Камайтиришга ҳисобланган солиқ айбловга киритилмайди, лекин бу “Шаффоф”га тааллуқли эмас
Олий суд Пленумининг 2013 йил 31 май кунги 8-сонли қарори 8-бандида, агар бир турдаги солиқлар учун ортиқча тўланган сумманинг миқдори бошқа турдаги тўловлар учун қасддан тўланмаган сумманинг миқдорини қисман қопласа, шахснинг айбдорлик масаласи тўланган ва тўланмаган суммалар орасидаги фарқ миқдоридан келиб чиққан холда ҳал этилади деб раҳбарий тушунтириш берилган.
Ака-ука Тошматовларнинг таъсисчилигидаги “Шаффоф Метан Саноат” МЧЖда ўтказилган солиқ аудитида 269 млрд. 280 млн. сўм миқдорда қўшимча солиқ ҳисобланиши билан бирга солиқлардан 5 млрд. 225 млн. сўм миқдорда камайтиришга ҳам ҳисобланган.
Агар суд солиқ аудити натижаларини тўғри деб топса, юқоридаги раҳбарий тушунтиришга кўра, ака-ука Тошматовларнинг айблови “Шаффоф Метан Саноат” МЧЖ бўйича 269 млрд. 280 млн. сўм эмас, балки 264 млрд. 55 млн. сўмни ташкил этиши керак эди.
Лекин 1-босқич суди ҳам, апелляция инстанцияси суди ҳам Олий суд раҳбариятининг юқоридаги тушунтиришларига риоя қилмади ва тергов органи томонидан айбловга киритилган солиқ суммаси ўзгаришсиз қолдирилди.
Каналга уланиш
Advokat G’aniyev