кўрсатган бўлсада, у содир этган ҳуқуқбузарликнинг ижтимоий хавфлилик даражасини инобатга олиб, 15 сутка маъмурий қамоқ жазосини тайинлаган.

Каналга уланиш
Advokat G’aniyev


Солиқни ихтиёрий тўлаш учун “Шаффоф” асосчиларига муҳлат берилмаган!

ЖК 184-моддаси 5-қисми:

Биринчи марта жиноят содир этган шахс, агар у солиқ текшируви материалларини кўриб чиқиш натижалари бўйича давлат солиқ хизмати органининг қарорини ёки Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг содир этилган жиноят ҳақидаги хабарини олган кундан эътиборан 30 кун ичида солиқлар тарзида давлатга етказилган зарарнинг ўрнини тўлиқ қопласа, жавобгарликдан озод қилиниши лозим.

Давлат раҳбарининг 2016 йил 5 октябрь кунги 4848 сонли фармони 3-банди:

Ноқонуний тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларни биринчи марта содир этган шахслар ҳуқуқбузарлик аниқланган кундан эътиборан 1 ой муддатда етказилган зарарнинг ўрнини ихтиёрий равишда қоплаган тақдирда маъмурий ва жиноий жавобгарликдан озод этиладилар.

ЖПКнинг 84-моддаси 1-қисми 8-банди:

ЖК Махсус қисмининг тегишли моддасида белгиланган муддат ичида етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланганлиги ва (ёки) жиноят оқибатлари бартараф этилганлиги муносабати билан жавобгарликдан озод қилиниши назарда тутилган бўлса, шахснинг жиноят содир этишда айблилиги масаласи тўғрисидаги масала ҳал қилинмасдан жиноят иши тугатилиши лозим.

“Шаффоф” бренди остидаги тадбиркорлик субъектларига ЖКнинг 184-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатиш ҳақидаги 2023 йил 22 март кунги қарорга кўра, 716 млн. 420 минг 400 сўм миқдордаги солиқларни тўлашдан қасддан бўйин товланган.

Аввало, “Шаффоф” бренди остидаги тадбиркорлик субъектларида тезкор-қидирув тадбирлари 2023 йил 16 март куни бошланган ва солиқни тўлаш хусусида ҳеч қандай хабарнома жўнатилмасдан туриб, 6 кундан сўнг жиноят иши қўзғатилган;

Қонун ҳужжатларида белгиланган 30 кун ёки 1 ойлик муҳлат берилмаган;

Қолаверса, назорат-касса машинасига кирим қилинмаганлиги аниқланиб, 2023 йил 17 март куни ашёвий далил сифатида олинган ва 716 млн. 420 минг 400 сўм миқдорда солиқ ҳисоблаш учун асос бўлган 2 млрд. 971 млн. 818 минг сўм миқдордаги нақд пулнинг ўзи - аниқланган моддий зарарни (716 млн. 420 минг 400 сўм миқдорда солиқни) 4 карра қоплаш учун етарли бўлган.

Агар юқоридаги нормалар ишлаган тақдирда ёки ҳуқуқни қўлловчи органлар уларга риоя қилишни истаганларида, “Шаффоф” бренди остидаги тадбиркорлик субъектларига ЖКнинг 184-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатиш ЖПКнинг 84-моддаси 1-қисми 8-бандига асосан рад этилиши лозим эди.

Каналга уланиш
Advokat G’aniyev


Қани энди ҳамма қонун шунақа аниқ ва сўзсиз ишласа...

“Шаффоф” бренди асосчиси О.Тошматовнинг апелляцияда сўзлаган музокара сўзини мана бу постда аудиоёзув кўринишида субтитрлари билан жойлаштирган эдик.

Унинг ўша музокара сўзида “Охири у куни чидалме озроқ очлик эълон қилўдим, прокурор келди, вилоят прокурори (Андижон вилоят прокуратураси ходимини назарда тутмоқда), 1 ҳафта овқат емадим, сув ичмадим, энди... қонунда... қонуний бўлмаяпти” деган жумлалар бор эди.

Музокара сўзини эшитган обуначига бу қизиқ бўлиши мумкин: ДХХ Андижон вилоят бошқармаси тергов ҳибсхонасида қамоқда сақланаётган О.Тошматовнинг очлик эълон қилганини прокурор қаердан билди экан, деб?

Гап шундаки, “Жиноят ишини юритиш чоғида қамоқда сақлаш тўғрисида”ги қонуннинг 44-моддаси 1-қисмида, қамоққа олинган овқат ейишдан бош тортганлиги факти аниқланганда қамоқда сақлаш жойининг бошлиғи жиноят ишини юритаётган мансабдор шахсни ёки органни, шунингдек прокурорни бу ҳақда хабардор қилиши шарт деб белгиланган.

Қонун нормасининг ишлашини қаранг! Қани энди, жиноят ишларини судлар томонидан кўрилишида далиллар мақбуллигига оид жиноят-процессуал қонунчилиги нормалари ҳам шундай ишласа ва қўлланса...

Каналга уланиш
Advokat G’aniyev


Тергов судьялигига ўтказилаётганлар ишни шахсан тугатиб қўйиши шартми?

Жиноят ишлари бўйича Ёзёвон туман суди раиси (2025 йил 1 январдан шу ҳудудга тергов судьяси лавозимига ўтказилмоқда) иш юритувида ҳимоямдаги Б.А.ни ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а” банди билан айблаш ҳақидаги жиноят иши мавжуд (1-1510-2401/157).

Жиноят ишини кўриш 2024 йил 15 ноябрь куни бошланган бўлиб, суд муҳокамасини ЖПКнинг 405-моддаси 2-қисмига кўра 2025 йил 15 январга қадар якунлаш мумкин.

2024 йил 23 декабрь кунги суд муҳокамасида 2 нафар шахсни қўшимча гувоҳ сифатида чақириб, сўроқ қилишни; судланувчи Н.Ш.нинг - жиноий йўл билан талон-торож қилинган товарлар унга тегишли омборда сақланаётгани ҳақидаги кўрсатувини текшириш мақсадида кўздан кечириш ва мол-мулкни хатлаш суд ҳаракатларини амалга оширишни; жиноят содир қилинган вақтни аниқлаш учун 3 та абонент рақами детализациясини олишни сўраб, киритган илтимосномам қаноатлантиришдан рад этилди ҳамда тарафлар музокарасига ўтилди.

Жиноят ишини судда муҳокама қилиш учун ҳали 1 ойга яқин муддат бўла туриб, суд терговини бу қадар тез якунлашга нима туртки бўлди экан?

Тергов судьяси 2025 йил 1 январдан жиноят ишини мазмунан кўриб, ҳал қилмайдиган бўлса, унинг юритувидаги ишни бошқа судьяга ўтказса ҳам бўладику, тўғрими?

Тергов судьяларига - юритувларидаги ишларни тезроқ якунлаш хусусида бирор кўрсатма берилмаганми? Агар берилган бўлса, бу - ишларни ҳар томонлама, синчковлик билан кўриб чиқиш ҳақидаги процессуал қоидалар бузилишига олиб келмайдими?

Бунақа вазият бошқа судларда ҳам борми ёки фақат менга шундай туюлмоқдами?

Каналга уланиш
Advokat G’aniyev


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
9 йил 2 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинган йирик тадбиркор, “Шаффоф” бренди таъсисчиси У.Тошматовнинг апелляция инстанциясида сўзлаган охирги сўзи

ЖПКнинг 451-моддасида, тарафларнинг музокараси тамом бўлганидан кейин раислик қилувчи судланувчига охирги сўз бериши, судланувчининг охирги сўзи вақтида унга ҳеч қандай савол беришга йўл қўйилмаслиги, суд судланувчининг охирги сўзини муайян муддат билан чеклаб қўйиши мумкин эмаслиги белгиланган.

ЖПКнинг 488-моддасига кўра, судланувчига охирги сўз берилмаганлиги ЖПК нормаларининг жиддий бузилиши ҳисобланади ва ҳукм ҳамда ажримнинг бекор қилинишига олиб келади.

Каналга уланиш
Advokat G’aniyev


Судья, адвокат ёки ҲМҚО ходими қамоққа олинганда, қандай сақланади?

“Жиноят ишини юритиш чоғида қамоқда сақлаш тўғрисида”ги қонуннинг 41-моддаси 2-қисмига кўра, қуйидагилар бошқа ушлаб турилганлар ва қамоққа олинганлардан алоҳида сақланади:

чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар;

судья, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходими, адвокат бўлиб ишлаган ёки ишлаётган шахслар;

ўта оғир жиноятларни содир этганликда гумон қилинаётганлар ёки айбланаётганлар;

ўта хавфли рецидивистлар;

маҳкумлар;

ҳаёти ва соғлиғига бошқа ушлаб турилганлар ва қамоққа олинганлар томонидан хавф туғилган ушлаб турилганлар ва қамоққа олинганлар;

юқумли касалликларга чалинган ёки алоҳида тиббий парвариш ва кузатувга муҳтож бўлган беморлар.

Каналга уланиш
Advokat G’aniyev


Beeline.uz ва Mobi.uz компанияси мутахассислари жиноий жавобгарликка тортилган

Суднинг қонуний кучга кирган айблов ҳукмига (1-1006-2407/980 сонли жиноят иши) кўра, Beeline.uz алоқа компанияси мутахассиси Д.М. фуқаро А.Р.нинг фойдаланувидаги рақам абонентига доир, яъни ф.и.ш., яшаш манзили тўғрисидаги маълумотларни фуқаро О.Ога берган.

Шу каби, Mobi.uz алоқа компанияси мутахассиси Ш.Й. фуқаро А.У.нинг фойдаланувидаги рақам абонентига доир, яъни ф.и.ш., яшаш манзили тўғрисидаги маълумотларни фуқаро О.Ога маълум қилган.

Ҳар икки мутахассис ҳам ЖКнинг 141-2(прим2)-моддаси 2-қисмида (бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунчиликни бузиш) кўрсатилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилган.

Каналга уланиш
Advokat G’aniyev


Жиноят кодексининг мана бу моддаларида, яъни 257-моддаси 2-қисми “а” бандида техника хавфсизлиги, саноат санитарияси ёки меҳнатни муҳофаза қилишнинг бошқа қоидаларини шу қоидаларга риоя этилиши учун масъул бўлган шахс томонидан бузилиши одам ўлишига сабаб бўлганлиги учун, 259-моддаси 2-қисми “а” бандида ёнғин хавфсизлиги қоидаларининг шу қоидалар бажарилиши учун масъул бўлган шахс томонидан бузилиши одам ўлишига сабаб бўлгани учун жиноий жавобгарлик белгиланган.

Бу жиноятлар учун муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, 2 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазолари назарда тутилган.

Мазкур жиноятлар эҳтиётсизлик оқибатида содир этилиб, қонунда 5 йилдан кўп бўлмаган муддатга ОМҚ тарзидаги жазо назарда тутилганлиги боис ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятлар туркумига киради. 1999 йил 20 августгача эса бу жазо миқдори 5 йилдан 8 йилгача бўлган.

Айбдорларга энг юқори, яъни 5 йил ОМҚ жазоси тайинланган тақдирда ҳам шу жазонинг 1 йил 3 ойи (тўртдан бири) ҳақиқатда ўталиб, маҳкум жазони ўташ шартларига риоя қилган ҳамда меҳнатга ҳалол муносабатда ёндашган бўлса, ОМҚ жазоси ЖКнинг 74-моддаси тартибида бошқа енгилроқ жазога алмаштирилиши мумкин.

Каналга уланиш
Advokat G’aniyev


Репост из: Fargʻona IIB | Rasmiy kanal
Расмий ахборот

Жорий йилнинг 17 декабрь соат 13:45 ларда Фарғона шаҳар, Янгийўл маҳалласидаги “Petrolium” пропан газ қуйиш шохобчасида 5 м. куб сиғимли контейнерга газ қуйиш жараёнида ёриқ келиб чиқиб, газ моддаси ташқарига сизиб чиқиши оқибатида, портлаш ва ёнғин содир бўлган.

Натижада, 1 нафар фуқаро воқеа жойида ҳалок бўлган, шу ҳудудда бўлган бир нечта фуқаролар турли даражада тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган. Кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан улардан 3 нафари шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона вилоят ИИБ томонидан Жиноят кодексининг 257-моддаси 3-қисми “а” банди ҳамда 259-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирги кунда жиноят иши доирасида 5 нафар шахс процессуал тартибда қамоққа олинган.

Ҳолат юзасидан тегишли экспертизалар тайинланган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Каналга уланиш  👉 fviib.uz

🔹Websаyt | 🔹Telegram |🔹Facebook |🔹Instagram


Почта бўлинмасига кирган бир ҳамкасбимизнинг ҳайратомуз мурожаати:

Ассалому алайкум. Акалар, ҳаммаларингни Қўқон шаҳар почта идорасига таклиф қиламан. Бир кунда қамоқхоналарга 70 тагача посилка олмоқда. Бу кўрсаткич бўйича юртимизда 1-ўринда эканмиз. Кўпроқ озодликдан маҳрум қилиш ва қамоқ эҳтиёт чораси танлаш оқибати шунақа бўларкан.

Каналга уланиш
Advokat G’aniyev

Показано 20 последних публикаций.