Фарғона ва Сурхондарё прокуратураларидан “адвокатона” протестларОлий суд Пленумининг 2007 йил 27 июнь кунги 6-сонли қарори 22-бандида “агар жабрланувчи баданига оғир шикаст (ёки жабрланувчининг ўлими) айбдорнинг айби билан қамраб олинмаган ҳолатлар бўйича (масалан, зарбадан сўнг йиқилиш натижасида) келиб чиққан бўлса, ЖКнинг 111 (
эҳтиётсизлик орқасида баданга оғир ёки ўртача оғир шикаст етказиш) ёки 102-моддалари (
эҳтиётсизлик орқасида одам ўлдириш) билан квалификация қилинади” деб тушунтириш берилган.
Яъни, қасддан баданга оғир ёки ўртача шикаст етказиш учун жавобгарлик - жабрланувчининг баданига тан жароҳат етказишга қаратилган қасд мавжуд бўлгандагина келиб чиқади.
Масалан, А.Р. қўли билан М.М.ни юз соҳасига уриши натижасида М.М. боши билан ерга йиқилиб, “оғир” тан жароҳати олган, 1-босқич судининг 2023 йил 5 декабрь кунги ҳукми билан А.Р. ЖКнинг 104-моддаси 1-қисми (
қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан айбли деб топилган ва тегишли жазо тайинланган (
1-1501-2301/2148 сонли жиноят иши).
Фарғона вилоят прокуратурасининг протести қаноатлантирилиб, кассация инстанциясининг 2025 йил 20 март кунги ажрими билан А.Р.нинг қилмиши ЖК 104-моддаси 1-қисмидан ЖК 111-моддаси 2-қисмига квалификация қилинган,
яъни енгилроқ жиноят деб ўзгартирилган.Ёки, М.Н. қўллари билан М.А.ни итариб юборган ва натижада М.А. йиқилиб, “ўртача оғирликдаги” тан жароҳати олган. 1-босқич судининг 2024 йил 27 сентябрь кунги ҳукми билан М.Н. ЖКнинг 105-моддаси 1-қисми (
қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш) билан айбли деб топилган ва тегишли жазо тайинланган (
1-1901-2403/394 сонли жиноят иши)
Сурхондарё вилоят прокуратурасининг протести қаноатлантирилиб, кассация инстанциясининг 2024 йил 3 декабрь кунги ажрими билан М.Н.нинг қилмиши ЖК 105-моддаси 1-қисмидан ЖК 111-моддаси 1-қисмига квалификация қилинган, яъни енгилроқ қонун қўлланилган.
Прокуратура органлари одатда енгилроқ эмас, балки оғирроқ қонунни қўллаш хусусида протест киритадилар.
Масалан, палончига енгил жазо берилибди, пистончининг қилмиши енгилроқ модда билан малакаланибди каби эътирозлар билан. Юқоридаги 2 та ҳолатда эса енгилроқ қонунни қўллаш масаласида протест берилгани эътиборга молик.
Агар ушбу жиноят ишлари бўйича судланувчилар ва уларнинг ҳимоячилари ўзлари шикоят берганларида ҳам суд ҳукмлари шу тариқа ўзгарармиди (
прокурор протест бермаса) ёки судда қатнашаётган прокурорлар бундай шикоятларни қувватлар эдиларми?
Менимча йўқ! Каналга уланиш
Advokat G’aniyev